Юрист блогер /расмий канал
60.4K subscribers
883 photos
448 videos
8 files
3.24K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
⚡️ HY 320 SMART PROЕKTOR

✏️ Телефондан узоқ вақт фойдаланиш фарзандингиз соғлиги учун зарарли эканлигини биласиз, лекин барибир фарзандингизга телефон бериб уни овутишдан бошқа чора тополмаяпсиз шундайми?

Унда Сизга ушбу проекторни тавсия этамиз!

Масофадан пулт орқали бошқариладиган ушбу ақлли проектор қулай функцияларга эга бўлиб "Full HD 1080p" форматида ишлайди ва "WiFi" орқали телефон, планшет ёки компютерингизга симсиз уланиш ҳусусиятига эга.

⚡️ Ушбу проекторни уйингизни деворига ёки бошқа бир мосламага йўналтирасиз. Бу эса ўз навбатида фарзандларингизни телефоннинг зарарли нурларига боғланиб қолиш ҳавфини йўқотади.

Нархи 357 000

🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇

   👇
https://100k.uz/oqim/631972
https://100k.uz/oqim/631972
https://100k.uz/oqim/631972
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12
❗️НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯСИНИ ОЛАЁТГАНЛАР ТАШКИЛОТДА ИШЛАСА УЛАРГА ҲАМ ИШ СТАЖИ ЁЗИЛАДИМИ ?

⚡️ САВОЛ:
2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ногиронлик пенсиясини олиб келмоқда. Агар у бирон-бир расмий жойда ишласа унга иш стажи ёзиладими йўқми ?

⚡️ ЖАВОБ:
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 37-моддасига кўра,

I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади.

Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41🔥1
❗️ТЕЛЕГРАМДАГИ ЁЗИШМАЛАРИМНИ ТАРҚАТАМАН ДЕЯПТИ..

⚡️САВОЛ:
Бир танишим телеграмимдаги ёзишганларимни бошқаларга тарқатаман деб мени қўрқитяпти. Шундай ҳолатда унга қандай жавобгарлик бор ?

⚡️ЖАВОБ:
Конституциянинг 31-моддасига кўра,

ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, ушбу моддада ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.

❗️Мазкур нормани бузилиши Маъмурий (46-модда) хамда жиноий (143-модда) жавобгарликка сабаб бўлади.

📃 Жиноят кодексининг 143-моддасига асосан,

хат-ёзишмалар, телефонда сўзлашув, телеграф хабарлари ёки бошқа хабарларнинг сир сақланиши тартибини қасддан бузиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари (9 375 000 сўм)гача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

✏️ Шунинг учун қўрқманг! Шу ёзилган постни қоғозга чиқариб уни қўлига берингда "Билганингни қил" қўшиғини айтиб уйингизга кетаверинг...


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍80😁20🤔2
❗️ ТАДБИРКОР АЁЛЛАРГА 100 МЛН СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ

📃 Президентнинг 14.03.2025 йил кунги ПҚ-103-сон қарори қабул қилинган бўлиб,

Қарорга кўра, 2025 йилда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланган:

2 миллион нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш;
250 минг нафар хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш;
250 минг нафар хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш;
50 минг нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни санаторийларда соғломлаштириш ҳамда уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича мотивацион семинарлар ташкил этиш.

❗️ “HAMROH” тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 2025 йил 1 майдан:

хотин-қизларга “яшил лойиҳалар” ва IT соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишига, шунингдек, камида 5 нафар хотин-қизнинг тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашган 1 минг нафар “устоз” тадбиркорларга 50 миллион сўмгача грант ажратиш йўлга қўйилади;

ижобий кредит тарихига эга бўлган хотин-қизларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади;

аёл тадбиркорлар томонидан кредит ҳисобидан сотиб олинаётган асбоб-ускуналар етказиб берилгунга қадар “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан кафиллик тақдим этилиши йўлга қўйилади.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍493😁2👏1
❗️АЙРИМ ТАДБИРКОРЛАРГА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ

📃 Президентнинг 19.03.2025 йил кунги ПФ-50-сон "Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони қабул қилинган

Фармонга кўра, 2025 йил 1 майдан:

ўзини ўзи банд қилган шахслар ЯТТ ёки юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганда, улардан давлат божи ундирилмайди;

ўз фаолиятини тегишинча ЯТТ, микрофирма ёки кичик корхона тоифасигача йириклаштирган ўзини ўзи банд қилган шахслар ва тадбиркорларга Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 50 миллион сўмгача, Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури доирасида – 150 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар берилади;

ўз фаолиятини тегишинча ўрта ёки йирик бизнес тоифасигача йириклаштирган тадбиркорларга – 1 йил давомида ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) 7 кун муддатда тезлаштирилган тартибда амалга оширилади.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍323
❗️КОНТРАКТИНИ ТЎЛАЙ ОЛМАГАН ТАЛАБА ЎҚИШДАН ЧЕТЛАТИЛИШИ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ:
Талаба контракт тўловини ўз вақтида тўлай олмаганлиги сабабли ўқишдан четлатилиши мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2017 йилдаги 393-сон қарорига 3-илова қилиб келтирилган низомда, талабаларнинг ўқишдан четлаштириш асослари келтирилган бўлиб,

▪️ҳусусан,

тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётган талабалар ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли ўқишдан четлатилиши мумкинлиги хам мазкур низомда кўрсатилган.

✏️ Шу ўринда бир эътиборли ҳолат! Тўғри, таълим муассасалари контракт тўловини ўз вақтида тўлай олмаган талабани ўқишдан четлатиши мумкин, лекин бу мумкин ҳолос. Контракт пулини ўз вақтида тўламаган талабалар ўқишдан четлатилиши шарт дейилган қоида йўқ. Агар талаба таҳсил олаётган таълим муассасаси ўзи хоҳласа контрак тўловини вақтида тўлай олмаган талабаларга хам имконият бериши мумкин ва бунинг учун ўша таълим муассасасига ҳеч ким эътироз билдирмайди.


Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍573
⚡️ МУҲИМ

❗️ТАБИИЙ ОФАТЛАР НАТИЖАСИДА УЙЛАРИ ЗАРАР КЎРГАН ОИЛАЛАРГА 56 250 000 СЎМГАЧА МАБЛАҒ АЖРАТИЛАДИ

📄 Жорий йилнинг февраль ойида қабул қилинган ПФ-57-сон Президент фармонига мувофиқ,


ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали БҲМнинг 150 баравари (56 250 000 сўм) гача бўлган миқдорда моддий ёрдам кўрсатиш белгиланган.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21😁2🤝1
❗️МАЪМУРИЙ ЖАРИМАГА ТУШГАН ҲАЙДОВЧИГА ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА 30 ЁКИ 50 ФОИЗЛИК ИМТИЁЗ ҚЎЛЛАНИЛМАЙДИ ?

⚡️САВОЛ;
Мен яқинда автомашинамда жаримага тушган эдим. Мен менга қўлланган жаримани 15 кун ўтмасдан ярмини тўладим, лекин менга 50 фоизлик чегирма берилмади. Энди яна қолган ярмини тўлашим керакми. Ўзи қандай ҳолларда бундай бўлиши мумкин ?

⚡️ЖАВОБ;
МЖтКнинг 332-прим 1-моддасига асосан, жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган (Яъни, жаримани 15 кунда тўласа 50, ўттиз кунда тўланса 30 фоизлик чегирма билан тўлаш)тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

1) транспорт воситасини алкоголли ичимлик, гиёванд модда ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқарганда;

2) Кема ҳайдовчилари кичик ҳажмдаги кемаларни алкоголли ичимлик ёки гиёванд модда таъсиридан маст ҳолдаги шахсларга топширганда ёки унинг ўзи шундай ҳолатда бошқарганда;

3) Транспорт воситалари ҳайдовчилари алкоголли ичимлик ёки гиёванд модда таъсиридан маст ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаганда;

4) Алкоголли ичимлик ёки гиёванд модда таъсиридан маст бўлган ҳайдовчиларнинг ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўйилганда;

5) жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

6) худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.

✏️ Кўрсатиб ўтилган манашу ҳолатлардан бири Сизда кузатилган бўлса, демак шу сабаб билан Сизга 50 фоизлик чегирма қўлланмаган бўлиши мумкин.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍37
❗️16 ёшга тўлган шахс ўз ФИО-сини ўзи ўзгартириши мумкин!

📃 Оила кодексининг 226-моддасига асосан,

Фамилияни, исмни ва отанинг исмини ўзгартириш ҳақидаги аризалар ариза берувчи ўн олти ёшга тўлгандан кейин фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан, ушбу шахснинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойдан қатъи назар, кўриб чиқилади.

Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги хулоса ички ишлар органлари томонидан ушбу шахс тегишлича текширувдан ўтказилгандан кейингина тузилиши мумкин.

❗️Агар Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришни рад этса рад этилганлик ҳолати бўйича манфаатдор шахс судга шикоят билдириш ҳуқуқига эга.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍30🤔1
❗️НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИНГ ОНАЛАРИ БОШҚАЛАРДАН 5 ЙИЛ ОЛДИН ПЕНСИЯГА ЧИҚИШИ МУМКИН

⚡️САВОЛ
;
Болаликдан ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаган оналар пенсияга 50 ёшдан чиқиши мумкинлигини эшитдим. Шу ростми ?

⚡️ЖАВОБ;
Бундай норма қонунчиликда мавжуд. "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 12-моддасида, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда умумий белгиланган 55 ёшдан эмас, бошқаларга қараганда имтиёзлироқ яъни, 50 ёшдан пенсияга чиқиши мумкинлиги кўрсатилган.

Демак, болаликдан ногиронлиги бўлган болаларни камида 8 йил тарбиялаган оналар пенсияга бошқалардан 5 йил олдин чиқиши мумкин. Фақат, юқорида кўрсатилган иш стажига эга бўлишлари керак.

✏️ Меҳнат стажи билан боғлиқ ҳамда пенсияга алоқадор ҳар қандай ҳуқуқий масаладаги саволларингизни қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍39
❗️ЙЎЛЛАРДА БЕЗОРИЛАРЧА АВТОМАШИНА БОШҚАРАДИГАНЛАРНИ ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК КУТАЁТГАНИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ ?

📄 Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сон Қонуни билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддасига ўзгартириш киритилиб, мазкур модда янги, яъни 128 прим 10-модда билан тўлдирилган,

🖇 Унга кўра,

Йўл безорилиги, яъни транспорт воситалари ҳайдовчиларининг бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатига қасддан тўсқинлик қилиши, ҳаракатланиш бурчагини ва (ёки) тезлигини сақлаган ҳолда транспорт воситасини сабабсиз сирпантириши (дрифт), ўз йўналишида ҳаракатланиш бўлагини сабабсиз кескин равишда уч ва ундан ортиқ марта узлуксиз ўзгартириши (бундан махсус ажратилган жойларда содир этиш мустасно) ёки йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланишига таҳдид солувчи ёхуд транспорт воситасида йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига нисбатан ҳурматсизликда ифодаланган бошқа хатти-ҳаракатларни намойишкорона содир этиши, —
транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан бир йилдан икки йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари (9 375 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс томонидан содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари (18 750 000 сўм) миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

✏️ Чеклов дейилса ҳозирги кунда кўпчиликка биринчи бўлиб негатив ҳаёллар келадиган бўлиб қолган, лекин манабундай чекловлар бизга ҳақиқатдан хам керак. Иккига иккини қўшиб шундай бирни айирсанг неча бўлади деган саволга икки кун жавоб излайдиган "айрим тирранчалар" отасини машинасини миниб олиб кўчага сиғмай юрипти. Машинадан туширсанг тузук-қуруқ йўлини топиб юролмайди, лекин рулга ўтирса шер бўлиб йўлларда ҳаммани асабига тегиб машина ҳайдайдиганлар хам кам эмас ва бу жавобгарлик тури айнан анашундайлар учун қонунчиликка киритилган..


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍46🤣62🥰1
❗️МУЛЪТИРАДАРЛАР МУАММОСИ ЯНА АВЖИДА..

⚡️САВОЛ:
Мулътирадарлар қайд этган ҳуқуқбузарликлар  48 соат ичида ваколатли органга юборилиши шарт эканлигидан ҳабарим бор, лекин нима учун анча вақт олдин, ҳаттоки 2024 йилда қайд этилган ҳуқуқбузарликлар учун жарималар энди келмоқда. Масалан, 6 ой олдин мулътирадар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик учун энди жарима келиши қанчалик қонуний ?

⚡️ЖАВОБ:
Яхшиямки радарчи акаларимизни бахтига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 36-моддаси бор. Мазкур моддада кўрсатилишича, маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом этаётган ҳуқуқбузарликлар учун эса, ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб бир йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.

✏️ Сиз Ўзбекистонни қаерида яшашингиздан қатъий назар, менга мулътирадар жаримаси кеч келди деб қаергадир шикоят қилсангиз Сизга анашу 36-моддани баланд овозда ўқиб беришади. Энди табиий савол туғилади! Ундай бўлса 48 соат деган масала нима бўлади ?

✏️ Тўғри, мулътирадар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ўша ҳуқуқбузарлик учун жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган органга қирқ саккиз соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш МЖтКнинг 271-моддасига мувофиқ тугатилиши керак. Бироқ, Сиз эътироз билдириб борган ташкилот Сизни ҳуқуқбузарлик қилганлигингиз тўғрисидаги маълумот бизга 48 соатдан хам олдинроқ етиб келган, фақат биздаги техник муаммолар сабабли жарима бўйича қарор Сизга кеч борган деб айтади ва тамом. Агар бундай маълумотни ёзма шаклда оламан десангиз ёзиб хам беришади.

✏️ Бу масалада муаммо шундаки, 48 соат деган норма билан Сиз жаримадан қутила олмаслигингиз мумкин. Чунки, менимча, мулътирадарчилар жарима қарорини чиқарадиган органга 48 соат ичида хабар бермаган тақдирда хам кейинчалик бу муаммони ҳал қилиш мумкин. Ҳар-холда бу мумкин эмаслигини билишнинг оддий одам учун реал имкони йўқ. Буни билишнинг реал имконияти бўлиши учун мулътирадарчилар билан жарима чиқарадиган орган бир-биридан мутлақо манфаатдор бўлмаслиги керак эди. Амалда эса ундай эмас. Амалда ҳар икки томон хам бирдек манфаатдор бўлган жойдан 48 соат деган норма отилиб чиқиб Сизга ёрдам беролмайди.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍45😁11👏31
⚡️ МУҲИМ!

❗️ШАРОИТИ ОҒИР КЕКСАЛАРГА ДАВОЛАНИШ УЧУН ДОРИ-ДАРМОНЛАР ХАМДА ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ ХАРАЖАТЛАРИ ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИ

📃 Президентнинг 2022 йилдаги 167-сон қарорига асосан;

шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга рецептга асосан 3 ойлик эҳтиёж асосида дорилар, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади;

оғир ташхисли касал ҳамда ногирон кексаларга шифокорлар рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50 фоизигача суммаси компенсация қилинади.

Шунингдек,

✔️ кексаларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун абонемент харажатлари қопланади;

✔️ давлат театрлари ва музейларига кексалар учун чипта нархлари тўлиқ қоплаб берилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍284
❗️ФУҚАРО ПЕНСИЯГА ЧИҚИШИ УЧУН ЕТАРЛИ ИШ СТАЖИГА ЭГА БЎЛМАСА НИМА БЎЛАДИ ?

📄 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунга кўра,

пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади

📃 Юқоридаги қонуннинг 7-моддасига асосан, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:

эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

✏️ Демак, иш стажи манашу 20 ёки 25 йиллик талабга жавоб бермайдиган фуқароларга ёшга доир пенсия ишлаган иш стажига мос равишда тайинланавериши мумкин. Фақат, энг кам стаж етти йилдан хам кам бўлмаслиги керак!

✏️ Пенсияга чиқиш жараёнидаги муаммоли ҳолатлар хамда иш стажини аниқлаштириш билан боғлиқ ҳар қанақа саволларингиз бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍402🤪1
⚡️ МУҲИМ

❗️Ишсиз фуқароларга субсидия ва ссуда (фоизсиз қарз) ажратиш бўйича аризаларни қабул қилиш давом этмоқда

Субсидия ва ссуда аризалари жисмоний шахслардан тест режимда қуйидаги 3 та йўналишда қабул қилинмоқда.

Уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидия (1 125 000 сўм).

Миграциядан келган шахсларга қишлоқ хўжалиги кооперативларига устав фонди киритиш учун субсидия (3 750 000 сўм).

Камбағал оила аъзоларига зарур асбоб-ускуналар учун ссуда (18 750 000 сўм).

❗️ Мазкур маблағлардан фойдаланиш учун асосий талаблар:

Ижтимоий ҳимоя реестри ёки камбағал оила реестрига киритилган оила эгаси ёки аъзоси бўлиш;

"Ишсизлар реестрида" ишсиз деб эътироф этилган бўлиш керак бўлади.

👉Онлайн ариза бериш

✏️ Мазкур имкониятдан фойдаланиш бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍53😁82🥰2
⚡️ МУҲИМ

❗️ЁШЛАРГА 7 ЙИЛ МУДДАТГА ВА 100 МЛН СЎМГАЧА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ


📄 Президентнинг 14.02.2025 йил кунги ПҚ-62-сон “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан,


2025–2027 йилларда “Ёшлар бизнеси” дастури амалга оширилади:

Мазкур дастур доирасида жумладан, “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳасига мувофиқ 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга онлайн шаклда имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача кредитлар имтиёзли микроқарз сифатида ажратилади.

“Ёшлар учун иш ўринлари” лойиҳаси асосида ЯТТ сифатида фаолият юритувчи ёш фуқароларга, шунингдек, таъсисчилари ёш фуқаролар бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи кичик тадбиркорларнинг камида 20 та иш ўрни яратишни назарда тутувчи лойиҳаларига имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 5 млрд сўмгача маблағлар ажратилади.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍38😁42
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАН АЁЛ КИМ, ТУРМУШИДАН АЖРАЛГАН АЁЛ БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАН АЁЛМИ ?

⚡️ САВОЛ:
Турмушидан ажралган аёл боқувчисини йўқотган хисобланадими, яъни боқувчисини йўқотган аёлларга қонунчиликда белгиланган имтиёзлардан улар хам фойдаланиши мумкинми ?

⚡️ ЖАВОБ:
Йўқ, турмушидан ажралган аёл турмушидан ажралган аёл ҳисобланади, боқувчисини йўқотган деб эмас.

📄 Қонунчилик нормаларига таяниб хулоса қилинганида, турмуш ўртоғи вафот этган аёл боқувчисини йўқотган ҳисобланади.

❗️Агар аёлнинг расман никоҳда бўлган турмуш ўртоғи вафот этган бўлса — у боқувчисини йўқотган шахс, яъни шундай аёл саналади.

✏️ Турмушидан ажралган аёл ижтимоий ҳолатига кўра фарзандларини ёлғиз ўзи тарбиялаётган, оғир турмуш шароитига тушиб қолган ёки оилавий ҳолатига кўра бошқа бир ижтимоий ёрдамга мухтож деган тоифаларга тўғри келиши мумкин, лекин боқувчисини йўқотган деган тоифага тўғри келмайди.

✏️ Шунинг учун қонунчилик бўйича боқувчисини йўқотган аёлларга қандайдир имтиёз берилади деган маълумотни ўқиган турмушидан ажралган аёл "мени айтяпти" деган ҳаёлга бормаслиги керак.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍117😁28👏3🔥21
⚡️ ЯНГИ ҚАРОР

❗️ҲОРИЖГА ИШЛАШ УЧУН КЕТАЁТГАНЛАРГА СУБСИДИЯ, КОМПЕНСАЦИЯ ВА КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ

📄 Ҳукуматнинг 22.04.2025 йил кунги 252-сон қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, йўловчи автобуслар сонини кўпайтириш орқали хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган ва қайтаётган фуқароларни ташишда арзон ва тартибли транспорт қатнови йўлга қўйилади.

Шунингдек, Қарор билан “Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган ҳамда меҳнат миграциясида бўлган фуқароларга субсидия, компенсация ва кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида” ги Низом тасдиқланди.

❗️Низомга кўра, субсидия ва компенсациялар "Xorijda ish" меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга қуйидаги харажатларни қоплаш бўйича ажратилади:

чет тиллари ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш харажатларини қоплаш учун, улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМ нинг 3 бараваригача;

хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга "ишчи виза"ни расмийлаштириш харажатларини қоплаш учун - БҲМнинг 5 бараваригача;

йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун - БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда;

немис, инглиз, япон ва корейс тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилари энг кўп бўлган 50 нафаргача ўқитувчига - 50 миллион сўм миқдорида.

❗️Қолаверса, вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда ривожланган мамлакатларга чикиб кетаётган фуқароларга тижорат банклари томонидан 10 миллион сўмгача Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга юқори ставкада 2 йил муддатга микрокредитлар ажратилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41😁7👻1
❗️ЯНГИ ФАРМОН

⚡️ Давлат мулклари қулай шартлар билан ижарага берилади

📄 Президентнинг 21.04.2025 йил кунги ПФ-70сон “2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди

Фармонга кўра, давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш мақсадида:

ижара шартномаси тузилган кундан ижарага олувчи томонидан йиллик ижара тўловлари 1 ой давомида тўланган тақдирда, унга йиллик ижара суммасидан мазкур шартнома тузилган санадаги Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида чегирма берилади;

6 ой давомида электрон онлайн аукцион савдоларида ижарага берилмаган объектларнинг бошланғич нархи 50 фоиз пасайтирилган қийматда белгиланади. Бунда бошланғич нарх пасайтирилганда ҳам ижарага берилмаса, ушбу аукцион унда 1 иштирокчи қатнашган тақдирда ҳам, истисно тариқасида, ўтказилган деб ҳисобланади.

❗️2025 йил 1 июлдан Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмаларига “Давлат мулки” ахборот тизими орқали давлат
ва давлат иштирокидаги корхоналар кўчмас мулк объектларини сотиш учун тўғридан-тўғри электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш бўйича ариза бериш ҳуқуқи берилади.

Тадбиркорларни (жумладан, давлат иштирокидаги корхоналарни) тугатиш тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи орган хабардор қилинган санадан уларнинг молия-хўжалик фаолияти тўхтатилади ҳамда ер солиғи, мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, шунингдек, барча турдаги солиқ ва йиғимлар бўйича пеняларни ҳисоблаб ёзиш, дивидендлар ҳисоблаш тақиқланади.

▪️ 2025 йил 1 октябрдан эгасиз кўчмас мулк объектларини давлат мулки объекти сифатида давлат рўйхатига олиш бўйича мурожаатлар тегишли судга Давлат активлари агентлиги томонидан киритилади.

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍49🤔3😁1😱1