Юрист блогер /расмий канал
60.3K subscribers
883 photos
448 videos
8 files
3.24K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ПАСПОРТИНГИЗНИ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИГА ҚАРАБ ҚЎЙИНГ!


✔️ Муддати ўтган паспортни 1 ой ичида алмаштирмаганлар жарима тўлайди

📄 ПФ-4262-сон Президент Фармонига илова қилиб келтирилган "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисида"ги низомнинг 11-бандига кўра,

фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганда паспортини 1 ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим.

✔️Фуқаро амал қилиш муддати ўтган биометрик паспортини ўз вақтида ID-картага алмаштирмаслиги — яъни, ҳақиқий бўлмаган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта билан яшаши МЖтКнинг 223-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

‼️ Бундай ҳуқуқбузарлик БҲМнинг 3 баравари, яъни 1 125 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍39😱141
❗️СУБСИДИЯ ЎЗИ НИМА ?

СУБСИДИЯ лотинча. subsidium — ёрдам, нафақа, қўллаб-қувватлаш деган маънони англатади. 

СУБСИДИЯ—давлат бюджети, маҳаллий бюджетлар маблағлари ёки махсус фондлардан жисмоний ва юридик шахсларга, маҳаллий органларга, бошқа давлатларга бериладиган пул маблағи ёки натура (Пул ўрнига бериладиган моддийлик) шаклидаги ёрдам хисобланади.

Субсидия давлат томонидан ҚАЙТАРИБ ОЛМАСЛИК ШАРТИ БИЛАН ажратилади.

✏️ Уй-жой сотиб олишда бошланғич бадални бир қисмини қоплаш учун бериладиган субсидия хам, тадбиркорларга бериладиган субсидия хам, умуман, хар қандай йўналишга ажратиладиган субсидия хам қайтариб олинмайди. Субсидия қайтариб олинадиган субсидиялар ва қайтарилиши шарт бўлмаган субсидияларга бўлинмайди.

✏️ Субсидия қайтариб олинмайдиган ёрдам тури бўлганлиги учун хам хар доим ва хар кимга берилавермайди. Субсидия аҳолига маълум бир соҳани ривожлантириш, нимадир сотиб олиб ўзини банд қилиш, умуман, қайси йўналишда бўлмасин аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб ва имкон қадар эҳтиёжмандларга қўшимча ёрдам сифатида ажратиладиган маблағ хисобланади у.

✏️ Шунинг учун "Ким сўраса ўшанга субсидия ажратилсин" деган қарор чиқишини ҳеч қачон кутманг..


Бепул савол-жавоб  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍59😁6🤣21
⚡️ ЯНГИ ҚОНУН

❗️ЙЎЛЛАРДАГИ ЖАРИМАЛАР СОНИ ЯНА БИТТАГА КЎПАЙДИ

‼️ Эндиликда транспорт воситаларини пиёдалар йўлларида юргизганлик жавобгарликка сабаб бўлади

📄 Ўзбекистон Республикасининг 10.04.2025 йил кунги ЎРҚ-1055-сон Қонуни қабул қилинди ва мазкур Қонун билан айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонунга мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан ҳамда уларга туташ ҳудудларда барпо этилган яшил майдонлардан юргизганлиги, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқлар ва бошқа қурилмалар ўрнатилганлиги, шунингдек йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситалари ҳаракатланганлиги билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.

Киритилган қўшимчага кўра, рухсат этилган айрим ҳоллардан ташқари йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситаларининг ҳаракатланиши БҲМнинг 1 баравари (375 000 сўм) миқдорида жарима солишга, агар худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍19👏19🤣6🔥32😁2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️АЙРИМ ТАДБИРКОРЛАРГА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ

Шунингдек, 2025 йил 1 июлдан бошлаб 2028 йил 1 январга қадар кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун янги мажбуриятларни юклайдиган янги норматив ҳуқуқий хужжатлар қабул қилинишига мараторий эълон қилинади. Яъни, ушбу кўрсатилган муддат оралиғида янги Қонун, янги Фармон ёки қандайдир қарор орқали кўрсатилган тоифадаги тадбиркорларга янгича мажбурият юкланиши мумкин бўлмайди

📃 Асос: 19.03.2025 йил кунги ПФ-50-сон Президент Фармони.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍13😁51
❗️АЁЛЛАРНИ 60 ЁШГА ТЎЛМАГУНЧА ИШДАН БЎШАТИБ БЎЛМАЙДИМИ ?

⚡️ САВОЛ:
Мен ишлаб келаётган мактабда кўплаб пенсионер ҳодимлар ишлайди. Буни эвазига ёш ва билимли кадрларга дарс соатлари етишмайди. Ўша пенсионер ҳодимлар қанча хато қилсалар хам директоримиз уларни 60 ёшга тўлмагунча ишдан бўшата олмайман демоқда. Саволим шуки, пенсия ёшига тўлган аёл ҳодимларни қонуний йўл билан ишдан бўшатиб бўлмайдими ?

⚡️ ЖАВОБ:
Ҳар-қандай ҳодимни айбли ҳатти-харакати учун ишдан бўшатиш мумкин. Хаттоки ҳали 60 ёшга тўлмаган пенсиядаги аёл ҳодимларни хам.

✏️ Директорингиз айтган нарса шуки, 07.03.2019 йил кунги ПҚ-4235-сон Президент қарорида, аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли улар билан тузилган номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади деб белгиланган.

✏️ Барчамизга маълумки, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига аёллар 55 ёшда эга бўладилар. Юқоридаги хужжат эса ўша директорингизга аёлларни 55 ёшга тўлди энди бўлди деб уларни 55 ёшда ишдан бўшатиб қўйма ёки улар билан муддатли шартнома тузган бўлсанг ўша муддат тугамагунча ўзбошимчалик қилиб қўйма, бунга ҳаққинг йўқ демоқда. Бироқ, хужжатда айнан пенсия олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги муносабати билан дейилмоқда. Бошқа муносабатлар билан эса исталган ҳодимни ишдан бўшатиш мумкин.

✏️ Масалан, Меҳнат кодексининг 161-моддасида иш берувчининг ташаббуси билан ҳодимларни ишдан бўшатиш асослари санаб ўтилган. Агар Сизнинг мактабингиздаги 60 ёшга тўлмаган пенсионер ҳодимлар Сиз айтганчалик хатоларга йўл қўядиган бўлса манашу моддадаги бошқа асослар билан уларни бемалол ишдан олиш мумкин.


Бепул савол-жавоб👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
                  @Yurist_Blogerr
👍775🤔1
❗️ИШ БЕРУВЧИНИНГ ТАШАББУСИ БИЛАН ИШДАН БЎШАТИШ АСОСЛАРИГА НИМАЛАР КИРАДИ ?

📄 Меҳнат кодексининг 161-моддасига асосан,

Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш асосланган бўлиши керак.

✔️ Қуйидаги сабаблардан (асослардан) бирининг мавжудлиги меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асосланганлигини билдиради:

1️⃣ ташкилот ўз муассисларининг ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарори билан тугатилганлиги ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятнинг тугатилганлиги;

2️⃣ технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот, якка тартибдаги тадбиркор ходимлари сонининг ёки штатининг ўзгарганлиги;

3️⃣ ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги;

4️⃣ ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги;

5️⃣ ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги;

6️⃣ Меҳнат Кодексида ва бошқа қонунларда белгиланган ўзга сабаблар (асослар).


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍253😁2
❗️Эндиликда онкологик касаликка чалинган аёллар бепул даволанади

📃 “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинган

Қарорга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30–65 ёшдаги аёлларнинг электрон рўйхати шакллантирилади, уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилади.

Ҳар йили 30–50 ёшдаги аёлларда бачадон бўйни саратони скрининги одам папилломаси вирусини полимераза занжирли реакция текшируви усули орқали аниқлаш ҳамда суюқлик цитологияси усулида текшириш йўли билан амалга оширилади.

30–65 ёшдаги аёллар ҳар 2 йилда бир маротаба тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи саралашдан ўтказилади.

❗️Скрининг натижасида онкологик касалликка чалинганлиги аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ харажатлар бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
👍725
❗️18 ЁШДАН КАТТА БОЛАЛАРГА ХАМ АЛИМЕНТ ТЎЛАНАДИМИ ?

⚡️САВОЛ:
Бир танишимни фарзанди 18 ёшдан катта бўлсада танишим ўша фарзандига хали хам алимент тўлаб келади. Алимент бола 18 ёшга тўлгунигача тўланмасмиди ?

⚡️ЖАВОБ:
Тўғри, болаларга алимент тўлаш улар 18 ёшга тўлгунигача амалга оширилади. Саволингиздаги ҳолатда бошқа масалалар бўлиши мумкин.

📃 Оила кодексининг 100-моддасига кўра, ота-она ўразо келишув билан ёки суд тартибида вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига алимент бериши шарт қилиб кўрсатилган.

✏️ Сизни танишингиз 18 ёшдан катта фарзандига ҳали хам алимент тўлаётган бўлса бунга иккита сабаб бўлиши мумкин. Биринчиси, у фарзанди 18 ёшга тўлгунигача бўлган вақт учун тўланмай қолган алимент қарздорлиги бор ва у ўша қарзини энди тўлаяпти. Иккинчиси, 18 ёшга тўлган фарзанди меҳнатга лаёқатсиз бўлганлиги учун ихтиёрий ёки суд тартибида унга алимент тўлаяпти.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                @Yurist_Blogerr
👍551
❗️ОТА-ОНА ВОЯГА ЕТМАГАН ФАРЗАНДЛАРИНИ БОҚИШГА ВА УЛАРГА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ БЕРИШГА МАЖБУР!

📄 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддасига асосан,

Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.

Давлат ва жамият етим болаларни ҳамда ота-онасининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқишни, тарбиялашни, уларнинг таълим олишини, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топишини таъминлайди, шу мақсадда хайрия фаолиятини рағбатлантиради.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍39
❗️ҲОМИЛАДОР ЁКИ БОЛАСИ БОРЛИГИ САБАБЛИ АЁЛЛАРНИ ИШДАН БЎШАТИШ ТАҚИҚЛАНАДИ !

📄 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 42-моддасига асосан,

Ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 155 000 сўм)дан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

❗️Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                @Yurist_Blogerr
👍583🤪1
❗️ХОДИМЛАРГА КЕЧИКИБ ОЙЛИК ТЎЛАГАН ИШ БЕРУВЧИЛАР КЕЧИККАН КУНЛАР УЧУН ФОИЗ ТЎЛАЙДИ

📄 Меҳнат кодексининг 333-моддасига асосан,


иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.

❗️Ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида белгиланади. (Жамоа шартномаси, ички ҳужжат ёки меҳнат шартномаси билан бу миқдор 10 фоиздан оширилиши хам мумкин)

🟢 Мазкур пулли компенсацияни тўлаш мажбурияти иш берувчининг ойлик иш ҳақини ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлашнинг кечиктирилишида айби бор-йўқлигидан қатъи назар юзага келади. Яъни, ойликлар ёки бошқа тўловлар кеч тўланиши иш берувчининг айби билан бўлмаган тақдирда хам у жавобгар бўлади.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍37😁11🤣52
❗️ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ БЕРИШ РАД ЭТИЛИШИ МУМКИН ?

📄 26.12.2018 йил кунги ПҚ-4079-сон Президент қарорига асосан,

▪️ қуйидагилар хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишни рад этилишига сабаб бўлади:

1) биометрик паспортни олиш учун талаб этилувчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда;

2) агар шахс ўзи тўғрисида била туриб сохта ёки нотўғри маълумотларни тақдим этган бўлса;

3) қўл бармоқларининг изларини олиш тартиб-таомилидан бош тортилган ва кўзойнак тақиб ёки бош кийим, ташқи кўринишга таъсир қилувчи ашёлар билан суратга тушиш истаги қатъий билдирилган бўлса;

4) агар шахсга нисбатан хорижга чиқишига тўсқинлик қиладиган шартнома, контракт мажбуриятлари амал қилаётган бўлса, ушбу мажбуриятларнинг амал қилиш муддати тамом бўлгунига қадар;

5) агар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлса — иш юзасидан узил-кесил суд қарори ёки бошқа қарор қабул қилингунга қадар;

6) агар шахс ички ишлар органларининг маъмурий назоратида бўлса — назорат тўхтатилгунгача

7) агар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо ва шартли ҳукм қўлланилган бўлса — жазони ўтаб бўлгунигача ёки жазодан ва шартли ҳукмдан озод қилингунга қадар;

8) агар шахсда суд томонидан юкланган ижро этилмаган мажбуриятлар бўлса — мажбуриятлар ижро этилгунга қадар (вояга етмаган болаларни таъминлаш учун алиментлар олдиндан тўланганлиги Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг маълумотномалари билан тасдиқланган ҳолатлар бундан мустасно);

9) агар шахсга нисбатан ваколатли органларнинг мазкур шахс хорижга чиқиши мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатувчи ахбороти мавжуд бўлса;
.
❗️Хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишни юқорида санаб ўтилганлардан бошқа асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.


Бепул савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                 @Yurist_Blogerr
👍44🤔2👏1
❗️ЎРИНДОШЛИК АСОСИДА ИШГА КИРАЁТГАНДА ҚАНДАЙ ХУЖЖАТЛАР ТАЛАБ ЭТИЛАДИ ?

📄 Меҳнат кодексининг 434-моддасига кўра,

асосий иш жойидан ташқари бошқа иш берувчига ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар қуйидагиларни тақдим этиши шарт:

паспортни ёхуд унинг ўрнини босувчи ҳужжатни ёки идентификация ID-картасини;

асосий иш жойидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича маълумотномани;

бажарилиши учун қонунчиликка мувофиқ фақат муайян иш стажига эга бўлган шахслар қўйилиши мумкин бўлган ишга ўриндошлик асосида қабул қилишда асосий иш жойидаги меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган кўчирма нусхасини ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани;

дипломни, гувоҳномани (сертификатни) ёки таълим тўғрисидаги ёки касбий тайёргарлик ҳақидаги бошқа ҳужжатни, агар бундай иш махсус билимларни ёхуд махсус тайёргарликни талаб қилса;

меҳнат шароитлари зарарли ва (ёки) хавфли бўлган ишга қабул қилиш чоғида асосий иш жойидан меҳнатнинг хусусияти ва шартлари тўғрисидаги олинган маълумотномани;

жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини.

❗️Ички ўриндошлик шартлари асосида ишга қабул қилиш чоғида иш берувчи ходимдан бирор-бир ҳужжатни тақдим этишни талаб қилишга ҳақли эмас, агар мазкур иш махсус билим ёхуд махсус тайёргарликни талаб қилса ва илгари бу ҳужжатлар ходим томонидан тақдим этилмаган бўлса, бундан дипломни, гувоҳномани (сертификатни) ёки таълим тўғрисидаги ёхуд касбий тайёргарлик ҳақидаги бошқа ҳужжатни талаб қилиш мустасно.

Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                @Yurist_Blogerr
👍302🥰1
❗️КИМЛАР ЯТТ, ЯЪНИ ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОР ХИСОБЛАНАДИ ?

📄 Солиқ кодексининг 31-моддасига асосан,

белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор ҳисобланади.

Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи, бироқ якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган жисмоний шахсларга солиқ солиш ва уларга нисбатан жавобгарлик чораларини қўллаш мақсадида якка тартибдаги тадбиркор сифатида қаралади.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                @Yurist_Blogerr
👍272🔥1
❗️2025 йил 1 майдан Ўзбекистонда кам таъминланган оилалар учун электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича компенсация бериш тартиби жорий этилади.

Бу тизим юқоридаги жадвалда кўрсатилган 6 босқичдан иборат бўлади ва ушбу компенсациялар тўловини тўлаш бўйича мазкур тартиб 2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелгача амал қилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍56🤷‍♀51👏1
❗️НИКОҲ БУЗИЛГАНИДА ТЎЙ УЧУН ҚИЛИНГАН ҲАРАЖАТЛАРНИ ҚУДА ТАРАФДАН УНДИРИБ ОЛСА БЎЛАДИМИ ?

⚡️САВОЛ.

Қуда тарафнинг айби билан оила ажралишаётган бўлса айбдор тараф иккинчи тарафга тўй харажатларини тўлаши керакми ёки бунга мажбур эмасми ?

⚡️ЖАВОБ.

Оила кодексининг 44-моддасида,

суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмайди деб кўрсатилган.

📄 Бундан ташқари, Олий суд пленумининг 2023 йил 20 февралдаги “Судлар томонидан эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” ги қарорининг 20-бандида, умумий мол-мулкни бўлишда эр-хотиннинг умумий қарзлари ва оила манфаатлари йўлида вужудга келган мажбуриятлар ҳам инобатга олиниши бироқ, тўйни, шунингдек никоҳ маросимлари билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўтказиш учун олинган қарзлар ва бошқа харажатлар бунда инобатга олинмаслиги белгиланган.

❗️Шу сабабли тўй ҳаражатларини ундириш тўғрисидаги талабларни инобатга олмасликка судларнинг қонуний ваколати бор.

✏️ Шунинг учун келинга қилинган сарф-харажатлару бошқалардан ташқари тўй кунги 1 та буқа, 100 кило гуруч, 78 та ароқ ва 18 та шампан виноси учун ишлатилган пулларни ўхшамай қолган қудамиздан ундириб беришингизни сўрайман деб судга даъво қилишнинг фойдаси йўқ...


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
😁52👍353🤣2🥰1🤩1
⚡️ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИНИНГ ҚАЙСИ ТОИФАСИДА ҚАНДАЙ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ БОШҚАРИШ МУМКИН ?

❗️Қонунчиликка кўра, ҳайдовчи тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши шарт:

«А» — мопед, мотоцикл ва уларга тенглаштирилган мототранспорт воситалари;

«B» — рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ошмайдиган ёки ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлмаган, шунингдек, улар базасида ишлаб чиқарилган қўл билан бошқариладиган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлмаган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлган лекин «B» тоифадаги автотранспорт воситасининг аслаҳаланган вазнидан ортиқ бўлмаган ва автотранспорт воситалари таркибининг рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ортиқ бўлмаган тиркамали «B» тоифадаги автотранспорт воситалари;

«C» — рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлмаган «C» тоифадаги автотранспорт воситалари;

«D» — йўловчи ташишга мўлжалланган, ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлмаган «D» тоифадаги автотранспорт воситалари;

«BЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ ёки тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни жиҳозланган автотранспорт воситасининг вазнидан ортиқ бўлган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ лекин транспорт воситалари таркибининг рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ортиқ бўлмаган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари;

«CЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлган «C» тоифадаги автотранспорт воситалари;

«DЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлган «D» тоифадаги автотранспорт воситалари ҳамда бўғимли автобуслар.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍69
❗️КИМЛАР ОТА-ОНАЛИК ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛИНИШИ МУМКИН ?

📃 Оила кодексининг 79-моддасига кўра,

ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

1) ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;

2) узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;

3) ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;

4) муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлса;

5) ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса,

❗️Ота-оналар (ёки улардан бири)томонидан болаларга нисбатан юқорида кўрсатилган ҳолатлар содир этилса улар суд тартибида ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍62👏32
❗️"АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ГА "ПРОПИСКА"ГА ҚАРАБ КИРИТАДИМИ ?

⚡️САВОЛ;
Доимий "прописка"си бошқа маҳаллада бўлган аёл ўзи пропискада турмайдиган жойда "Аёллар дафтари"га киритилиши мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2022 йил кунги 145-сон қарорига асосан, «Аёллар дафтари»га хотин-қизлар яшаб турган жойи бўйича киритилади, бунда хотин-қизларнинг яшаш жойи бўйича доимий ёки вақтинча рўйхатда турмаслиги «Аёллар дафтари»га киритишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди деб кўрсатилган.

✏️ Демак, "Аёллар дафтари"га киритишда асосан, ушбу дафтарга киритилаётган аёл ўша жойда вақтинча ёки доимий рўйхатда турганлик ҳолатига қаралади, лекин агар аёл ўша ҳудудда рўйхатда турмаса хам "Аёллар дафтари"га киритишларини сўраб мурожаат қилса уни аризаси рад қилиниши керак дегани эмас бу. Янаям соддароқ айтганда ариза берилаётган жойда "Прописка"си бор аёл билан у жойда "Прописка"да турмайдиган аёл ушбу дафтарга киритишларини сўраб бир вақтда мурожаат қилса биринчи бўлиб "Прописка"си бор аёл, ундан кейин пропискаси бўлмаган аёл киритилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍451👏1
❗️ФУҚАРОЛИКНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ХУЖЖАТЛАРГА НИМАЛАР КИРАДИ?

⚡️САВОЛ:
Қандай хужжатлар фуқароликни тасдиқловчи хужжат хисобланади ?

⚡️ЖАВОБ:

"Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги ЎРҚ-610-сон Қонуннинг 7-моддасига асосан,

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, идентификацияловчи картаси ёки Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжуд эканлигини кўрсатувчи бошқа ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатдир деб белгиланган.

❗️Қуйидагилар ўн олти ёшга тўлмаган боланинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатдир:

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки маълумотнома (боланинг туғилган жойидан қатъи назар) — ота-онасидан бирининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги мавжуд эканлигини кўрсатувчи паспорти, идентификацияловчи картаси ёки бошқа ҳужжати кўрсатилганда;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки маълумотнома (бола Ўзбекистон Республикасида туғилган тақдирда) — фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлган ота-онанинг (ёлғиз отанинг ёки онанинг) Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси кўрсатилганда.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍28