❗️ҲЕЧ КИМ БИРОВНИНГ УЙИГА БОСТИРИБ КИРИШГА ҲАҚЛИ ЭМАС!
⚡️ САВОЛ;
Бировнинг уйига зўрлик ишлатиб бостириб кирган шахсга қандай жавобгарлик бор ?
⚡️ ЖАВОБ;
Жиноят кодексининг 142-моддаси фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш деб номланиб, унга кўра,
➖ турар жойга унда яшовчиларнинг эркига хилоф равишда зўрлик ишлатиб ғайриқонуний бостириб кириш — уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
✏️ Эшмат чиқ манақа! Сен билан бирга-бир гаплашиб олишимиз керак деб кимдир Сизни ҳовлингизни ичигача кириб Сизга зўрлик қиладиган бўлса уни юқоридаги жавобгарлик кутиб турганлиги аниқ..
Бепул савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr

👍76😁20👏1
📃 Давлат Раҳбарининг топшириқларига асосан “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган эди.
Бепул савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍46❤1😁1
📄 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 99-моддасига асосан,
1)
2)
3)
✏️ Демак, Сенат ёки Президент томонидан Қонун рад қилинмаса ёки орқага қайтарилмаса, яъни ҳаммаси рисоладагидек кетса битта қонуннинг расман қабул қилиниши учун 140 кун вақт талаб қилинар экан. Бу дегани 4 ойдан ортиқ вақт дегани.
✏️ Кўча-куйда кўпчилик ҳар куни янги Қонун қабул қилиняпти дейишади, лекин йўқ. Ҳар куни янги Қонун қабул қилинаётгани йўқ. Янги қарор, янги фармон ёки бошқа бир норматив ҳуқуқий хужжатлар кўплаб қабул қилинаётган бўлиши мумкин, лекин Қонун эмас. Қонун бир-икки кунда масаласи ҳал қилиб қўйиладиган хужжат эмас.
Бепул савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍43🤣10❤4😁1
Қандай холатларда фуқаро ҳарбий хизматга боришдан озод қилиниши мумкин ?
2002 йилда қабул қилинган 436-II-сон қонуннинг 22-моддасига асосан,
✔️ 1) саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган чақирилувчилар;
✔️ 2) агар ўзлари ҳарбий хизматга рози бўлмаса, яқин қариндошларидан бири (ака-укаси, опа-синглиси) ҳарбий хизматни ўташ вақтида ҳалок бўлган ёки вафот этган чақирилувчилар;
✔️ 3) рўйхатдан ўтган диний ташкилотлардан бирида диний рутба эгаси бўлган чақирилувчилар.
✔️ 4) Жиноий жавобгарликка тортилган, шунингдек судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилмайдилар.
Бепул савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍23❤1
Мен ипотека шартномаси асосида кредитга уй олган эдим. Хозирги эхтиёжимдан келиб чиқиб уйни сотмоқчи бўлсам танишларим менга уйни кредитини тўлаб бўлмагунимча буни иложи йўқ эканлигини айтяпти. Шу тўғрими ?
Амалиётда кредитга олинган уйлар олинган кредитнинг таъминоти сифатида гаровга олинади. Яъни, ўртада тузилган гаров шартномасига асосан то кредит қарздорлиги тўланмагунча ўша олган уйингизга банклар томонидан сотиш учун тақиқ қўйилган бўлади.
Бепул савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍63😁12❤5🤔1
Ҳурматли юристлар, сизларга ўзимни қийнаб келаётган бир савол билан мурожаат қиляпман. Мен бир қиз билан 2 йилдан бери гаплашиб келаётган эдим. Нийятим жиддий ва келажакда унга уйланмоқчи эдим. Яқинда у қиз севгимга хиёнат қилиб бошқа бола билан хам гаплашиб юришини билиб қолдим. Шундан кейин у қиз билан алоқаларимиз бутунлай узилди. Энди у қиз ўша бола билан хеч нарса кўрмагандай гаплашиб юрипти. Саволим шундан иборатки, ўша қизнинг менга қилган ноҳақлиги ва мени алдаб севгимга хиёнат қилганлиги учун қонунларда унга қандай жавобгарлик бор. Умуман олганда манашу масала қандай тартибга солинади ? Хозир у ҳақда ўйласам асабларим бузилиб кетяпти. Менга шу масалада тезроқ жавоб топиб беринглар!
Ҳай ҳааааай. Бу саволни эгаси тахминан неча ёшларда эканлигини Сизлар хам билган бўлсаларинг керак а ? Юристга савол бераётганлигини биляптию лекин, сал ғалати савол бераётганини билмаяпти. Ха майли, саволга тезда жавоб бермасак биз хам айбдор бўлиб қоламиз шекилли))
✏️ Саволнинг хурматли эгаси! Шу пайтгача билмаган бўлсангиз билингки, Сизни масалангизга қонунчиликда жавоб йўқ. Бу хазил эмас. Айнан саволингизда сўраган масалангиз бўйича қонунчилик Сизга ёрдам беролмайди. Агар ўша қиз ўзини севган қилиб кўрсатиб, Сизни алдаб пулингизни ўмариб кетганида, мулкингизни номига ўтказиб олганида ёки тилла тишингизни суғириб қочганида хозир Сизга қонунчилик бўйича жиддийроқ жавоб берган бўлар эдик лекин, қиз танлашни билмаган бўлсангиз ёки битта қизни эплай олмай қалбим жароҳатланди деб асабийлашиб ўтирган бўлсангиз қонунларда нима айб.
✏️ Сиз яхшиси: "Севги севги дер экан, асабингни ер экан, бошида қизиқ экан, сўнгра тошинг тер экан" Сарлавҳаси остида ичингиздаги бор аламли гапларингизни ёзингда, китоб қилиб чиқариб сотиб юборинг! Бўлди шунда қутиласиз.
✏️ Айнан сўраган масалангиз бўйича жавоб беришимиз учун эса қонунчилигимизда тахминан, — 20.20.2020 йил кунги ЎРҚ-20-сон "Аламли якун ёхуд севишганлар тарихи тўғрисида"ги Қонун, "Севишганлар келажакда албатта бирга бўлишларига қаратилган ишлар самарадорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарор, "Севишганларнинг ўзаро ишқий муносабатларини тартибга солишни айрим масалалари тўғрисида"ги Фармон ёки "Икки йил битта йигит билан гаплашган қизларни бошқалар билан яширинча гаплашишларини тақиқлаш тўғрисида"ги Низом ё бўлмаса "Мени қийнайди аламлар ёхуд бўлди мен чарчадим" номли йўриқнома ва шунга ўхшаш норматив ҳуқуқий хужжатлар бўлиши керак эди, лекин, бундай хужжатлар Хиндистонда бўлиши мумкин, бироқ бизда бўлмайди. Шунинг учун хапа бўлишимга йўқ...
Бепул савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁156🤣112👍69😢4🥴4🤪4🔥3❤2👏2🙈2
Мен оилавий келишмовчиликлар сабабли ҳозирги кунда қизлик уйимга қайтиб келганман лекин, келин бўлиб тушган ҳонадонимда доимий "прописка"да тураман. Уй қайнотамни номида. Саволим шуки, доимий "пропискам" ўша уйда бўлганлиги учун мени хам уйдан ҳаққим борми ?
Саволингизни тўғри тушунган бўлсак, Сиз қайнотангизни номида бўлган уйдан улуш талаб қилишим мумкинми демоқчи бўляпсиз, лекин йўқ. Сизни у уйда улушингиз йўқ. Сизни у ерда доимий "прописка"да туришингиз Сизга ўша уйда яшаш ҳуқуқини беради холос, мулкдор бўлиш ҳуқуқини эмас.
📄 Уй-жой кодексининг 32-моддасига асосан,
➖ Уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар деб кўрсатилган.
✏️ Нормадан маълумки, Сизни доимий рўйхатингиз ўша уйда бўлганлиги учун қайнотангизни номида бўлган уйдан уйни мулкдорлари билан бирдек фойдаланишга ҳақлисиз. Агар уйга Сизни киритмаётган бўлса судга даъво қилиб мажбурий тартибда киритиб қўйишларини талаб қилишингиз мумкин ва бўлди. Суд Сизни ўша уйга нисбатан шу талабингизни қаноатлантириши мумкин. Доимий "пропискангиз" Сизга бошқа нарса ваъда қилолмайди. Шундай бўлса хам судга мурожаат қилиб кўрсам бўладику дейишингиз мумкин. Тўғри, судга мурожаат қилишингиз мумкин. Ҳар-ким судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Лекин, ушбу масалада судга қилган мурожаатингизни натижасини олдиндан билмоқчи бўлсангиз юқорида ёзганларимизни яна бир марта ўқинг!
Бепул савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍78👏8❤2😢2
📄 Жиноят кодексининг 139-моддасига асосан,
а) оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб;
б) оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда;
в) хавфли рецидивист томонидан;
г) ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.
✏️ Ха, тухмат учун ушбу кодексда белгиланган жавобгарлик айнан шундай. Шунинг учун биров ҳақида бошқаларга гапираётганингизда ўйнаб гапирсангиз хам ўйлаб гапиринг!
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍67❤1👏1
📄 Вазирлар Маҳкамасининг 75-сон қарорига 1-илова қилиб келтирилган чакана савдо қоидалари билан тасдиқланган рўйхатга кўра,
✏️ Масалан, Сиз мебель дўконидан мебель сотиб олиб уйингизга олиб кетдингиз. Уйга борганингизда Сиз олиб борган мебелни турмуш ўртоғингиз бўлмайди деди ёки фарзандингиз мен ўйлагандакасимасакан деди ва энди мебелни бошқасига алмаштиришингиз керак. Анашундай ҳолатда Сизга мебель сотган дўкон эгаси мебелингизни бошқасига алмаштириб бермасликка қонунан ҳаққи бор дегани бу.
✏️ Энди тўғри, агар Сизга мебель сотган сотувчи Сизга маъқул келмаган мебелингизни бошқасига алмаштириб беравераман деса муаммо йўқ, бемалол ўзингизга саъқул бўлган бошқа мебелни танлаб олишингиз мумкин, лекин "нима, алмаштириш керак, кечириб қўясиз" деса уни кечириб қўйишга мажбурсиз.
Бепул савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍35😁9🔥1
📄 Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йил кунги 319-сон қарорига асосан,
➖ ҳудудий электр тармоқлари корхоналари электр тармоғи хўжалиги объектларининг режали таъмирланиши туфайли электр энергияси билан таъминлашдаги мумкин бўлган узилишлар тўғрисида камида 3 кун олдин огоҳлантиришга мажбур.
❗️Шунингдек, истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришнинг тўхтатиб турилиши ва бунинг сабаблари тўғрисида маълумот бериши лозим.
✏️ Юқорида "Ҳурматли фуқаролар! Фалон куни соат манашу вақтда "свет" ўчирилади. Бунинг сабаби қуйидагилардан иборат" деб электросеть аҳолини камида уч кун олдин огоҳлантириши кераклиги ҳақида гап бормоқда.
Бепул савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍64🤪12😁4🥴3❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📄 Асос:
Президентнинг 14.03.2025 йил кунги ПҚ-103-сон қарори.
Бепул савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22😁4
📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.11.2024 йилдаги ПФ-185-сон Фармонига асосан,
✏️ Фармонда ушбу тўловлар кунлик тўловми, ойлик тўловми ёки йиллик тўлов эканлигига ойдинлик киритилмаган. Мантиқан олиб қаралса, мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун ҳар ойда тўлов қилиниши керак. Демак, бу тўловларни ҳар ойда тўланиши керак бўлган тўлов деб қабул қилсак бўлади.
Бепул савол-жавоб👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍44🤔7😁6❤4
Мен ҳеч қаерда ишламайман. Ишсизлар учун берилаётган имкониятлардан фойдаланаман десам менга Сиз ишсиз шахс эмас экансиз дейишмоқда. Мен ростдан хам ҳеч қаерда ишламайман. Қандай қилиб мен ишсиз шахс бўлмаслигим мумкин ?
Ўзбекистон Республикасининг 20.10.2020 йилдаги ЎРҚ-642-сон қонунининг 44-моддасида, Сиз нега ишсиз эмаслигингизни сабаби келтирилган бўлиб, унга кўра,
✏️ Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Сиз ишсиз бўлиб ишсиз эмаслигингизни сабаби шуки, Сизни ишсизлигингиз маҳаллий меҳнат органларида расман қайд этилмаган. Сиз ушбу органга мурожаат қилинг, уларни қонуний талабларини бажаринг ва улар Сизни расман ишсизлар рўйҳатига киритиб қўйишади. Шундан кейин Сиз ишсизлик нафақасини хам, ўзингиз айтган ишсизлар учун берилаётган бошқа имкониятлардан хам фойдаланишингиз мумкин бўлади.
Бепул савол-жавоб👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍86😁13🤨4❤3🔥1
Мен мутаҳассислигим бўйича ишга кириш учун меҳнат органига мурожаат қилган эдим. Улар менга уйимдан анча узоқда бўлган жойдан иш таклиф қилишмоқда. Мен улар айтган жойга ишга кирсам ҳар куни у ерга боришни ўзига учта транспортга чиқишим керак бўлади. Яъни, боришда учта, келишда яна учта машинага чиқиб қатнашим керак. Агар мен ўша таклиф қилинган ишга кирмасам улар мени ишни рад этди деб хужжат расмийлаштириб қўяр экан. Шу адолатданми ?
Бирйўла Хитойдан таклиф қилиб қўяқолмаптида ишни. Ҳар-бир ташкилотнинг эски касаллиги бўлади. Сизда кузатилган ҳолат бу ўша ташкилотнинг эски касалликларидан бири. Лекин йўқ, улар ишни бундай шаклда ташкил қилишга ҳақли эмас. Чунки бу ерда мақбул келадиган иш деган масала хам бор! Яъни, улар Сизга қулай бўлган жойдан иш таклиф қилиши керак.
20.10.2020 йилдаги ЎРҚ-642-сон қонунга кўра, мақбул келадиган иш — фуқаро бажаришга қодир бўлган, фуқаронинг олган маълумоти йўналиши ва ихтисослигига, малакасига, касбий тайёргарлигига, иш тажрибасига, соғлиғининг ҳолатига кўра мос келадиган, яшаш жойини ўзгартиришини назарда тутмайдиган, унинг доимий яшаш жойидан унчалик узоқ бўлмаган ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақини кафолатлайдиган иш ҳисобланади.
✏️ Меҳнат органи Сизга анашундай мақбул келадиган иш таклиф қилиши керак. Улар таклиф қилган иш уйингизга яқин бўлса, соғлигингизга тўғри келса ва ойлиги яхши бўлса-ю лекин, Сиз у ишни рад этсангиз шундан кейин улар ишни рад этди деб хужжат расмийлаштириб қўйиши қонуний бўлади, адолатдан бўлади.
Бепул савол-жавоб👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍79😁3❤2🥰1
❗️ЖОЙИ КЕЛГАНИДА БИР МУШТ УРУШ ХАМ НОҚОНУНИЙ ЭМАС
⚡️ САВОЛ:
Қандай ҳолларда бошқа одамни урган шахс жавобгарликка тортилмаслиги мумкин ?
⚡️ ЖАВОБ:
Бир қарашда ҳайратланарли савол тўғрими ? Бундай саволни икки хил тоифадаги одамлардан бири бериши мумкин. Биринчиси, қонунчиликни умуман тушунмайдиган тоифадаги одам, иккинчиси қонунчиликни жуда яхши тушунадиган инсон бўлиши мумкин. Майли, ким бу саволни берганидан қатъий назар жавоб қуйидагича,
📄 спорт оламидан ташқари бошқа бир шахсни урган одам барча ҳолларда жавобгарликка тортилади, фақат биргина ҳолат бундан мустасно. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 19-моддасида охирги зарурият деган нарса бор. Яъни, шахсга ёки мазкур шахснинг ёхуд бошқа шахснинг ҳуқуқларига, жамият ёки давлат манфаатларига таҳдид этаётган хавфни, башарти бу хавфни ўша ҳолатда бошқача чоралар билан бартараф этиб бўлмаса ҳамда етказилган зарар олди олинган зарарга қараганда камроқ бўлса, бартараф этиш учун содир этилган ҳаракатлар маъмурий ҳуқуқбузарлик деб ҳисобланмаслиги белгиланган.
✏️ Бу нима дегани? Кимдир, қаердадир асаб отига миниб катта бир "проблема" ни бошлаш арафасида турипти. Масалан, хотинини ўлдираман деяпти ёки бошқа бировни нима қилса қиладиган реал даражада. Анашундай ҳолатда уни йўлини тўсиб кимдир унга бир мушт тушурса ва шундан кейин анави одам шижоатидан қайтиб мулойиб тортиб қолса, натижада урган одамнинг ўша тушурган мушти, кузатилиши мумкин бўлган катта "проблема"ни олдини олган бўлса, мушт тушурган шахс жавобгарликка тортилмайди. Охирги заруриятнинг таржимаси манашуни англатади. Фақат, бу жуда нозик масала. Оралиқ ечимни топа олиш керак. Охирги зарурият экан деб уни жон жойига тепиб, кузатилиши мумкин бўлган муаммодан хам катта муаммони чиқариб қўйиш ярамайди..

👍78😁25🤣9❤2😭1
⚡️ САВОЛ:
Мен турмуш ўртоғим билан жуда жиддий сабабларга кўра ажралиш учун судга мурожаат қилмоқчиман. Эшитишим бўйича суд оилани биттада ажратмас экан, яъни оилани ярашиши учун муддат берар экан. Савол шуки, суд муддат бермасдан хам оилани ажратиши мумкинми ?
Албатта, суд муддат бермасдан хам оилани ажратиши мумкин. Оила кодексининг 40-моддасида, суд эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҲАҚЛИ эканлиги кўрсатилган.
✏️ Суд никоҳдан ажратишни сўраб мурожаат қилганларга уларни ярашиб кетиши учун 6 ойгача муддат беришга ҲАҚЛИ, мажбур эмас! Яъни, олти ойгача муддат бериш бу суднинг хоҳиши дегани бу. Суд бу муддатни бермасдан туриб хам бир мартада оилани ажратиб юбориши мумкин.
✏️ Лекин, ҳозирги кунги амалиётда судлар аксарият ҳолларда бундай муддатни беришмоқда ва буни тўғри амалиёт деса хам бўлади. Чунки хамма хам Сизчалик жиддий сабаблар билан ажралиш учун судга мурожаат қилавермайди. Айримлар борки, улар шунчаки шахсият масаласи, оилада кузатилиши мумкин бўлган арзимас сабаблар билан хам ажралиш учун ариза бераётган ҳолатлар кам эмас. Мени ҳали дадам бундай чақирмаган деб судга ариза кўтариб бораётганлар хам бор. Лекин, агар Сизни ҳолатингизда масала жуда жиддий бўлса ва бу жиддийлик суд томонидан тасдиқланса, суд Сизларни бир мартада хам ажратиши мумкин.
✏️ Судга борганингизда хам жиддий сабабингизни аниқ далил ва исботлар билан келтириб беришингиз керак. Суд Сиз келтирган фактларни даражасига таяниб, Оила кодексининг 41-моддаси бўйича Сизларни никоҳдан бир мартада ажратиш керак ёки керак эмаслигини ҳал этади. Судга борганда "Ўртоқ судя масала жиддий. Айтсам Сиз хам уялиб кетасиз. Шунинг учун яхшиси биттада ажратинг тамом" деб ўтирманг! Суд ҳеч нарсадан уялмайди..
Бепул савол-жавоб👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍83🤣29❤2🔥1
❗️ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ БОЛАГА ҚАРАБ ТУРГАН ШАХСГА ҲАР ОЙДА 745 000 СЎМДАН НАФАҚА БЕРИЛАДИ
📄 Президентнинг 17.02.2022 йил кунги ПФ–74-сон Фармонига асосан,
➖ Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойлик нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилган.
✅ Парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
📄 Президентнинг 12.08.2024 йил кунги 108-сон Фармонига кўра,
➖ ҳозирги кунда парваришлар нафақасининг аниқ миқдори 745 000 сўмни ташкил қилмоқда
Бепул савол-жавоб👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇

👍35🤣4❤3🤨3
❗️ҲАЙВОНЛАРНИ ҚИЙНОҚҚА СОЛГАНЛАР 1 875 000 СЎМГАЧА ЖАРИМА ТЎЛАЙДИ
📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасига асосан,
➖ Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш ёки уларга азоб бериш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш баравари (1 875 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✏️ Фақат ўша гап а. Бу оҳириги зарурият эди деб қўшнини ювош итига тош отиш шарт эмас))
Бепул савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасига асосан,
➖ Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш ёки уларга азоб бериш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш баравари (1 875 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✏️ Фақат ўша гап а. Бу оҳириги зарурият эди деб қўшнини ювош итига тош отиш шарт эмас))
Бепул савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
👍46😁4😱2❤1🔥1
❗️ЎЗБЕКИСТОНДА МАЪМУРИЙ ЖАЗОНИНГ ҚАНДАЙ ТУРЛАРИ БОР ?
📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 23-моддасига асосан,
➖ Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун қуйидаги маъмурий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:
1️⃣ ➖ жарима;
2️⃣ ➖ маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш;
3️⃣ ➖ маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш;
4️⃣ ➖ муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан) маҳрум этиш;
5️⃣ ➖ ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш;
6️⃣ ➖ маъмурий қамоққа олиш;
7️⃣ ➖ чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш.

👍18❤2
❗️АВВАЛ СУБСИДИЯДАН ФОЙДАЛАНИБ УЙ-ЖОЙ ОЛГАН ОИЛА ЯНА СУБСИДИЯ БИЛАН УЙ ОЛСА БЎЛАДИМИ ?
⚡️САВОЛ;
Биз олдин хам субсидия орқали уй-жой олганмиз лекин, аввалги олган уйимизни сотиб юборган эдик. Ҳозирги кунда уй-жой учун бериладиган субсидиядан фойдаланиб яна уй олишимиз мумкинми ?
⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 34-бандида,
➖ фуқароларга уй-жой учун субсидия ажратилишининг рад этиш сабаблари кўрсатилган бўлиб, унга кўра илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидия олган (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) оила аъзолари (эри, хотини) такрорий мурожаат этганда ариза рад қилинади деб кўрсатилган.
✏️ Бундан тушуниш мумкинки, агар илгари субсидиядан фойдаланиб уй-жой олган бўлсаларинг эндиликда бундай имкониятдан фойдалана олмайсизлар. Бу нормада бўшлиқ йўқ. Яъни, ҳар қанақасига хам бир марта субсидия билан уй олган оила иккинчи бор яна шундай қилолмайди. Биринчи олган уйингиз эрингизни номига олинган бўлса хам, агар эр ўзингиз бўлсангиз хотинингизни номига олинган бўлса хам, у уйни яшаш шароити бўлмаса хам, уйни шартномадаги кредит тўловчисини ўзгартириб юборган тақдирингизда хам ёки уй олганингиздан бери орадан қанчадир вақт ўтиб кетган бўлса хам ё бўлмаса — "Тақдир экан нийятимга етолмадим, кредитни "далъше" тўлаб кетолмадим" деб, кредитини тўлашга қийналиб у уйни қандайдир хужжатлар билан бошқа одамга сотиб юборган тақдирингизда хам такроран субсидияли уй ололмайсиз..
Бепул савол-жавоб 👇

👍61😁8❤1
❗️ТОМОРҚАНГИЗДА МЕҲНАТ ҚИЛИБ ХАМ РАСМИЙ МЕҲНАТ СТАЖИГА ЭГА БЎЛИШИНГИЗ МУМКИНЛИГИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ ?
📃 Президентнинг 366-сон қарорига кўра,
➖ ўзининг шахсий томорқа ер участкасида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида 1 баравари (375 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади:
✅ чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар);
✅ иссиқхона;
✅ паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак);
✅ қуёнчилик;
✅ асаларичилик;
✅ балиқчилик;
✅ боғдорчилик;
✅ лимончилик;
✅ гулчилик.
✏️ Маълумот учун: ўзини ўзи банд қилиш учун ижтимоий солиқ йилига бир марта тўланади ва ижтимоий солиқ тўланган йил учун ўзини банд қилдирган шахсга бир йиллик меҳнат стажи ёзилади.

👍32👏1😨1