Юрист блогер /расмий канал
59.7K subscribers
882 photos
448 videos
8 files
3.24K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
❗️АГАР ШАХС НОҚОНУНИЙ РАВИШДА МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИКА ТОРТИЛГАН БЎЛСА УНГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚОПЛАНАДИ

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 302-моддасига асосан,

Маъмурий жавобгарликка қонунга хилоф равишда тортилганлик натижасида фуқарога етказилган зарар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиққан органнинг (мансабдор шахснинг) айбидан қатъи назар давлат томонидан тўлиқ ҳажмда тўланади.

❗️Зарарни қоплаш ҳуқуқи маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилган тақдирдагина вужудга келади.

✔️ Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган орган (мансабдор шахс) фуқарога бузилган ҳуқуқларини тиклаш тартибини тушунтириб бериши ва маъмурий жавобгарликка қонунга хилоф равишда тортилганлиги натижасида фуқарога етказилган зарарни қоплаш учун қонунда назарда тутилган чораларни кўриши шарт.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
👍201
⚡️ Болалар учун жентра ўйинчоқ автомобили

Бу ҳақиқий жентра автомобили услубида ишлаб чиқарилган ўйинчоқ автомобил модели. У фаралар, ялтироқ корпус ва қотишма ғилдираклар каби реал деталларга эга ихчам, замонавий корпусга эга. Машина масофадан бошқариш пулти орқали бошқарилади. У тезлик билан ҳаракатланиши ва манёвр қилиши хамда бошқа ёқимли ҳусусиятларга эга.

😊 Ўзингизда бор бўлган жентра автомобили нима учун фарзандингизда бўлмаслиги керак. Ишонинг! Ушбу ўйинчоқ жентра фарзандингизга ёқади.

Нархи 149 000 сўм

🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
👇
https://100k.uz/oqim/620817
https://100k.uz/oqim/620817
https://100k.uz/oqim/620817
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14
❗️МУЛКИМГА ЗАРАР ЕТКАЗДИ..

⚡️САВОЛ;
Менинг мулкимга бошқа бир шахс томонидан атайлаб зарар етказилди. Энди ўша шахсга қонун бўйича қандай жавобгарлик бор ?

⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61 прим 2-моддасига кўра,

ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш, оз миқдорни ташкил этса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш кўп бўлмаган миқдорни ташкил этса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача (3 750 000 сўм) миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

👉 Оз миқдор деганда базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари (11 250 000 сўм)гача бўлган миқдор,

👉 Кўп бўлмаган миқдор деганда эса, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз баравари (37 500 000 сўм) гача бўлган миқдор тушунилади.


Cавол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍252
❗️ФУҚАРОЛАР ТЕЛЕФОН СЎЗЛАШУВЛАРИ ВА БОШҚА ЁЗИШМАЛАРИ СИР САҚЛАНИШИ ҲУҚУҚИГА ЭГА

📄 Конституциянинг 31-моддасига кўра,

ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.


Савол юбориш 👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍373
⚡️Азиз юртдошлар! Барчангизга муқаддас айём - Рамазон ҳайити муборак бўлсин

Аллоҳ барчага мустаҳкам соғлиқ, хонадонларингизга файзу барака, тинчлик ва хотиржамлик ато этсин. Ушбу ойда аллоҳ учун қилган барча солиҳ амалларингизни ўзи қабул айласин

👉 @Yurist_Blogerr
40👍21👏5🥰2👌2
❗️ПРЕЗИДЕНТЛИК ЛАВОЗИМИГА КИМЛАР САЙЛАНИШИ МУМКИН ?

📄 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 106-моддасига асосан,

Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан етти йил муддатга сайланади.


Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍45😁18🤣14👻1
❗️ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШИ НИМА ?

📄 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддасига кўра,

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва вазирлардан иборат. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.

Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятини ижро этувчи ҳокимият фаолиятининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган асосий йўналишлари доирасида амалга оширади.

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍38🔥1
❗️ ИШСИЗ ЁШЛАР ДЕГАНДА..

⚡️ САВОЛ:
Қонунчилик бўйича ишсиз ёшлар деганда қандай ёшлар тушунилади ?

⚡️ ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йидаги 312-сон қарорига асосан,

ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва ушбу органлар томонидан иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли ёшлар ишсиз ёшлар деб эътироф этилади. (Бундан таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшлар мустасно)


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍281🥰1
❗️ ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЭГАЛЛАБ ОЛИНГАН ЕР УЧАСТКАЛАРГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАР ЭЪТИРОФ ЭТИЛИШИ УЧУН МУМКИН БЎЛГАН ҲАЖМ ҚАНЧА ?

📄 05.08.2024 йил кунги ЎРҚ-937-сон “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонунга кўра,

якка тартибдаги уй-жойлар эгаллаган ерларга ижара ҳуқуқи қуйидаги ҳажмгача берилади:

1998 йил 1 июлгача эгалланган бўлса – 0,24 гектаргача;

1998 йил 1 июлдан 2018 йил 1 май кунига қадар эгалланган бўлса – Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 0,06 гектар, қолган ҳудудларда 0,12 гектардан ошмаган ҳажмда.

❗️Ушбу ҳажмдан ортиқча ерлар, агар низо бўлмаса, деҳқон хўжалиги ёки томорқа хўжалиги юритиш учун расмийлаштириб берилади.


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍40
⚡️ ЯНГИ ҚАРОР

❗️Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлиги оширилади

📃 Президентнинг 28.03.2025 йил кунги ПҚ-131-сон қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, барча турдаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага беришда 2025 йил 11 мартдан қуйидаги тартиблар жорий этилади:

электрон онлайн аукцион савдосини ўтказиш тўғрисидаги хабарномани эълон қилиш муддати 15 кундан 5 кунга, такрорий савдоларда – 5 кундан 1 кунга қисқартирилади;

такрорий савдоларда фақат бир нафар талабгордан ариза келиб тушган тақдирда, унга ушбу савдода эълон қилинган нархда лотни ихтиёрий сотиб олиш таклиф этилади;

ҳар такрорий савдода лот нархи 10 фоиздан босқичма-босқич бошланғич нархнинг 20 фоизига тушганига қадар пасайтирилади.

🗓 2025 йил 1 апрелдан аукцион савдоларида ер участкасига ижара ҳуқуқини олиш учун тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш ва тўлов тўлиқ тўланганда чегирма бериш тартиби бекор қилинади, ушбу тўловлар 15 иш куни ичида тўлиқ тўланиши шартлиги белгиланди.

2025–2026 йилларда аукцион савдоларига чиқариладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар жами майдонининг ўртача 10–20 фоизи чорва учун озуқа экинларини экиш шарти билан савдога чиқарилади.

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍60😁52🤔1
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️Эртага, 1 апрель санасидан эътиборан мамлакатимизда иситиш мавсумида табиий газ учун жорий қилинган 500 куб метрлик базавий меъёр 100 куб метрга туширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йилдаги 204-сонли қарори бўйича мазкур шкала март ойида ўзгариши белгиланган эди. Бироқ, март ойида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши ва одатдагидан кўра совуқроқ келиши муносабати билан Давлатимиз раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 кубометр базавий меъёр 2025 йилнинг 1 апрелигача узайтирилганди. Бугун 31 март, узайтирилган муддатнинг ҳам охирги куни ўтиб бормоқда. Демак, эртадан бошлаб базавий меъёр 100 куб метрга туширилади.

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢37👍23🥴19😨6🤨4💔3😱21🤩1
⚡️ МУҲИМ

❗️ТАБИИЙ ОФАТЛАР НАТИЖАСИДА УЙЛАРИ ЗАРАР КЎРГАН ОИЛАЛАРГА 56 250 000 СЎМГАЧА МАБЛАҒ АЖРАТИЛАДИ

📄 Жорий йилнинг февраль ойида қабул қилинган ПФ-57-сон Президент фармонига мувофиқ,


ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали БҲМнинг 150 баравари (56 250 000 сўм) гача бўлган миқдорда моддий ёрдам кўрсатиш белгиланган.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍53😁31
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ПЕДАГОГЛАР ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИГА ЖАЛБ ҚИЛИНИШИ ТАҚИҚЛАНАДИ

📃 "Педагогнинг мақоми тўғрисида"ги ЎРҚ-901-сон Қонуннинг 5-моддасига асосан,

педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш тақиқланади


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍54😁13🤔2🤨21🥰1
❗️СУДЛАНГАНЛИК ҲОЛАТИНИНГ ТУГАТИЛИШИ УЧУН ТАЛАБ ЭТИЛАДИГАН МУДДАТЛАРДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ ?

📄 Жиноят кодексининг 78-моддасига асосан,

шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугалланади:

шартли ҳукм қилинганларга нисбатан — синов муддати тугаган кундан бошлаб;

мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;

жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин бир йил ўтгач;

озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин — икки йил ўтгач;

беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — тўрт йил ўтгач;

беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — етти йил ўтгач;

ўн йилдан ортиқ, лекин ўн беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — ўн йил ўтгач.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍36
❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА:


меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍52🤨21
❗️ҲЕЧ КИМ БИРОВНИНГ УЙИГА БОСТИРИБ КИРИШГА ҲАҚЛИ ЭМАС!

⚡️ САВОЛ;
Бировнинг уйига зўрлик ишлатиб бостириб кирган шахсга қандай жавобгарлик бор ?

⚡️ ЖАВОБ;
Жиноят кодексининг 142-моддаси фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш деб номланиб, унга кўра,

турар жойга унда яшовчиларнинг эркига хилоф равишда зўрлик ишлатиб ғайриқонуний бостириб кириш — уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

✏️ Эшмат чиқ манақа! Сен билан бирга-бир гаплашиб олишимиз керак деб кимдир Сизни ҳовлингизни ичигача кириб Сизга зўрлик қиладиган бўлса уни юқоридаги жавобгарлик кутиб турганлиги аниқ..


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍76😁20👏1
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЭГАЛЛАБ ОЛИНГАН УЙ-ЖОЙЛАРГА МУЛК ҲУҚУҚИНИ БЕРИШ БОШЛАНДИ

📃 Давлат Раҳбарининг топшириқларига асосан “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган эди.

Бугун мазкур қонуннинг илк натижалари кўрина бошлади дея хабар бермоқда расмийлар


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍461😁1
❗️ЯНГИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҚОНУН ҚАЧОНДАН БОШЛАБ ЮРИДИК КУЧГА ЭГА БЎЛАДИ ?

📄 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 99-моддасига асосан,

Қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан маъқулланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзолангач ва қонунда белгиланган тартибда расмий манбаларда эълон қилингач, юридик кучга эга бўлади.

❗️Ҳош, битта қонуннинг расман қабул қилиниши учун қанча вақт кетади ?

1) Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган Қонун 10 кундан кечиктирмай Сенатга юборилади.
2) Қонун Сенат томонидан 60 кун ичида кўриб чиқилади ва маъқулланса 10 кундан кечиктирмай Президентга юборилади.
3) Қонун Президент томонидан 60 кун ичида имзоланади ва эълон қилинади.

✏️ Демак, Сенат ёки Президент томонидан Қонун рад қилинмаса ёки орқага қайтарилмаса, яъни ҳаммаси рисоладагидек кетса битта қонуннинг расман қабул қилиниши учун 140 кун вақт талаб қилинар экан. Бу дегани 4 ойдан ортиқ вақт дегани.

✏️ Кўча-куйда кўпчилик ҳар куни янги Қонун қабул қилиняпти дейишади, лекин йўқ. Ҳар куни янги Қонун қабул қилинаётгани йўқ. Янги қарор, янги фармон ёки бошқа бир норматив ҳуқуқий хужжатлар кўплаб қабул қилинаётган бўлиши мумкин, лекин Қонун эмас. Қонун бир-икки кунда масаласи ҳал қилиб қўйиладиган хужжат эмас.

Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍43🤣104😁1