Юрист блогер /расмий канал
59.7K subscribers
882 photos
448 videos
8 files
3.24K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
❗️ЖАМОАТ ЖОЙЛАРИДА ЮЗИНИ БЕРКИТИБ ЮРГАН ШАХСЛАР 5 625 000 СЎМГАЧА ЖАРИМА ТЎЛАШЛАРИ МУМКИН!

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184 прим 4-моддасига кўра,

▪️
Жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлиш БҲМнинг 10 баравари (3 750 000 сўм)дан 15 баравари (5 625 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

бундан тиббий кўрсатмага асосан ёки йўл-транспорт ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш учун кийиладиган махсус бош кийимда ёхуд меҳнат ва хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолларда юзини тўсган ҳолда бўлиш ёки спорт ва маданий тадбирларни ўтказиш вақтида ушбу тадбирлар иштирокчиларининг юзини тўсган ҳолда бўлиши, шунингдек қонунчиликда тўғридан-тўғри рухсат этилган бошқа ҳолатларда юзини тўсган ҳолда бўлиш мустасно


Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51😨8😱7😁52
⚡️МУҲИМ

❗️ЯНГИ ОИЛА ҚУРГАН ЁШЛАРГА ХОНАДОНИДА ҚЎШИМЧА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ УЧУН
33 000 000 СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛИШИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ ?

📃 Ҳукуматнинг 637-сон қарори билан тасдиқланган низомда, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тартиби ва шартлар белгиланган.

Унга кўра мазкур кредитлар:

бозор ставкасида мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан;

20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;

бошланғич бадали якка тартибдаги хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган қийматда;

бир қарз олувчига бериладиган кредитлар 33 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда берилади.

❗️Ушбу кредитни олиш учун талабгор:

кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган бўлиши;

“Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ёки “Ёшлар дафтари”га киритилган ва қонуний никоҳдан ўтганига 3 йилдан ошмаган бўлиши ва юқоридаги низомнинг бошқа мезонларига тўғри келиши лозим.

✏️ Ушбу имтиёздан фойдаланиш бўйича қўшимча саволларингиз бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиринг!


Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍47😁8🤔6
❗️ФУҚАРОЛАР ЎЗ ҲУҚУҚЛАРИНИ БУЗАЁТГАН МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ ҚАРОРЛАРИ УСТИДАН МАЪМУРИЙ СУДЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛГАНДА ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАМАЙДИ

📃 16.01.2024 йил кунги ЎРҚ-897-сон Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра,

жисмоний шахслар ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

❗️Мазкур шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
👍34😁21
❗️СОЛИҚ ҲИСОБОТИНИ ЎЗ ВАҚТИДА ТОПШИРМАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР!!!

📄 Маъмурий жавогарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддасига асосан,

Фойда (даромад) ёки бошқа солиқ солиш объектларининг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда юритиш, агар бу ҳаракатлар тўланиши лозим бўлган солиқларнинг ёки йиғимларнинг суммасини камайтиришга олиб келса, шунингдек солиқларни ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларни тақдим этмаслик, худди шунингдек камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган тафовутларнинг асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍39🤔3😱31
❗️ҚАЙТА-ҚАЙТА ХУЖЖАТ ТОПШИРСАМ ХАМ БИЗГА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ БЕРИЛМАЯПТИ

⚡️САВОЛ:

Мен икки нафар фарзандимга бола пули олиш учун анча вақтдан бери хужжат топшираман, лекин менга болалар нафақаси тайинланмаяпти. Фарзандларим каттаси 7 ёш, кичиги эса 4 ёшда. Эр-хотин хар иккимиз хам ишсизмиз. Нима учун бизга болалар нафақаси берилмаётган бўлиши мумкин ?

⚡️ЖАВОБ:
Аввало болалар нафақасини олиш учун кўп марта мурожаат қилган бўлсангиз Сизга нима сабабдан болалар нафақаси берилмаслигини сабаби кўрсатилган ҳолда телефонингизга кўп марта СМС хабари келган бўлиши керак эди. Балки телефон рақамингиз билан боғлиқ муаммо сабаб Сизга СМС келмагандир. Майли, айнан саволингиз бўйича жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

✏️ Сиз саволингизда эр-хотин ҳар иккимиз хам ишсизмиз деб айтяпсиз. Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, болалар нафақаси олиш учун мурожаат қилган оилада расмий давромадга эга бўлмаган шахс бўлса (Айрим истиснолардан ташқари) ўша оилага болалар нафақаси тайинланмаслиги кўрсатилган. Агар кичик фарзандингиз 3 ёшдан катта бўлмаганида бундай талаб Сизни ўзингизга нисбатан тааллуқли бўлмас эди, бироқ, ҳар икки фарзандингиз хам 3 ёшдан катта бўлганлиги сабабли эр-хотин ҳар иккингизга хам бу норма бирдек амал қилади. Яъни, болалар нафақаси учун топширган аризангиз ўрганилаётган вақтда Сизлар расмий даромадга эга эмасликларинг (Бирор жойда расман ишламасликларинг) сабабли аризангиз рад қилинаверади. Катта эҳтимол билан Сизларга манашу ишсизлик сабаб болалар нафақасига топширган аризангиз рад қилиняпти.

✏️ Болалар нафақаси ва моддий тайинланиши бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍60🤪15🤔8
❗️"АРИЗА ДЕСАММИКАН ЁКИ ШИКОЯТ"

⚡️ СУДЛАРГА ҚАНДАЙ ШАКЛЛАРДА МУРОЖААТ ҚИЛИНИШИ КЕРАКЛИГИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ ?

📃 Фуқаролик процессуал кодексининг 4-моддасига асосан,

▪️судларга мурожаат:

фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича — даъво аризаси шаклида;

буйруқ тартибида иш юритиш бўйича, алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда — ариза шаклида;

апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси судларига мурожаат этилганда — шикоят (протест) шаклида амалга оширилади.

❗️Мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар юқоридаги тартибга амал қилинган ҳолда судларга электрон шаклда хам юборилиши мумкин.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍381
❗️АНОНИМ МУРОЖААТЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛМАЙДИ

📃 "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун"га кўра

аноним мурожаат — жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган мурожаат, шунингдек уни идентификация қилиш имкониятини бермайдиган электрон мурожаат ёхуд имзо билан тасдиқланмаган ёзма мурожаат хисобланади.

❗️Мазкур қонуннинг 29-моддасига асосан, аноним мурожаатлар кўриб чиқилмайди.

Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍291🔥1🤔1🙈1
⚡️ДИҚҚАТ

❗️1 АПРЕЛДАН ГАЗ ВА "СВЕТ" НАРХЛАРИ ОШМАЙДИГАН БЎЛДИ

📃 Президент топшириғига кўра, Электр энергияси ва табиий газ нархи ошиши май ойигача кечиктирилганлиги айтилмоқда.

Келтирилишича, аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматга электр энергияси ва газ тарифларининг оширилишини бир ойга кечиктириш бўйича топшириқ берди.

❗️Янги, газ ва "свет" учун янги тарифлар 1 апрелдан эмас, 1 майдан кучга киради.


Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏67🤪51👍31🤷‍♂8😱5🥴5😁1
❗️ ФУҚАРО ЎЗИНИНГ КОНТРАКТ ТЎЛОВИ УЧУН ТЎЛАГАН ПУЛЛАРИДАН ДАРОМАД СОЛИҒИ УШЛАНМАЙДИ

📄 Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан,

Ота-она Ўзбекистондаги прoфессионал ва олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган фарзандларининг контракти учун тўлаган пулларидан даромад солиғи ундирилмайди

❗️Бундан ташқари, ушбу имтиёздан қуйидагилар хам фойдаланиши мумкин:

✔️ фуқаро ўзининг контрактини тўлаганида;

✔️ эр-хотинлар 26 ёшга тўлмаган турмуш ўртоғи контрактини тўлаганида.

❗️Шунингдек, мазкур имтиёз солиқ тўловчининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тижорат банклари томонидан ажратилган таълим кредитларини (фоизлари билан қўшган ҳолда) қоплашга йўналтирилган даромадларига нисбатан ҳам қўлланилади.

✏️ Мазкур имтиёздан фойдаланиш шартлари ва ушбу имтиёз доирасида тўлаб бўлинган ортиқча солиқ суммаларини қайтариб олиш талаблари бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!


Савол юбориш  👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍304😁3
❗️УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА РАД ҚИЛИНАДИ ?

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан,

қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш рад этилади:

тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;

тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда; (Бунда ариза кўриб чиқиш жараёнига ўтказилмайди ва автомат равишда рад этилади.)

илгари ипотека кредитлари бўйича субсидиядан фойдаланган (аввал олинган субсидияли ипотека кредитини сўндирган ва уй-жойни бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) ариза берувчи шу жумладан турмуш ўртоғи такрорий мурожаат қилганда;

жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда;

ойлик даромад белгиланган нормадан кам ёки кўп бўлганида;

аризани кўриб чиқишда ариза берувчининг турмуш ўртоғи томонидан аввал топширилган ва кўриб чиқиш жараёнида бўлган ариза аниқланганда.

✏️ Юқорида кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича субсидия ажратиш рад этилишига йўл қўйилмайди. Агар кимдадир бу ерда кўрсатилганидан бошқа асослар бўйича субсидия учун юборган аризаси рад қилинган бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиринг!


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍35🤣3😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Шоирдан бу сафар шеърни ёммонию а..

😁 Бу шеърни эшитиб бизни хам илҳомимиз жўшиб кетти. Хуллас шер!

Радар қўйсанг тўғри қўй
Радарбоши қўйни сўй
Энди бошланади тўй
Шоирнинг жаҳли чиқди

Баланд билан бўйлашма
Ҳофиз билан куйлашма
Шоир билан ўйнашма
Шоирнинг жаҳли чиқди

👉 @Yurist_Blogerr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁36👍28👏27🔥3🤪2
❗️ЎЗБЕКИСТОНДА ХАМ БЎЛАЖАК ЭР-ХОТИНЛАР НИКОҲ ШАРТНОМАСИ ТУЗИШИ МУМКИНМИ ?

⚡️ САВОЛ:
Ўзбекистонда хам бўлгуси эр-хотинлар чет эллардаги каби никоҳдан олдин никоҳ шартномаси тузиш мумкинми ?

⚡️ ЖАВОБ:
Чет давлатлардаги каби бўлмасада, бизни қонунчилигимизда хам никоҳ шартномаси деган нарса бор ва никоҳ шартномасини исталган шахслар тузишлари мумкин.

📄 Оила кодексининг 30-моддасига асосан,

никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олингунига қадар ҳам, шунингдек никоҳ даврида ҳам тузилиши мумкин деб белгиланган. Яъни, Сиз оила қурмоқчи бўлган шахс билан қонуний никоҳдан ўтишингиздан олдин хам, никоҳдан ўтганингиздан кейин ҳам никоҳ шартномасини тузишингиз мумкин дегани бу.

✏️ Ома чет эллардаги каби эмас. Ҳали бизда никоҳ шартномаси оммалашган шартномалардан эмас. Ҳали-бери оммалашмаса хам керак. Масалан, қизни уйига совчилар келса қизни уйидагилари, — қизимизни Сизларга беришга розимиз, аммо аввал бўлгуси эр-хотиннинг келажакда эга бўладиган мол-мулклари кимга бўлади, қандай бўлади, низо бўлса кимда қолади деган масалаларни ўз ичига олган манабу никоҳ шартномасига куёв бола имзо чекиши керак деса нима бўлади деб ўйлайсиз ? Тўғри, ҳаёлингизга келган биринчи жавоб сабабли никоҳ шартномаси ҳали бизда оммалашмаган..


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
👍38😁172
❗️Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар унинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин?

⚡️САВОЛ
;
Қандай ҳолларда ҳодимни иш ҳақидан унинг розилигисиз ушлаб қолиниши мумкин ?

⚡️ЖАВОБ;
Умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин. Лекин, Меҳнат кодексининг 269-моддасида ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар хам келтирилган.

❗️Булар қуйидагилар:

1) 🟢 солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;

2) 🟢 суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;

3) 🟢 иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;

4) 🟢 ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда;

5) 🟢 ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса;

6) 🟢 Ҳодимга интизомий жазо сифатида қўлланган жаримани ушлаб қолиш учун.


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr
👍39😁7
❗️АГАР ШАХС НОҚОНУНИЙ РАВИШДА МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИКА ТОРТИЛГАН БЎЛСА УНГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚОПЛАНАДИ

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 302-моддасига асосан,

Маъмурий жавобгарликка қонунга хилоф равишда тортилганлик натижасида фуқарога етказилган зарар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиққан органнинг (мансабдор шахснинг) айбидан қатъи назар давлат томонидан тўлиқ ҳажмда тўланади.

❗️Зарарни қоплаш ҳуқуқи маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилган тақдирдагина вужудга келади.

✔️ Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган орган (мансабдор шахс) фуқарога бузилган ҳуқуқларини тиклаш тартибини тушунтириб бериши ва маъмурий жавобгарликка қонунга хилоф равишда тортилганлиги натижасида фуқарога етказилган зарарни қоплаш учун қонунда назарда тутилган чораларни кўриши шарт.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
👍201
⚡️ Болалар учун жентра ўйинчоқ автомобили

Бу ҳақиқий жентра автомобили услубида ишлаб чиқарилган ўйинчоқ автомобил модели. У фаралар, ялтироқ корпус ва қотишма ғилдираклар каби реал деталларга эга ихчам, замонавий корпусга эга. Машина масофадан бошқариш пулти орқали бошқарилади. У тезлик билан ҳаракатланиши ва манёвр қилиши хамда бошқа ёқимли ҳусусиятларга эга.

😊 Ўзингизда бор бўлган жентра автомобили нима учун фарзандингизда бўлмаслиги керак. Ишонинг! Ушбу ўйинчоқ жентра фарзандингизга ёқади.

Нархи 149 000 сўм

🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
👇
https://100k.uz/oqim/620817
https://100k.uz/oqim/620817
https://100k.uz/oqim/620817
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14
❗️МУЛКИМГА ЗАРАР ЕТКАЗДИ..

⚡️САВОЛ;
Менинг мулкимга бошқа бир шахс томонидан атайлаб зарар етказилди. Энди ўша шахсга қонун бўйича қандай жавобгарлик бор ?

⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61 прим 2-моддасига кўра,

ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш, оз миқдорни ташкил этса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш кўп бўлмаган миқдорни ташкил этса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача (3 750 000 сўм) миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

👉 Оз миқдор деганда базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари (11 250 000 сўм)гача бўлган миқдор,

👉 Кўп бўлмаган миқдор деганда эса, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз баравари (37 500 000 сўм) гача бўлган миқдор тушунилади.


Cавол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍252
❗️ФУҚАРОЛАР ТЕЛЕФОН СЎЗЛАШУВЛАРИ ВА БОШҚА ЁЗИШМАЛАРИ СИР САҚЛАНИШИ ҲУҚУҚИГА ЭГА

📄 Конституциянинг 31-моддасига кўра,

ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.


Савол юбориш 👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍373
⚡️Азиз юртдошлар! Барчангизга муқаддас айём - Рамазон ҳайити муборак бўлсин

Аллоҳ барчага мустаҳкам соғлиқ, хонадонларингизга файзу барака, тинчлик ва хотиржамлик ато этсин. Ушбу ойда аллоҳ учун қилган барча солиҳ амалларингизни ўзи қабул айласин

👉 @Yurist_Blogerr
40👍21👏5🥰2👌2