Юрист блогер /расмий канал
48.6K subscribers
895 photos
465 videos
8 files
3.27K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot
Download Telegram
❗️УЛАР ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛИШ ОРҚАЛИ ҲАР ЙИЛИ ЙИЛЛИК МЕҲНАТ СТАЖИГА ЭГА БЎЛИШЛАРИ МУМКИН

📃 Президентнинг 366-сон қарорига кўра,

➖ ўзининг шахсий томорқа ер участкасида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида 1 баравари (340 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади:

✅
чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар);

✅ иссиқхона;

✅ паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак);

✅ қуёнчилик;

✅ асаларичилик;

✅ балиқчилик;

✅ боғдорчилик;

✅ лимончилик;

✅ гулчилик.

✏️ Маълумот учун: ўзини ўзи банд қилиш учун ижтимоий солиқ йилига бир марта тўланади ва ижтимоий солиқ тўланган йил ўзини банд қилдирган шахсга бир йиллик меҳнат стажи ёзилади. Ўн йил ўзини ўзи банд қилиш учун шундай солиқ тўланса у ўн йил меҳнат стажига эга бўлади.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍37
❗️ДАВЛАТ ОРГАНИНИНГ НОҚОНУНИЙ ҚАРОРИ БИЛАН ФУҚАРОЛАРГА ЗАРАР ЕТСА НИМА БЎЛАДИ ?

⚡️САВОЛ
;
Давлат органи раҳбарининг нотўғри қарори билан бир фуқарога мулкий зарар етадиган бўлса буни қонуний ечими нима бўлади ?

⚡️ЖАВОБ;
Фуқаролик кодекснинг 15-моддасида, давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қонунчиликка мувофиқ бўлмаган ҳужжат қабул қилиниши, шунингдек улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (Ёки ҳаракатсизлиги) натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қопланиши кераклиги белгиланган.

✏️ Айтайлик, Сизни мулкингиз хисобланган турар жойингиз ёки мулкингиз бўлмиш нотурар жойингиз қонунчиликда белгиланган нормаларга амал қилинмаган ҳолда ўзингиз яшаб келаётган шаҳар ҳокимининг ўзбошимча чиқарган қарори билан бузиб ташланди. Бунинг натижасида Сизга биринчи навбатта зарар етди мулкий, қўшимчасига зарар етди манавий. Манашундай ҳолатда Сиз ўша ҳоким қарори натижасида Сизга қандай шаклда зарар етказилган бўлса, ўша етказилган зарарни ўрнини қоплаб берилиши талаб қилиб судга мурожаат қилишингиз мумкин ва Сизга етказилган зарар ноқонуний қарор чиқарган ҳокимликнинг бюджетдан ташқари маблағларидан, агар маблағи етмаса давлат бюджетидан тўлиқ миқдорда қоплаб берилиши керак.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍25
❗️ПЕДАГОГЛАР СУДГА ШИКОЯТ ҚИЛГАНИДА ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАМАЙДИ

📄 “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 8 хамда 10-моддаларига асосан,

✅ Педагог ходимлар – касбий фаолиятини амалга ошириш давомида ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишлар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

✅ Шунингдек, улар – касбий фаолиятини амалга ошириш давомида педагог ходимларнинг ҳуқуқларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан Маъмурий судларга шикоят қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍23❤1
❗️"ЁШЛАР ДАФТАРИ"ГА КИРИТИЛГАНЛАРНИНГ АЙРИМЛАРИГА 1 360 000 СЎМГАЧА БИР МАРТАЛИК ЁРДАМ ПУЛИ БЕРИЛИШИ МУМКИН

📄 Ҳукуматнинг 07.06.2022 йилдаги 312-сон қарорига иккинчи илова қилиб келтирилган низомга асосан,

➖ «Ёшлар дафтари»га киритилган моддий аҳволи оғир ёшларга бир марталик моддий ёрдам ҳар бир индивидуал ҳолатда ариза берувчининг ҳаётий вазияти мураккаблигини, унинг ижтимоий ҳимояга муҳтож эканлигини инобатга олган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари (1 360 000)гача миқдорда тўлаб берилади.

❗️Моддий ёрдам шахсга бир календарь йил давомида бир маротаба берилади.

❗️Шахсга бир марталик моддий ёрдам берилиши уни «Ёшлар дафтари»дан чиқаришга асос бўлмайди.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍52👏4❤3🥰2
❗️КЕКСА ЁШДАГИ ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН АЙРИМ ИМТИЁЗЛАР

📃 Президентнинг 2022 йилдаги 167-сон қарорига асосан;

✅ ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади;

✅ шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга рецептга асосан 3 ойлик эҳтиёж асосида дорилар, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади;

✅ оғир ташхисли касал ҳамда ногирон кексаларга шифокорлар рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50 фоизигача суммаси компенсация қилинади;

✅ кексаларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун абонемент харажатлари қопланади;

✅ давлат театрлари ва музейларига кексалар учун чипта нархлари тўлиқ қоплаб берилади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍37🤔6❤1
❗️ЙЎЛЛАРГА ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН СУНЪИЙ НОТЕКИСЛИК ЎРНАТГАНЛАР ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ

📄 МЖтКнинг 147-моддасига кўра,

➖ йўлларга темир йўлдан ўтиш жойларига, йўл ҳаракатини тартибга солувчи бошқа иншоотлар ёки техник воситаларга шикаст етказиш, шунингдек йўл ҳаракатига қасддан, шу жумладан йўл қопламасини ифлослантириш йўли билан халал бериш, худди шунингдек автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузиш — фуқароларга БҲМнинг 2 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб белгиланган.

✏️ Ким хоҳлаган жойига сунъий нотекислик ўрнатиб олиши мумкин эмас ва бундай ҳаракат юқоридаги миқдорда жавобгарликка сабаб бўлади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍39🤔2❤1😁1
❗️ШАРЪИЙ НИКОҲ ҚОНУНИЙМИ ?

⚡️САВОЛ;
Биз турмуш ўртоғим билан загсдан ўтмасдан оила қурганмиз лекин, шаръий томонлама никоҳ ўқилиб тўйимиз бўлган. Бизни шу никоҳимиз қонуний хисобланадими ?

⚡️ЖАВОБ;
Йўқ, бундай никоҳ қонуний хисобланмайди. Сизларнинг никоҳингиз қонуний эмас шаръий хисобланади. Оила кодексининг 13-моддасида диний расм-русмлар билан тузилган (Шаръий) никоҳ қонуний хисобланмаслиги кўрсатилган.

✏️ Бу нима дегани ? Яъни, шаръий никоҳ ҳуқуқий жихатдан тан олинмайди дегани. Масалан, шаръий никоҳ билан оила қурган шахсларнинг ўртасида вақти келиб мулкий муносабатларда низо юзага келадиган бўлса никоҳ қонуний тузилмаганлиги сабабли низони хал қилиш ниманидир даъво қилаётган шахснинг фойдасига хал этилмайди дегани.

✏️ 7 та махаллани айтиб, 8 та хопизни олиб келиб, 9 кун халққа ош бериб, 10 кун тўй қилсангиз хам ФҲДЁ бўлимидан қонуний никоҳдан ўтмасангиз Сизларни никоҳингиз қонун томонлама тан олинмайди.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍93😁65👏7🤷‍♀4🔥3
❗️ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИШ ТЎХТАТИЛАДИ ?

📄 Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, қуйидаги ҳолларда болалар нафақаси ва моддий ёрдам берилиши тўхтатилади:

1)➖ тайинланган муддат тугаганда:

2) ➖ болалар нафақаси ёки моддий ёрдам пулини олаётганларнинг ўзлари ушбу ёрдамни тўхтатишларини сўраб мурожаат қилганда;

3) ➖ оила доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига кўчиб кетганида;

4) ➖ айрим техник хатолар сабабли ушбу ёрдам пуллари нотўғри тайинланганлиги аниқланганда;

5) ➖ оиланинг иқтисодий аҳволи қайта ўрганилганида оила кам таъминланган оила деб эътироф этилмаса;

6) ➖ ушбу ёрдам пуллари тайинланиши учун топширилган хужжатлар нотўғри ва ишончсиз бўлса ёки хужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса;

7) ➖ оила таркибида ҳарбийлашган тизимда ишловчилари бўлган оила томонидан ариза топширилса;

8) ➖ Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомга асосан пенсиялар билан таъминланган оила аъзолари мавжудлиги аниқланганда👀;

9) ➖ ортиқча тўловлар аниқланганда.

✏️ Юқорида санаб ўтилганларни айримларига ушбу ёрдам пуллари тайинлаш бошиданоқ рад қилинади, лекин "Танишимнинг кўплиги менинг бахтимдир" деб, уларни ёрдамида қандайдир йўллар билан осонгина ўтиб кетганлар бўлса кейинчалик бўлса хам ҳолат аниқланиб улар сафдан чиқарилади..


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍32😁4❤1
❗️ЎЗБЕКИСТОНДА ҚОНУН БИЛАН ИККИ МАРТА ОИЛА ҚУРИШГА РУХСАТ БЕРИЛДИМИ ?

⚡️САВОЛ;
Янги Қонун чиқибди деб эшитдим. Унга кўра, эндиликда икки марта қонуний никоҳ билан оила қуришга рухсат берилибди. Нозикроқ жойда ишлайдиган бир танишимдан сўраган эдим у хам Қонун бўйича икки марта оила қуриш мумкин деган жавобни айтди. Шу ростми ?

⚡️ЖАВОБ;
Ўша нозикроқ жойда ишлайдиган танишингизни кайфи тарқаганидан кейин эртага яна бир марта сўранг, лекин бугунги жавоби нотўғри.

📃 Оила кодексининг 16-моддасида, лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида никоҳ тузилишига йўл қўйилмайди деб кўрсатилган. Яъни, бошқа бир шахс билан қонуний никоҳда бўлган фуқаро яна иккинчи шахс билан қонуний никоҳдан ўтишига йўл қўйилмайди.

✏️ Шу жойида мени бир нарса қизиқтиряпти. Бу мишмишни эшитганингизнику тўғри тушунса бўлади. Чунки одамларга қўйиб берсангиз нималар демайди лекин, Сиз айтган ўша нозикроқ жойда ишлайдиган танишингиз Сизни шу саволингизга Қонунда бор деб жавоб топиб берганига ҳайронман.

✏️ Бизни бирор-бир Қонунимизда, қонунчиликнинг кўзга ташланадиган жойларию кўз илғамас бурчакларида хам икки марта қонуний никоҳ қуришга рухсат берилсин деган норма йўқ. Қонунда бўлмаган, бирорта хам норматив ҳуқуқий хужжатда кўрсатилмаган нарсага қоронғу кечада кўкка кўз тикиб, энг ёруғ юлдуздан сўрасангиз хам жавоб топиб беролмайди.

✏️ Шунга қарамасдан Қонунда бор деган ўша нозиккина жойда ишлайдиган танишингизга биздан салом айтинг ва ўша гап! Эртага яна бир марта сўранг...


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
😁121👍91🤣71❤3👏3😱3🔥1🙏1
❗️ЭР-ХОТИН ЎРТАСИДАГИ УМУМИЙ МОЛ-МУЛКНИ БЎЛИНИШИНИ СЎРАБ ДАЪВО ҚИЛИШ МУДДАТИ ҚАНЧА ?

⚡️САВОЛ:
Эр-хотин 5 йил олдин ажрашган. Собиқ хотин 5 йил ўтгач, никоҳ пайтида биргаликда сотиб олинган мулкни бўлиш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилди. Суд даъвони рад этди. Бу қанчалик тўғри?

⚡️ЖАВОБ:
Оила кодексининг 27-моддасига кўра,

➖ никоҳдан ажралган эр ва хотиннинг умумий мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги талабларига нисбатан 3 йиллик даъво муддати қўлланилиши белгиланган.

✔️ Юқоридаги асосга кўра, даъво муддати ўтиб бўлганидан кейин мурожаат қилинганлиги сабабли суд томонидан даъвонинг рад этилиши қонуний ҳисобланади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍51👏4
❗️ЖАЗОНИ ЎТАШДАН МУДДАТИДАН ОЛДИН ШАРТЛИ ОЗОД ҚИЛИШНИНГ ШАРТЛАРИ ВА ТАЛАБЛАРИ.

📄 Жиноят кодексининг 89-моддасига асосан,

➖ ўн саккиз ёшга тўлмасдан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилишга, озодликни чеклашга ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш тартиби қўлланилиши мумкин.

❗️Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш юқорида кўрсатилган жазо турлари учун белгиланган тартиб-қоида талабларини бажарган меҳнат ва ўқишга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилиши мумкин.

⚖ Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш:

а) ➖ ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисми;

б) ➖ оғир жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида учдан бир қисми;

в) ➖ ўта оғир жиноят учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этилган жиноят учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, тайинланган жазо муддатининг камида ярмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилади.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍26
❗️ЎЗБЕКИСТОНДА НАФАҚАНИНГ ҚАНДАЙ ТУРЛАРИ БОР ?

📄 Қонунчиликка кўра, Ўзбекистонда нафақанинг қуйидаги турлари мавжуд:

➖ ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси;

➖ парваришлаш нафақаси;

➖ ногиронлик нафақаси;

➖ боқувчисини йўқотганлик нафақаси;

➖ ёшга доир нафақа;

➖ кам таъминланган оилаларнинг болалари учун нафақа;

➖ ишсизлик нафақаси;

➖ ишдан бўшатиш нафақаси.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍32😁2❤1👏1
❗️Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар унинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин?

⚡️САВОЛ
;
Қандай ҳолларда ҳодимни иш ҳақидан унинг розилигисиз ушлаб қолиниши мумкин ?

⚡️ЖАВОБ;
Умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин. Лекин, Меҳнат кодексининг 269-моддасида ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар хам келтирилган.

❗️Булар қуйидагилар:

1) 🟢 солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;

2) 🟢 суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;

3) 🟢 иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;

4) 🟢 ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда;

5) 🟢 ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса;

6) 🟢 Ҳодимга интизомий жазо сифатида қўлланган жаримани ундириш учун


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍22
❗️БЕЗОРИЛИК ҚАНДАЙ ЖИНОЯТ ВА УНИНГ УЧУН ЖАЗО ҚАНАҚА ?

📄 Жиноят кодексининг 277-моддасига асосан,

➖ безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш анча зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

❗️Безорилик:

➖ баданга ўртача оғир шикаст етказиб:

➖ бир гуруҳ шахслар томонидан;

➖ совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб;

➖ ўз мазмунига кўра умум эътироф этган ахлоқ қоидаларини намойишкорона менсимасликда ифодаланувчи ўтакетган беҳаёлик билан;

➖ ёш бола, қария, ногиронлиги бўлган шахс ёки ожиз аҳволдаги шахсларни хўрлаб;

➖ кўп миқдорда зарар етказиб, бировнинг мулкини нобуд қилиб ёки унга шикаст етказиб содир этилган бўлса, — уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍31
⚡️ДИҚҚАТ

❗️ЭРТАГА, 1 ОКТЯБРДАН ЖАРИМАЛАР МИҚДОРИ ХАМ ОШИРИЛАДИ

📃 «Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида,

✔️ 2024 йил 1 октябрдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланиши кўрсатилган бўлиб, шунга кўра базавий хисоблаш миқдоридан келиб чиқадиган барча жарималар миқдори шунга мос равишда оширилади.

✔️ Бугунги кунгача базавий ҳисоблаш миқдори 340 000 сўм эди.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍18😱14🤣10🥴3❤1
❗️1 ОКТЯБРДАН БОШЛАБ ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАРИМАЛАР МИҚДОРЛАРИ

➖ Жадвалда бугунгача ва 1 октябрдан бошлаб оширилган ҳолатига ҳуқуқбузар ҳайдовчилар томонидан тўланиши керак бўлган жарималар миқдори келтирилган


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍17🥴10❤1😢1
❗️ҚАЕРДА ЭКАНЛИГИ БИР ЙИЛ ДАВОМИДА АНИҚЛАНМАГАН ШАХС БЕДАРАК ЙЎҚОЛГАН ДЕБ ТОПИЛИШИ МУМКИН

📄 Фуқаролик кодексининг 33-моддасига асосан,

➖ агар фуқаронинг қаердалиги ҳақида унинг яшаш жойида бир йил давомида маълумотлар бўлмаса, манфаатдор шахсларнинг аризасига мувофиқ суд бу фуқарони бедарак йўқолган деб топиши мумкин.

▪️Йўқолган шахс тўғрисида охирги маълумотлар олинган кунни аниқлаш мумкин бўлмаса, бедарак йўқолган деб ҳисоблаш муддати йўқолган шахс тўғрисида охирги маълумотлар олинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан, бу ойни белгилаш мумкин бўлмаган тақдирда эса —кейинги йилнинг биринчи январидан бошланади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍24
❗️Бугун барча ходимлар ишдан 1 соат вақтли кетиши мумкин!

📄 Меҳнат кодекси 187-моддасига кўра,

➖ байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

✅ Эртага «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан бугун ишга чиққан барча ходимлар камида 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

✏️ Фақат узоққа кетиб қолманглар а? Индинга яна иш..


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
😁40👍23❤1😱1
❗️1 ОКТЯБРДАН БОШЛАБ:

📄 Фармонга кўра,

➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;

➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланди.

✅ Шунингдек, эртадан бошлаб бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади.

✅ Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори эса – 10 фоизга оширилади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍56👏7🤪6❤1🔥1
❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА ИШСИЗЛАР ТОМОНИДАН ТЎЛАНИШИ КЕРАК БЎЛГАН АЛИМЕНТ МИҚДОРЛАРИ

📃
Оила кодексининг 140-моддасида,

➖ агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ёки даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади деб кўрсатилган. Давлат статистика агентлиги томонидан ҳисоблаб чиқилган Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи ҳозирги кунда 5 166 814 сўмни ташкил қилмоқда.

⚡️Шунга кўра, бугунги кун ҳолатига МИБнинг расмий mib.uz сайти орқали ишсиз бўлган алимент тўловчи учун ҳар ойлик алимент миқдори, болалар сонига қараб;

✔️ Бир нафар бола учун— 1 291 703 сўм;

✔️ Икки нафар бола учун— 1 722 271 сўм;

✔️ Уч ва ундан ортиқ бола учун— 2 583 407 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ундирилиши керак.

✏️ Октябрь ойидан бошлаб иш ҳақлари ошишини ҳисобига бу миқдорларда хам ўзгариш бўлади. Фақат, Давлат статистика агентлиги томонидан октябрь ойи якуни бўйича Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳаққи миқдори аниқлаб олинади ва ўзгариш шундан кейин бўлади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍56🤣10🤔5😱5❤1👏1😢1😨1
❗️АЙРИМ МАНСАБДОРЛАРНИ ЭСИДАН ЧИҚҚАН НОРМА!

⚡️ Мансаблор шахслар фуқаролар олдида масъул!!!

📃 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2-моддасида

➖ Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар деб кўрсатилган.

✏️ Узир, сарлавҳани нотўғри ёзибмиз. Одамни нимадир эсидан чиқиши учун аввал у нарса эсда бўлиши керак бўлади. Ҳозирги кунда ишлаб юрган мансабдорлар орасида бу нормани биринчи марта ўқиб турганлари хам кўпку тўғрими? Уларга эса қаерда нима ёзилганини қизиғи хам йўқ. Чунки билмаслик уни мансабига таъсир қилмаяптида...


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍42👏13😁6🔥1