Юрист блогер /расмий канал
48.6K subscribers
895 photos
465 videos
8 files
3.27K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot
Download Telegram
❗️АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИНИ ЧЕТГА ЧИҚИШИНИ ЧЕКЛАНИШИ БЎЙИЧА АЙРИМ МАСАЛАЛАР:

📄 258-II-сон Қонун билан, давлат ижрочиси қарори асосида алимент тўловчиларнинг хорижга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин.

❓Қандай қилиб чекловни олиб ташлаш мумкин ?

✅ Алиментлар олдиндан тўланган ёки бу бўйича гаров шартномаси тузилган бўлса хорижга чиқишга оид чеклов олиб ташланади.

❓Чекловдан қутилиш учун алиментни олдиндан қанча муддат учун тўлаш керак ?


✅ Ҳукуматнинг 06.10.2018 йилдаги 808-сон қарорига асосан, алиментларни олдиндан тўлаш 5 йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилиши керак. Агар болалар вояга етгунигача бўлган давр 5 йилдан кам бўлса, алиментларни олдиндан тўлаш қолган давр учун амалга оширилади.

❓Алимент тўловчи гаров эвазига чекловдан қутилиши учун ўша гаровнинг қиймати қанча бўлиши керак ?

✅ Гаров қиймати БҲМнинг 250 баравари (85 000 000 сўм)дан кам бўлмаслиги лозим.

❓Қандай нарсалар гаров бўлиши мумкин ?


✅ Ҳар қандай мол-мулк (автомобиль, дўкон, уй-жой, квартира) гаров бўлиши мумкин.

❓Гаров эвазига человдан чиқиш учун ариза қаерга берилади ?


✅ Алиментни тўлашни гаров билан таъминлаш учун ариза судга тақдим қилинади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍44🤣5😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Эндиликда уй сотиб олмоқчи бўлган харидор пулини қурувчига эмас банкка тўлайдиган тизим яратилади

Президентнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда ноинсоф қурувчилар ва уларга ишониб пул бераётган ҳаридорлар ўртасида низо кўпайиб бораётганлиги бундай тизимга эҳтиёж борлигини кўрсатмоқда


👉 @Yurist_Blogerr
👍112👏10🔥2😁2🤔2
❗️АЙРИМ ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ УЙ-ЖОЙИНИ ТАЪМИРЛАШ УЧУН УЛАРГА 10 200 000 СЎМГАЧА МАБЛАҒ АЖРАТИЛИШИ МУМКИН

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомда, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг бир нечта йўналишлари кўрсатилган бўлиб, унга кўра,

➖ боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш ишлари олиб борилиши кўрсатилган.

➖ Қарорда хар бир уй-жойни таъмирлаш ишларига «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдори (Ҳозирги кунда 340 000 сўм)нинг 30 баравари (10 200 000 сўм)гача миқдорда маблағ ажратилиши белгиланган

✏️ Тушунамиз, кўпчиликда бундай имтиёзлар қонунларда ёзилгани билан амалда бўлиши қийин нарса деган тушунча пайдо бўлиб қолган. Бундай тушунчалар бежизга эмаслигини хам тушунамиз, лекин Сиз талаб қилмасангиз вазият ўзгармайди. Ҳалқ талаб қилмаса раҳбарларда масъулият ошмайди. Нима учун юристлар бошқаларга қараганда хужжат ишларини яхшироқ битиради? Чунки улар қонунларни билади. Сиз барча қонунларни ёдлаб чиқманг, аммо ўз ҳуқуқларингизни юристи бўлинг!


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍139🥰9😁5🔥3👏2💯2🤔1😭1
❗️СУД ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА МАЪМУРИЙ ЖАРИМАНИ КАМАЙТИРИБ БЕРИШИ МУМКИН ?

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 31-моддасига кўра,

➖ қуйидаги маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар ҳуқуқбузарлик содир қилган шахсга енгилроқ маъмурий жазо қўлланишига ёки унга қўлланиб бўлинган жарима миқдори суд ҳамда ваколатли шахс томонидан камайтирилишига асос бўлиши мумкин:

✅  айбдорнинг содир этган ҳуқуқбузарлигидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиши;

✅  айбдорнинг ҳуқуқбузарликнинг зарарли оқибатлари олдини олиши, етказилган зиённи ихтиёрий равишда тўлаши ёки келтирилган зарарни бартараф қилиши;

✅  ҳуқуқбузарликнинг кучли руҳий ҳаяжон таъсирида содир этганлиги ёки оғир шахсий, оилавий ёхуд бошқа шароитлар юзага келганлиги оқибатида содир этилиши;

✅  ҳуқуқбузарликнинг таҳдид ёки мажбурлов таъсирида ёхуд хизмат юзасидан, моддий ёки бошқа жиҳатдан қарамлиги таъсири остида содир этилиши;

✅  ҳуқуқбузарликнинг вояга етмаган шахс томонидан содир этилиши каби ҳолатлар мавжуд бўлганда;

✅  ҳуқуқбузарликнинг ҳомиладор аёл ёки 14 ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахс томонидан содир этилиши.

➖ Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) бошқа ҳолатларни ҳам жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат деб топиши мумкин.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍26
❗️ЯНГИ ФАРМОН

➖ АҲОЛИНИ КАМБАҒАЛЛИК ДАРАЖАСИ СЕЗИЛАРЛИ ДАРАЖАДА ҚИСҚАРТИРИЛАДИ

📃 Президентнинг 23.09.2024 йил кунги ПФ-143-сон Фармони қабул қилинди

➖ Фармонга кўра, 2024 йилнинг қолган даврида 500 минг, 2025 йилда 1 миллион нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг ҳамда барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланди.

✅ Камбағалликни қисқартириш соҳасида эришилган ижобий натижалар ва тўпланган миллий тажриба ҳамда илғор халқаро амалиёт асосида ҳар бир фуқарони ўзи ва фарзандлари келажаги учун масъулият билан ёндашишга ундайдиган ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун имконият яратишга қаратилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури амалга оширилади ҳамда дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссияси ташкил этилади.

❗️Дастур 2024 йил 1 ноябрдан қуйидагиларни назарда тутувчи “Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият” тамойили асосида амалга оширилади:

✅ барқарор бандлик ва юқори даромад топишга эришиш;

✅ таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганиш;

✅ кафолатланган давлат тиббий хизматидан фойдаланиш;

✅ ижтимоий хизматлардан фойдаланиш;

✅ яшаш шароитларини яхшилаш;

✅ давлат томонидан маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш;

✅ давлат органлари ходимлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍47🤔8🤣8🙏4😁3🥴3🤷‍♂2❤2👏1
⚡️ЯНГИ ФАРМОН

❗️ КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАР РЕЕСТРИ ТУЗИЛАДИ

📄 Президентнинг 23.09.2024 йил кунги ПФ-143-сон Фармонига асосан

➖ 2024 йил 1 декабрдан “маҳалла еттилиги” томонидан камбағал оилаларнинг ижтимоий шароити ва камбағалликка тушиш сабабларини ўрганиш натижасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Камбағал оилалар реестри шакллантирилади.

❗️2025 йил 1 январдан:

➖ кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам олаётган оилаларнинг расмий банд бўлмаган аъзолари ишга жойлашганда, ўзини ўзи банд қилганда ёки тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганда ушбу нафақа ва моддий ёрдамни уларнинг муддати тугагунга қадар, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга тўлаш давом эттирилади;

✅ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 бараваридан кам бўлмаган ойлик иш ҳақи тўланган ҳолда ишга жойлашган Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоси учун ижтимоий солиқ уч йил давомида 1 фоиз ставкада тўланади;

✅ камбағал оилаларга кўмак чоралари ижтимоий шартнома асосида меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқасидан самарали фойдаланиш (экин экиш), оила аъзолари, шу жумладан, фарзандларининг билим олиши, касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиши ҳамда соғлиғини назоратга олиши, уй-жойини озода тутиши каби шартлар инобатга олинган ҳолда кўрсатилади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍55😁20😢6👏2❤1🤣1
⚡️ ЯНГИ ҚАРОР

❗️Эндиликда камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади

📄 Президентнинг 23.09.2024 йил кунги ПҚ-330-сон Қарори қабул қилинди

➖ Қарорга кўра, қуйидагилар амалга оширилади:

✅ 2025 йил 1 январдан камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилинади;

✅ 2025/2026 ўқув йилидан, камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади;

✅ 2025 йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍74🤣19👏7😱1
❗️СУБСИДИЯ ЎЗИ НИМА ?

✅ СУБСИДИЯ лотинча. subsidium — ёрдам, нафақа, қўллаб-қувватлаш деган маънони англатади. 

✅ СУБСИДИЯ—давлат бюджети, маҳаллий бюджетлар маблағлари ёки махсус фондлардан жисмоний ва юридик шахсларга, маҳаллий органларга, бошқа давлатларга бериладиган пул маблағи ёки натура (Пул ўрнига бериладиган моддийлик) шаклидаги ёрдам хисобланади.

✅ Субсидия давлат томонидан ҚАЙТАРИБ ОЛМАСЛИК ШАРТИ БИЛАН ажратилади.

✏️ Уй-жой сотиб олишда бошланғич бадални бир қисмини қоплаш учун бериладиган субсидия хам, тадбиркорларга бериладиган субсидия хам, умуман, хар қандай йўналишга ажратиладиган субсидия хам қайтариб олинмайди. Субсидия қайтариб олинадиган субсидиялар ва қайтарилиши шарт бўлмаган субсидияларга бўлинмайди.

✏️ Субсидия қайтариб олинмайдиган ёрдам тури бўлганлиги учун хам хар доим ва хар кимга берилавермайди. Субсидия аҳолига маълум бир соҳани ривожлантириш, нимадир сотиб олиб ўзини банд қилиш, умуман, қайси йўналишда бўлмасин аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб ва имкон қадар эҳтиёжмандларга қўшимча ёрдам сифатида ажратиладиган маблағ хисобланади у.

✏️ Шунинг учун "Кўчада тўпланиб турган одамларга субсидия ажратиш ва тўлаш тартиби тўғрисида" Қарор чиқишини ҳеч қачон кутманг..


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍50😁8👏3🤔2❤1👌1
⚡️МУҲИМ

❗️БИРИНЧИ ВА ИККИНЧИ ГУРУҲ НОГИРОНЛАРИ МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗГА ЭГА ЭКАНЛИГИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ ?

📃
Солиқ кодексининг 421-моддасига асосан,

➖ 1-2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар мол-мулк солиғидан олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинган.

✅ 1-2 гуруҳ ногиронларига мол-мулк солиғи бўйича ушбу имтиёз ТМЭК маълумотномаси ёки пенсия гувоҳномасига асосан берилади.

✅ солиқ имтиёзларига эга бўлган мазкур шахслар солиқ имтиёзини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади.

✏️ Яъни, 1-2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг шахсан ўзлари ТМЭК маълумотномаси ёки пенсия гувоҳномасини олиб мулки жойлашган жойдаги солиқ идорасига бориши керак бўлади
     

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍41❤5😱2
❗️ҲОДИМЛАРГА ОЙЛИК ТЎЛАШ МУДДАТЛАРИ

📄 Меҳнат кодексининг 253-моддасига асосан,

➖ Ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас.

➖ Ходимларга ойлик иш ҳақи, қоида тариқасида, ўн олти кундан кўп бўлмаган танаффус билан икки қисмга бўлинган ҳолда (бўнакда ва қолган қисми миқдорида) тўланади.

❗️Иш ҳақи тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида, яъни ўша кундан олдин тўлаб берилиши керак.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍55🤔3
⚡️МУҲИМ

❗️ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА ЁШЛАРГА 33 МИЛЛИОН СЎМГАЧА ТАЪМИНОТСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ

📄 Президентнинг 13.10.2020 йил кунги ПҚ-4862-сон қарорига асосан,

➖ тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига 33 миллион сўмгача бўлган миқдордаги микрокредитлар таъминотсиз ажратилиши кўрсатилган. Фақат талабгор шахслар нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим муассасалари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиаллари махсус сертификатини олган бўлишлари талаб этилади

✅ Ушбу таъминотсиз кредитлар «Микрокредитбанк» АТБ хамда АТ Халқ банки томонидан хар бир талабгорга 33 миллион сўмгача бўлган миқдорда берилади.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍35
❗️КОРХОНАДА ШТАТЛАР ҚИСҚАРГАНДА ИШДА ҚОЛИШ УЧУН КИМЛАР ИМТИЁЗЛИ ҲУҚУҚҚА ЭГА ?

📃 Меҳнат кодексининг 167-моддасига асосан,

➖ корхонада ходимлар сони (штати) қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади.

❗️Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда қуйидагиларга афзаллик берилади:

🟢 қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга;

🟢 оиласида ундан бўлак мустақил иш ҳақи олувчи бўлмаган шахсларга;

🟢 мазкур корхонада кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга;

🟢 ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларида меҳнат шартномасига кўра тегишли мутахассислик бўйича ўз малакасини ошираётган ходимларга ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган шахсларга ўқишни тамомлаганидан кейин мутахассислиги бўйича ишлаш шарти билан уч йил мобайнида;

🟢 мазкур корхонада меҳнатда майиб бўлиб қолган ёки касб касаллигини орттирган шахсларга;

🟢 ногиронлиги бўлган шахсларга;

🟢 уруш ногиронлари, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга;

🟢 атом объектларидаги фалокатлар оқибатида келиб чиққан оширилган радиация нурланиши билан боғлиқ нурланиш касаллиги ва бошқа касалликларга йўлиққан ёки шундай касалликларни бошидан кечирган шахсларга.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍35
❗️"ЁШЛАР ДАФТАРИ"ГА НЕЧА ЁШДАН КИРИШ МУМКИН ?

⚡️САВОЛ:
Ёшлар дафтарига киритиш неча ёшдан бошланади ?

⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, «Ёшлар дафтари»га киритиш ёшларнинг доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича ўн тўрт ёшдан бошланади.

✏️ Ўттиз ёшдан ошганлар "Ёшлар дафтари"га кириш учун ариза берса ҳеч ким уни "задний число" билан бу дафтарга киритиб қўймайди. Чунки "Ёшлар дафтари"га киритишни максимал ёши 30 ёшдан ошмасликни талаб қилади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍39😁6❤3
❗️Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 000 000 сўмгача кредит берилади

📄Президентнинг 30.04.2024 йил кунги ПФ-70-сон Фармонига асосан,

➖ 2024 йил 1 июндан “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилиши белгиланган.

▪️Бунда:

➖ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади;

➖ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍56👏6❤1
❗️ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН АҲОЛИГА БИЗНЕС ТАШАББУСЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ УЧУН КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ

📄 02.04.2024 йил кунги ПҚ-149-сон Президент Қарори қабул қилинган

➖Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан 2024 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ўзини ўзи банд қилган, бироқ асосий иш жойига эга бўлмаган шахсларга қуйидагича ажратилиши белгиланган:

✅ 33 миллион сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида;

✅
ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун;

✅ ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз;

✅ 10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз.

✏️ Револъвер асосда дегани, — бир муддатга олинган кредит қайтарилганидан кейин аввалги тузилган шартномага кўра, қўшимча музокараларсиз яна шунча миқдорда кредит олиш маъносини билдиради


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍60❤1👏1🤝1
❗️КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРГА ДАВЛАТ ХИСОБИДАН ЮРИДИК ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИ

📃 ЎРҚ-848-сон Қонунга кўра,

➖ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган шахсларга фуқаролик ишлари бўйича судларга ва маъмурий судларга тааллуқли бўлган қуйидаги мазмундаги ишлар бўйича давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилиши белгиланган:

✅ ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда тўлаш тўғрисидаги;

✅ ишга тиклаш ҳақидаги;

✅ иш ҳақини ундириш тўғрисидаги;

✅ алиментларни ундириш ҳақидаги;

✅ уйга киритиш, турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ва кўчириш тўғрисидаги;

✅ меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиқнинг бошқача тарзда шикастланганлиги, шунингдек боқувчининг вафот этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги;

✅ терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органларининг ва суднинг қонунга хилоф ҳаракатлари туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍36😁3👏1
❗️ОТА-ОНА ФАРЗАНДЛАРИНИНГ КОНТРАКТ ТЎЛОВИ УЧУН ТЎЛАГАН ПУЛЛАРИДАН ДАРОМАД СОЛИҒИ УШЛАНМАЙДИ

📄 Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан,

✅ Ота-она Ўзбекистондаги прoфессионал ва олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган фарзандларининг контракти учун тўлаган пулларидан даромад солиғи ундирилмайди

❗️Бундан ташқари, ушбу имтиёздан қуйидагилар хам фойдаланиши мумкин:

✔️ фуқаро ўзининг контрактини тўлаганида;

✔️ эр-хотинлар 26 ёшга тўлмаган турмуш ўртоғи контрактини тўлаганида.

❗️Шунингдек, мазкур имтиёз солиқ тўловчининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тижорат банклари томонидан ажратилган таълим кредитларини (фоизлари билан қўшган ҳолда) қоплашга йўналтирилган даромадларига нисбатан ҳам қўлланилади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍28❤4
❗️1 СЕНТЯБРДАН БОШЛАБ ОШИРИЛГАН ҲОЛАТИГА ФУҚАРОЛАРГА ТЎЛАНАДИГАН ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАЛАР МИҚДОРЛАРИ

📄 12.08.2024 йилдаги ПФ-108-сон Президент Фармонига асосан,

➖ 2024 йилнинг 1 сентябридан бошлаб фуқароларга тўланадиган бошқа пенсиялар ва нафақалар миқдорлари қуйидагича этиб белгиланган

✅ Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори — ойига 920 000 сўм.

✅ Меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 920 000 сўм.

✅ 1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда — ойига 4 056 000 сўм.

✅ Белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори — ойига 920 000 сўм.

✅ Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 745 000 сўм.

✅ Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 745 000 сўм.

✅ Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори — ойига 745 000 сўм.

✅ Боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 745 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 244 000 сўмдан қўшилади.

✅ Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 745 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍63😢5🥰3👏3🤔2
❗️ЭР-ХОТИН НИКОҲДАН АЖРАТИЛАЁТГАНИДА СУД ТОМОНИДАН ҚАНДАЙ МАСАЛАЛАР ҲАЛ ЭТИЛИШИ КЕРАК ?

📄Оила кодексининг 44-моддасига асосан,

⚡️ Эр-хотин никоҳдан суд тартибида ажратилаётганда суд:

▪️никоҳдан ажратилгандан кейин вояга етмаган болалар ота-онасининг қайси бири билан яшашини аниқлаши;

▪️вояга етмаган болаларга таъминот бериш учун ота-онанинг қайси биридан ва қанча миқдорда алимент ундирилишини аниқлаши;

▪️эр ва хотиннинг (улардан бирининг) талабига кўра уларнинг биргаликдаги мулки бўлган мол-мулкни бўлиши;

▪️эр (хотин)дан таъминот олишга ҳақли бўлган хотин (эр)нинг талабига кўра ана шу таъминот миқдорини белгилаши шарт.

✔️ Мол-мулкни бўлиш учинчи шахсларнинг манфаатига дахлдор бўлган ҳолларда суд мол-мулкни бўлиш талабини алоҳида иш юритиш учун ажратади.

❗️Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмайди.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍50😁5👏3🤣3❤2
❗️ХУСУСИЙ МУЛК ВА МУЛКДОРЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КАФОЛАТЛАРИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИЛАДИ

📄29.08.2024 йил кунги ЎРҚ-950-сон Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши белгиланган

➖ Мазкур Қонун билан қонунчиликка уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилган.

✔️ Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари товарлари, хизматлари, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларининг, ушбу субъектлар давлат рўйхатидан ўтган ҳудуддан қатъи назар, Ўзбекистон ҳудудида эркин ҳаракатланишига доир ҳуқуқи таъминланиши белгиланган.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍29👏2
❗️ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТМАСДАН ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ!

📄 МЖтК нинг 176-моддасига кўра,

➖ тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш — ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари (1 700 000 сўм)дан етти бараваригача (2 380 000) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

✅ Шунингдек, юқоридаги моддада биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ЎТТИЗ КУН ИЧИДА солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказилишини таъминлаган ва зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган бўлса, ҳуқуқбузарлик нарсаларини мусодара қилмасдан жавобгарликдан озод этилади.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍19