Юрист блогер /расмий канал
48.6K subscribers
895 photos
465 videos
8 files
3.27K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Янги Зеландия армияси аскарларининг янги қўмондонларни кутиб олиш маросими экан))

✏️ Бизда янги келган қўмондонга шунақа рақс кўрсатилса нима бўларкан а? Мен бошқа хонага кириб қолдим шекилли деб қўмондон индамай орқасига қайтворса керак...


👉 @Yurist_Blogerr
🤣51👍19😁17🥰1👀1
⚡️ ШАХС УНГА ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ УЧУН ЕТАРЛИ ИШ СТАЖИГА ЭГА БЎЛМАСА НИМА БЎЛАДИ ?

📄 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунга кўра,

➖пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍18😁1🤔1
❗️АЛИМЕНТ ОЛАЁТГАН ОНА БОЛАЛАР НАФАҚАСИНИ ХАМ ОЛСА БЎЛАДИМИ ?

⚡️САВОЛ;
Мен оилам билан ажралишганман. Хозирда собиқ турмуш ўртоғим икки нафар бола учун алимент тўлайди. Олаётган алиментим сабабли менга бола пули берилмайдими ?

⚡️ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, олинган алиментлар оиланинг бир ойлик ўртача жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда инобатга олинади деб кўрсатилган.

✏️ Юқоридаги нормага кўра, олинган алимент оилага бола пули берилиши учун даромад сифатида хисобга олиниши тўғри, лекин низомда алимент олингани учун бола пули берилмайди дейилган жойи йўқ. Ўша олинган алиментни оилангизни бошқа даромадлари билан қўшиб хисоблаганда киши бошига минимал истеъмол ҳаражатлари миқдоридан ошиб кетмаса бўлди, низомнинг бошқа талабларидан келиб чиқиб Сизга болалар нафақаси берилиши мумкин.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍56❤2😁1
❗️НИКОҲ БУЗИЛГАНИДА ТЎЙ УЧУН ҚИЛИНГАН ҲАРАЖАТЛАРНИ ҚУДА ТАРАФДАН УНДИРИБ ОЛСА БЎЛАДИМИ ?

⚡️САВОЛ.

Қуда тарафнинг айби билан оила ажралишаётган бўлса айбдор тараф иккинчи тарафга тўй харажатларини тўлаши керакми ёки бунга мажбур эмасми ?

⚡️ЖАВОБ.

Оила кодексининг 44-моддасида, суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмайди деб кўрсатилган.

📄 Бундан ташқари, Олий суд пленумининг 2023 йил 20 февралдаги “Судлар томонидан эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” ги қарорининг 20-бандида, умумий мол-мулкни бўлишда эр-хотиннинг умумий қарзлари ва оила манфаатлари йўлида вужудга келган мажбуриятлар ҳам инобатга олиниши бироқ, тўйни, шунингдек никоҳ маросимлари билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўтказиш учун олинган қарзлар ва бошқа харажатлар бунда инобатга олинмаслиги белгиланган.

❗️Шу сабабли тўй ҳаражатларини ундириш тўғрисидаги талабларни инобатга олмасликка судларнинг қонуний ҳаққи бор.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍37🤣8🤔3❤1
❗️ХОДИМ БИР КУНДА НЕЧА СОАТ ИШДА БЎЛМАСА УНИ ИШДАН БЎШАТИШ МУМКИН ?

⚡️САВОЛ.
Меҳнат кодексига асосан ҳодим бир иш куни давомида неча соат ишда бўлмаса, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор бўлиши мумкин ?

⚡️ЖАВОБ.
Меҳнат кодексининг бирор-бир моддасида ҳодим бир иш куни давомида манашунча вақт ишда бўлмаса, у билан меҳнат шартномаси бекор қилинади деган норма йўқ. Бундай норма бундан олдинги таҳрирдаги Меҳнат кодексида хам бўлмаган. Фақат саволингиздаги ҳолатга тўғри келиши мумкин бўлган ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги (161-модда) сабабли деган норма бор.

📄 Меҳнат кодексининг 162-моддасида, ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхати келтирилган бўлиб, унга кўра

🟢 ички меҳнат тартиби қоидалари;

🟢 ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда ташкилот мулкдори ва раҳбари ўртасида тузилган меҳнат шартномаси, шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаси;

🟢 ўзига нисбатан интизом тўғрисидаги уставлар ва низомларнинг амал қилиши татбиқ этиладиган айрим тоифадаги ходимларга нисбатан қўлланиладиган интизом тўғрисидаги уставлар ҳамда низомлар билан белгиланиши назарда тутилган.

✏️
Демак, саволингиз бўйича масаланинг ечими шундай бўлади. Юқоридаги 162-моддада кўрсатилган хужжатларнинг бирида ҳодим бир иш куни давомида қанча вақт ишда бўлмаслиги меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузиш хисобланиши белгилаб қўйилган бўлиши керак ва шундан кейин ҳодим бир иш куни давомида ўша белгиланган вақт оралиғида ишда бўлмаслиги унга нисбатан интизомий жазо сифатида меҳнат шартномасини бекор бўлишига олиб келади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍41🥰1
❗️"АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ГА "ПРОПИСКА"ГА ҚАРАБ КИРИТАДИМИ ?

⚡️САВОЛ;
Доимий "прописка"си бошқа маҳаллада бўлган аёл ўзи пропискада турмайдиган жойда "Аёллар дафтари"га киритилиши мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2022 йил кунги 145-сон қарорига асосан, «Аёллар дафтари»га хотин-қизлар яшаб турган жойи бўйича киритилади, бунда хотин-қизларнинг яшаш жойи бўйича доимий ёки вақтинча рўйхатда турмаслиги «Аёллар дафтари»га киритишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди деб кўрсатилган.

✏️ Демак, "Аёллар дафтари"га киритишда асосан, ушбу дафтарга киритилаётган аёл ўша жойда вақтинча ёки доимий рўйхатда турганлик ҳолатига қаралади, лекин агар аёл ўша ҳудудда рўйхатда турмаса хам "Аёллар дафтари"га киритишларини сўраб мурожаат қилса уни аризаси рад қилинмайди. Янаям соддароқ айтганда ариза берилаётган жойда "Прописка"си бор аёл билан у жойда "Прописка"да турмайдиган аёл ушбу дафтарга киритишларини сўраб бир вақтда мурожаат қилса биринчи бўлиб "Прописка"си бор аёл, ундан кейин пропискаси бўлмаган аёл киритилади

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍52❤1😁1
⚡️ДИҚҚАТ

➖ ЭРТАГА СУБСИДИЯ ОЧИЛАДИ

✅ Эртага, яъни
23 сентябрдан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланади

❗️Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли параметрлари доирасида аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи бошланмоқда.

➖ Эндиликда ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин бўлади.

✏️ Ариза Давлат хизматлари марказларига борган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиш орқали юборилади


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍35❤6👏4💔2
⚡️ДИҚҚАТ

❗️СУБСИДИЯ УЧУН АРИЗАЛАР ҚАБУЛИ ҚАНЧА ВАҚТ ДАВОМ ЭТИШИ МУМКИН
?

⚡️САВОЛ:
Эртадан уй-жой учун бериладиган субсидияга аризалар қабули бошланса, ундан кейин аризаларни қабул қилиш яна қанча вақт давом этади ?

⚡️ЖАВОБ:
Саволингизни субсидия учун аризаларни қабули давом этадими ўзи деб берсангиз хам бўлаверади. Чунки бундан олдин ипотека кредити бўйича субсидия учун аризаларни қабул қилиш жорий йилнинг май ойида очилган эди. Ўшанда аризалар қабули мазкур субсидия учун топширилган аризалар сони ҳаддан ортиқ бўлганлиги сабабли жуда тез фурсатда тўхтатилган.

✏️ Тўғри, Президентнинг 30.04.2024 йил кунги ПФ-70-сон Фармонида ипотека кредити бўйича субсидия олиш учун аризалар қабули 1-ноябрга қадар давом этади дейилган лекин, бу дегани аризалар 1-ноябргача тўхтовсиз қабул қилинади дегани эмас. Ушбу субсидиялар белгиланган лимит доирасида ажратилади. Яъни, агар ўша лимит тўгаса Сиз хизмат доирасидан ташқарида қолиб кетишингиз мумкин. Аризалар қабули эса, лимитни хисобга олган ҳолда исталган пайтда тўхтатилиши мумкин ва аризаларни қабул қилишни тўхтатилиши май ойидагига қараганда хам тезроқ юз бериши мумкин.

✏️ Нега бу сафар аризаларни қабул қилиш олдингига қараганда хам тезроқ тўхтатилиши мумкин ? Сабаби, бу сафарги аризаларни қабул қилиш май ойида тўлмаган лимитларни тўлдириш учун ҳолос. Тўғри, аризалар кўп эди лекин, талабга тўғри келадиган аризаларчи деган жойи хам бор. Талабга тўғри келмайдиган аризалар чиқариб ташлангандан кейин ҳисоблаб кўрилганида ортиқча лимитлар бўлганлиги аниқ ва шу сабабли хам эртага қайтадан аризалар қабули бошланмоқда.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍63😁5👏2❤1🔥1
❗️Ипотека кредити бўйича субсидияга аризалар қабули бошланди


✏️ Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍24🤔8🤨4
My.gov.uz САЙТИДА УЗИЛИШЛАР КУЗАТИЛЯПТИ

⚡️САВОЛ:

Уй-жой учун бериладиган субсидияга онлайн ариза топшириш учун my.gov.uz сайтига кирмоқчи эдим, лекин сайт ишламаяпти, нега ?

⚡️ЖАВОБ:
Бу ҳолатга my.gov.uz платформасига бугунги юкламанинг ҳаддан ортиқлиги сабаб бўлиши мумкин. Ҳабарингиз бор, бугундан ипотека кредити бўйича ажратиладиган субсидия учун аризаларни қабул қилиш бошланди ва бу субсидияни кутиб турган минглаб фуқаролар бир вақтнинг ўзида ариза беришга киришиб кетишди. Бу эса my.gov.uz электрон платформасини бошини айлантириб қўйган бўлиши мумкин.

Энди нима бўлади ?

✏️ Энди бироз кутиш керак бўлади! Юкламанинг камайиши билан my.gov.uz хам аста-секин ишлаб кетади. Умуман олганда бу биринчи марта кузатилаётган ҳолат эмас. Бундан олдин хам бирданига юкламанинг ортиши натижасида ушбу тизимда узилишлар кўп кузатилган. Шунинг учун битта кофени дамлаб сал нафасни ростлаб турсаларинг хаммаси яхши бўлади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
😁34👍31🤔3❤2😱2👏1🤨1
❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ТАЙИНЛАНИШИ УЧУН ДАРОМАД АНИҚЛАНАЁТГАНИДА ОИЛА ТАРКИБИГА КИМЛАР КИРИТИЛАДИ ?

⚡️САВОЛ;

Болалар нафақасига ариза берган оилани даромадини аниқлашда оила таркибига қайнота қайнона хам киритиладими ?

⚡️ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,

➖ болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун оила таркибига фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида никоҳи қайд этилган эр-хотин ва улар билан бирга яшайдиган ва уларнинг қарамоғида бўлган болалар (шу жумладан, васийликка (ҳомийликка) олинган болалар), шунингдек, ота-оналари билан бирга яшайдиган ва ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёшдан катта болалар, ёлғиз оналар (оталар) киритилади.

✏️ Соддароқ айтганда, болалар нафақаси тайинланиши учун даромад аниқланаётган вақтда оила таркибига ота-она ва болалар киритилади бўлди. Қайнота, қайнона, бирга яшайдиган овсин хамда қайноға, Ойсара опани қизи Жумагул ва бошқалар даромад аниқланаётган вақтда оила таркибига киритилмаслиги керак..


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
😁64👍45🤣41👏4🤔1
❗️УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ ДАРОМАДИ БОРЛАРГА БЕРИЛАДИ !

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан,

➖ субсидия орқали уй-жой олмоқчи бўлган талабгор шахс ёки оиланинг даромадлари миқдори:

✅ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда  меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (1 050 000 сўм)нинг 2,7 баравари (2 835 000 сўм)дан 8 баравари (8 400 000 сўм)гача;

✅ Тошкент шаҳрида 2,7 баравари (2 835 000 сўм)дан 9,2 баравари (9 660 000 сўм)гача бўлиши талаб этилади.

✏️ Бундай субсидияни олиш учун даромад нега керак деб савол туғилиши мумкин. Гап шундаки, Сизни маълум миқдорда даромадга эга бўлишингизни субсидияни ўзига алоқаси йўқ. Чунки субсидия қайтариб олинмайдиган моддий ёрдам хисобланади. Яъни, субсидия берилган шахс субсидияни қанчадир вақтдан кейин давлатга қайтариб бермайди. Даромад субсидиядан кейин Сизга бериладиган ипотека кредитини қайтаришингизни кафолати сифатида талаб қилинади.

✏️ Агар талаб этилган миқдорда даромади бўлмаган шахс бундай субсидияни олиш учун ариза топширса нима бўлади деб яна савол туғилиши мумкин. Агарда Сиз умуман даромадга эга бўлмасдан ёки даромадингиз талаб этилган миқдордан кам бўлса хам бу субсидияни олишга ариза берсангиз Сизга тахминан шундай жавоб хати келади! "оашлқфлжсшўдвчдцьсуегшпрцувфқло" Қўштирноқ ичидаги ёзувларга тушунмадингизми ? Тўғри, маълум даромадга эга бўлмасангиз Сизга анашундай тушунарсиз жавоб келади. Унинг таржимаси эса, "Биз ҳаракат қилдик, лекин фойдаси бўлмади" деган маънони билдиради..


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
🤣107👍35❤4🤔4
❗️АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИНИ ЧЕТГА ЧИҚИШИНИ ЧЕКЛАНИШИ БЎЙИЧА АЙРИМ МАСАЛАЛАР:

📄 258-II-сон Қонун билан, давлат ижрочиси қарори асосида алимент тўловчиларнинг хорижга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин.

❓Қандай қилиб чекловни олиб ташлаш мумкин ?

✅ Алиментлар олдиндан тўланган ёки бу бўйича гаров шартномаси тузилган бўлса хорижга чиқишга оид чеклов олиб ташланади.

❓Чекловдан қутилиш учун алиментни олдиндан қанча муддат учун тўлаш керак ?


✅ Ҳукуматнинг 06.10.2018 йилдаги 808-сон қарорига асосан, алиментларни олдиндан тўлаш 5 йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилиши керак. Агар болалар вояга етгунигача бўлган давр 5 йилдан кам бўлса, алиментларни олдиндан тўлаш қолган давр учун амалга оширилади.

❓Алимент тўловчи гаров эвазига чекловдан қутилиши учун ўша гаровнинг қиймати қанча бўлиши керак ?

✅ Гаров қиймати БҲМнинг 250 баравари (85 000 000 сўм)дан кам бўлмаслиги лозим.

❓Қандай нарсалар гаров бўлиши мумкин ?


✅ Ҳар қандай мол-мулк (автомобиль, дўкон, уй-жой, квартира) гаров бўлиши мумкин.

❓Гаров эвазига человдан чиқиш учун ариза қаерга берилади ?


✅ Алиментни тўлашни гаров билан таъминлаш учун ариза судга тақдим қилинади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍44🤣5😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Эндиликда уй сотиб олмоқчи бўлган харидор пулини қурувчига эмас банкка тўлайдиган тизим яратилади

Президентнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда ноинсоф қурувчилар ва уларга ишониб пул бераётган ҳаридорлар ўртасида низо кўпайиб бораётганлиги бундай тизимга эҳтиёж борлигини кўрсатмоқда


👉 @Yurist_Blogerr
👍112👏10🔥2😁2🤔2
❗️АЙРИМ ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ УЙ-ЖОЙИНИ ТАЪМИРЛАШ УЧУН УЛАРГА 10 200 000 СЎМГАЧА МАБЛАҒ АЖРАТИЛИШИ МУМКИН

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомда, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг бир нечта йўналишлари кўрсатилган бўлиб, унга кўра,

➖ боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш ишлари олиб борилиши кўрсатилган.

➖ Қарорда хар бир уй-жойни таъмирлаш ишларига «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдори (Ҳозирги кунда 340 000 сўм)нинг 30 баравари (10 200 000 сўм)гача миқдорда маблағ ажратилиши белгиланган

✏️ Тушунамиз, кўпчиликда бундай имтиёзлар қонунларда ёзилгани билан амалда бўлиши қийин нарса деган тушунча пайдо бўлиб қолган. Бундай тушунчалар бежизга эмаслигини хам тушунамиз, лекин Сиз талаб қилмасангиз вазият ўзгармайди. Ҳалқ талаб қилмаса раҳбарларда масъулият ошмайди. Нима учун юристлар бошқаларга қараганда хужжат ишларини яхшироқ битиради? Чунки улар қонунларни билади. Сиз барча қонунларни ёдлаб чиқманг, аммо ўз ҳуқуқларингизни юристи бўлинг!


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍139🥰9😁5🔥3👏2💯2🤔1😭1
❗️СУД ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА МАЪМУРИЙ ЖАРИМАНИ КАМАЙТИРИБ БЕРИШИ МУМКИН ?

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 31-моддасига кўра,

➖ қуйидаги маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар ҳуқуқбузарлик содир қилган шахсга енгилроқ маъмурий жазо қўлланишига ёки унга қўлланиб бўлинган жарима миқдори суд ҳамда ваколатли шахс томонидан камайтирилишига асос бўлиши мумкин:

✅  айбдорнинг содир этган ҳуқуқбузарлигидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиши;

✅  айбдорнинг ҳуқуқбузарликнинг зарарли оқибатлари олдини олиши, етказилган зиённи ихтиёрий равишда тўлаши ёки келтирилган зарарни бартараф қилиши;

✅  ҳуқуқбузарликнинг кучли руҳий ҳаяжон таъсирида содир этганлиги ёки оғир шахсий, оилавий ёхуд бошқа шароитлар юзага келганлиги оқибатида содир этилиши;

✅  ҳуқуқбузарликнинг таҳдид ёки мажбурлов таъсирида ёхуд хизмат юзасидан, моддий ёки бошқа жиҳатдан қарамлиги таъсири остида содир этилиши;

✅  ҳуқуқбузарликнинг вояга етмаган шахс томонидан содир этилиши каби ҳолатлар мавжуд бўлганда;

✅  ҳуқуқбузарликнинг ҳомиладор аёл ёки 14 ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахс томонидан содир этилиши.

➖ Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) бошқа ҳолатларни ҳам жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат деб топиши мумкин.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍26
❗️ЯНГИ ФАРМОН

➖ АҲОЛИНИ КАМБАҒАЛЛИК ДАРАЖАСИ СЕЗИЛАРЛИ ДАРАЖАДА ҚИСҚАРТИРИЛАДИ

📃 Президентнинг 23.09.2024 йил кунги ПФ-143-сон Фармони қабул қилинди

➖ Фармонга кўра, 2024 йилнинг қолган даврида 500 минг, 2025 йилда 1 миллион нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг ҳамда барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланди.

✅ Камбағалликни қисқартириш соҳасида эришилган ижобий натижалар ва тўпланган миллий тажриба ҳамда илғор халқаро амалиёт асосида ҳар бир фуқарони ўзи ва фарзандлари келажаги учун масъулият билан ёндашишга ундайдиган ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун имконият яратишга қаратилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури амалга оширилади ҳамда дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссияси ташкил этилади.

❗️Дастур 2024 йил 1 ноябрдан қуйидагиларни назарда тутувчи “Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият” тамойили асосида амалга оширилади:

✅ барқарор бандлик ва юқори даромад топишга эришиш;

✅ таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганиш;

✅ кафолатланган давлат тиббий хизматидан фойдаланиш;

✅ ижтимоий хизматлардан фойдаланиш;

✅ яшаш шароитларини яхшилаш;

✅ давлат томонидан маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш;

✅ давлат органлари ходимлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍47🤔8🤣8🙏4😁3🥴3🤷‍♂2❤2👏1
⚡️ЯНГИ ФАРМОН

❗️ КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАР РЕЕСТРИ ТУЗИЛАДИ

📄 Президентнинг 23.09.2024 йил кунги ПФ-143-сон Фармонига асосан

➖ 2024 йил 1 декабрдан “маҳалла еттилиги” томонидан камбағал оилаларнинг ижтимоий шароити ва камбағалликка тушиш сабабларини ўрганиш натижасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Камбағал оилалар реестри шакллантирилади.

❗️2025 йил 1 январдан:

➖ кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам олаётган оилаларнинг расмий банд бўлмаган аъзолари ишга жойлашганда, ўзини ўзи банд қилганда ёки тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганда ушбу нафақа ва моддий ёрдамни уларнинг муддати тугагунга қадар, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга тўлаш давом эттирилади;

✅ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 бараваридан кам бўлмаган ойлик иш ҳақи тўланган ҳолда ишга жойлашган Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоси учун ижтимоий солиқ уч йил давомида 1 фоиз ставкада тўланади;

✅ камбағал оилаларга кўмак чоралари ижтимоий шартнома асосида меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқасидан самарали фойдаланиш (экин экиш), оила аъзолари, шу жумладан, фарзандларининг билим олиши, касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиши ҳамда соғлиғини назоратга олиши, уй-жойини озода тутиши каби шартлар инобатга олинган ҳолда кўрсатилади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍55😁20😢6👏2❤1🤣1
⚡️ ЯНГИ ҚАРОР

❗️Эндиликда камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади

📄 Президентнинг 23.09.2024 йил кунги ПҚ-330-сон Қарори қабул қилинди

➖ Қарорга кўра, қуйидагилар амалга оширилади:

✅ 2025 йил 1 январдан камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилинади;

✅ 2025/2026 ўқув йилидан, камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади;

✅ 2025 йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍74🤣19👏7😱1
❗️СУБСИДИЯ ЎЗИ НИМА ?

✅ СУБСИДИЯ лотинча. subsidium — ёрдам, нафақа, қўллаб-қувватлаш деган маънони англатади. 

✅ СУБСИДИЯ—давлат бюджети, маҳаллий бюджетлар маблағлари ёки махсус фондлардан жисмоний ва юридик шахсларга, маҳаллий органларга, бошқа давлатларга бериладиган пул маблағи ёки натура (Пул ўрнига бериладиган моддийлик) шаклидаги ёрдам хисобланади.

✅ Субсидия давлат томонидан ҚАЙТАРИБ ОЛМАСЛИК ШАРТИ БИЛАН ажратилади.

✏️ Уй-жой сотиб олишда бошланғич бадални бир қисмини қоплаш учун бериладиган субсидия хам, тадбиркорларга бериладиган субсидия хам, умуман, хар қандай йўналишга ажратиладиган субсидия хам қайтариб олинмайди. Субсидия қайтариб олинадиган субсидиялар ва қайтарилиши шарт бўлмаган субсидияларга бўлинмайди.

✏️ Субсидия қайтариб олинмайдиган ёрдам тури бўлганлиги учун хам хар доим ва хар кимга берилавермайди. Субсидия аҳолига маълум бир соҳани ривожлантириш, нимадир сотиб олиб ўзини банд қилиш, умуман, қайси йўналишда бўлмасин аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб ва имкон қадар эҳтиёжмандларга қўшимча ёрдам сифатида ажратиладиган маблағ хисобланади у.

✏️ Шунинг учун "Кўчада тўпланиб турган одамларга субсидия ажратиш ва тўлаш тартиби тўғрисида" Қарор чиқишини ҳеч қачон кутманг..


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍50😁8👏3🤔2❤1👌1
⚡️МУҲИМ

❗️БИРИНЧИ ВА ИККИНЧИ ГУРУҲ НОГИРОНЛАРИ МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗГА ЭГА ЭКАНЛИГИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ ?

📃
Солиқ кодексининг 421-моддасига асосан,

➖ 1-2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар мол-мулк солиғидан олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинган.

✅ 1-2 гуруҳ ногиронларига мол-мулк солиғи бўйича ушбу имтиёз ТМЭК маълумотномаси ёки пенсия гувоҳномасига асосан берилади.

✅ солиқ имтиёзларига эга бўлган мазкур шахслар солиқ имтиёзини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади.

✏️ Яъни, 1-2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг шахсан ўзлари ТМЭК маълумотномаси ёки пенсия гувоҳномасини олиб мулки жойлашган жойдаги солиқ идорасига бориши керак бўлади
     

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍41❤5😱2