❗️КИМНИДИР КРЕДИТИГА КАФИЛ БЎЛАМАН ДЕСАНГИЗ БУНИ ЯХШИЛАБ ЎҚИБ ОЛИНГ!
📃 Қонунчиликка кўра кафиллик, – шартнома бўйича бошқа шахснинг мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олиш хисобланади.
❗️Агар ўша кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги туфайли кредитор (Кредит берган банк ёки микромолиялаш ташкилотлари) кўpган бошқа зарарларни хам тўлашга мажбур.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
👉 @Yurist_Blogerr

👍44😱6👏1
❗️ПЕНСИОНЕРЛАР МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗГА ЭГА.
⚡️САВОЛ:
Уйимиз отамни номида. Отам пенсионер. Эшитишимга қараганда пенсионерлар мол-мулк солиғи бўйича имтиёзга эга экан. Отам мол-мулк солиқларини шу кунгача ҳеч қандай имтиёзсиз тўлаб келмоқда. Саволим шундайки, ҳозирги кунда анашу имтиёздан фойдаланишимиз учун биз нима қилишимиз керак, яъни қандай қилиб мол-мулк солиғини имтиёзли шакилда тўлашимиз мумкин ?
⚡️ЖАВОБ:
Ҳақиқатдан хам пенсионерлар мол-мулк солиғи бўйича имтиёзга эга. Фақат тўлиқ миқдорда эмас!
📄 Солиқ кодексининг 421-моддасига кўра, пенсионерлар мулкида бўлган мол-мулк солиғидан ОЛТМИШ КВАДРАТ МЕТР доирасида солиқ солишдан озод қилиниши кўрсатилган.
❗️Пенсионерлар бу ҳуқуқларидан фойдаланиш учун солиқ имтиёзини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжати (Пенсия гувоҳномаси)ни солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этиш йўли билан фойдаланишлари мумкин.
✏️ Демак, уй отангизни номида бўлса ушбу имтиёздан фойдаланиш учун отангизни шахсан ўзи пенсия гувоҳномасини олиб ўзи яшаб келаётган ҳудудга қарайдиган солиқ органига бориши керак бўлади.

👍63❤3👏2🤣1
❗️ҲОДИМ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИГА ЧИҚАЁТГАНИДА УНГА ТАЪТИЛ ПУЛИ ҚАЧОН ТЎЛАНИШИ КЕРАК ?
⚡️САВОЛ;
Меҳнат таътилига чиқаётган ҳодим учун таътил пули қачон берилиши керак ?
⚡️ЖАВОБ;
Меҳнат кодексининг 233-моддасига асосан, ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланади.
➖ Ҳодимнинг ҳар йилги меҳнат таътили учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган муддатларда, бироқ таътил бошлангунига қадар охирги иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
✏️ Юқоридаги норманинг мазмунидан келиб чиқадиган бўлсак, ҳодим меҳнат таътилига чиқаётганида унга таътил вақти учун тўлов олдиндан амалга оширилиши керак. Бу нормада истисно ҳолатлар йўқ. Айтайлик, амалда ишлаб турган ҳодим ойнинг 15-санасидан меҳнат таътилига чиқишга ариза берган бўлса, таътил пули унга таътилга чиқишдан олдинги охирги иш куни яъни, ўша ойнинг 14-санасидан кечиктирмай, агар ўша 14-сана дам олиш куни бўлса ундан олдинги иш кунида тўланиши керак.

👍29❤4
⚡️Транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлик "01" учун қандай жавобгарлик белгиланган ?
📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддасига кўра,
➖ хайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши — транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдори (340 000)нинг йигирма беш баравари (8 500 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
❗️Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари (13 600 000 сўм) миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

👍23🤣5
❗️ҲАЙДОВЧИ МАСТЛИК ҲОЛАТИ БЎЙИЧА ТЕКШИРУВДАН ЎТИШДАН БОШ ТОРТСА НИМА БЎЛАДИ ?
📄 Қонунчиликка кўра, ҳайдовчи мастлик ҳолати бўйича текширувдан бўйин товласа, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 5 млн 100 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.
➖ Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 10 млн 200 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.
❗️Мазкур ҳуқуқбузарликнинг мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши 1 млн 20 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади

👍17🤷♂1😁1
Юрист блогер /расмий канал
⚡️ РАСМАН ➖23 сентябрдан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланади ❗️Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли параметрлари доирасида аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 23 сентябрь…
❗️УЙ-ЖОЙГА СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН АРИЗА ҚАЕРГА БЕРИЛАДИ ?
⚡️САВОЛ;
Субсидия асосида уй-жой олиш учун аризани қаерга топширамиз ?
⚡️ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади деб кўрсатилган.
✏️ Демак, уй-жойга субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказига бевосита ёки онлайн шаклда ариза берилади
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
👉 @Yurist_Blogerr
⚡️САВОЛ;
Субсидия асосида уй-жой олиш учун аризани қаерга топширамиз ?
⚡️ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади деб кўрсатилган.
✏️ Демак, уй-жойга субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказига бевосита ёки онлайн шаклда ариза берилади
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
👉 @Yurist_Blogerr
👍42❤4
❗️КИМНИДИР ҲАҚОРАТ ҚИЛГАН ОДАМ 68 000 000 СЎМГАЧА ЖАРИМАГА ТОРТИЛИШИ МУМКИН !
📄 Жиноят кодексининг 140-моддасига асосан,
➖ Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари (68 000 000 сўм)гача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
✏️ Агар ҳақорат қилиш қуйидаги шаклда содир этилса жарима миқдори 136 000 000 сўмгача бўлиши хам мумкин:
➖ Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали ҳақорат қилиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз баравари (136 000 000 сўм)гача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

👍70🤣8🤔5❤🔥2🥰2😁2❤1🔥1😱1
❗️ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ БОЛАГА ҚАРАБ ТУРГАН ШАХСГА ҲАР ОЙДА 745 000 СЎМДАН НАФАҚА БЕРИЛАДИ
📄 Президентнинг 17.02.2022 йил кунги ПФ–74-сон Фармонига асосан,
➖ Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойлик нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилган.
✅ Парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
📄 Президентнинг 12.08.2024 йил кунги 108-сон Фармонига кўра, ҳозирги кунда парваришлар нафақасининг аниқ миқдори 745 000 сўмни ташкил қилмоқда
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
👉 @Yurist_Blogerr
📄 Президентнинг 17.02.2022 йил кунги ПФ–74-сон Фармонига асосан,
➖ Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойлик нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилган.
✅ Парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
📄 Президентнинг 12.08.2024 йил кунги 108-сон Фармонига кўра, ҳозирги кунда парваришлар нафақасининг аниқ миқдори 745 000 сўмни ташкил қилмоқда
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
👉 @Yurist_Blogerr
👍58❤3🥰2😁2❤🔥1
❗️ВИЛОЯТ ҲОКИМИ КОНСТИТУЦИЯГА ЗИД ҚАРОР ЧИҚАРИШИ МУМКИНМИ ?
⚡️САВОЛ;
Вилоят ҳокими Конституция нормаларига зид қарор чиқаришга ҳақлими ?
⚡️ЖАВОБ;
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 16-моддасига кўра, бирорта қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас.
➖Худди шу каби норма "Норматив ҳуқуқий хужжатлар тўғрисида"ги ЎРҚ-682-сон Қонуннинг 8-моддасида ҳам кўрсатилган бўлиб, унга кўра Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси олий юридик кучга эга ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида қўлланилади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш учун қабул қилинади ҳамда унинг нормалари ва принципларига зид бўлиши мумкин эмас деб кўрсатилган.
✏️ Йўқ, Ўзбекистонда Конституцияга зид қарор чиқаришга ваколатли шахснинг ўзи йўқ. Вилоят ҳокими ҳокимиятида ўтириб турсин, бундай ҳуқуқ ундан юқори турадиган шахсларда хам йўқ.

👍29😁8👌2🤔1
❗️ЙИЛЛИК АСОСИЙ ЭНГ КАМ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИНИНГ ДАВОМИЙЛИГИ ҚАНЧА ?
⚡️САВОЛ;
Ҳозирги кунда йиллик асосий меҳнат таътилининг энг кам давомийлиги неча кунни ташкил қилади ?
⚡️ЖАВОБ;
Меҳнат кодексининг 217-моддасида ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги келтирилган бўлиб, унга кўра ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календарь кунни ташкил этади.
✏️ Меҳнат таътилининг кўрсатилган давомийлиги умумий ҳолатда шундай. Ишловчи ҳодимларнинг соҳаси, стажи, ёши ва соғлиги ҳолатига ҳамда бошқа ҳусусиятларга қараб таътил муддати узайтирилиши мумкин
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
👉 @Yurist_Blogerr
⚡️САВОЛ;
Ҳозирги кунда йиллик асосий меҳнат таътилининг энг кам давомийлиги неча кунни ташкил қилади ?
⚡️ЖАВОБ;
Меҳнат кодексининг 217-моддасида ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги келтирилган бўлиб, унга кўра ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календарь кунни ташкил этади.
✏️ Меҳнат таътилининг кўрсатилган давомийлиги умумий ҳолатда шундай. Ишловчи ҳодимларнинг соҳаси, стажи, ёши ва соғлиги ҳолатига ҳамда бошқа ҳусусиятларга қараб таътил муддати узайтирилиши мумкин
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
👉 @Yurist_Blogerr
👍20👏3😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Янги Зеландия армияси аскарларининг янги қўмондонларни кутиб олиш маросими экан))
✏️ Бизда янги келган қўмондонга шунақа рақс кўрсатилса нима бўларкан а? Мен бошқа хонага кириб қолдим шекилли деб қўмондон индамай орқасига қайтворса керак...

🤣51👍19😁17🥰1👀1
⚡️ ШАХС УНГА ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ УЧУН ЕТАРЛИ ИШ СТАЖИГА ЭГА БЎЛМАСА НИМА БЎЛАДИ ?
📄 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунга кўра,
➖пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
👉 @Yurist_Blogerr
📄 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунга кўра,
➖пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
👉 @Yurist_Blogerr
👍18😁1🤔1
❗️АЛИМЕНТ ОЛАЁТГАН ОНА БОЛАЛАР НАФАҚАСИНИ ХАМ ОЛСА БЎЛАДИМИ ?
⚡️САВОЛ;
Мен оилам билан ажралишганман. Хозирда собиқ турмуш ўртоғим икки нафар бола учун алимент тўлайди. Олаётган алиментим сабабли менга бола пули берилмайдими ?
⚡️ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, олинган алиментлар оиланинг бир ойлик ўртача жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда инобатга олинади деб кўрсатилган.
✏️ Юқоридаги нормага кўра, олинган алимент оилага бола пули берилиши учун даромад сифатида хисобга олиниши тўғри, лекин низомда алимент олингани учун бола пули берилмайди дейилган жойи йўқ. Ўша олинган алиментни оилангизни бошқа даромадлари билан қўшиб хисоблаганда киши бошига минимал истеъмол ҳаражатлари миқдоридан ошиб кетмаса бўлди, низомнинг бошқа талабларидан келиб чиқиб Сизга болалар нафақаси берилиши мумкин.

👍56❤2😁1
❗️НИКОҲ БУЗИЛГАНИДА ТЎЙ УЧУН ҚИЛИНГАН ҲАРАЖАТЛАРНИ ҚУДА ТАРАФДАН УНДИРИБ ОЛСА БЎЛАДИМИ ?
⚡️САВОЛ.
Қуда тарафнинг айби билан оила ажралишаётган бўлса айбдор тараф иккинчи тарафга тўй харажатларини тўлаши керакми ёки бунга мажбур эмасми ?
⚡️ЖАВОБ.
Оила кодексининг 44-моддасида, суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмайди деб кўрсатилган.
📄 Бундан ташқари, Олий суд пленумининг 2023 йил 20 февралдаги “Судлар томонидан эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” ги қарорининг 20-бандида, умумий мол-мулкни бўлишда эр-хотиннинг умумий қарзлари ва оила манфаатлари йўлида вужудга келган мажбуриятлар ҳам инобатга олиниши бироқ, тўйни, шунингдек никоҳ маросимлари билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўтказиш учун олинган қарзлар ва бошқа харажатлар бунда инобатга олинмаслиги белгиланган.
❗️Шу сабабли тўй ҳаражатларини ундириш тўғрисидаги талабларни инобатга олмасликка судларнинг қонуний ҳаққи бор.

👍37🤣8🤔3❤1
❗️ХОДИМ БИР КУНДА НЕЧА СОАТ ИШДА БЎЛМАСА УНИ ИШДАН БЎШАТИШ МУМКИН ?
⚡️САВОЛ.
Меҳнат кодексига асосан ҳодим бир иш куни давомида неча соат ишда бўлмаса, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор бўлиши мумкин ?
⚡️ЖАВОБ.
Меҳнат кодексининг бирор-бир моддасида ҳодим бир иш куни давомида манашунча вақт ишда бўлмаса, у билан меҳнат шартномаси бекор қилинади деган норма йўқ. Бундай норма бундан олдинги таҳрирдаги Меҳнат кодексида хам бўлмаган. Фақат саволингиздаги ҳолатга тўғри келиши мумкин бўлган ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги (161-модда) сабабли деган норма бор.
📄 Меҳнат кодексининг 162-моддасида, ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхати келтирилган бўлиб, унга кўра
🟢 ички меҳнат тартиби қоидалари;
🟢 ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда ташкилот мулкдори ва раҳбари ўртасида тузилган меҳнат шартномаси, шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаси;
🟢 ўзига нисбатан интизом тўғрисидаги уставлар ва низомларнинг амал қилиши татбиқ этиладиган айрим тоифадаги ходимларга нисбатан қўлланиладиган интизом тўғрисидаги уставлар ҳамда низомлар билан белгиланиши назарда тутилган.
✏️ Демак, саволингиз бўйича масаланинг ечими шундай бўлади. Юқоридаги 162-моддада кўрсатилган хужжатларнинг бирида ҳодим бир иш куни давомида қанча вақт ишда бўлмаслиги меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузиш хисобланиши белгилаб қўйилган бўлиши керак ва шундан кейин ҳодим бир иш куни давомида ўша белгиланган вақт оралиғида ишда бўлмаслиги унга нисбатан интизомий жазо сифатида меҳнат шартномасини бекор бўлишига олиб келади.

👍41🥰1
❗️"АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ГА "ПРОПИСКА"ГА ҚАРАБ КИРИТАДИМИ ?
⚡️САВОЛ;
Доимий "прописка"си бошқа маҳаллада бўлган аёл ўзи пропискада турмайдиган жойда "Аёллар дафтари"га киритилиши мумкинми ?
⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2022 йил кунги 145-сон қарорига асосан, «Аёллар дафтари»га хотин-қизлар яшаб турган жойи бўйича киритилади, бунда хотин-қизларнинг яшаш жойи бўйича доимий ёки вақтинча рўйхатда турмаслиги «Аёллар дафтари»га киритишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди деб кўрсатилган.
✏️ Демак, "Аёллар дафтари"га киритишда асосан, ушбу дафтарга киритилаётган аёл ўша жойда вақтинча ёки доимий рўйхатда турганлик ҳолатига қаралади, лекин агар аёл ўша ҳудудда рўйхатда турмаса хам "Аёллар дафтари"га киритишларини сўраб мурожаат қилса уни аризаси рад қилинмайди. Янаям соддароқ айтганда ариза берилаётган жойда "Прописка"си бор аёл билан у жойда "Прописка"да турмайдиган аёл ушбу дафтарга киритишларини сўраб бир вақтда мурожаат қилса биринчи бўлиб "Прописка"си бор аёл, ундан кейин пропискаси бўлмаган аёл киритилади

👍52❤1😁1
⚡️ДИҚҚАТ
➖ ЭРТАГА СУБСИДИЯ ОЧИЛАДИ
✅ Эртага, яъни 23 сентябрдан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланади
❗️Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли параметрлари доирасида аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи бошланмоқда.
➖ Эндиликда ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин бўлади.
✏️ Ариза Давлат хизматлари марказларига борган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиш орқали юборилади

👍35❤6👏4💔2
⚡️ДИҚҚАТ
❗️СУБСИДИЯ УЧУН АРИЗАЛАР ҚАБУЛИ ҚАНЧА ВАҚТ ДАВОМ ЭТИШИ МУМКИН ?
⚡️САВОЛ:
Эртадан уй-жой учун бериладиган субсидияга аризалар қабули бошланса, ундан кейин аризаларни қабул қилиш яна қанча вақт давом этади ?
⚡️ЖАВОБ:
Саволингизни субсидия учун аризаларни қабули давом этадими ўзи деб берсангиз хам бўлаверади. Чунки бундан олдин ипотека кредити бўйича субсидия учун аризаларни қабул қилиш жорий йилнинг май ойида очилган эди. Ўшанда аризалар қабули мазкур субсидия учун топширилган аризалар сони ҳаддан ортиқ бўлганлиги сабабли жуда тез фурсатда тўхтатилган.
✏️ Тўғри, Президентнинг 30.04.2024 йил кунги ПФ-70-сон Фармонида ипотека кредити бўйича субсидия олиш учун аризалар қабули 1-ноябрга қадар давом этади дейилган лекин, бу дегани аризалар 1-ноябргача тўхтовсиз қабул қилинади дегани эмас. Ушбу субсидиялар белгиланган лимит доирасида ажратилади. Яъни, агар ўша лимит тўгаса Сиз хизмат доирасидан ташқарида қолиб кетишингиз мумкин. Аризалар қабули эса, лимитни хисобга олган ҳолда исталган пайтда тўхтатилиши мумкин ва аризаларни қабул қилишни тўхтатилиши май ойидагига қараганда хам тезроқ юз бериши мумкин.
✏️ Нега бу сафар аризаларни қабул қилиш олдингига қараганда хам тезроқ тўхтатилиши мумкин ? Сабаби, бу сафарги аризаларни қабул қилиш май ойида тўлмаган лимитларни тўлдириш учун ҳолос. Тўғри, аризалар кўп эди лекин, талабга тўғри келадиган аризаларчи деган жойи хам бор. Талабга тўғри келмайдиган аризалар чиқариб ташлангандан кейин ҳисоблаб кўрилганида ортиқча лимитлар бўлганлиги аниқ ва шу сабабли хам эртага қайтадан аризалар қабули бошланмоқда.

👍63😁5👏2❤1🔥1
❗️Ипотека кредити бўйича субсидияга аризалар қабули бошланди
✏️ Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
👉 @Yurist_Blogerr
✏️ Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
👉 @Yurist_Blogerr
👍24🤔8🤨4
My.gov.uz САЙТИДА УЗИЛИШЛАР КУЗАТИЛЯПТИ
⚡️САВОЛ:
Уй-жой учун бериладиган субсидияга онлайн ариза топшириш учун my.gov.uz сайтига кирмоқчи эдим, лекин сайт ишламаяпти, нега ?
⚡️ЖАВОБ:
Бу ҳолатга my.gov.uz платформасига бугунги юкламанинг ҳаддан ортиқлиги сабаб бўлиши мумкин. Ҳабарингиз бор, бугундан ипотека кредити бўйича ажратиладиган субсидия учун аризаларни қабул қилиш бошланди ва бу субсидияни кутиб турган минглаб фуқаролар бир вақтнинг ўзида ариза беришга киришиб кетишди. Бу эса my.gov.uz электрон платформасини бошини айлантириб қўйган бўлиши мумкин.
Энди нима бўлади ?
✏️ Энди бироз кутиш керак бўлади! Юкламанинг камайиши билан my.gov.uz хам аста-секин ишлаб кетади. Умуман олганда бу биринчи марта кузатилаётган ҳолат эмас. Бундан олдин хам бирданига юкламанинг ортиши натижасида ушбу тизимда узилишлар кўп кузатилган. Шунинг учун битта кофени дамлаб сал нафасни ростлаб турсаларинг хаммаси яхши бўлади.

😁34👍31🤔3❤2😱2👏1🤨1
❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ТАЙИНЛАНИШИ УЧУН ДАРОМАД АНИҚЛАНАЁТГАНИДА ОИЛА ТАРКИБИГА КИМЛАР КИРИТИЛАДИ ?
⚡️САВОЛ;
Болалар нафақасига ариза берган оилани даромадини аниқлашда оила таркибига қайнота қайнона хам киритиладими ?
⚡️ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,
➖ болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун оила таркибига фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида никоҳи қайд этилган эр-хотин ва улар билан бирга яшайдиган ва уларнинг қарамоғида бўлган болалар (шу жумладан, васийликка (ҳомийликка) олинган болалар), шунингдек, ота-оналари билан бирга яшайдиган ва ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёшдан катта болалар, ёлғиз оналар (оталар) киритилади.
✏️ Соддароқ айтганда, болалар нафақаси тайинланиши учун даромад аниқланаётган вақтда оила таркибига ота-она ва болалар киритилади бўлди. Қайнота, қайнона, бирга яшайдиган овсин хамда қайноға, Ойсара опани қизи Жумагул ва бошқалар даромад аниқланаётган вақтда оила таркибига киритилмаслиги керак..

😁64👍45🤣41👏4🤔1