❗️МЕНГА ҚЎЛЛАНИЛГАН ЖАРИМАНИ ТЎЛАБ БЎЛДИМ, ЭНДИ ЯНА НИМА ҚИЛИШИМ КЕРАК ?
⚡️САВОЛ:
Менга нисбатан суд томонидан жарима жазоси қўлланилган эди. Мен менга қўлланган жаримани МИБга чиққанидан кейин тўладим. Саволим шуки, мен жаримани тўлаб бўлдим ва энди яна нимадир қилишим керакми ёки ижрочиларни ўзи ишни ёпиб юборадими ?
⚡️ЖАВОБ:
Сиз Сизга қўлланилган жаримани тўлаб бўлган бўлсангиз энди ҳеч нарса қилишингиз шарт эмас. Суд томонидан қўлланилган жарима солиш тўғрисидаги қарор МИБга юборилган ва Сиз у жаримани тўлаганингиз қарор МИБ томонидан ижро этилди деган гап.
📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 335-моддаси иккинчи қисмига асосан, мажбурий ижрога қаратилган жарима солиш тўғрисидаги қарор ижро этилганидан сўнг давлат ижрочиси ижро ишини юритишни тамомлаш тўғрисида қарор чиқаради ва унинг бир нусхасини уни чиқарган органга (мансабдор шахсга) ёки судга юборади деб белгиланган.
✏️ Мазкур асосга кўра жаримани тўлиқ тўлаганлигингиз сабабли Сизни ишингиз МИБ ижрочиси томонидан ёпилган. Шунинг учун Сиз бу масалада яна нимадир қилишингиз шарт эмас. Сизни бундан кейин қиладиган ягона ишингиз қайтиб жаримага тушмаслик холос..
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
👉 @Yurist_Blogerr

👍31😁6❤2
❗️МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК БЎЙИЧА ИШЛАРНИ КАССАЦИЯ ТАРТИБИДА КЎРИШ МУДДАТИ ҚАНЧА ?
📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 324 прим 16-моддасига кўра,
➖ Биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган қарори устидан кассация шикояти (протести) ушбу шикоят ишнинг барча материаллари билан бирга келиб тушган кундан эътиборан ўн беш сутка ичида кассация инстанцияси суди томонидан кўриб чиқилиши лозим.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
👉 @Yurist_Blogerr
📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 324 прим 16-моддасига кўра,
➖ Биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган қарори устидан кассация шикояти (протести) ушбу шикоят ишнинг барча материаллари билан бирга келиб тушган кундан эътиборан ўн беш сутка ичида кассация инстанцияси суди томонидан кўриб чиқилиши лозим.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
👉 @Yurist_Blogerr
👍23
❗️АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯ СУДИ ҚАНДАЙ ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШИ МУМКИН ?
📄 МЖтКнинг 324 прим 9-моддасига асосан
➖ Биринчи инстанция судининг қарори устидан апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижаларига кўра, апелляция инстанцияси суди қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
✔️ биринчи инстанция суди қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмай қолдириш тўғрисида;
✔️ биринчи инстанция суди қарорини, шунингдек органнинг (мансабдор шахснинг) қарорини бекор қилиш ва ишни маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган органга (мансабдор шахсга) қайтариш ҳақида;
✔️ биринчи инстанция суди қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш ва янги қарор чиқариш тўғрисида;
✔️ биринчи инстанция суди қарорини бекор қилиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида;
✔️ жазо чорасини кучайтирмаган ҳолда уни маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатида назарда тутилган доирада ўзгартириш ҳақида;
✔️ апелляция шикояти қайтариб олиниши муносабати билан апелляция иш юритишини тугатиш тўғрисида.
❗️Апелляция инстанцияси судининг қарори устидан тафтиш тартибида шикоят берилиши мумкин.
✏️ Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👍19🤔5
❗️ИШДАН БЎШАТИШ НАФАҚАСИНИНГ МИҚДОРЛАРИ
📃 Меҳнат кодексининг 173-моддасига асосан,
➖ ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ҳодимни ишлаб келаётган жойидаги иш стажига боғлиқ бўлиб, қуйидаги миқдорлардан:
✅ 3 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан;
✅ 3 йилдан 5 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан;
✅ 5 йилдан 10 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан;
✅ 10 йилдан 15 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 150 фоизидан;
✅ 15 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 200 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

👍22
⚡️ МУҲИМ
❗️ЧЕТ ЭЛГА ИШЛАШГА КЕТГАН ШАХСЛАРНИНГ БОЛАЛАРИГА "БОЛА ПУЛИ" БЕРИЛМАЙДИМИ ?
⚡️САВОЛ;
Турмуш ўртоғим Россияга ишлашга кетган. Мен болалар нафақасини олиш учун мурожаат қилсам аризам турмуш ўртоғим чет элда бўлганлиги сабабли рад қилиниши мумкинми ?
⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2021 йил кунги 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, агар электрон ахборот алмашинуви орқали олинган маълумотларда чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолият турини амалга оширувчи оила аъзоларидан пул ўтказмалари миқдори аниқланмаса ёки ўтказмалар миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки баравари миқдоридан кам бўлса, у ҳолда оиланинг бир ойлик ўртача жами даромадини аниқлаш учун оиланинг чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзосига даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки баравари (Ҳозирги кунда 2 100 000 сўм) миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади деб кўрсатилган.
✏️ Бу нима дегани ? Бу агар турмуш ўртоғингиз чет давлатга кетган бўлса ва болалар нафақаси олиш учун берган аризангиз бўйича Сизларни оилавий ҳолатингиз ўрганилаётган вақтда турмуш ўртоғингиз томонидан Сизларга пул ўтказмалари ўтказилганлигини аниқлашнинг имкони бўлмаса ёки ўтказма миқдори юқоридаги 2 100 000 сўмдан кам бўлса, демак турмуш ўртоғингизга 2 100 000 сўм миқдорида норматив даромад ёзилади. Турмуш ўртоғингизга ёзилган мазкур норматив даромад ва оилангизни бошқа даромадларини қўшиб хисоблаганда киши бошига минимал истеъмол ҳаражатлари миқдори (Ҳозирги кунда 648 000 сўм) дан ошиб кетмаса шундагина Сизларга болалар нафақаси берилиши мумкин.
✏️ Тушунишингиз осонроқ бўлиши учун айтаман! Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахсларга хам МҲТЭКМнинг 2 баравари миқдори (2 100 000 сўм)да норматив даромад ёзилади. Турмуш ўртоғингизни хам ўзини ўзи банд қилган деб хисобланг ва шундан келиб чиқиб бошқа даромадларингизни хисоб-китобини чиқариб, Сизларга болалар нафақаси берилади ёки йўқ билиб олсангиз бўлади. Турмуш ўртоғингизни чет давлатда бўлганлигини болалар нафақасига бошқача таъсири йўқ.

👍62😁7❤3🤷♀1😭1
❗️УЙ-ЖОЙГА МУХТОЖ АЙРИМ ХОТИН-ҚИЗЛАР ИМТИЁЗЛИ ШАРТЛАР АСОСИДА УЙ-ЖОЙГА ЭГА БЎЛИШЛАРИ МУМКИН!
📄 Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2018 йилдаги 285-сон қарорида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби белгиланган.
⚡️Қарорга кўра,
❗️Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга бериладиган арзон уй-жойлар тўловининг;
✅ 10 фоизи бошланғич бадал сифатида Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, талабгор ишлаётган ташкилот ва бошқа манбалар ҳисобига;
✅ 90 фоизи эса банкларнинг имтиёзли ипотека кредитлари ҳисобига қопланади.
➖ Шунингдек қарорда яна бир норма бор. Унга кўра, агар талабгор кам таъминланган, доимий даромадга эга бўлмаган ва кредитни қоплашга лаёқати етарли бўлмаган тақдирда у ишлаётган ташкилот, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига унинг ипотека кредити тўлаб борилиши мумкин.

👍64😁6🤔4👏2
❗️АГАР ШАХС НОҚОНУНИЙ РАВИШДА МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИКА ТОРТИЛГАН БЎЛСА УНГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚОПЛАНАДИ
📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 302-моддасига асосан,
➖ Маъмурий жавобгарликка қонунга хилоф равишда тортилганлик натижасида фуқарога етказилган зарар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиққан органнинг (мансабдор шахснинг) айбидан қатъи назар давлат томонидан тўлиқ ҳажмда тўланади.
❗️Зарарни қоплаш ҳуқуқи маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилган тақдирдагина вужудга келади.
✔️ Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган орган (мансабдор шахс) фуқарога бузилган ҳуқуқларини тиклаш тартибини тушунтириб бериши ва маъмурий жавобгарликка қонунга хилоф равишда тортилганлиги натижасида фуқарога етказилган зарарни қоплаш учун қонунда назарда тутилган чораларни кўриши шарт.

👍31❤2👏1
❗️ҚАРОВСИЗ ҲАЙВОНЛАРНИ ТУТИБ ОЛГАН ШАХС УНИ ЭГАСИГА ҚАЙТАРИШИ ШАРТ!
⚡️САВОЛ:
Бундан икки ой аввал мени бир қўйим йўқолиб қолган эди. Ўтган вақт мобайнида мен уни қидириб топа олмадим. Куни кеча орқа маҳалламиздаги бир кишини қўйларини орасида ўша қўйимни кўриб қолдим ва ўша кишига у мени қўйим эканлигини айтсам, у менга қўйни топиб олганлигини, лекин уни менга қайтармаслигини айтяпти. Айтишича, у икки ойдан бери қўйни боқиб келаётганлигини ва топиб олган вақтида уч марта атрофга кимники деб бақириб ҳалоллаб олганлигини айтяпти. Шу ҳолатда мен нима қилсам бўлади ?
⚡️ЖАВОБ:
Ўша кишига айтинг! Энди аерапортга бориб самалёт кимники деб 3 марта бақирса ҳеч ким меники демайди, қарабдики самалёт уники))
✏️ У қўйингизни Сизга қайтариши керак! Агар қайтармаса ИИОга мурожаат қилинг!
📄 Фуқаролик кодексининг 195-моддасига асосан, қаровсиз ёки адашган чорва молларини ёхуд бошқа қаровсиз уй ҳайвонлари ёки қўлга ўргатилган ҳайвонларни тутиб олган шахс уларни эгасига қайтариши шарт, башарти ҳайвонларнинг эгаси ёки унинг қаердалиги номаълум бўлса, тутиб олган пайтдан бошлаб уч кундан кечиктирмай топилган ҳайвонлар тўғрисида ички ишлар органига, тегишли давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига хабар қилиши шарт, улар ҳайвонларнинг эгасини қидириш чораларини кўрадилар деб кўрсатилган.
✏️ Демак, йўқолган ҳайвонини топиш бўйича мажбурият фақат ҳайвон эгасида эмас, қонунчилик йўқолган ҳайвонни топиб олган шахсга хам масъулият юклайди. Атрофга уч марта бақириш билан иш битмайди. 103 марта бақирган билан хам фойдаси йўқ. Бақириш қобилияти тугагунча бақирса хам натижа бўлмайди, чунки қонунчиликда ундай норма йўқ.

😁31👍30
❗️ЭР-ХОТИН ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ФҲДЁ ОРГАНЛАРИДА НИКОҲДАН АЖРАТИЛАДИ ?
⚡️ САВОЛ:
Қайси ҳолларда судга мурожаат қилмасдан ФҲДЁ органларида никоҳдан ажрашиш мумкин?
⚡️ЖАВОБ:
"Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари"га кўра, ФҲДЁ бўлимлари томонидан никоҳдан ажратиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
✅ Агар эр-хотиндан бири суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;
✅ Руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;
✅ содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган умумий болалари бор-йўқлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бирининг аризасига кўра ФҲДЁ органларида никоҳдан ажратиш қайд этилади.
❗️Юқоридаги каби ҳолатларга ФҲДЁ органларига қуйидаги хужжатлар тақдим қилиниши керак;
➖ эр (хотин)нинг муомалага лаёқатсиз ёхуд бедарак йўқолган деб топилганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори;
➖ эр (хотин) уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳукмидан кўчирма, шунингдек судланган эр (хотин)нинг ўртадаги болалари ва мол-мулки юзасидан низоси йўқлиги тўғрисидаги тилхат.
❗️Агар болалар ҳақида, эр-хотиннинг биргаликдаги умумий мол-мулкини бўлиш ҳақида ёки ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр ёки хотинга таъминот бериш учун маблағ тўлаш ҳақида низо мавжуд бўлса, улар никоҳдан суд тартибида ажратилади.

👍34
❗️ВАҚТИНЧА МЕҲНАТГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК НАФАҚАСИ ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА БЕРИЛАДИ ?
📄 "Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомга кўра,
⚡️ вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади:
➖ вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда);
➖ санаторий-курортларда даволанганда;
➖ касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;
➖ карантинда;
➖ сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;
➖ меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
👉 @Yurist_Blogerr
📄 "Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомга кўра,
⚡️ вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади:
➖ вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда);
➖ санаторий-курортларда даволанганда;
➖ касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;
➖ карантинда;
➖ сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;
➖ меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
👉 @Yurist_Blogerr
👍22
⚡️ РАСМАН
➖23 сентябрдан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланади
❗️Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли параметрлари доирасида аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 23 сентябрь куни соат 09:00 да бошланади.
❗️Эндиликда ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин бўлади. (Бу янги норма)
✔️ Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги расмий хабар бермоқда

👍34👏4🤔2
❗️ҲАЙДОВЧИ АВТОМАШИНА СИГНАЛИНИ ҲОҲЛАГАН ЖОЙДА ЧАЛИШГА ҲАҚЛИ ЭМАС !
📃 Ҳукуматнинг 172-сон қарорига илова қилиб келтирилган "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 48-бандига кўра,
➖ Товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
✅ аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун;
✅ зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун.
❌ Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади.
❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддасига асосан, сабабсиз сигнал берган ҳайдовчиларнинг бу ҳаракати уларга 340.000 сўм жарима солишга сабаб бўлади.

👍40🤪5🤔2❤1🔥1🥰1
❗️ЎТГАН ДАВР УЧУН ПЕНСИЯ ТЎЛАШ
📄 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 59-моддасига асосан,
➖ пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги йигирма тўрт ойдан ошмаган давр учун тўланади.
❗️Пенсияни тайинловчи ёки тўловчи органнинг айби билан ўз вақтида олинмай қолган пенсия пули ўтган давр учун муддати чекланмаган ҳолда тўланади.

👍16😁1🤔1
❗️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаганлар 3 400 000 сўмгача жаримага тортилиши мумкин!
📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 68 прим 1-моддасига кўра,
➖ кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари (3 400 000 сўм), мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
👉 @Yurist_Blogerr
📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 68 прим 1-моддасига кўра,
➖ кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари (3 400 000 сўм), мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
👉 @Yurist_Blogerr
👍24😱8❤🔥3❤2
❗️ҲАДЯ, МЕРОС ТАРИҚАСИДА ОЛИНГИН МОЛ-МУЛК ШАХСНИНГ ХУСУСИЙ МУЛКИ ХИСОБЛАНАДИ!
📄 Оила кодексининг 25-моддасига асосан,
➖ Эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.
✔️ Никоҳ давомида эр-хотиннинг умумий мулки ёки улардан ҳар бирининг мол-мулки ёхуд эр ва хотиндан бирининг меҳнати ҳисобига мол-мулкнинг қиймати анча ошишига олиб келган маблағлар (капитал таъмирлаш, қайта қуриш, қайта жиҳозлаш ва бошқалар) қўшилгани аниқланса, эр ёки хотиндан ҳар бирининг мол-мулки уларнинг биргаликдаги мулки деб топилиши мумкин.

👍36🤔2😘1
Юрист блогер /расмий канал
⚡️ РАСМАН ➖23 сентябрдан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланади ❗️Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли параметрлари доирасида аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 23 сентябрь…
❗️УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ ОЛИШГА ОЙЛИК ДАРОМАД ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК?
📃 Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан,
➖ субсидия орқали уй-жой олмоқчи бўлган талабгор шахс ёки оиланинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлари миқдори:
✅ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (1 050 000 сўм)нинг 2,7 баравари (2 835 000 сўм)дан 8 баравари (8 400 000 сўм)гача;
✅ Тошкент шаҳрида 2,7 баравари (2 835 000 сўм)дан 9,2 баравари (9 660 000 сўм)гача бўлиши талаб этилади.
✏️ Субсидия орқали уй олмоқчи бўлган талабгор шахс ёки оила қайси ҳудудда яшашидан қатъий назар, уларнинг даромади бир ойда энг камида юқоридаги 2 835 000 сўмдан кам бўлмаслиги керак.

👍45🤷♂9😱5🤔3🤣3
⚡️МУҲИМ
❗️АЛИМЕНТ ОЛОЛМАЁТГАН БОЛАЛАРГА АЛИМЕНТ ТЎЛОВЛАРИ ЖАМҒАРМАСИДАН АЛИМЕНТ ТЎЛАБ БЕРИЛИШИ МУМКИН
📃 Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2022 йил кунги 427-сон қарори қабул қилинган ва мазкур қарор билан Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланган.
➖ Низомга кўра, Жамғарма маблағлари вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қарздор жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни (ушбу жиноят натижасида етказилган зарарни) қоплаб беришга, яъни бирйўла ундирувчига тўлаб беришга йўналтирилади.
✅ Алимент тўловларини қоплаб бериш учун мажбурий ижро ҳаракатини амалга оширган давлат ижрочисининг алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарори асос бўлиб ҳисобланади.
✅ Алимент тўловлари қарор олинган кундан бошлаб 2 иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда амалга оширилади.
✏️Айтайлик алимент тўловчи алимент қарзини тўламай юрипти хамда у алиментни тўламаганлиги сабабли унга нисбатан суд томонидан жиноий жавобгарлик белгиланди. Манашундай ҳолатда алимент тўловчининг алиментдан қанча қарзи бўладиган бўлса ўша қарзларнинг хаммаси юқоридаги жамғарма томонидан алимент олувчига бирданига тўлаб берилиши керак. Кейинчалик алиментчининг ўзидан ундириладиган алиментлар ушбу жамғарманинг хисобига тушаверади.
✏️ Ижтимоий тармоқларда айрим юристлар манашу маълумотни янгилик, бомба хабар деб тарқатяпти лекин йўқ. Қарор санасига эътибор берсангиз сана янгилик сўзи билан бир-бирига баланс бермайди.

👍51🥰1🥴1
Юрист блогер /расмий канал
⚡️ РАСМАН ➖23 сентябрдан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланади ❗️Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли параметрлари доирасида аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 23 сентябрь…
❗️УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛИШ УЧУН ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚАНЧА СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИ ?
📄 Президентнинг 30.04.2024 йил кунги ПФ-70-сон Фармонига асосан,
➖дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг олдинги тартибига қуйида ўзгартиришлар киритилиши белгиланган:
✅ субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади;
✅ 2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади;
✅ бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.

👍39😁2
Юрист блогер /расмий канал
Photo
❗️ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАЛАЁТГАН УШБУ ҲАБАР ТЎҒРИМИ ?
⚡️САВОЛ:
Телеграмдаги кўплаб каналларда алиментлар октябрь ойидан 10-15 фоизга оширилади деган юқоридаги ҳабар тарқалмоқда. Шу ҳабар тўғрми ?
⚡️ЖАВОБ:
Тўғри хам эмас, тўғримас хам эмас! Тарқалган ҳабарнинг тўғри қисми шундаки, 1-октябрдан Ўзбекистонда иш ҳақлари миқдори 10-15 фоизга оширилмоқда. Бу ўз навбатида алимент тўловларига хам таъсир қилади. Яъни, бюджет ташкилотларида ишлайдиган алимент тўловчини 1-октябрдан бошлаб ойлиги ошади ва ошган қисмга мос равишда алименти хам ошади (Оила кодекси 99-модда). Ойликлар ошади, демак Ўзбекистондаги ўртача иш ҳаққи миқдори хам кўтарилади. Бу эса ишсизлар томонидан тўланаётган алиментга таъсир қилади ва ишсизлар тўлаётган алимент хам ошади. Чунки ишсизлар учун алимент ўртача ойлик иш ҳаққидан келиб чиқиб (ОК 140-модда) белгиланади.
✏️ Тарқалган ҳабарнинг нотўғри қисми эса, ҳабарда 1-октябрдан ишсизлар қанча миқдорда алимент тўлаши аниқ кўрсатилган. Бу эса нотўғри. Чунки ўртача ойлик иш ҳаққи қайси ойда қанча бўлиши Давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланади ва бу миқдор ҳар ойда ўзгариб туради. Октябрь ойида Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳаққи қанча бўлишини аниқ миқдорини ҳозирдан аниқлаб бўлмайди. Ҳозирдан аниқлаб бўлмайдими, демак ишсизлар томонидан октябрь ойида нечта болага айнан қанча миқдорда алимент тўланишини аниқ миқдорини айтиш бу хато..

👍62👏2
❗️ЎҚИТУВЧИЛАРГА ДАРС СОАТЛАРИ ҚАНДАЙ ТАҚСИМЛАНАДИ ?
📄 30.06.2020 йилдаги 3271-сон билан рўйхатдан ўтган қўшма қарорга кўра,
➖ Умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15 сентябрга қадар ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади:
✅ халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
✅ ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
✅ чет тили ва STEAM фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар (TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 ва ундан юқори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар);
✅ TOP-1000 университетлар рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетларини битирган ўқитувчилар;
✅ асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
✅ ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;
✅ республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
✅ олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;
✅ биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;
✅ асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;
✅ иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар;
✅ педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;
✅ белгиланган тартибда ўз фанидан ўтказилган назарий ва амалий синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;
✅ олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;
✅ қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар;
✅ олий таълим муассасаларининг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;
✅ педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;
✅ олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;
✅ олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.
❗️Ўқитувчилар мазкур кўрсаткичларнинг бир нечтасига эга бўлганда, кўрсаткичларнинг энг устуворини инобатга олган ҳолда дарс соатлари тақсимланади. Айнан бир хил кўрсаткичлар мавжуд бўлган бир нечта ўқитувчилар ўртасида дарс соатлари тенг тақсимланади.

👍30🤔2