Юрист блогер /расмий канал
48.6K subscribers
895 photos
465 videos
8 files
3.27K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot
Download Telegram
❗️ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛАГА "ЗАГРАН" ПАСПОРТ ОЛИШДА ОТА-ОНА ЎРТАСИДА КЕЛИБ ЧИҚАН НИЗО ҚАНДАЙ ҲАЛ ЭТИЛАДИ ?

📄 Президентнинг 2018 йилдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра,

➖ Вояга етмаган шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш хизмати юзасидан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида чиққан ҳар қандай низолар суд тартибида ҳал қилинади.

❗️Ота-онанинг бири ўз боласининг хорижга чиқишига рози бўлмаган тақдирда, унинг хорижга чиқиш ҳуқуқини чеклаш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍30🤔9❤2🤨1
❗️ШАХСНИНГ СУДЛАНГАНЛИК ҲОЛАТИ УНИ ҚАРИНДОШЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИГА ТАЪСИР ҚИЛМАЙДИ

📄 Жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади.

➖Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.

➖Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

➖Ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас.

➖Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.

➖Озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга.

❗️Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас.

📄 Асос: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 28-модда


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍27
⚡️ ЯНГИ ҚАРОР

❗️КИЧИК БИЗНЕСНИ УЗЛУКСИЗ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАШ ДАСТУРИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ


📄 Президентнинг 07.09.2024 йил кунги ПҚ-312-сон “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди

❗️Қарорга кўра, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида қуйидаги механизмлар амалиётга жорий этилади:

✅ бир лойиҳа доирасида 300 миллион сўмгача микрокредитларни, шундан 100 миллион сўм гаровсиз қисмини “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ маблағлари ҳисобидан, 200 миллион сўмгача қисмини банклар ва микромолия ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан ажратиш;

✅ гаровсиз ажратилган 100 миллион сўм доирасида микрокредитлар бўйича кредит таваккалчилигини давлат ва микрокредит берувчилар ўртасида тақсимлаш ёки улар бўйича Компаниянинг портфель кафиллигини тақдим этиш;

✅ микрокредит берувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштириш тизимига ўтиш.

❗️Дастур доирасида 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитлар камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган ва ижобий кредит тарихига эга кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍29🤣12❤1
❗️ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ВА ТАБИИЙ ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШДА ЛИМИТДАН ОРТИҚ ФОЙДАЛАНИЛГАН ИСТЕМОЛИ УЧУН ТЎЛОВ КАМИДА 10 БАРАВАРГА КАМАЙТИРИЛАДИ

📄 Президентнинг 30.08.2024 йил кунги ПФ-132-сон Фармонида,


➖ Вазирлар Маҳкамасига 2024 йил 1 ноябрга қадар тадбиркорлик субъектларига электр энергияси ва табиий газ учун тўловни олдиндан амалга оширишда қулайлик яратиш, электр энергияси ва табиий газ истеъмоли миқдорларига нисбатан шартномавий лимитларни ошириш ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси ҳамда табиий газ учун қўшимча тўловни камида 10 бараварга камайтириш чораларини кўриш вазифаси юклатилган.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍43🤨4👏1
❗️МОДДИЙ ЁРДАМ НАФАҚАСИ ҚАНДАЙ ШАХСЛАРГА БЕРИЛАДИ ?

⚡️САВОЛ;
Моддий ёрдам нафақаси кимларга берилади ?

⚡️ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, моддий ёрдам фарзандлари бўлмаган ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади.

✅ Моддий ёрдам нафақаси оиланинг ойлик жами даромади минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмайдиган оилаларга берилади.

❗️6 ойлик муддат тугаганидан кейин яна моддий ёрдам олишни давом эттирмоқчи бўлган оила янги муддат учун қайта ариза бериши керак бўлади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍26
❗️ОЛИНГАН КРЕДИТНИ ҚАЙТАРИШ МАЖБУРИЯТИНИ БОШҚА ШАХСГА ЎТКАЗСА БЎЛАДИМИ?

⚡️САВОЛ
;
Банкдан олган кредитимни тўлаш мажбуриятини бошқа шахсга ўтказсам бўладими ?

⚡️ЖАВОБ;
Фуқаролик кодексининг 322-моддасига асосан, қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказиш мумкин, фақат бунга кредитор (Кредит берган банк)нинг розилиги билан йўл қўйилади.

✅ Янги қарздор кредитор билан дастлабки қарздор ўртасидаги муносабатларга асосланган барча эътирозларни кредитор талабига қарши қўйишга ҳақли. (✏️ Яъни, банкдан кредит олган шахс унга кредит берган банкка қандай эътироз билдириши мумкин бўлса, уни қарзини тўлашни бўйнига олаётган иккинчи шахс хам шундай ҳуқуққа эга бўлади)

✅ Агар кафил ёки гаровга қўювчи шахслар янги қарздор учун жавоб беришга рози бўлмаса, қарз бошқа шахсга ўтказилиши билан кафиллик ёки учинчи шахс томонидан белгиланган гаров бекор бўлади. (✏️ Яъни, мен биринчи кредит олган шахсга кафил эдим. Шартнома ўзгарганидан кейинги кредит тўловчини мен танимайман ва унга кафил бўлишни истамайман деб ўртадаги кафил ўйиндан чиқиши хам мумкин дегани бу)

✏️ Демак, агар банк бунга рози бўлса кредит олган шахс ўз кредитини тўлаш мажбуриятини бошқа шахсга ўтказиши мумкин. Рози бўлмаса йўқ.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍46
❗️Ички ишлар органлари, ёнғинга қарши хизмат ёки тезёрдам ҳодимларини алдаб чақирганлик учун жавобгарлик белгиланган!

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 199-моддасида махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, унга кўра,

✔️ Ички ишлар органи, ёнғинга қарши хизмат, тиббий тез ёрдам ва бошқа махсус хизматларни қасддан алдаб чақириш — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари (340 000 сўм)дан уч баравари (1 020 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍31❤1😁1
⚡️ ҲАЙДОВЧИ ОЛДИДА ID КАРТАСИ БЎЛСА ГАИ УЛАРДАН ОРТИҚЧА ХУЖЖАТ СЎРАМАЙДИ:

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 15.10.2021 йилдаги 645-сон қарорига асосан,

❗️Идентификация ID-картага эга ҳайдовчилар қуйидагиларни ГАИ ходимига тақдим қилиши шарт эмас.

✅ янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини;

✅ транспортни рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, транспортга эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни;

✅ транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини.

✔️ Юқорида санаб ўтилган хужжатлар ҳайдовчининг ёнида бўлмаган тақдирда мазкур ҳужжатлар йўл-патрул хизмати инспектори томонидан махсус планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ID-картаси орқали текширилади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍27🥰2
❗️АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАШ ТАРТИБИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ

📄 Президентнинг 18.07.2024 йил кунги ПҚ-267-сон “Аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган

➖ Қарорга кўра, аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид барча чораларни рақамли технологиялар асосида тақдим этишга ўтишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:

✅ “Ижтимоий карта” ахборот тизимини жорий этиш орқали ижтимоий тўловлар ва субсидиялар, ижтимоий хизматлар ва ёрдамларни тайинлаш, тақдим этиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш жараёнларини босқичма-босқич тўлиқ автоматлаштириш;

✅ ижтимоий ёрдамга муҳтож тоифадаги фуқароларнинг ижтимоий хизматлардан, ёрдам ва тўловлардан, шунингдек давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг бошқа чораларидан фойдаланиш учун ҳужжатларни йиғиш заруратини бекор қилиш;

✅ давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини манзилли, қисқа муддатларда, масофадан туриб ҳамда проактив тарзда олиш имкониятини бериш;

✅ ижтимоий суғурталашни жорий қилиш доирасида рақамли сервисларни ривожлантириш орқали давлат ва тадбиркорлар ўртасида ҳамкорлик қилишни соддалаштириш;

✅ республика, вилоят, туман (шаҳар) ва маҳалла даражасида давлат ижтимоий қўллаб-қувватлашини амалга оширувчи давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍39❤1👏1🤣1
⚡️ МУҲИМ

❗️АЙРИМ ТАЛАБАЛАРГА ИЖАРА ПУЛИНИ БИР ҚИСМИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ


📄 Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.2021 йилдаги 605-сон Қарори билан тасдиқланган низомга кўра, ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига ёки ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат ОТМлари талабаларининг ойлик ижара тўлови бир қисмини қоплаб берилиши белгиланган.

❗️Бунда талабгорларга ойлик ижара тўловининг бир қисми ижара шартномасининг суммасидан қатъий назар, қуйидаги миқдорда тўланади.

✅ Тошкент шаҳрида — БҲМнинг бир баравари (340 000 сўм);
✅ қолган ҳудудларда — БҲМнинг ярим баравари (170 000 сўм).

❗️Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.

✔️ Ариза бериш учун талаба белгиланган шаклдаги анкета-аризани икки нусхада тўлдириб, ижара шартномаси нусхаси билан ўзи таълим олаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари ёки ОТМнинг талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлимига топшириши керак.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍26❤1
❗️ОТАЛИК ЁКИ ОНАЛИККА ЭЪТИРОЗ БИЛДИРИШ

📄 Оила кодексининг 63-моддасига асосан,


➖туғилишни ёзиш дафтаридаги туғилишга оид ёзув боланинг унда кўрсатилган ота-онадан туғилганлигини тасдиқловчи далил ҳисобланади.

➖ Боланинг отаси ёки онаси деб ёзилган шахс унга бундай ёзув маълум бўлган ёки маълум бўлиши лозим бўлган вақтдан эътиборан бир йил мобайнида ана шу ёзув тўғрисида суд тартибида эътироз билдиришга ҳақлидир.

❗️Болага нисбатан ота ёки оналигига эътироз билдирмоқчи бўлган шахс вояга етмаган бўлса бу бир йиллик муддат уни 18 ёшга тўлган пайтдан бошлаб хисобланади


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍27❤1😱1
⚡️ МУҲИМ

❗️ИЖАРАДА ЯШАЙДИГАН ЁШ ОИЛАЛАРНИНГ ИЖАРА ТЎЛОВИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йил кунги 312-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан,


➖ "ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга бир-қатор енгилликлар берилган.

❗️Жумладан:

✅  Мазкур низомга асосан «Ёшлар дафтари» жамғармалари хисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга ҳар ойда базавий хисоблаш миқдори (ҳозирги кунда 340 000 сўм)нинг 3 баравари (1 020 000 сўм)дан ошмаган миқдорда 12 ойгача турар жой ижараси учун субсидия ажратилиши белгиланган.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍43❤2🔥2👏2🥴2🥰1😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Севги ёш танламас, уйқу жой танламас..

✏️ Ҳей деди! Майдондаги ўйинчиларингаям деди. Ҳей деди! Судяларингаям деди. Ҳей деди! Камерага олиб турган камерачиларингаям дедида шартта ухлаворди😂

👉 @Yurist_Blogerr
😁59👍22🥰2
❗️АЙБСИЗ ОДАМНИ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТГАН ШАХСЛАРНИНГ ЎЗЛАРИ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ !

📄 Жиноят кодексининг 230-моддасига кўра,

➖ суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан айбсизлиги аён бўлган шахсни ижтимоий хавфли қилмишни содир этганликда айблаб жавобгарликка тортиш — икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

❗️Ўша ҳаракат оғир ёки ўта оғир ижтимоий хавфли қилмиш содир этганликда айблаб содир этилса, — беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍33😁4❤2👏2
⚡️ ЯНГИ ҚАРОР

❗️АҲОЛИГА БЕПУЛ ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИЛАДИ ВА ДОРИЛАР БЕРИЛАДИ

📄 Президентнинг 05.09.2024 йил кунги ПҚ-311-сон, “Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди


➖ Қарорга кўра, давлат тиббий суғуртаси доирасида бепул тиббий хизматлар кўрсатиш ва дори воситаларини тақдим этиш Давлат бюджетига тўланаётган солиқлар ҳисобидан амалга оширилади. Бунда аҳолидан давлат тиббий суғуртаси учун қўшимча тўлов ундирилмайди.

✔️ Қуйидагиларни назарда тутувчи давлат тиббий суғуртаси механизмлари босқичма-босқич жорий этилади, жумладан:

давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари тасдиқланади ва ушбу пакетга киритилган тиббий хизматлар ва дори воситалари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан тақдим этилади;

✅ кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматлардан бепул фойдаланиш учун белгиланган муддатларда тегишли тиббий кўриклардан ўтиш, оилавий шифокорга ёки тиббиёт бригадасига мурожаат қилиш талаб этилади;

✅ шифокор расмийлаштирган электрон рецепт асосида дори воситалари кафолатланган пакет доирасида беморларга дорихоналар томонидан бепул берилади ва дорихоналарнинг тегишли сарф-харажатлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади;

✅ туман (шаҳар), вилоят ва республика шифохоналарида тиббий ёрдам кўрсатишда касалликнинг оғирлик даражасидан келиб чиқиб, бепул даволанадиган касалликлар рўйхати тасдиқланади ва амалиётга жорий этилади;

✅ имтиёзли тоифадаги шахслар шифокор кўрсатмасига биноан ахборот тизими орқали шакллантириладиган йўлланма асосида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул даволанади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍78🤔3❤1🔥1🤣1
⚡️Расман

Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг ўғли эканлиги судда тасдиқланди


✔️ Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида хонанда Ботир Қодировнинг оталикни белгилаш ҳақидаги даъвоси юзасидан суд қарори ўқилди. Суд Ботир Қодировни Шерали Жўраевнинг ўғли деб топди.

❗️Суднинг ҳал қилув қарори 1 ойдан сўнг кучга киради ва қарордан норози тарафлар белгиланган муддатда апелляция шикояти бериши мумкинлиги таъкидланди.

✏️ Ҳонандалар ҳаётига қизиққанларда хош, шу билан уларни масаласи ёпилдими деб савол туғилиши мумкин. Ҳозирча йўқ. Агар қарордан норози тараф апелляцияга берса жараён яна давом этади. Қарши тарафнинг юқоридаги суд қарорини бекор қилиш бўйича эътирозлари ва янги очилган ҳолатлар бўйича даъволари барча инстанцияларда рад қилиниб, суднинг аввал чиқарган қарори ўз кучида қолса кейин масала узил-кесил ёпилади


👉 @Yurist_Blogerr
👍143😁30👏14🤔9🔥6🥴4🤗1
⚡️ЯНГИ ҚАРОР

✔️ Эндиликда хотин-қизларни муаммолари онлайн платформа орқали ўрганилади

📄 Ҳукуматнинг 09.09.2024 йил кунги 557-сон “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди

➖ Қарорга кўра, 2024 йил октябрь ойидан “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули (Муаммоларни ўрганиш модули) ишга туширилади ва муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла — туман — вилоят — республика” даражасида ҳал этилиши таъминланади.

❗️2024 йил 1 октябргача:

✅ Муаммоларни ўрганиш модулига киритилган масалаларни, биринчи навбатда, маҳалла ва туман (шаҳар) даражасида, зарур ҳолларда эса вилоят ёки республика даражасида ҳал этиш ва мониторингини юритишни назарда тутувчи механизм жорий қилинади;

✅ Муаммоларни ўрганиш модули орқали келиб тушган мурожаатларни масъул вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўрганиб чиқиш ва ҳал этишни таъминлаш мақсадида улар учун фойдаланувчи кабинетлар ташкил этилади.

❗️2024 йил 1 октябрдан доимий равишда Муаммоларни ўрганиш модули орқали келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш, хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан мониторинг юритилади.

✏️ Янги қарорлар қабул қилиняпти, янги ўзгаришлар бўляпти, янги шаҳарлар қуриляпти хуллас, хаммаси яхши бўляпти-ю, лекин.. қуёш панелларини мажбурий ўрнатиш ёмон бўляптидааа))


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍100👏7👀7😁6🤔6❤1
❗️ФАМИЛИЯСИ ЎЗГАРГАН БОЛАНИ ХУЖЖАТЛАРИНИ ХАМ ЎЗГАРТИРИШ КЕРАКМИ ?

⚡️САВОЛ:
Фамилияси ўзгарган болани дипломи хам ўзгарадими ?

⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йилдаги 395-сон қарорига асосан, шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда унга таълим ташкилотларида олган дипломлари дубликати берилади деб кўрсатилган.

➖ Диплом
дубликатини олиш учун давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ариза берилади.

❗️Мазкур хизматни кўрсатиш учун БҲМнинг 1 баравари (340 минг сўм) миқдорда тўлов ундирилади.

✅ Дубликат асл ҳужжат билан бир хил юридик кучга эга бўлади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍36🙈5
❗️ЭРКАКЛАР ҲАМ АЁЛЛАР ХАМ МУДДАТИДАН ИККИ ЙИЛ ОЛДИН ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯГА ЧИҚИШИ МУМКИН, АГАРДА..

📃 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 14-моддасига кўра,

▪️ технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:

➖ Эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;

➖ Аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар деб белгиланган.

✏️ Демак, штатига қисқартириш келган ҳодим муддатидан икки йил аввал пенсияга чиқиши мумкин, фақат бунинг учун у юқорида кўрсатилган ёшга ва иш стажига эга бўлиши хамда меҳнат органларида ишсиз деб эътироф этилган бўлиши керак.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍43❤1🔥1👏1
❗️НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯСИ КИМЛАРГА ТАЙИНЛАНАДИ ?

📄 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 15-моддасига кўра,

➖ Ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга, шунингдек Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга тайинланади.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍38
⚡️ЯНГИ ФАРМОН

❗️Ҳудудий прокуратураларда Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик устидан назорат бўлинмалари ташкил этилади

📄 Президентнинг 11.09.2024 йил кунги ПФ-139-сон “Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди

▪️Фармонга кўра:

✅ Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган Бош прокурор ўринбосари лавозими киритилади;

✅ Бош прокуратуранинг ташкилий-штат тузилмасида 7 та штат бирлигидан иборат Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик устидан назорат бошқармаси ташкил этилади;

✅ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларида жами 28 та штат бирлигидан иборат Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик устидан назорат бўлинмалари ташкил этилади.

❗️Янги киритилаётган Бош прокурор ўринбосари зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилади:

✅ ҳар ҳафтада камида битта туман(шаҳар)га бориб, камбағал оилаларни реестрга киритиш ва чиқаришнинг ҳаққонийлигини ўрганиш;

✅ камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига манзилли етиб боришини назорат қилиш;

✅ камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида зиммасига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаган масъулларга нисбатан қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини таъминлаш;

✅ ижтимоий ҳимоя ва камбағалликни қисқартириш соҳасида қабул қилинаётган қонунлар талаблари, Президентнинг Фармон ва қарорларида белгиланган топшириқлар ижросини назорат қилиш.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr
👍72🤔4😭3😨1