This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота #ИИБсектори #Ҳашар
👏 Зангиотада ҳар доим яхши ташаббуслар бошланган. Бу сафар ҳам туман олдинда.
🎞 Батафсил видеода кўринг.
Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi

#Очиқ_дарс #Зангиота
ЗАНГИОТАЛИК ФИДОКОР: БИЛИМЛИ ХОР БЎЛМАЙДИ
Башорат
Зангиота туманининг болажон муаллими Мавлуда Ортиқова 1980 йилнинг 9 январида Тошкент шаҳрида туғилган. Одатда инсоннинг келажакда ким бўлиши болалигидан маълум бўлиб қолади. Мавлуда опа ҳам касбини болалигидан танлаган фидойилардан.
— Онам шифокор бўлишимни истар эдилар. Менга эса болалар билан ишлаш ёқарди. Мактабдаги ўқитувчиларим ёзувимга қараб, сен келажакда ўқитувчи бўласан деб "башорат" ҳам қилишар эди. Мана, устозларимнинг гапи рост чиқди: 24 йилдан бери ўзим ўқиган мактабда бошланғич синф ўқувчиларига дарс беряпман, - дейди муаллим.
Қаҳрамонимиз дастлаб педагогика йўналиши бўйича техникумни, кейин университет ва магистратурани тамомлаган. Унга олий таълим муассасасида ҳам дарс бериш таклифи бўлган, аммо рад этган. Сабаби, Мавлуда опага болалар билан ишлаш кўпроқ завқ беради.
Аълочими, менга фарқи йўқ
- Баъзи ўқитувчилар аълочи ўқувчиси дарс қилмай келса 2 қўймайди, кечиради. Яхши ўқимайдигани дарс қилса, 5 қўйгиси келмайди. Йўқ, менда ундай эмас. Фарқи йўқ. Ҳаққонийлик ва меҳнатга яраша жавоб бериш тарафдориман. Синфимда 40 нафар ўқувчи бор. Бир соат ичида ҳаммасидан вазифа сўрашга ва янги мавзуни тушунтириб беришга тиришаман. Болалар доим эътиборда бўлишни истайди. Салгина назардан четда қолдими, "айниш"ни бошлайди.
Ўқинг, қоп кўтармайсиз
- Дарсимнинг ҳар ўн дақиқаси тарбиявий соат билан ўтади. Ўқувчиларимга китоб ўқишини, агар билимли бўлса, келажакда қора терга ботиб қоп кўтармасликларини такрорлайман. Билимли инсон ҳеч қаерда ва ҳеч қачон хор бўлмайди.
Ўзингизни севинг, устозлар
Кўпчилик ўқитувчилар ҳали қирққа кирмасдан асаб касали билан рўбарў бўлади. Инсон ўзини севиши, нима бўлган тақдирда ҳам ҳаммасини ортга ташлаши керак. Муаммолар тугамайди. Ташвишлар бизга ҳамнафас ва уларни тўғри қабул қила билиш керак. Ҳамкасбларимга асабларини ва ўзларини асрашлари лозимлигини айтган бўлардим.
Ўқувчилари ҳақида
Йиллар ўтиб, ўқувчиларимнинг фарзандларига ҳам муаллимлик қиляпман. Шогирдларим ҳар ютуққа эришганида шу устозим бор эди, унга раҳмат деб қўйишса, шунинг ўзи менга бир олам бахт беради.
Шогирдларим: Зуҳриддинов Сарварбек (ўқитувчи), Турдимуҳаммедов Дилшод ( ҳуқуқшунос), Убайдуллаев Тўлқин (Зангиота тумани ҳокимлиги ижро назорати бош мутахассиси), Каримов Сарвар (Миллий гвардия), Абдувоҳидов Сардор (Регистрар университети бўлим бошлиғи), Расулова Дилафруз (УзЖДТУ домла), Назирова Умида (болалар шифокори), Хайриддинов Ҳожиакбар (болалар онкология шифокори), Кубаев Хуршид (банк ходими), Турдиев Санжар (Юрист консултант), Зоитбеков Бекзод (Бек Барака бозорида бош бухгалтер), Зарипов Жавоҳир (банк ходими), Тўлқинов Рихситилла (етакчи);
Шу мактабни битириб, юқори лавозимда ишлаётган собиқ ўқувчилар: Нурматов Олимжон (Тошкент вилояти фермерлар уюшмаси раиси), Раҳматуллаев Сирожиддин (Ўзбекистон халқ устаси, академик).