Yoshlar kundaligi | Rasmiy
39.4K subscribers
11K photos
6.5K videos
50 files
15.1K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Мулоқот

Сенатор ёшлар ташкилоти фаолияти билан танишди

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати аъзоси Дилором Тошмуҳамедова бугун Нурафшон шаҳрида бўлиб, ёшлар билан мулоқот ўтказди.

🔹Дилором Тошмуҳамедова Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бўлими қошида фаолият кўрсатаётган турли тўгарак ва машғулотлар фаолияти билан ҳам танишди. Хусусан, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган дастур ва топшириқлар ижроси ҳудудда қандай амалга оширилаётгани бўйича фикр алмашилди.

📌Давра суҳбатида вилоят ҳокимининг ўринбосари Зуҳра Мирғозиева иштирок этди.

Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/ffeP4KSxbpkxY2Ri
#Фотолавҳа

🌳Вилоятимиз бўйлаб "Яшил макон" лойиҳаси қизғин давом этмоқда. Суратда жараёнда шахсан қатнашаётган вилоят ҳокими, шаҳар ва туманларнинг раҳбарлари.

Каналга уланиш:
http://t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy
#таҳлил

БИР КУНЛИК ТЎЙ - БИР УМРЛИК ЎЙ БЎЛМАСИН!

Тўйлар ҳақида сўз очилса, беихтиёр бир савол одамни қийнайверади: бир кунлик тўйга кетадиган сарф-харажатлар, ортиқча ҳашамат ва дабдабалар тўй ўтгач аслида биз излаган ва хоҳлаган бахтни бера оладими? Оддий савол кўринса-да, «ҳа» деб жавоб бериш қийин. Шу сабабдан бугун «Ёшлар кундалиги» жамоаси сизга «Ўзбекистон ва жаҳон тўйлари: қаерда қанчага тушади?» мавзусида баъзи мулоҳазаларни тақдим этишга бел боғлади.

Қаерда? Қандай? Қанча?

Биз доим Оврўпага, Амриқога ҳавас қилиб, уларнинг хилма-хил маданиятига тақлид қиламиз. Шуни унутмангки, европаликларнинг ҳурматга лойиқ жиҳати – ҳам пул, ҳам ақл топганликларида. Тўй-маросимларни ўтказишга келганда ҳам энг ажабланарли жиҳати, уларда ҳашаматдан кўра маросимнинг мазмунга бой ўтиши муҳим ҳисобланаркан. Яъни биргина тўй учун кўп пул сарфлаш сен истаган бахтни, завқни бера олмаслигини европаликлар жуда яхши билишса керакда.

Масалан, 2019 йилги маълумотларга кўра, АҚШда тўй маросими учун ўртача сарф-харажат $29 200 ни ташкил этса (ўртача даромад 67 521 АҚШ доллари), Испанияда $23 400 (ўртача даромад 23 999 АҚШ доллари), Италияда $22 500 (ўртача даромад 31 минг евродан ошиқ), Буюк Британияда $19 200 (ўртача даромад 29 900 еврони ташкил этади; бошқа давлатлар билан солиштирганда ўртача Буюк Британия тўйларида104 та меҳмон таклиф қилинар экан), Францияда $17 600 (ўртача даромад 25 167 АҚШ доллари) ни ташкил қилади.

Шошманг, шошманг! Дарров хулоса қилманг! Бу қийматлар давлатларнинг ўртача топадиган даромадидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинган.

Ҳисобли дўст айрилмас

Европа давлатлари одатда, тўй-маросимларни камтарона ўтказиш тарафдори бўлиб келган. Табиат қўйнида, дўстлар даврасида, яқинлар қуршовида ўтказилган тўйлар улар учун дабдаба ва ҳашаматга тўла тўйларга қараганда илиқроқ ва мазмунлироқ кайфият бахш этади. Голландияда жойлашган кўпмиллатли ва молиявий хизматлар фирмаси ING томонидан 12,700 дан ортиқ одам ўртасида ўтказилган умумевропа сўровига кўра, Европадаги 60% одамлар пулларини тўйдан кўра уйга сарфлашни афзал кўришади.

Кўрпага қараб оёқ узатиш лозим…

Ўзбекистонда-чи?
2018 йил март ойида тадқиқот олиб борган экспертлар Ўзбекистонда тўй маросимларига ўртача ҳисоблаганда 3 млрд. доллар пул сарфланишини айтган (тўй бошланишидан тортиб тугагунгача: келин харажатлари, мебель, сеп-сарпо, ош, парда, фотиҳага сарфланадиган пуллар, куёв томон харажатлари, кортеж пули). Хусусан, катта ресторанда ўтадиган бир кунлик никоҳ тўйи ўртача 10 минг АҚШ долларига тенглиги кўрсатилган (Тошкент шаҳри мисолида). Энди ўйлаб кўринг, биргина ресторан харажати 10 минг АҚШ долларини ташкил этаётган бўлса, айтишганларича бор эканда…«Шунча "бой" инсонлари бор "бой" давлат эканмиз-а...»😊

Маълумотларга таяниб айтадиган бўлсак, Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 2021 йил 31 март ҳолатига Марказий банкнинг жорий курси бўйича 267,3 АҚШ доллари (2 млн. 800 минг сўм) ни ташкил этган.

Халқаро Пресс клуб модератори, ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжанинг айтишича: «Бизда тўй маросимларига ўртача 160 млн. сўм пул кетади, деб ҳисобладик. Бугунги кунда бу пулга Тошкент шаҳри атрофидаги 3 та тумандан бирида 13 сотих ерга иссиқхона қуриб, 2700 та парранда боқиб, кунига 2500 та тухум сотса бўлади. Маҳаллий университетларда 17 талабанинг бир марталик шартнома пулини тўлаш мумкин. Болалар ўйнайдиган майдонча ёки футбол майдончасини қуриш учун 18 млн. дан 30 млн. сўмгача маблағ сарфланади».

Шундай экан...

Никоҳ тўйларига назар ташлаётганда, етти ўлчаб бир кесганга нима етсин. Ҳар ҳолда орзиқиб кутаётган тўйларингиз сизни давомли ўйларга бошламасин!

Каналга уланиш:
http://t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy
⚡️Талабаларнинг контрактини тўлаб берган ҳокимликларнинг рейтинги эълон қилинди

📊Иқтисодий-ижтимоий муаммоларга дуч келаётган, иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги ҳокимликлар билан ҳамкорликда йўлга қўйган “Талабага мадад” лойиҳаси доирасида энг фаол ҳокимликлар рейтинги шакллантирилди.

📌Унга кўра, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги энг кўп талабага моддий кўмак кўрсатган (242 нафар талаба — 662,7 миллион сўм). Энг кўп контракт миқдорини эса Навоий шаҳри ҳокимлиги тўлаган (176 нафар талабага — 807,2 миллион сўм).

P.S. Афсуски, бу рўйхатда вилоятимиз шаҳар ва туманларининг ҳокимлар йўқ. Умид қиламизки, келгуси йили раҳбарлар ёшларни қўллаб-қувватлашда фаоллик кўрсатишади.

Каналга уланиш:
http://t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қадрдон_оҳанглар

Яхшиям бу ҳаётда борсан! Сен билан тирикман, ўлма, муҳаббат...❤️

Каналга уланиш:
http://t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy
#хайрли_тонг

Кунингиз ҳаётга ижобий энергия бериш билан бошланса, кун давомида сизни фақат позитив энергия ўраб олади.

Бумеранг қонунига кўра, биз ҳаётга нимани берсак, ўшани оламиз. Олаётганимиз ёқмаса, демак бераётганимизни ўзгартиришимиз керак.

Янги кун бошланди. Уни севги билан тўйинтиришдан бошланг! Хайрли тонг!🙋‍♀🙋‍♂

Каналга уланиш:
http://t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy
📣 📣 📣 ДИҚҚАТ, ВИРТУАЛ МУЛОҚОТ,
САВОЛ ЙЎЛЛАНГ !

"Ёшлар кундалиги" нинг навбатдаги меҳмонлари :

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи
Mирсултонов Миразиз Бахром ўғли;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг
Тошкент
вилояти филиали раҳбари
Хасанов Анваржон Абдувахитович.

Ёшлар масалалари;
Бандлик;
Давлат фуқаролик хизматлари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали фаолияти;
Янги тартиб бўйича олинаётган кадрлар ва уларга қўйиладиган талаблар,

📌Шу ва бошқа ёшлар масаласига оид ўзингизни қизиқтирган саволларни йўллашингиз ва бевосита жавоб олишингиз мумкин.

МУРОЖАAТЛАРИНГИЗНИ БУГУН СОАТ 13:00 ГА ҚАДАР @Yoshlar_aloqada_bot МАНЗИЛИГА ЮБОРИШИНГИЗ МУМКИН.

ВИРТУАЛ МУЛОҚОТ "Ёшлар кундалиги"нинг You Tube саҳифасида эълон қилинади.

Бошқа саҳифаларимизни кузатинг👇
Facebook| Instagram | Tik Tok |You Tube

Каналга уланиш:
http://t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди "авария"ларда "ГАИ" чақириш шарт эмас!

Каналга уланиш:
http://t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

ТЕЗКОР!

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаевнинг топшириғи билан вилоят ҳокимлиги биносини ўраб турган темир панжаралар олиб ташланмоқда.

Каналга уланиш:
http://t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

💵Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокимлигида ишловчи мансабдор шахс Тошкент вилоятида ишловчи танишлари орқали Зангиотадан 12 гектар ер олиб беришни ваъда қилиб 1 миллион 500 минг АҚШ доллари талаб қилади.

⚠️Воқеа яқин орада содир бўлган. Қарангки, пойтахтлик баъзи амалдорлар Тошкент вилояти ерларини сотишни бошлаворишган экан. Яхшиямки уларни ДХХ, прокуратура органлари вақтида тўхтатибди, акс ҳолда шу билан нафси тўймасди. Қилмиш давом этар эди...

Каналга уланиш:
http://t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy
#Очиқлик_сари

🏢Нурафшон. Тошкент вилояти ҳокимлиги биносини ўраб турган темир панжаралар олиб ташланмоқда.

🔹Вилоят ҳокими Зоир Мирзаев ҳудуд раҳбари сифатидаги ўз фаолиятини очиқлик ва шаффофлик, халқ билан мулоқот руҳида бошламоқда.

🛣Ҳокимлик ҳовлиси ва унга туташ майдонларда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида қуюқ дарахтзор билан ўралган сўлим хиёбон ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.

Каналга уланиш:
http://t.me/yoshlar_kundaligi_rasmiy