#Танқид
"Тўқбой" "Водаканал"га бегонами?
✅Бекобод туманидаги "Найман" маҳалласига қарашли "Тўқбой" қишлоғида 10 кундан бери тоза ичимлик суви тармоқдан узилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, истеъмолчиларнинг сувдан қарздорлиги бор. Аҳоли эса сув йўқлигидан норози.
Масаланинг икки томони бор. Бизга маълум бўлишича, Давлат дастури асосида 4 ой муқаддам мазкур қишлоққа сув қувурлари тортилган. 110 та хонадонга ҳисоблагич ўрнатилган. Қолган хонадон эгаларига ўзлари сотиб олиш "тавсия" қилинган. Улар эса ҳисоблагичсиз сувдан фойдаланишган. Яқинда мазкур масалада маҳаллада мониторинг олиб борилган. Ҳисоблагичи йўқ истеъмолчиларга ўрта тўлов ҳисобида маълум сумма чиқарилган. Табиийки, тўлов нарх-навоси истеъмолчиларга маъқул келмаган.
📌Айни кунларда ариқдан келаётган сувнинг лойқалиги сабабли чорва молларини ҳам суғоришни имкони бўлмаяпти, – дейди аҳоли. Улар ҳар 20 литр сувни 3 минг сўмдан сотиб олишга мажбур бўлмоқда.
⚠️Хўш, бу муаммога қачон чек қўйилади? Ёки ўз вақтида аҳолини ўз ҳисобидан бўлсада, ҳисоблагич ўрнатишини назорат қилмаган "Водаканал"га тўқбойликлар бегонами? Нима қилганда ҳам мазкур муаммо зудлик билан ҳал этилиши лозим. Ахир тоза ичимлик суви нафақат ичилади, бошқа эҳтиёжлар учун ҳам сарфланади. Мутасаддилардан жўяли жавоб кутиб қоламиз.
Yoshlar kundaligi

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бола_тилидан
– Нега бунақа жиддийсиз?
– Ўғил бола жиддий бўлиши керак.😂
🤝Бизнинг ҳамкор: Олмалиқ шаҳар 9-ДМТТ
Yoshlar kundaligi
– Нега бунақа жиддийсиз?
– Ўғил бола жиддий бўлиши керак.😂
🤝Бизнинг ҳамкор: Олмалиқ шаҳар 9-ДМТТ
Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Таъсирли
Келинг, кўнгилни бир бўшатиб оламиз.
Видеони охиригача кўрмаганлар сўзимизни тушунмайди. Биласизми, 10 дақиқа олдин отаси ўлганини эшитган журналист, эфирда жилмайиб туради. Қўшиқчи, шундай хабардан кейин, янада таъсирли куйласа, одамлар буни шунчаки "артистизм" йўйишади...
Халқимиз ичида ҳар куни юзлаб инсонлар "Ота-Она" деб аталмиш энг яқинларидан айрилади. Уларнинг ҳолатини эса, на бир артист, ёки кузатувчи шарҳлаёлмайди.
Аммо, фақат ёшлардагина ҳали имкон бор. Ҳозироқ ота-онангизга боғланиб, "мен сизларни яхши кўраман, жонимдан ортиқ кўраман" деб айтиб қўйинг. Кейин, кеч бўлмасин...

#Туйғу
Салқин саҳарларда, бодом гулида,
Бинафша лабида, ерларда баҳор.
Қушларнинг парвози, елларнинг нози,
Бахмал водийларда, қирларда баҳор.
🖋Шеър: Зулфия
📷 Фото: Саҳобиддин Рустамов
Yoshlar kundaligi
Салқин саҳарларда, бодом гулида,
Бинафша лабида, ерларда баҳор.
Қушларнинг парвози, елларнинг нози,
Бахмал водийларда, қирларда баҳор.
🖋Шеър: Зулфия
📷 Фото: Саҳобиддин Рустамов
Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😢 Тошкент вилоятида радар ўрнатаётган 26 ёшли муҳандис ток уришидан вафот этди
🔗 Бугун деярли барча тармоқларда шу хабар тарқалди.
Бахтсиз ҳодиса 1 май куни Қибрайда бўлгани айтилмоқда.
📌 Тафсилотлар видеода!
Yoshlar kundaligi
🔗 Бугун деярли барча тармоқларда шу хабар тарқалди.
Бахтсиз ҳодиса 1 май куни Қибрайда бўлгани айтилмоқда.
📌 Тафсилотлар видеода!
Yoshlar kundaligi
Қўшниларда нима гап?
➖🇰🇿🇺🇿🇦🇿🇪🇺 Қозоғистон ва Ўзбекистон Европа Иттифоқига яшил электр энергиясини Озарбайжон орқали етказиб бермоқчи.
➖🇰🇬 Бишкекнинг мунитсипалитет ерлари қирғизистонликлар томонидан 10 млн доллардан ортиқ маблағга ўзлаштирилди.
➖🇦🇫 Афғонистоннинг шимолий худудида сув тошқини оқибатида 50 киши ҳалок бўлди.
➖🇰🇿 Қозоғистонда биринчи автомобил туннели жорий этилади.
➖🇹🇯 Тожикистон ва АҚШ террорчилар ҳаракатини кузатиш бўйича ҳамкорлик қилади.

#Эшитдингизми
‼️Нурафшонда тест синовлари учун махсус павильон қурилади
Nurafshon Business City ҳудудида тест синовларини ўтказишга мўлжалланган намунавий типдаги павильон қурилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли фармойишни имзолади.
Павилонни қуриш харажатлари учун вилоят маҳаллий бюджетининг 2024 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 2,5 миллиард сўм миқдорда маблағ ажратилди.

Кўнглимда бир ёр...
🖋Шеър: Муҳаммад Юсуф
📷 Фото: Отабек Турсунқулов
🖼 Образ: Анора Абдурашидова, Бахтиёр Қурбонов

#Бу_қизиқ
😳ОМАД КЕЛТИРАДИГАН ЛЎЛИ АЁЛ ПОРТРЕТИ
🖼Ушбу портрет Чикагодаги Карбон оиласига тегишли. Портретда қора кўзларида сирли нигоҳ яширин бир ёш лўли аёл тасвирланган. Айтишларича, бу портрет бахт ва омад келтиради. Ишонмайсизми? У ҳолда охиригача ўқинг.
🇮🇹Оиланинг отаси Луижи бу портретни 1897 йили Италияда сотиб олган. У хотинига қайғусини енгишга ёрдам бериш учун совға қилган. Аёл бепуштликдан азият чекаётган эди. Ва умуман олганда, ўша пайтда эр-хотиннинг оилавий ҳаёти яхши эмас эди.
Луижи хотинига совға берганидан кўп ўтмай, уларнинг тақдири кескин ўзгарди. Оила кутилмаган тарзда бойиб кетди. Карбоннинг рафиқаси ҳам тез орада ҳомиладор бўлди, эгизак фарзандлар дунёга келди. Шифокорлар буни мўжиза деб ўйлашди😍.
Ўша узоқ вақтлардан бошлаб, портрет билан мулоқотда бўлганларнинг бари тўсатдан "омадлилар" қаторига тушиб қолди. Касаллар шифо топди, камбағаллар бойиб кетди, шахсий ва оилавий ҳаёт яхшиланди. Бир куни Карбон оиласи уйида таъмирлаш ишларини бошлади ва тувал билан қопланган расмни омборга олиб тушиб қўйишди.
Шу пайтдан бошлаб улар тўсатдан бахтсизликларга дучор бўла бошлади. Молиявий йўқотишлар, болалар касал бўла бошлади ва уйда ёнғин чиқди. Оила бахтсизликларнинг барчаси расм туфайли содир бўлганини билгач, дарҳол жойига қайтарди. Бошланган муваффақиятсизликлар бирдан тўхтади.
Кунлардан бир кун Луиджининг ўғли Марио Америкага кетишга қарор қилди. Отаси унга шу заҳоти портрет нусхасини буюртма қилди. Марионинг ўзи ўшандан бери муваффақият қозонмаган кун бўлмаганини айтади. Бундан ташқари, портретни ўз саҳифаларида нашр этган газеталар ҳам муваффақият қозона бошлаган. Улар орасида машҳур "Daily News" ҳам бор эди.
‼️😉 P/s. Ушбу постни анчадан буён "омадсизлар" рўйхатига тушиб қолган танишингизга жўнатиб қўйинг.
✍Анора Абдурашидова тайёрлади.

🐴 Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган "Ўзбегим отлари" от заводида "Шарқ марвариди" Жаҳон чемпионати бўлиб ўтяпти.
❗️Ушбу чемпионат 20 марта ўтказилаётгани ҳам айтиб ўтилди.
Тадбирнинг бугунги қисмида отларнинг чиройи бўйича:
➖ 1 ўрин – Ҳалолхон (7 ёш)
➖ 2 ўрин – Ҳаттотхон (6 ёш)
➖ 3 ўрин – Дастурхон (6 ёш)лар ғолиб бўлишди.
Yoshlar kundaligi
❗️Ушбу чемпионат 20 марта ўтказилаётгани ҳам айтиб ўтилди.
Тадбирнинг бугунги қисмида отларнинг чиройи бўйича:
➖ 1 ўрин – Ҳалолхон (7 ёш)
➖ 2 ўрин – Ҳаттотхон (6 ёш)
➖ 3 ўрин – Дастурхон (6 ёш)лар ғолиб бўлишди.
Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат
ИСТЕЪДОД БАРИБИР ЎЗ СЎЗИНИ АЙТАДИ
"Овоз"гача борган катта санъаткор.
‼️ Шоҳруҳмирзо Ғаниев ҳозир 42 ёшда. Аммо қалби ҳали анча ёш. Ёшлиги билан боғлиқ оғриқлари бордай туюлади бизга. Ўзининг айтишича, илк марта куйлай бошлаганига 30 йилдан ошди
Бу ўринда бир неча мусиқий таълим даргоҳларини ҳам битириб улгурган. Шу кунларда унинг "Овоз" лойиҳасидаги иштироки давомида, мана бу чиқиши ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Тилло узук ким тақибди қўлига
🎼 Шоҳруҳнинг шу қўшиғи ҳали "сотсеть" урф бўлмаган замонлардаёқ катта довруқ қозонган. Йигитга омад кулганми, қўшиқ чиққан пайтиданоқ муҳаббат ёшидаги ҳар бир йигит қизнинг кўнглига кириб борган. Хонанданинг "cover up" лойиҳасидаги бир чиқишида Ботир Қодиров: "Мен ҳам бу йигитга мухлис бўлганман" деган эътирофи сўзимизга исбот. Шоҳруҳ ўша қўшиқ машҳурлигидан кейин бир неча йил ижод қилмади, тўхтади. Чархланмаса, ҳар қандай талант ҳам чанг босиб қоладида. Ўзига келгач, яъни, юлдузлик осмонидан ерга тушгач, яна юзга яқин қўшиқлар қилди, лекин барчаси омадсизликка учради. Ҳа майли, асосийси бугун у яна "трендда".
Хулоса
◀️ Шоҳрух миллий санъатимиз билан қуролланиб, адабиёт кучидан фойдаланиб, яна майдонга қайтди. Асосийси "ҳамдамизм" вируси каби "ретро"ни эслатадиган осон йўлдан бормади. Дадил чиқди ва Озодбек Назарбеков таъбири билан айтганда "бутун санъаткор" эканлигини исботлади. Шунинг учун унинг шу чиқишини сизларга ҳам илиндик. Чиқиш бўйича фикрингиз бизга ҳам қизиқ, албатта.
Yoshlar kundaligi
ИСТЕЪДОД БАРИБИР ЎЗ СЎЗИНИ АЙТАДИ
"Овоз"гача борган катта санъаткор.
Бу ўринда бир неча мусиқий таълим даргоҳларини ҳам битириб улгурган. Шу кунларда унинг "Овоз" лойиҳасидаги иштироки давомида, мана бу чиқиши ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Тилло узук ким тақибди қўлига
Хулоса
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу
Боғларда жийдалар яна гуллади,
Дилларга дилларни мангу боғлади.
Севгимизга гувоҳ жийда гуллари...
🎙 Қўшиқдан
📷 Фото: Саҳобиддин Рустамов
Yoshlar kundaligi
Боғларда жийдалар яна гуллади,
Дилларга дилларни мангу боғлади.
Севгимизга гувоҳ жийда гуллари...
🎙 Қўшиқдан
📷 Фото: Саҳобиддин Рустамов
Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда
➖🇺🇸 Муваффақиятсиз "операция": АҚШда чўчқа буйраги кўчириб ўтказилган бемор вафот этди — BBC News.
➖🇸🇦 Кучайтирилган таълим: Саудия компанияси Ўзбекистонда кучайтирилган боғча ва мактаблар ташкил этмоқчи — Al Jazeera.
➖🌊Бахтсиз ҳодиса: Афғонистондаги вайронкор сув тошқинлари оқибатида 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлди (видео) — ToloNews.
➖🇲🇰Аёлларга йўл беринг: Шимолий Македониянинг биринчи аёл Президенти расман ўз лавозимига киришди — The Guardian.
➖🇬🇧"Жигяр поддержка" да: Буюк Британия Украинага уруш бошланганидан бери энг катта ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этмоқчи — CNN.
➖🇷🇺Янги қонун: Россия Президенти Владимир Путин ҳукумат тузилмаси тўғрисидаги фармонни имзолади — Риа Новости.

#Ифтихор
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЯНА БИРИНЧИ
🏆"Йилнинг энг яхши ҳамшираси" танловининг Республика босқичида вилоятимиз қизи биринчи ўринни эгаллади.
🥇Назокат Мирсаидова Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси, болалар бўлимида ҳамшира бўлиб ишлайди. У мазкур танловда вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди ва "Тошкент тиббиёт академияси"да давлат гранти асосида ўқиш учун имтиёзни қўлга киритди.
✅Таъкидлаш керакки, тиббиёт йўналишидаги бу танлов 30 йилдан буён анъанавий ўтказиб келинади ва ўтган шунча вақт давомида биринчи марта Тошкент вилояти вакиласи ғолиб бўлди.
Ёш хамшира дўстимизга талабалик бахти, вилоятимизга эса ғолиблик завқи муборак бўлсин!

Менинг шодлигимсан,
болалигимсан.
Менинг ғуссам ўзинг,
менинг армоним.
🎼 Қўшиқдан
◀️ Образда: Моҳларойим Мирзанеъматова
Yoshlar kundaligi
Менинг шодлигимсан,
болалигимсан.
Менинг ғуссам ўзинг,
менинг армоним.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ХОТИНИНИ УРИБ ЎЛДИРГАН ЭРКАККА ҲУКМ ЎҚИЛДИ
🔒Қозоғистоннинг собиқ Миллий иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев қотиллик ва қийноққа солиш жиноятларини содир этганликда айбдор деб топилди ва 24 йилга озодликдан маҳрум этилди.
❗️Шунингдек, собиқ амалдорнинг қариндоши – Гастро-марказ директори Бахитжан Байжанов жиноятни яширишда айбдор деб топилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
✔️ Маълумот учун, 2023 йилнинг 8 ноябрь куни кечқурун Бишимбаев “Бау” ресторанида рафиқаси Салтанат Нукенова билан жанжаллашиб қолган ва уни калтаклаган. Бунинг натижасида аёл вафот этганди.
🔴 Мазкур иш нафақат Қозоғистон жамоатчилиги, балки халқаро ҳамжамиятда ҳам катта резонанс уйғотганлиги сабабли суд жараёни тўлиқлигича жонли эфирда намойиш этилди.

⚡️⚡️⚡️
Ўзбекистон Халқ артисти, Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг отаси вафот этди.
Шу муносабат билан эл ардоғидаги санъаткор ва давлат арбобига жамоамиз номидан ҳамдардлик билдирамиз.