Yoshlar kundaligi | Rasmiy
55.7K subscribers
11.8K photos
6.86K videos
50 files
15.9K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Президент мактаб дарсликларини бепул ижарага бериш юзасидан топшириқ берди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов:

Мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларининг ижара тўловлари миқдорлари кескин оширилиши муносабати билан кенг жамоатчилик, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар юзасидан Президентимизга ахборот берилди.

Мактаб дарсликлари болаларнинг умумий ўрта таълим олишида фавқулодда муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб ҳамда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини, қонуний вакилларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КУЗ СОНАТАСИ

🎼 Ф. Шопен

Польшалик машҳур бастакор Фредерик Шопеннинг мусиқаларини тинглаганмисиз? Унинг асарлари инсонга сокинлик бағишлайди, руҳий озуқа беради. Айниқса улар орасида "Куз сонатаси"га етадигани йўқ.

Тингланг. Олтин фасл гўзалликларини ҳис қилинг. Бу ҳар қанча мегабайтга арзийди, қадрдон. Кун давомида хотиржамлик ва хуш кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!
😍

🍁🍁🍁

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Шавкат Мирзиёев мактаблар қурилишини қаттиқ танқид қилди

Қурувчилар "кака" қилиб қўяди ва вилоят шарманда бўлади. Қурувчиларнинг ортида турган каттаконлар, мансабдорларни дорга осиш керак ўзи. Давлат ишида ишлаб туриб, қурилиш ишлари, объект олиш сингари масалалар билан ўралашган амалдор миллат душмани.

Тошкент вилоятидаги қурилиш жараёни эса тепадаги уч-тўртта каттаконнинг шахсий "огород"ига айланиб бўлган. Муаммо шунда аслида.

Доим айтганман, яна айтаман. Қурилиш ишлари виждонли блогер ва журналистлардан иборат жамоатчилик фаоллари учун очиқ бўлиши керак. Мавҳумлик бор жойда ўғрилик, қинғирлик бўлади.

Тошкент вилоятини республикага шарманда қилган қурувчиларни номма-ном эълон қилиш керак. Халқ ўз "қаҳрамон"ларини танисин.

Қайси фирма ортида қайси каттакон турганини турли электрон базалардан аниқлаш эса биз блогерларнинг муқаддас вазифамиз. Нокта. 😎

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
#Қарористон #Янгийўл_шаҳри

ҚАРОРИСТОН: ИЖРО ТИЗИМИНИНГ ЯНГИЙЎЛЧА СТИЛИ ҲАҚИДА

"Ёшлар кундалиги" Президент қарорларининг ҳудудлардаги ижроси билан боғлиқ реал аҳволни танқидий таҳлил қилишда давом этади. Бу сафар Янгийўл шаҳрида Президент ва ҳукумат ҳужжатлари ижросининг аҳволи хусусида тўхталамиз.

Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 8 июлдаги қарори олис Янгийўл шаҳрига 30 августда ижрога қаратилган. Бу ҳужжат давлат раҳбарининг 28 июндаги қарори ижросини таъминлашга доир бўлиб, озодликдан маҳрум қилинган шахсларнинг жазо муддатини ўтаб бўлганидан кейинги ҳаётига ёрдам беришга қаратилган. Вилоят ҳокимининг Янгийўл шаҳрига 55 кунда етиб борган қарорида собиқ маҳкумларга кўрсатиладиган моддий ёрдамнинг қонуний асослари кўрсатилган. Бу кечикишнинг чуқур оқибатларини шарҳлашга анча вақт кетишини инобатга олиб, хулоса чиқаришни билгичларга қолдирамиз;

Давлат раҳбари 1 август куни мустақиллигимизнинг 31 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Шу асосда вилоят ҳокими 9 августда қарор қабул қилди. Байрам ўтди. тадбирлар юқори савияда ташкил этилди. Хуллас, Янгийўл шаҳар ҳокимлиги 5 сентябрь куни "Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида" қарор қабул қилди. Фарҳод Мирзаев мазкур қарори билан байрамни ўтказишга масъул ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлаган, байрамни ўтказишга доир ташкилий йиғилишларда барча раҳбарлар қатнашишини кўрсатиб ўтган, чора-тадбирлар режасини тасдиқлаган, хайрия тадбирларини амалга оширишни тавсия этган, тадбирларни молиялаштириш манбалари қайд этилган, байрамни кенг ёритиш бўйича ахборот хизматига топшириқлар берилган. Қачон? 5 сентябрь куни. Майнавозчилик. Кўндаланг қўйиш ёки эски число билан ишлаш дейдилар буни. Янгийўлча стил. Ижрога ёндашув шундай бўлгач, Янгийўл шаҳрида байрам қандай ўтказилгани, уни молиялаштиришга доир техник жараёнларни ўйлашга қўрқади одам. Энг ёмони бундай безбетлик – ўтиб бўлган байрамни ўтказишга оид қарор қабул қилиш;

Янгийўл шаҳри ҳокимининг яна бир "миллион долларлик" қарори: 26 август куни қарор қабул қилиб, эрта ва индинга умумхалқ ҳашари, деб ёппасига эълон қилаяпти. Бир кун қолганда. Давай, эртага ҳашар ўтказворамиз, дегандек. Ҳашарни юқори савияда ташкил этишга доир тайёргарликка тупурилгани майли, бошқа кулгили томони ҳам бор. Шаҳар ҳокими бу қарорни Тошкент вилояти ҳокимининг 26 апрел кунги фармойиши асосида қабул қилган. Энг қизиғи, Тошкент вилояти ҳокимининг ўша фармойиши 30 апрель куни "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида ҳашар ўтказиш ҳақида экан!Тушунаяпсизми, Янгийўл шаҳри ҳокимлиги бу фармойиш асосида августнинг охирида ҳашар эълон қилишга ҳақли эмас. Янгийўл шаҳри ҳокимлиги янгилик қилган. Ноқонуний ва кулгили бу ҳашарни "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" деб номлаган. Романтика.

Ижро тизимида бир мавҳумлик. ноаниқлик бор. Ҳукумат қарорлари тегишли бўлса-бўлмаса, ҳудудларда ижро учун қабул қилиниши шарт. Мантиқсизлик. Масалан, бир сотих ҳам ғўза экилмайдиган Янгийўл шаҳрига ғўза дефолиациясига доир ҳужжатнинг нима алоқаси бор? Худди шундай Корея гранти асосида қишлоқ хўжалигига илғор технологияларни жорий этиш ҳақидаги қарорнинг ҳам шаҳарга алоқаси ва боғлиқлик жойи йўқ. Балки алоқаси бордир, аммо, Янгийўл шаҳар ҳокимлиги қабул қилган қарорни ўқиб, (ўқийверасан, тушуниш қийин) тилинг жингалак бўлгани қолади.

Хўп. Тизим, тизим, дейсизлар. Қани ўша тизим? Давлат аппарати бир томондан назоратсиз ижро жараёни билан бўғилаётган бўлса, иккинчи томондан, олий даражадаги ҳужжатларни ижрога юборишда ҳам мантиқ бўлиши керак. Афсуски, бу жабҳада ҳам мантиқсизлик кўп.

P.S.
Ижро тизимининг аҳволи жуда аянчли. Кулгили. Бу ишлар, кечикишлар, ўз навбатида, ижронинг молиявий харажатлар қисмига таъсир қилади, қийинлаштиради, қандайдир ноқонуний ишларга етаклайди. Бошқа томондан, давлат ҳокимияти обрўсизлантирилмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: 95 кг. гиёҳванд моддалари мусодара қилинди

🟢Батафсил

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
#Ватан_таянчи

“Ватан таянчи” – бу сенинг ҳаракатинг!

⚡️Президентимизнинг тегишли қарорига асосан “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати ташкил этилди.  Бундан кўзланган асосий мақсад ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашда янгича тизим яратишдир.

🔥Бу борада вилоятимизда ҳам жараёнлар қизғин.Тошкент вилоят ҳокимининг тегишли қарорига асосан ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини янада ошириш мақсадида  бу борада  қўшимча чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди ва амалиётга тадбиқ етилмоқда.

Диққат қилинг, бу ҳаракатнинг энг фаол иштирокчиларига олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади;

Эндиликда ҳар бир мактабнинг 10-11 синфларидан  “Ватан таянчи” ўқувчи-ёшларни отряди тузилади.

❗️ Бу ҳаракатда сиз ҳам қатнашинг ва олий ҳарбий таълим муассасасида ўқиш имкониятига эга бўлинг.

🔥Батафсил маълумот учун бу ерни босинг
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Kundalik.com тизимига обуна бўлиш ота-оналар учун ихтиёрий – Халқ таълими вазирлиги.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

#Факт

🔻"Ёшлар дафтари"га киритилган, аммо уларга ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаган ёшлар ҳам бор. Мана шундай ҳолатлар таҳлил қилинганда, энг ёмон аҳвол Чирчиқ шаҳри, Ўрта Чирчиқ Оҳангарон туманларида экан.

❗️Бугун бу энг охиридаги уч ҳудудда 799 нафар ёш йигит-қиз дафтарга киритилган, аммо, берилган имконият ва имтиёзлардан фойдаланмай, эътиборга муҳтож бўлиб ўтирибди. Бу антирекорд – Президент топшириғига нисбатан хиёнат.

🔔Ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаса, дафтарга киритишдан нима мақсад? Тушунарсиз.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
"Мактаб дарсликлари фақат жорий ўқув йилида бепул тақдим этилади"— Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов.

Вазир ўринбосарининг айтишича, бекор қилинган ижара тушумлари ўрнини қоплаш учун бюджетдан 500 млрд. сўм тўлаб берилади. Кейинги ўқув йиллари учун дарсликларнинг бепул бўлиш-бўлмаслиги комиссия ўрганишларидан кейин маълум қилинади.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
ДХХ кубоги кашфиёти — Асадбек Аҳмаджонов АГМК футболчисига айланди

🧾 Яқиндагина Республика бўйича ёшлар ўртасида маҳаллалар бўйлаб ўтказилган ДХХ кубоги мусобақасида АГМК жамоаси мураббийлари эътиборига тушган иқтидорли футболчи билан профессионал шартнома имзоланди.

🏆 Ёшлар ўртасида ўтказилган ДХХ кубогининг Республика босқичида 1-ўринни қўлга киритган, Тошкент вилоятининг «Дўстлик» МФЙ жамоаси шарафини ҳимоя қилган 17 ёшли истеъдодли футболчи, мусобақада 10та гол уриб тўпурар бўлган — Асадбек Аҳмаджонов билан 3 йиллик профессионал шартнома имзоланди.

✊🏻 Умид қиламизки, Асадбек профессионал футбол фаолиятида ўзини яхши тарафлама кўрсатиб, АГМК жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилади ва кўплаб ютуқларга эришади.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хушхабар

Мактаб дарсликларининг ижара тўловлари доимий равишда бепул бўлади - Халқ таълими вазирлиги

Фақат бу йил эмас, ҳар йили текин бўлади. Бугун тарқалган хабарлар, яъни, фақат бу йил дарслик текин бўлади, деган гап нотўғри. Ҳар йили текин бўлади, вассалом.

Китоб сотиб олган ота-оналар энди мактабга бориб, пулини қайтариб олишлари мумкин.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
#Туйғу

Кўнгул озодадур,
Дунёға арзи эҳтиёж этмаз...


Муҳаммад Шариф Гулханий

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
🔥🔥🔥Biz mustaqil “SocialPoll” tashkiloti bo‘lib, tadqiqot ishlari bilan shug‘ullanamiz, O‘zbekiston Respublikasi hududlarida aholi turmush darajasini oshirish bo‘yicha muammolar bo‘yicha tadqiqotlar olib boramiz.
Sizni rasmiy veb-saytimizda so'rovnomada qatnashishga taklif qilamiz.🔥🔥🔥
—————————————————————-
Toshkent shahri
Toshkent viloyati
Andijon viloyati
Buxoro viloyati
Fargʻona viloyati
Jizzax viloyati
Xorazm viloyati
Namangan viloyati
Navoiy viloyati
Qashqadaryo viloyati
Qoraqalpogʻiston Respublikasi
Samarqand viloyati
Sirdaryo viloyati
Surxondaryo viloyati
#Юмор

Шаир Жамшид Акбаровнинг эстетик қарашлари ҳақида кичкинагина лавҳа.🤣

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
❗️Расман: супер-контракт бўйича айрим тартиблар тасдиқланди

Давлат қабул комиссияси қарори билан супер-контракт бўйича қўшимча тартиблар белгиланди.

Энг катта янгилик, бу абитуриент ўзи танлаган БИРИНЧИ йўналишга кира олмаган, лекин 2, 3, 4 ёки 5-йўналишлардан бирига ўқишга кирган бўлса, унда ўз хоҳиши билан БИРИНЧИ танлаган йўналишида супер-контрактда ўқишига рухсат берилади.

Бу истисно 2, 3 ёки 4-йўналишга тааллуқли эмас. Яъни бешинчи йўналишга ўқишга кирган абитуриент иккинчи ёки тўртинчи йўналишни танлаб супер-контракт қила олмайди, фақат БИРИНЧИ йўналишга қилиши мумкин.

Шунингдек, танлаган бешала йўналишига ҳам ўқишга кира олмаган абитуриентлар исталган бешта йўналишдан бирини танлаб, супер-контрактда ўқишига рухсат берилади.

Абитуриентлар kontrakt.edu.uz сайтига кириб, бемалол ариза қолдиришлари мумкин.

Қўшимча маълумотлар:

Супер-контракт нархини қандай ҳисоблайман?
Жавоб: https://t.me/xushnudbek/15751

Йўналишлар кесимида супер-контракт нархи қанча?
Жавоб: https://t.me/xushnudbek/15833

4 баллгача етмаганларга ҳам 10% чегирма бериладими?
Жавоб: https://t.me/xushnudbek/15834

Вакцина олганларга чегирма бериладими?
Жавоб: https://t.me/xushnudbek/15837

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
Хусусий мактабларнинг 1-синф ўқувчиларига ҳам "Президент совғаси" етказилди

Хусусий мактабларнинг 1-синф ўқувчиларига ҳам "Президент совғаси" етказилди. Хусусан, «БУХОРО МАКТАБИ» нинг 1-синф ўқувчиларига ҳам Президент совғалари топширилди.

🎒 Барчамизга маълумки, ушбу совғалар тўпламида 12 турдаги ўқув қуроллари, жумладан портфель, дафтар, расм дафтари, акварель бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли ва оддий қаламлар, пластилин, елим, ўчирғич каби ўқув қуроллари мавжуд.

👫 Мактабда барча шароитлар муҳайё. Давлат таълим дастури ва хусусий таълим дастури мазмунан бир хил, ҳамма фарқ услубларда. "Бухоро мактаби"ни шунинг учун кўпчилик яхши кўради ва аллақачон бренд даражасига кўрилган.

#Таълим_рекламаси

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
⭕️Live

Айни пайтда "Энг фаол ёшлар етакчиси" танловининг Тошкент вилояти ҳудудий босқичи ўтказилмоқда.

Танловда 22 нафар вилоят босқичи иштирокчиси ўзаро беллашаяпти. Ғолиб республика босқичида қатнашади.

P/S. Республика-финал босқичининг ғолиб ва совриндорлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Хусусан, дастлабки учликка “Жентра”, “Кобальт”, “Спарк” берилади. Фаол қатнашган 11 иштирокчининг ҳар бирига 30 миллион сўм нақд пул берилади.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#18+

🤦‍♂️ Арақ ўлсин, арақ...

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
#Кун_фотоси

📍Қуйи Чирчиқда ғўза етилди, пахта чаман бўлиб очилди. Терим яқин. Бу йил қўл терими учун 1 минг 500 сўм нарх белгиланган. Иккинчи теримда янаям қимматроқ 1 минг 800 сўм бўлади. Бир кунда бир оиладан 4 киши чиқиб теримда қатнашса, астойдил тер тўкса, минимум 500 минг нақд.

Суратда:
Ҳеч қачон бировга пахта қўймаган ва Олмалиқдаги 0,3 сотих сувсиз майдонли ҳовлисида кетмон чопиб, деҳқончилик қилиб, бири икки бўлмаган Оташ вайнер пахтакорларга самимий ҳурматини намоён қилмоқда. У бу йил теримда қатнашиб, "Малибу" олмоқчи.😉

📸 Фото муаллифи: Абдулазиз Абдурашидов

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
ҚАШҚАДАРЁДАГИ ЎЗИМИЗНИНГ ГЕНЕРАЛ

📌Тошкент вилоятининг собиқ прокурори Салом Самадов Қашқадарё вилоятига прокурор этиб тайинлангани ҳақида хабар қилгандик.

⚪️Салом Исматович Қашқадарёдаги фаолиятини нима билан бошлади? Қизиқиб кўрдик.Тажрибали раҳбар тадбиркорлар юрт фаровонлигини таъминлашда асосий таянч эканини яхши англайди. Шу сабаб ишни ҳудуд тадбиркорлари билан мулоқот қилишдан, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганишдан бошлади.

✔️Салом ака ёшларни яхши тушунадиган, қўлдан келган ёрдамини аямайдиган раҳбар. Фаолият бошлаганига ҳеч қанча вақт бўлмай унинг ташаббуси билан эҳтиёжманд оила фарзандларига мактаб формаси ва ўқув қуроллари топширилди. Оғир ижтимоий аҳволдаги, ота-оналаридан маҳрум бўлган вояга етмаганлар учун саёҳат, тиббий кўрик ташкил этилди.

🔍 Пахта йиғим-терими даврида вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланишни тақиқлаш, бунинг учун жавобгарликни кучайтириш ҳақидаги мурожаати айнан ёшларнинг саломатлигини асраш, уларнинг таълим олишига халақит бермаслик йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Тажрибали ва фидойи инсон ҳар жойда керак. Yoshlar kundaligi касбига фидокор, ёш авлодга ишончли қалқон бўлаётган Салом Исматовичнинг кейинги ишларида омад тилайди.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ #Энг_фаол_етакчи #Дониёр_Абдураимов

ДОНИЁР ВИЛОЯТДАГИ ЭНГ ЗЎР ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ ДЕБ ТОПИЛДИ!

Бугун ўтказилган "Энг фаол етакчи" танловининг вилоят босқичи ғолиби Олмалиқ шаҳри, "Увайсий" маҳалласи ёшлар етакчиси Дониёр Абдураимов бўлди.

Энди у республика босқичида вилоятимиз шаънини ҳимоя қилади. Эслатиб ўтамиз, республика босқичи ғолибларига қимматбаҳо совғалар ва автомобиль берилади.

Дастлабки учликка “Жентра”, “Кобальт”, “Спарк” автомашинаси, шунингдек, фаол иштирок этган 11 нафар етакчининг ҳар бирига 30 миллион сўмдан пул мукофоти берилади.

Танлов ташкилотчиси: Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi