YANGI DAVR - YOSHLAR TV | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
2.99K photos
16.9K videos
2 files
439 links
Download Telegram
⚡️«Сўғдиёна» – «Турон» учрашуви бош ҳаками Виктор Серазетдинов ҳакамликдан расман четлатилди.

У «Турон» дарвозасига нотўғри пенальти белгилашдан ташқари, «Сўғдиёна» дарвозасига ҳаққоний пеналтини ҳам бермаган ва шу сабабли "Турон" аламли мағлубиятга учради.

@yangidavr_rasmiy
⚡️Самарқандда икки нафар ёш болани ўлдириб, ёқиб юборган аёл ҳақида лавҳа берилади.

♦️Бугун 19.00 "Янги давр"да.

@yangidavr_rasmiy
❗️Тошкентда боғчалардан бирида тарбияланувчилар ва тарбиячиларда коронавирус аниқланди

Жорий йилнинг 13 март куни Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 117-сонли давлат мактабгача таълим муассасасида 2 нафар тарбияланувчи ва 2 нафар тарбиячида коронавирус инфекцияси аниқланган. 

15 март куни эса ушбу мактабгача таълим муассасасининг иш фаолияти вақтинча тўхтатилди. 

“Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонун 12-моддаси “ж” бандига асосан мактабгача таълим ташкилоти ходимлари ва тарбияланувчилари 14 кунлик тиббий назоратга ўтказилади.  


@yangidavr_rasmiy
Манба: Тошкент шаҳрида коронавирус аниқланаётган мактаблар карантинга ёпилади

Тошкент шаҳрида 16 мартдан коронавирус инфекцияси юқишининг эпидемик жараён занжири пайдо бўлган мактаблар карантинга ёпилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармасидаги манбага асосланган ҳолда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

«Эртадан коронавирус аниқланган ва касаллик тарқалиши занжири юз бераётган мактаблар карантинга ёпилади. Ўқиш эса тўлиқ онлайн олиб борилади. Шундан кейин 20 мартдан баҳорги таътил бошланади.

Баҳорги таътилдан кейин нима бўлиши бўйича эса вазиятга қараб қарор қабул қилинади. Бугун ҳокимиятда ўтган йиғилишда шундай топшириқ берилган», деди шахси сир қолиши шарти билан маълумот берган манба.

@yangidavr_rasmiy
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 март куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
🔹Суҳбатда кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларини янада кенгайтириш, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Пандемиянинг салбий оқибатларини тез фурсатда енгиб ўтиш мақсадида иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бунинг учун ўзаро савдо ҳажмини ошириш, қабул қилинган “йўл харитаси” доирасида саноат кооперацияси бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суриш ҳамда чегараолди туманларда самарали транспорт коммуникациялари ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш муҳим экани таъкидланди.

🔹 Суҳбат якунида давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган баҳорий айём – Наврўз муносабати билан бир-бирини самимий табриклаб, биродар халқларимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

@yangidavr_rasmiy
Бухоро вилоятидаги эшитиш қобилияти заиф болалар учун 123-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатида «Zamin Education» синфи очилди. Бу ерда ўқувчилар ахборот технологиялари бўйича кўникмаларни эгаллайдилар: Scratch, Arduino, Minesraft дастурлаш тилларини ва робототехника асосларини ўрганадилар.

Лойиҳани 2021 йилда амалга ошириш давомида 234 та компьютер ва 18 та интерактив доска эшитиш қобилияти заиф ва кар болалар учун 18 та ихтисослаштирилган мактабларнинг барчасида ўрнатилади. «Zamin Education» синфлари учун замонавий методология ишлаб чиқилган бўлиб, мактаб ўқитувчилари юқоридаги йўналишлар бўйича малака оширдилар.

@yangidavr_rasmiy
Тошкентдаги Аҳмад Дониш кўчаси «кармашка» йўлларининг бир қисми 1 ой муддатга ёпилади.

Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасининг иккиламчи йўлларининг бир қисми 1 ой муддатга ёпилади, дея хабар қилмоқда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
🔸 Хабарга кўра, йўл таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари туфайли 16 март куни соат 08:00 дан бир ой давомида Юнусобод туманидаги қуйидаги йўл қисмлари ҳаракатланиш учун ёпилади:
• Аҳмад Дониш кўчасининг иккиламчи йўли, Анорзор кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисми;
• Амир Темур шоҳ кўчаси яқинидаги қайтиш йўли;
• Аҳмад Дониш кўчасининг иккиламчи йўли, Амир Темур шоҳ кўчасидан Мойқўрғон кўчасигача бўлган қисми.
Ҳайдовчиларга вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишлари тавсия этилган.

@yangidavr_rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бундан бир йил аввал Ўзбекистонда Коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилган эди.


@yangidavr_rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Суперлигаси:

Сўғдиёна ва Турон жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқарган ҳакам Виктор Серазитдинов ҳакамлик фаолиятидан номуайян муддатга четлатилди.


@yangidavr_rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Самарқанддаги ваҳший қотиллик:

♦️Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 2 нафар болани қасддан ўлдириб ёқиб юборган ва жиноят изини яшириш учун жасад қолдиқларини кўмиб ташлаган аёл қўлга олинган.


@yangidavr_rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда одамлардан телефонларни тортиб олиб талончилик қилган Темур ва унинг командаси қўлга олинди.


@yangidavr_rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада математика бўйича фан олимпиадаси бўлиб ўтди.

🔸 Уч нафар ўқувчи 3 та машина соҳибига айланди.


@yangidavr_rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар ишлари агентлиги директори А.Саьдуллаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи аъзолари Қорақалпоқ ёшлари муаммосини ўрганмоқда.

🔸 33 нафар ёшга имтиёзи кредитлар бериладиган бўлди.

@yangidavr_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қишнинг охири борми? Бизни шу ҳафтада қандай об-ҳаво кутмоқда?

@yangidavr_rasmiy
⚡️ Ушбу хужжатга ишонилса Тошкент шаҳридаги бир қатор мактабларда коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилган.


@yangidavr_rasmiy
Диққат! Мирзо улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги мактабларда ўқиш онлайн ташкил этилади

Тошкент шаҳрига коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг қарорига кўра, Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида ўқувчилар ва ўқитувчилар орасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати ортиб бораётганлигини инобатга олиб, жорий йилнинг 16 март кунидан бошлаб, Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги барча умумтаълим мактабларини бир марталик карантин муддатига (14 кун) онлайн ўқитишга ўтказилади.
Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.
Ушбу туманлар ҳудудида фаолият олиб бораётган нодавлат ва хусусий таълим ташкилотларига 16 мартдан бошлаб бир марталик карантин муддатига (14 кун) ўқувчиларни масофавий шаклда ўқитишга ўтказиш тавсия этилади.

Пойтахтимиздаги бошқа туманларда ўқиш баҳорги таътилга қадар карантин талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда анъанавий давом эттирилади.
@yangidavr_rasmiy
⚡️Коронавирус кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида Тошкентдаги айрим мактабларда ўқиш босқичма-босқич масофавий шаклга ўтказилмоқда

Ҳудудлар раҳбариятининг коронавирус тарқалишини олдини олишга қаратилган чораларни жорий этиш бўйича ваколатини инобатга олиб коронавируснинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрининг айрим мактабларида ўқиш босқичма-босқич масофавий шаклга ўтказилмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Масофавий шаклга ўтадиган мактаблар тўғрисидаги маълумотлар мактаб раҳбарияти томонидан ота-оналарга синф раҳбарлари орқали етказиб борилади.

Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан фарзандларини уйдаги хавфсизлиги ва соғлигини таъминлаган ҳолда уларни "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида эфирга узатиладиган дарсларни кузатиб боришларида амалий ёрдам беришларини сўрайди.

@yangidavr_rasmiy
⚡️ Сирдарёда ҳам карантин талаблари кучаймоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ фуқароларни карантин талабларига риоя этишларини сўраб — расмий мурожаат билан чиқиш қилди!

"Республикамиз ҳудудида сўнгги кунларда каронавирус касаллиги билан касалланаётганлар сони ортиб бормоқда. Энг ачинарлиси, касалланиш ҳолатлари баъзи бир ҳудудларда аҳоли орасида, мактабгача таълим муассасаларида аниқланмоқда", — дейилади мурожаатномада.

Шунингдек, фуқаролардан — тиббий ниқоблардан фойдаланиб, кўча ва жамоат жойларида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ҳаракатланишлари сўралган.

Акс ҳолда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан қонуний чоралар кўрилиши эслатиб ўтилган.

@yangidavr_rasmiy
Украинанинг бош санитария шифокори Виктор Ляшко AstraZeneca томонидан ишлаб чиқарилган вакцинани олганидан икки ҳафта ўтмасдан коронавирус билан касалланган. Бу ҳақда у Facebook’да маълум қилди.


@yangidavr_rasmiy
⚡️"Агар Тошкент шаҳридаги вазият шундай давом этса, карантин чораларини кучайтиришимизга тўғри келади".

🔸 Буни ССВ Ахборот хизмати бошлиғи Фурқат Санаев маьлум қилди.


@yangidavr_rasmiy
⚡️Тошкентдаги бозорларда яна карантин талаблари кучайтирилди.

🔸 Бозорларда ички ишлар ва СЭС ходимлари фуқроларни маскаси ва дезинфекция қилишни назоратга олди.


@yangidavr_rasmiy