KONKRET | Яҳёхўжа Улуғхўжаев
13.6K subscribers
718 photos
766 videos
592 links
Канал Sports.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев томонидан юритилади.

Ҳақиқат сизга ёқмаса, уни айтган инсонни ёмон кўришга бу асос эмас.

Реклама учун @Abdumumin9vv
Download Telegram
🔥"Навбаҳор", "Машъал" ва "Янгиер" клублари тақиққа учради.

Бу клублар футболчи ва мураббийлар олдида қарздорлик борлиги сабабли янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди.

"Навбаҳор"нинг Рустам Ашурматов ва Хуршид Хўжаев олдида қарзи бор. "Машъал" Худоёр Сагдуллаев билан ҳисоб-китоб қилиши керак. "Янгиер" Азамат Абдураимовдан қарз.

@Yahyoxoja_konkret
Бухоро стадионида шуғулланадиган спортчи яқинда бўлган ишни айтиб берди:

Футбол жамоаси (Бухоро) машғулотларни доим клуб базасида ўтказар эди. Бугун негадир ўйин учун мўлжалланган стадионга келган. Майдонни холатига жавоб берувчи инсон чимда машғулот ўтамаслигини клубдан илтимос қилган, аммо клуб расмийлари арена барибир бузилиб кетишини айтиб эътироз билдирган одамни гапларини писанда қилмаган.

П.С. Демак, Ўзбекистон кубоги финалини яқиндагина қабул қилган аренани тарихдан ўчиб кетиши аниқ бўлиб улгурган. Қолгани вақт масаласи холос.

Суратда майдоннинг 1 йил аввалги ва ҳозирги холати акс этган

@Yahyoxoja_konkret
ОЧЛ. "Насаф" ва "Навбаҳор" чорак финалда тўқнаш келиши мумкин!

Бу хақида Олимхўжа Бўронов батафсил маълумот берди:

"ОЧЛ. Плей-офф учун қуръа қандай ташланиши аниқ бўлди.

ОФК Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичи учун ташланадиган қуръа тартибини тасдиқлади. Аввал хабар бериб ўтганимизга нисбатан битта ўзгариш бўлди.

"Насаф" 1-ўринни эгаллаган клублар орасида энг ёмон натижага эга бўлгани учун 2-саватга ажратилиши ҳақида айтиб ўтгандик. Аммо бундай қилинмайдиган бўлди. Дастлаб мини-қуръа ёрдамида 1-саватчадаги бир жамоа 2-саватга ўтказилади (бу жамоа номи ошкор қилинмасдан 2-саватга солинади).

Шундай йўл билан саватлардаги жамоалар сони тенглаштирилади.

Ғарб минтақаси

1-сават:
"Ал-Ҳилол" (Саудия Арабистони)
"Ан-Наср" (Саудия Арабистони)
"Ал-Иттиҳод" (Саудия Арабистони)
"Ал-Айн" (БАА)
"Насаф" (Ўзбекистон)

2-сават:
"Навбаҳор" (Ўзбекистон)
"Сепоҳон" (Эрон)
"Ал-Файҳа" (Саудия Арабистони)

Бир гуруҳдан чиққан жамоалар бу босқичда ўзаро тўқнаш келишмайди ("Навбаҳор" "Ал-Ҳилол"га тушмайди. Масалан, қуръада "Навбаҳор" номи тортилгандан кейин "Ал-Ҳилол" клуби чиқиб қолса, "Ҳилол" кейинги жамоа рақиби сифатида қайд этилади).

Бир мамлакат жамоалари ўзаро тўқнаш келиши мумкин.

Нимчорак финал баҳслари Ғарб минтақасида дастлабки учрашувлар 12-13 февраль, жавоб баҳслари эса 19-20 февраль кунлари ўтказилади. Шарқда эса ўйинлар 13-14 февраль ва 20-21 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Бу мусобақа учун охирги қуръа бўлиб, кейинги босқичдаги жуфтликлар ҳам олдиндан белгилаб қўйилди.

Чорак финал жуфтликлари қуйидаги кўринишда бўлади:

Ғарб минтақаси (4-5 март ва 11-12 март)
1-нимчорак финал ғолиби — 2-нимчорак финал ғолиби
3-нимчорак финал ғолиби — 4-нимчорак финал ғолиби

Шарқ минтақаси (5-6 март ва 12-13 март)
5-нимчорак финал ғолиби — 6-нимчорак финал ғолиби
7-нимчорак финал ғолиби — 8-нимчорак финал ғолиби

Ярим финал

Ғарб минтақаси (16 апрель ва 23 апрель)
1-ЧФ ғолиби — 2-ЧФ ғолиби

Шарқ минтақаси (17 апрель ва 24 апрель)
3-ЧФ ғолиби — 4-ЧФ ғолиби

Финал 2 ўйиндан иборат бўлади. Илк ўйин Шарқ минтақаси ғолиби майдонида (11 май), жавоб баҳс Ғарб минтақаси вакили стадионида ўтказилади (25 май).

P.S. Агар мини-қуръада "Насаф" 2-саватчага ўтиб қолмаса, Рўзиқул Бердиев жамоаси 1/8 финалда "Навбаҳор"га тўқнаш келиши мумкин. Қуръа ташлаш маросими 28 декабрь куни бўлиб ўтади."

@Yahyoxoja_konkret
Лутфулла Тўраев шу кунларда жуда мураккаб танлов қилишга мажбур.

Унга "Нефтчи" клуби бош мураббий ёрдамчилигини таклиф қилган. Яъни, бутсаларни михга илган ҳолда мураббийликка кўчиб ўтишни.

Суперлигага чиққан "Динамо" эса, Тўраевни футболчи сифатида жамоада кўришни истамоқда. Шахсан Вадим Абрамов тажрибали ярим ҳимоячига таклиф юборган.

Тўраев учун икки вариантдан бирини танлаш осон бўлмаслиги аниқ.

@Yahyoxoja_konkret
Агар бирор бир таомга буюртма бермоқчи бўлсангиз, ҳозир айни пайти! Yandex Eats бунда сизга ёрдам беради!

Манабу силка орқали Yandex Eatsga киринг ва 45DBYCTY промокодни киритинг.

Ана шунда, 90 минг сўмлик буюртма учун бор йўғи 45 минг сўм тўлайсиз!

Промокод Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида амал қилади! Фурсатни бой берманг!

@Yahyoxoja_konkret
"Навбаҳор"да яна катта бурулиш содир бўлди.Наманган вилояти ҳокими кечаги учрашувда  хавотирга тушиб қолган мухлисларни тинчлантириш билан биргаликда, Отабек Саматовни ҳам ортга қайтаргани айтилмоқда.

Бу ишқибозларни тинчлатириш учун айтилган гаплардан кўра, хақиқатга кўпроқ ўхшамоқда. Аброр Исмоилов ва яна бир нечта футболчиларгини контрактларида кўрсатилган сумма тўланадиган бўлди. Шавкат Абдураззоқов катта ваъдалар берди. Барча айтилган гап рост бўлса, "Навбаҳор" яна от устида қолади.

Жамоа ўтган мавсумдаги каби номларга эмас, майдонда эффект берадиган футболчиларга эътиборини қаратади. Лидерларни олиб қолиш учун харакат бошлаб юборилган.

П.С. Менимча хозир жамоа учун сақлаб қолиш шарт бўлган 3 та футболчи: Ўткир Юсупов, Жамшид Искандеров, Иброҳим Йўлдошев.

@Yahyoxoja_konkret
Бу фақат футболчилар ичадиган ўзгача кофе шекилли)

@Yahyoxoja_konkret
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жамшид Искадеровга "Навбаҳор" янги контракт таклиф қилган. Бу маълумотни Исканедеров тасдиқлади.

Шунга қарамай, Жамшид ҳали бир қарорга келмаган. Барчасини вақт кўрсатишини айтди.

П.С. "Навбаҳор" ўз даражасини сақлаб қолишни истаса, Жамшидни ҳар қанақасига Наманганда олиб қолиши керак.

@Yahyoxoja_konkret
Энг яхшилар орасида Остон нега йўқ? Алижоновчи?

ПФЛнинг йилни энг яхши футболчиларини аниқлаш учун эълон қилган 4 даъвогар орасида ғолиблик учун асосий даъвогар саналган Хожиакбар Алижонов ва Остон Ўруновнинг йўқлиги кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Шахсан мени ҳам. Шу сабабли қайси критерия бўйича ғолибни аниқлашаётгани билан қизиқдим. Маълум бўлишича, ўлчов меъзони бироз бошқачароқ.

Яъний йил давомида ойнинг энг яхшиларини аниқлашда берилган овозлардан келиб чиқиб якунда ғолиб номи аниқланар экан. Бу ўз-ўзидан Алижонов ва Ўруновнинг жамғарган очколари кучли тўртликда болишига тўсқинлик қилади.

Бу йигитлар бошқачароқ ўлчов ёрдамида ўтказилган сўровномада ғолиблик учун асосий даъвогар болиши аниқ эди. Ёрқин ўйинлардан кўра, стабиллик қадрланадиган ҳисоблаш тизимида бу улар кучли тўртликка кира олмади.

@Yahyoxoja_konkret
Айни дамада "Нефтчи" жамоасига кўригида иккита легионер бўлиб турибди. Уларни шаҳсан Левченко ўзи танлаган.

Шунингдек, Фарғоналиклар трансфер ойнасида сўнгги кунга қадар фаол бўлиши кутилмоқда. Жамоа шортлистида маҳаллий футболчилардан ташқари яҳши савиядаги легионерлар ҳам бор.

Трансфер компаниясини тўлиқлигича Левченкони ўзи ўтказади. Айнан унинг критериялари асосида тузилган рўйхат мавжуд.

@Yahyoxoja_konkret
Диёр Холматов Россиянинг "Ростов" жамоаси эътибор марказида деб ёзишмоқда хорижлик хамкасблар.

Унга кўра, Жамоа бош мураббийи (Карпин) шахсан ўзи Диёр билан телефон орқали суҳбатлашган. "Ростов" Диёрни сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи.

"Шерлар" яна икки йиллик контракти бор футболчини хозир қўйиб юбориш ниятида эмас. Воқеалар ривожини кузатамиз.

@Yahyoxoja_konkret