Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
22K subscribers
20.2K photos
17.3K videos
14 files
15.1K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 267-60-10

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни тантанали кутиб олиш маросими бўлди.

В резиденции «Куксарой» состоялась торжественная церемония встречи Президента Кыргызской Республики Садыра Жапарова, совершающего государственный визит в нашу страну.

#Mirziyoyev #tashrif #Qirgiziston #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди.

В резиденции «Куксарой» состоялась встреча Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Президента Кыргызской Республики Садыра Жапарова в узком формате.

#Mirziyoyev #tashrif #Qirgiziston #muzokara

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилаётган тушунтириш ва огоҳлантириш ишлари билан бир қаторда Йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдаларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилмоқда.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ролик

Болаларнинг ҳаёти ва саломатлиги сиз учун муҳим бўлса, уларнинг ҳамма эркаликларини ҳам кўтараверманг!

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Таътил тадбири" давом этмоқда

Жиззах вилоятининг Фориш туманида жойлашган "Зангори олов" оромгоҳида дам олаётган болалар ўртасида "Яшил чироқ" мусобақаси ташкил этилди.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБнинг Эксплуатация-монтаж бўлими ходимлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 429-сон қарорига мувофиқ:

- амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларига электромотоцикл, скутер ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларида ҳаракатланиш тартибини, уларнинг тушунчаларини ҳамда ушбу транспорт воситалари билан боғлиқ йўл белгиларини киритиш;

- электромотоцикл, мопед ва скутерларни бошқариш учун ёш чегарасини ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш тартибини белгилаш;

- автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш якуни бўйича улардан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан амалий имтиҳонлар олишни ташкил этиш;

- тез тиббий ёрдам автомобиллари ҳамда электромотоцикл, мопед ва скутерлар учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиларини жорий этиш белгиланди.

👉 @YHXX_UZ
Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қўпол турдаги қоидабузарликлар юзасидан тегишли чора кўрилишини таъминлаш мақсадида автомобиль йўлларида йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан режали тарзда назорат-рейд тадбирлари олиб борилиб, қоидаларда белгиланган меъёрлар ҳамда талабларни четлаб ўтган ҳайдовчиларга ўрнатилган тартибда чора кўрилмоқда.

Барча ҳаракат иштирокчиларидан Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишларини сўраймиз.

Суратларда: Андижон вилояти

👉 @YHXX_UZ