Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.9K subscribers
19.4K photos
16.4K videos
13 files
14.9K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 267-60-10

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHX
Download Telegram
Yurtimizga kirib kelgan bahor fasli nishonasi «Navroʻz» umumxalq bayrami munosabati bilan anʼanaga koʻra Ichki ishlar vaziri general-leytenant Poʻlat Bobojonov hamda soha masʼullari ulugʻ faxriylar, nuroniylar hamda ikkinchi jahon urushi va front orti qatnashchilari holidan xabar olishmoqda

▶️ Batafsil
———
Юртимизга кириб келган баҳор фасли нишонаси «Наврўз» умумхалқ байрами муносабати билан анъанага кўра Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов ҳамда соҳа масъуллари улуғ фахрийлар, нуронийлар ҳамда иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчилари ҳолидан хабар олишмоқда

▶️ Батафсил

Телеграм канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пастдарғом, Нарпай ҳамда Оқдарё туманларидан ўтувчи автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Қамчиқ" довонида қор ёғишда давом этмоқда

Ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткорликни янада ошириб, қоидаларга риоя этган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.

👉 @YHXX_UZ
Бугун эрта тонгдан Қарши шаҳрида мингдан зиёд фуқаролар "Пиёда 5000 қадам", "Велосипед марафони" ҳамда "Спорт — саломатлик гарови" шиорлари остида ташкил этилган тадбирда иштирок этишди.

Тадбир ташкил этилган ҳудудларда ва унинг атрофида ҳаракат хавфсизлиги ЙПХ ходимлари томонидан таъминланди.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда Наврўз байрами тадбирлари доирасида "Эзгулик патрули"да хизмат олиб бораётган аёл ходималар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларга кўмаклашиш борасида фаоллик кўрсатишмоқда.

👉 @YHXX_UZ
Йўловчи ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчи ўта масъулиятли бўлиши зарур

Хоразм вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари Урганч шаҳрида жойлашган масъулияти чекланган жамиятда фаолият олиб борувчи, автобусда йўловчи ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар билан суҳбатлашиб, йўлларда қоидаларга қатъий риоя этиш, ўзаро маданият билан ҳаракатланиш ҳамда транспорт воситасининг техник созлигига доимо эътиборли бўлиш юзасидан тушунтириш ишларини олиб боришди.

👉 @YHXX_UZ
Тарғибот автокарвони Қашқадарё вилояти автомобиль йўлларида

Тадбирлар жараёнида тезлик қоидаларига амал қилинмаслиги, қарама-қарши ҳаракатланиш, қувиб ўтиш қоидаларини бузиш ҳамда чарчоқ оқибатида руль бошқарувига ўтиришнинг натижаси аянчли тугаши мумкинлиги таъкидланди.

👉 @YHXX_UZ
Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
"Қамчиқ" довонида қор ёғишда давом этмоқда Ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткорликни янада ошириб, қоидаларга риоя этган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз. 👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Қамчиқ" довонида қор ёғишдан тўхтади

Ҳар икки йўналишда транспорт воситалари тўхтовсиз ҳаракатланмоқда.

Ҳайдовчилардан тезликни меъёридан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.

👉 @YHXX_UZ
Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Москва вилоятидаги "Крокус Сити Холл" концерт залида содир бўлган фожиа оқибатида ўнлаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Президент Владимир Путинга чуқур таъзия йўллади.

Мактубда Ўзбекистон тинч аҳолига қарши қаратилган бу террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаши билдирилган.

Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг яқинларига бардамлик, барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Президент Шавкат Мирзиёев направил глубокие соболезнования Президенту России Владимиру Путину в связи с трагическими событиями в концертном зале "Крокус Сити Холл" в Московской области, в результате которых погибли и пострадали десятки невинных людей.

В письме отмечается, что Узбекистан решительно осуждает данный террористический акт против мирного населения.

Глава нашего государства передал искренние слова поддержки близким погибших, а также пожелания скорейшего выздоровления всем пострадавшим.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Кўкдала туманида "Cobalt" автомобили тўхтатилиб текширилганда...

2024 йил 15 март куни Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани ҳудудида жойлашган "Умакай" мунтазам ЙПХ масканида вилоят ЙҲХБ ҳамда бошқа соҳавий хизматларнинг ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбир давомида "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилган. Текширув давомида транспорт воситаси ҳайдовчисининг ёнидан гугурт қутиларига солинган, шунингдек, целофанга ўралган, кўринишидан гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда топилган.

Ҳолат юзасидан ўрнатилган тартибда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлиб, ҳозирда масъуллар томонидан терговолди суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мўйноқ туманида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларда спортга бўлган қизиқишни янада ошириш мақсадида веломарафон ташкил этилди.

Тадбир вақтида йўллардаги хавфсизлик масъул ходимлар томонидан назоратга олинди.

👉 @YHXX_UZ
Ҳудудларда ЙПХ ходимлари томонидан планшет мосламаси ёрдамида, махсус тизимлар орқали олиб борилаётган текширувлар давомида қидирувда бўлган транспорт воситалари ҳам аниқланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилиши таъминланмоқда.

Суратларда: Хоразм вилоятида аниқланган фактлар.

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳафта ичида" дастурининг навбатдаги сони

ИИВ ЖХД ЙҲХХ Ахборот хизмати

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1288-километрида, "Касб ҳунарга ўқитиш маркази" биноси қаршисида янги светофор қурилмалари ўрнатилиб, ишчи ҳолатига келтирилди

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти, Иштихон туманининг "Халқобод" маҳалласида "Маҳаллабай" ишлаш тизими доирасида бириктирилган масъул ходимлар томонидан бир қатор манзилли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, қоидаларни четлаб ўтган ҳайдовчига баённома тузилди

Ижтимоий тармоқда "Cobalt" русумли, 90M578EA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қоидаларни четлаб ўтган ҳолда, транспорт воситасига рухсат этилмаган ялт-ялт ёнувчи маёқча ўрнатганлиги акс этган видео тарқалди.

Видео юзасидан Хоразм вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ушбу "Cobalt" русумли, 90M578EA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси аниқланди ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
Мақсадимиз — йўлларда ҳаракат хавфсизлигини ишончли таъминлаш

Қарши шаҳар ҳудудида йўл-транспорт ходисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини ишончли таъминлаш ҳамда ҳайдовчиларнинг ҳушёрлигини янада ошириш мақсадида "Хавфсизлик камари - ҳаёт гарови" шиори остида "Тарғибот автокарвони" ташкил этилиб, шаҳар ҳудудидаги "Ислом Каримов", "Мустақиллик", "Насаф" ҳамда "Хонобод" кўчаларида, шунингдек "Қарши-Бешкент", "Қарши-Сурхондарё", "Қарши-Тошкент" йўналишларида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчилар ўртасида, автошоҳбекатларда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.

👉 @YHXX_UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотда унга ва дўст Россия халқига Москва вилоятидаги "Крокус Сити Холл" концерт залида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди.

В ходе телефонного разговора Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев выразил глубокие соболезнования Президенту Российской Федерации Владимиру Путину и дружественному российскому народу в связи с многочисленными человеческими жертвами в результате теракта в концертном зале «Крокус Сити Холл» в Московской области.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Чорраҳа 7/24" кўрсатувининг навбатдаги сони

©️ "Jizzax MTRK" телеканали

👉 @YHXX_UZ