Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.7K subscribers
20K photos
17.1K videos
14 files
15K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 267-60-10

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
#ЙТҲ

⚡️“Қамчиқ” довони йўлида юк автомобиллари билан боғлиқ ЙТҲ юзасидан маълумот

👉
Батафсил

👉 @YHXX_UZ
#ЙТҲ_Ёнғин

🔥 Ижтимоий тармоқда тарқалган, Муборак туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

⚡️2022 йил 26 октябрь куни соат 10:50 ларда Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 108-километрида ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган Д.Т. бошқарувидаги "Lacetti" ҳамда ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Т.Т. бошқарувидаги яна бир "Lacetti" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув натижасида автомобилларнинг бирида ёнғин юзага келган.

🚑 Ҳодиса натижасида икки нафар йўловчи шифохонага ётқизилган.

🔹Мазкур ЙТҲ юзасидан Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ЙТҲ_Ёнғин

🔥🚛 Жомбой туманида юк автомобили ёниб кетганлиги бўйича маълумот

⚡️Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2022 йил 31 октябрь куни соат 15:30 ларда Самарқанд вилояти, Жомбой тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 "Тошкент-Самарқанд" автомобиль йўлининг 1071-километрида "DAF" русумли юк автомобилининг олд чап томон шинаси ҳаво қўйиб юбориши оқибатида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва олдинда, ортга қайрилиб олиш манёврини бажараётган ҳайдовчи бошқарувидаги "Lada Largus" русумли автомобилга тўқнашган.

🔥Тўқнашув натижасида юк автомобилида ёнғин юзага келган.

🧑🏻‍🚒Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида "Lada Largus" автомобилининг ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.

❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлиб, бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ЙТҲ

⚡️Ижтимоий тармоқда тарқалган, Зарафшон шаҳрида "Matiz" ҳайдовчиси 8 ёшли қизни уриб юборганлиги бўйича маълумот

🔹2022 йил 4 ноябрь куни Навоий вилояти, Зарафшон шаҳри, Юлдуз кўчасида ҳайдовчи Х.Б. "Matiz" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни чап томонидан ўнг томонига югуриб ўтаётган пиёда, 2014 йилда туғилган М.М.ни уриб юборган.

🔹ЙТҲ натижасида пиёда М.М.га Зарафшон шаҳар шифохонасида тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига кетишига рухсат берилган.

🔹Мазкур ҳолат юзасидан Зарафшон шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

❗️Барча ҳаракат иштирокчиларидан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ЙТҲ

🚌 Ижтимоий тармоқда тарқалган, Қашқадарёда автобус ағдарилганлиги бўйича маълумот

⚡️Бугун, 2022 йил 7 ноябрь куни соат 09:45 ларда Қашқадарё вилояти, 4К-307 "Шаҳрисабз-Мираки" автомобиль йўлининг 1-километрида, Шаҳрисабз тумани йўналишидан ҳаракатланиб келаётган "Isuzu" русумли автобус ҳайдовчиси Н.А. руль бошқарувини йўқотиши оқибатида транспорт воситаси ағдарилган.

🔹Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

🔹Мазкур ҳолат юзасида Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлиб, қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
#ЙТҲ

⚡️"Lexus" ва "Captiva" автомобиллари иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

⚡️ 2022 йил 7 ноябрь куни соат 22:00 ларда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, А.Навоий-Зарафшон кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1969 йилда туғилган В.П. бошқарувидаги “Lexus” русумли ҳамда ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган С.И. бошқарувидаги "Captiva" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир этган.

🔥Тўқнашув натижасида "Captiva" автомобилида ёнғин юзага келган.

🚑 Ҳодиса натижасида, иккала ҳайдовчи ва йўловчилари тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

❗️Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЙТҲ

⚡️ Ижтимоий тармоқда тарқалган, Пойтахтда тўртта автомобиль иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

⚡️ Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2022 йил 14 ноябрь куни соат 21:10 ларда Тошкент шаҳар, А.Темур кўчаси, ТАТУ университети қаршисида:
1) ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган А.К. бошқарувидаги "Lada Vesta" русумли;
2) ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Л.М. бошқарувидаги "Equinox" русумли;
3) ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги "Mercedes-Benz" русумли;
4) йўл четида тўхтаб турган "Nexia" русумли (ҳайдовчининг шахсига аниқлик киритилмоқда) автомобиллари иштирокида тўқнашув содир бўлган ва "Equinox" автомобили ағдарилган.

🚑Ҳодиса натижасида "Equinox" русумли автомобиль ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

👮‍♂️Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ЙТҲ

📱Ижтимоий тармоқда тарқалган, Бухорода 5 та автомобиль иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

⚡️Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2022 йил 15 ноябрь куни соат 19:00 ларда Бухоро вилояти, Когон шаҳри ҳудудидан ўтувчи А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 209-километрида 3 та "Cobalt", "Kia-K5" ва "Nexia-3" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

🔹Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан Когон шаҳар ИИБ ЖХХ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЙТҲ #Ёнғин

🔥🚘 М-39 автомобиль йўлида "Nexia-2" ёниб кетди

🔹Жорий йилнинг 16 ноябрь куни соат 09:15 ларда Тошкент вилояти, Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 818-километрида, 1981 йилда туғилган ҳайдовчи З.Ғ. "Nexia-2" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб олдинда қайрилиб олаётган ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган И.Р. бошқарувидаги "Камаз" русумли юк автомобилининг шина қисмига тўқнашган. Зарб оқибатида "Nexia-2" автомобилида ёнғин юзага келган.

🔥Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Тўқнашув ва ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

❗️Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
#ЙТҲ

⚡️ Навоийда “Lacetti” автомобили ҳайдовчиси икки нафар пиёдани уриб юборганлиги бўйича маълумот

⚡️2022 йил 15 ноябрь куни соат 17:50 ларда Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Имом ал-Бухорий кўчасида ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган Х.А. “Lacetti” русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни пиёда кесиб ўтаётган А.А. ва Б.Б.ларни уриб юборган.

🚑 Ҳодиса натижасида пиёдалар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

🔹 Мазкур ЙТҲ юзасидан Навоий шаҳри ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилган ҳолда, пиёдаларга эътиборли бўлиб ҳаракатланишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ЙТҲ

⚡️Самарқанд шаҳрида содир бўлган
ЙТҲ юзасидан маълумот

🔹Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2022 йил 20 ноябрь куни соат 12:45 ларда, Самарқанд шаҳар Шоҳи Зинда кўчасида:
1) 1977 йилда туғилган М.Ш. бошқарувидаги "Malibu" русумли автомобиль;
2) 1988 йилда туғилган Н.У. бошқарувидаги "Cobalt" русумли автомобиль;
3) 1996 йилда туғилган Т.О. бошқарувида бўлган йўловчи ташувчи автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлиб, "Cobalt" автомобили ағдарилган.

🔹ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

📄Мазкур ЙТҲ юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
#ЙТҲ

🌐 Ижтимоий тармоқда
тарқалган, Каттақўрғон туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
#ЙТҲ

🌐 Ижтимоий тармоқда тарқалган, Миробод туманида содир бўлган
ЙТҲ юзасидан маълумот

⚡️ 2022 йил 23 ноябрь куни соат 14:10 ларда Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Фарғона йўли кўчасида ҳайдовчилар;
1) 1978 йилда туғилган Н.Д. бошқарувидаги “Vaz-2106” русумли;
2) 1990 йилда туғилган K.A. бошқарувидаги “Lacetti” русумли;
3) 1993 йилда туғилган A.A. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

🔹Ҳодиса натижасида тан жарохати олганлар йуқ.

❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
#ЙТҲ

⚡️Қоракўл туманида содир бўлган
ЙТҲ юзасидан маълумот

🔹2022 йил 23 ноябрь куни соат 16:30 ларда Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-76 автомобиль йўлининг 1-километрида жойлашган 15-мактаб яқинида 1999 йилда туғилган ҳайдовчи З.М. "Nexia-2" русумли автомобилда тезликни меъёридан ошириб ҳаракатланаётган вақтда пиёдалар ўтиш жойидан велосипедни еталаб ўтаётган фуқаронинг велосипедини уриб юборган ва бошқарувни йўқотиб пиёдалар йўлакчасида кетаётган икки нафар болани уриб юбориб, автомобиль ағдарилган.

🔹ЙТҲ натижасида пиёдалардан бири, 2013 йилда туғилган У.У. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан йўлларда тезликни меъёридан оширмасдан, қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЙТҲ

⚡️ Андижонда содир бўлган
ЙТҲ юзасидан маълумот

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
#ЙТҲ

⚡️Кўкдала туманида содир бўлган
ЙТҲ юзасидан маълумот

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
#ЙТҲ

⚡️ Пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган ҳайдовчи топилди

⚡️2022 йил 5 декабрь куни соат 20:00 ларда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, "Насаф" кўчасида "Cobalt" русумли автомобиль ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.

🚑Натижада пиёда тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

🚘Олиб борилган тезкор суриштирувлар натижасида "Cobalt" автомобили ҳамда ҳайдовчиси топилди.

📗Мазкур ЙТҲ юзасидан ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисми ва 117-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ЙТҲ

⚡️Ижтимоий тармоқда тарқалган, Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

⚡️ Бугун, 2022 йил 12 декабрь куни соат 12:00 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Фаробий кўчасида ҳайдовчи, 1972 йилда туғилган Т.К. "Captiva" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, оралиқ масофани сақламаганлиги оқибатида ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган Ш.К. бошқарувидаги “Cobalt” ҳамда ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги "Spark" русумли автомобилларга тўқнашган.

🚑 Ҳодиса натижасида "Spark" автомобили йўловчиси М.Р. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

👉 @YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЙТҲ

⚡️ Сурхондарёда маст ҳайдовчи бошқарувида бўлган “Labo” автомобили каналга тушиб кетди


❗️Ҳолат масъуллар томонидан ўрганилганида…

Батафсил видеода👆📹

👉 @YHXX_UZ
#ЙТҲ_Ёнғин

Юк автомобили билан боғлиқ
ЙТҲ юзасидан маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2024 йил 16 март куни соат 10:30лар атрофида Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 983-километрида юк автомобили ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўлни қарама-қарши оқимини ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган. Тўқнашув натижасида юк автомобилида ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этиш чоралари кўрилди. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилишларини ва эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ