Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
22K subscribers
20.2K photos
17.3K videos
14 files
15.1K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 267-60-10

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
🍃 Тақиқланган модда билан боғлиқ навбатдаги факт Навоийда

⚡️Бугун, 2022 йил 25 март куни соат 14:40 ларда Навоий вилояти, Қармана туманида жойлашган "Самарқанд" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Умедов томонидан "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1975 йилда туғилган М.М.нинг сумкасидан 4 дона гугурт қутисига солинган ва қоғозга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли гиёҳванликка ўхшаш қуритилган ўсимлик моддалари топилган.

📑Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.М. ва аниқланган моддалар Кармана тумани ИИБга топширилган.

👉
@YHXX_UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетниковни қабул қилди.
Кўп қиррали Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Саноат кооперациясига доир аниқ лойиҳаларни илгари суриш ва ўзаро савдо кўрсаткичларининг ижобий ўсиш суръатларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял министра экономического развития Российской Федерации Максима Решетникова.
Рассмотрены вопросы практической реализации договоренностей на высшем уровне по расширению узбекско-российского многопланового сотрудничества.
Особое внимание уделено продвижению конкретных проектов промышленной кооперации и обеспечению положительной динамики роста показателей взаимной торговли.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Об_ҳаво

🔹“Ўзгидромет”
хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича нам ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шимолда, жанубда ва Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 11-16° илиққача исийди.

🔹Пойтахтимизда куннинг биринчи яримида бироз ёмғир ёғиши мумкин, куннинг иккинчи яримида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол тезлиги 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-15° илиқ бўлади.

🔹Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши ва сел келиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📚Китоб – қалбларни ёритган чироқ

🏢Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБда китобхонлик семинари ташкил этилди.

👉 @YHXX_UZ
👤Қидирувда бўлган яна бир шахс ЙПХ ходими томонидан қўлга олинди

⚡️2022 йил 25 март куни соат 14:20 ларда Сирғали туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Солиев томонидан, “Ислом Каримов” номидаги Тошкент ҳалқаро аэропорти ёнида пиёда ҳаракатланиб келаётган, 2003 йилда туғилган Ш.А. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Ш.А. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2022 йил 5 январь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

📑Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.А. Сирғали тумани ИИО ФМБга топширилган.

👉
@YHXX_UZ
🌬Айрим ҳудудларда, шунингдек пойтахт Тошкентда ҳам шамол тезлиги кучаймоқда

❗️Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини, транспорт воситаларини дарахт ёки кучли шамолга чидамсиз жойларда қолдирмасликларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
🍃 Йўловчининг ёнидан гугурт қутисига солинган ўткир ҳидли ўсимлик чиқди

⚡️2022 йил 25 март куни соат 07:30 ларда Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари М.Шарипов ва Д.Пайзиевлар томонидан, пойтахтдан Тошкент вилояти ҳудудига чиқиб кетаётган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1965 йилда туғилган В.Е.нинг ёнидан гугурт қутисига солинган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

📑Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро В.Е. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

❗️Текширувлар давом этмоқда...

👉
@YHXX_UZ
#Об_ҳаво

☁️27 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
#Тарих

🎞🚃 Трамвайни ортга буриш жараёни, Сан-Франциско, 1950 йил.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Жиззахда вояга етмаган шахс автомобиль бошқариб юрганлиги аниқланди

‼️Барча ота-оналардан вояга етмаган, ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаган фарзандларига автомобилни бошқаришга рухсат бермасликни сўраймиз.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📗Қоидаларга кўра, чапга ёки ўнгга бурилаётган ҳайдовчи кесишаётган йўлнинг қатнов қисмидан ўтаётган пиёда(лар)га йўл бериши керак.

❗️Қоидаларни четлаб ўтиш оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

‼️Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

(Видеода акс этган қоидабузарлик юзасидан тегишли тартибда 📄чора кўрилган)

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Эркатой" ҳайдовчининг навбатдаги қоидабузарлиги

©️
"Zo‘r tv" телеканали "Bu kun" информацион дастури

👉 @YHXX_UZ
📱Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, қоидаларни четлаб ўтган ҳайдовчига баённома тузилди

🌐 Ижтимоий тармоқда "Damas" русумли, 60P100QA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қоидаларни четлаб ўтган ҳолда, транспорт воситасига рухсат этилмаган ялт-ялт ёнувчи маёқча ўрнатганлиги акс этган видео тарқалди.

📱Видео юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ушбу "Damas" русумли, 60P100QA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 1995 йилда туғилган К.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
Тормозланиш бўлаги бўлган йўлда қайси транспорт воситаси бурилиш қоидасини бузди?
Anonymous Quiz
26%
Ҳар икки транспорт воситаси
47%
Сариқ автомобиль
25%
Ҳар икки транспорт воситаси тўғри буриляпти
1%
🤷‍♂️
#Об_ҳаво

🔹“Ўзгидромет”
хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 11-16° илиқгача исийди.

🔹Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11-13° илиқ бўлади.

🔹Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

👉 @YHXX_UZ