Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.9K subscribers
20.2K photos
17.3K videos
14 files
15.1K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 267-60-10

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
#Об_ҳаво

⛅️ 15 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚔 Жиззахда рейд тадбирлари кучайтирилган тарзда ўтказилмоқда

Батафсил жараёнлар видеода👆📹

👉
@YHXX_UZ
#Хабарлар

🍃 Яна гиёҳвандлик моддалари, яна йўловчилар👥

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
🚦🚷 Йўл ҳаракати қоидалари Мактабгача таълим муассасаларидан бошлаб болаларга ўргатилиши зарур

🛣 Йўлларда болалар иштирокидаги кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида йўл ҳаракати қоидаларини, ҳаракатланиш маданиятини таълим ва тарбиядаги энг қуйи тизим ҳисобланган Мактабгача таълим муассасаларидан бошлаб ўқитилиши зарурлиги юзасидан Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар прокуратураси, Халқ таълим ва Мактабгача таълим бошқармалари масъуллари иштирокида ЙҲХХ биносида ишчи гуруҳ ташкил этилиб, ўзаро фикр алмашилган ҳолда йўлга қўйилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ўрганилмоқда.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📱Ижтимоий тармоқда тарқалган видео Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилди

Батафсил видеода👆📹

👉 @YHXX_UZ
Йиғилишда ошиб бораётган ички талабни қондириш мақсадида биринчи ярим йилликда камида 160 мингта автомобиль ишлаб чиқариш лозимлиги таъкидланди.

Йил якунига қадар 275 мингта автомобиль ишлаб чиқариш учун зарур бутловчи қисмларни ўз вақтида етказиб бериш бўйича назорат ўрнатиш топширилди.

"Шу билан бирга, аҳолимиз автомобиль бозорида таклифларни кескин ошириш бўйича амалий натижаларни ҳозир кутмоқда", деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Вазирлар Маҳкамасига уч кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 2 баробарга (30 фоиздан 15 фоизга) пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга топшириқ берилди.

Соҳа раҳбарларига 2022 йилда:

- таннархни камида 5 фоизга камайтириш, 100 миллион долларлик импорт ўрнини босиш;

- 23 лойиҳа доирасида 600 турдаги бутловчи қисмларни ўзлаштириб, маҳаллийлаштиришни 48 фоиздан 56 фоизга ошириш;

- 336 миллион долларлик инвестицияларни ўзлаштириб, 3 та лойиҳани (“Tracker”, “Оnix” ва янги двигателлар ишлаб чиқариш) ишга тушириш лозимлиги кўрсатилди.
🏢Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, пойтахтда Алишер Навоий шоҳ кўчасидаги тирбандликларни камайтириш, ҳайдовчилар ҳамда пиёдаларга қулайлик яратиш мақсадида малакали мутахассислар гуруҳи томонидан реконструкция лойиҳаси ишлаб чиқилди.

🛣Таъмирлаш ишларидан сўнг Алишер Навоий шоҳ ва Пахтакор ҳамда Алишер Навоий шоҳ ва Лабзак кўчалари кесишмаси шундай кўринишга эга бўлади👆📹

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қоидалар

🚘🚙 Кескин вазият

⚡️Ҳайдовчининг қўпол қоидабузарлиги ортидан ЙТҲ юзага келиши мумкин бўлган яна бир ҳолат.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

(Видеода акс этган қоидабузарлик юзасидан тегишли тартибда 📄чора кўрилган)

👉 @YHXX_UZ
#ЙТҲ

📱Ижтимоий тармоқда
тарқалган, Хатирчи туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

⚡️2022 йил 14 февраль куни соат 16:00 ларда Навоий вилояти, Хатирчи тумани, "Навбаҳор" МФЙ ҳудудидан ўтган 4P-56а автомобиль йўлининг 2-километрида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Ф.П. "Хатирчи-Олтинсой" йўналишида "Cobalt" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлдан чиқиб кетиб, транспорт воситаси пастликка тушиб кетган.

Ушбу кўнгилсиз ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Хатирчи тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлиб, қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
#ЙТҲ_Ёнғин

📱Ижтимоий тармоқда
тарқалган, Чирчиқ шаҳрида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

⚡️2022 йил 12 февраль куни соат 23:00 ларда, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, А.Навоий ва Фурқат кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган Ж.Ғ. бошқарувидаги "Lacetti" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган Д.Н. бошқарувидаги "Epica" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув натижасида "Lacetti" автомобили ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги бетон тўсиққа урилган. Шундан сўнг автомобилда ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида, иккала ҳайдовчи ва "Lacetti" автомобилида бўлган йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
#Об_ҳаво

🔹“Ўзгидромет”
хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3-8° илиқ бўлади.

🔹Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4-6° илиқ бўлади.

🔹Тоғли ҳудудларда айрим жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.

👉 @YHXX_UZ
​​Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг февраль ойида Хоразм вилоятининг Боғот туманида ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги зиддиятли видеотасвир тарқалган.

Маълум қиламизки, жорий йилнинг 11 февраль куни соат тахминан 20:30ларда Хоразм вилояти Боғот туманининг «Нурли маскан» маҳалласини кесиб ўтувчи йўлда текширув учун тўхтатилган 90N202OA д/р «Ласетти» автотранспорти ҳайдовчисининг транспортни олди ён ойналари тусини ўзгартиришга оид рухсатномаси бўлмаганлиги аниқланган.

Ҳайдовчи жавобгарликдан қутулиш мақсадида транспорт эшигини ичкаридан қулфлаб олиб, ЙПХ ходимининг қонуний талабларини бажармасдан, унинг фаолиятига сунъий тўсиқлар яратиш орқали халақит берган.

Натижада, транспорт воситаси ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194 (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ҳамда 126 (Кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш) моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина Боғот туманидаги транспорт воситаларини вақтинчалик ушлаб туриш жарима майдонига қўйилган.

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏢 Ҳудудларда ЙПХ ходимлари билан психологик тренинглар ўтказилиши давом этмоқда

👉
@YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚘 Қарши шаҳрида тўхтатилган "Lacetti" ҳайдовчисига нисбатан баённома тузилди

👮🏻‍♀️Рейдлар давомида "Lacetti" русумли, 70777OAA давлат рақам белгили автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ён ойналарининг туси тегишли рухсатсиз қорайтирилганлиги ва транспорт воситасига рухсат этилмаган қурилма (сирена) ўрнатилганлиги учун ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

❗️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ