Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
22K subscribers
20.2K photos
17.3K videos
14 files
15.1K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 267-60-10

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
#Об_ҳаво

🌤 31 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
🚘 Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

💵 БҲМнинг уч баравари = 810.000 сўм

📄Жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида тўланса = 567.000 сўм (30% чегирма)

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🙋🏻‍♂️Ҳайдовчи: "ЙПХ ходимининг ишорасига тўхтамасдан ҳаракатландим. Лекин барибир ушлашди. Бундан кейин қоидаларга тўлиқ риоя қиламан"

🛣 Самарқанд шаҳрида қоидаларни бузиб, ЙПХ ходимининг тўхташ ҳақидаги ишорасига тўхтамасдан ҳаракатланган "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчиси юзасидан тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан ўрганилиб, ушбу ҳайдовчи Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 194-моддаси 1-қисми ва 195-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва унга нисбатан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Яна бир шошқалоқ, масъулиятсиз ва қоидабузар ҳайдовчи

🛣Йўлда учрайдиган бу каби айрим ҳайдовчилар сабаб турли кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлмоқда. Улар учун тезлик меъёри, тўғри қувиб ўтиш, белги ва чизиқларнинг талабларига риоя қилиш каби тушунчалар бегонадек гўё. Баъзи фуқаролар "бирор зарур жойга шошилаётган бўлса керак-да" дея изоҳ беришади. Шошилиб автомобиль бошқариш, қоидаларни четлаб ўтиш яхши якун топмаслиги кўп марта ўз тасдиғини топган. Шу сабабли барча ҳайдовчилардан қоидаларга тўлиқ риоя қилишларини сўраймиз. Йўл ўйин майдони эмаслигини, бир неча сонияларда турли ҳодисалар содир бўлиши мумкинлигини унутманг.

‼️Йўлда ҳар бир инсон хавфсиз ҳаракатланиб, соғ-саломат оиласи бағрига қайтишини истаймиз.

(Видеода акс этган қоидабузарлик юзасидан тегишли тартибда 📄чора кўрилган)

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ўзбекистон ва Туркия Президентлари Хивада

©️ "Ўзбекистон 24" телеканали

👉 @YHXX_UZ
#Тарих

🎞 Ёмғирли Нью-Йорк, 1915 йил.

👉
@YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛣Йўлларда радар ва камерадан яширинмоқчи бўлган яна бир ҳайдовчи ЙПХ ходимларига дуч келди

📗Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисмига кўра, транспорт воситаларига давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

(Видеодаги ҳолат юзасидан белгиланган тартибда чора кўрилган)

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўҳна Хива қардош халқларимиз етакчиларини илиқ кутиб олди

Древняя Хива тепло встретила лидеров наших братских народов

Facebook|Instagram|Twitter
🚛 Ижтимоий тармоқда тарқалган, юк автомобили билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодиса юзасидан маълумот

🔹Бугун, 2022 йил 30 март куни соат 15:00 ларда, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, КХАЙ кўчасида, ҳайдовчи, 1964 йилда туғилган Х.Ж. "SHACMAN" русумли юк автомобилига уланган "CSQ-9401" русумли ярим тиркамага "контейнер" ортиб "Шимолий вокзал" яқинидаги туннелдан ҳаракатланиб ўтаётган вақтда баландликни инобатга олмаганлиги сабабли ортилган "контейнер" туннелнинг тепа қисмига тегиб қолган.

❗️Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ва йўлга масъул идора ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

‼️Барча ҳайдовчилардан юк ортиш ва ташишда қоидаларга риоя қилишни сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
#Об_ҳаво

🔹“Ўзгидромет”
хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 19-24° илиқгача кўтарилади.

🔹Пойтахтимизда қуёшли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво 20-22° илиқгача исийди.

🔹Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчилши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиқ бўлади.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📄Сурхондарёда яна бир қанча қоидабузарларга чора кўрилди:

📸Радар мосламаси билан жиҳозланган автомобилнинг ҳаракатига ҳалақит берган;

⚡️тўй маросимида гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланган;

🚘хавфли манёврлар билан қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонга ўтиб ҳаракатланган ҳайдовчиларга нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўрилди.

Батафсил видеода👆📹

❗️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
Йўловчиларни тушириш учун қайси транспорт воситалари тўғри тўхтади?
Anonymous Quiz
53%
Енгил автомобиль
4%
Мотоцикл
30%
Автобус
12%
Барча транспорт воситалари
📱Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, қоидаларни бузган ҳайдовчига нисбатан чора кўрилди

🌐 Ижтимоий тармоқда "Ваз-2106" русумли, 70V107QA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси транспорт воситасига рухсат этилмаган махсус товуш чиқарувчи (сирена), шунингдек, ёритувчи қурилмаларни ўрнатганлиги акс этган видео тарқалди.

📱Видео юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ушбу "Ваз-2106" русумли, 70V107QA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 2001 йилда туғилган А.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси тартибида баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚔 Қашқадарёда бўлиб ўтган рейд тасвирлари📹

‼️Рейдлар давомида турли қоидабузарликлар бўйича тегишли 📄чоралар кўрилмоқда. Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

👉 @YHXX_UZ
🚘 Ҳайдовчи ва йўловчининг ёнидан тақиқланган моддалар топилди

⚡️2022 йил 30 март куни соат 09:10 ларда Тошкент шаҳар, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари М.Шарипов ва Д.Пайзиевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган Б.У.нинг ёнидан целлофанга ўралган ҳамда йўловчи, 1991 йилда туғилган У.А.га тегишли телефон ғилофининг ичидан жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон моддалар топилган.

📑Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаролар ва аниқланган моддалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

👉
@YHXX_UZ
#Об_ҳаво

⛅️ 1 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Туркия: тил ва дилларимиз яқин, тарихий илдизларимиз бир, бугунги орзу-интилишларимиз ҳам муштарак.

Узбекистан и Турция: связаны близостью языков и духовных ценностей, у нас одни исторические корни, общие надежды и устремления.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter