Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
22.1K subscribers
18.9K photos
15.9K videos
13 files
14.7K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 267-60-10

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан вилоят ҳудудидаги давлат хусусий шериклик асосида ташкил этилган ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг раҳбарлари иштирокида болалар ўртасида йўл ҳаракати қоидаларини кенг тарғиб этиш ва йўл-транспорт ходисаларининг олдини олишга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўл ҳаракати қоидаларига беписандлик — ҳалокатга сабаб бўлади

©️ "Sevimli" телеканали "Zamon" информацион дастури

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи ҳузурида ЙҲХБ ходимлари томонидан жорий йилнинг биринчи яримидаги фаолияти муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари таҳлил қилиниб, бу йўналишдаги камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЙПХ ходимлари томонидан Термиз туманида жойлашган 13-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари билан "Йўлларда хавфсиз ҳаракатланамиз" мавзусида амалий машғулот ташкил этилди.

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хива туманида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаган ва йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган ҳайдовчиларга тегишли транспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилди.

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда йўл ҳаракати билан боғлиқ мавжуд муаммолар бўйича пресс-тур бўлиб ўтди

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўпол қоидабузарлик содир этган автобус ҳайдовчиси жавобгарликка тортилди

©️ “MY5” телеканали “Markaziy studiya” информацион дастури

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қизилтепа туманида олиб борилган рейд тадбиридан тасвирлар

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Деновда туманида ЙПХ ходимига пора таклиф қилинди

Ҳайдовчи ЙПХ ходимидан ўзига нисбатан расмийлаштирилган баённомани бекор қилиб, автомобилини жарима майдонидан чиқариб беришини сўраб пора бермоқчи бўлган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланди.

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан ОАВ вакиллари ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди

👉 @YHXX_UZ
"Қамчиқ" довонида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича маълумот

Бугун, 2024 йил 27 июль куни соат 05:00 ларда "Қамчиқ" довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 247-километрида ҳайдовчи, 1983-йилда туғилган А.К. "CAMC" русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб, эҳтиётсизлиги сабаб ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган "Isuzu" ҳамда "Howo" русумли юк автомобиллари билан тўқнашган ва йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб "Mercedes-Benz Sprinter" русумли автомобиль билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида "CAMC" русумли юк автомобилида ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида "CAMC" русумли юк автомобили ҳайдовчиси ва йўловчиси, 1995 йилда туғилган Б.Т. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
Ижтимоий тармоқда тарқалган хабар юзасидан маълумот

Бугун, 2024 йил 27 июль куни Жиззах вилояти, Пахтакор тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 66-километрида 220 кВ юқори кучланишли ҳаво тармоғининг монтаж ишлари бажарилаётганлиги сабабли ушбу ҳудудда соат 08:00 дан 17:00гача бўлган вақт оралиғида транспорт воситаларининг ҳаракати вақти-вақти (5-10 дақиқа) билан чекланади.

Ҳудудда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликни олидини олиш бўйича ЙПХ ходимлари хизмат олиб боришмоқда.

Ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига амал қилишларини сўраймиз.

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг вилоят аҳолисига мурожаати

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Чорраҳа 7/24" кўрсатувининг навбатдаги сони

©️ "Jizzax MTRK" телеканали

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Дунё садолари" тадбири олди Хонобод шаҳрига олиб борувчи автомобиль йўлларида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва ҳайдовчиларни огоҳликка, ҳушёрликка чорлаш ҳамда тадбир кунлари айрим тоифадаги транспорт воситалари учун ҳаракат чекланиши бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида ЙПХ ходимлари билан муомала маданияти ва инсон психологияси мавзусида семинар-тренинг ўтказилди

👉 @YHXX_UZ
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
IIV Jamoat xavfsizligi departamentida Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatiga bagʻishlangan tahliliy yigʻilish boʻlib oʻtdi

▶️
Batafsil
———
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаментида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига бағишланган таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди

▶️ Батафсил

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Ok | TV
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ОАВ ходимлари ва жамоатчилик назорати вакиллари учун ташкил этилган пресс-турдан жараёнлар.

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус транспорт воситаларига йўл бериб қоидаларни бузган ҳайдовчилар жаримага тортилмайди

©️"Renessans TV" телеканали "Ovoza" информацион дастури

👉 @YHXX_UZ