Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.8K subscribers
19.8K photos
16.8K videos
13 files
15K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 267-60-10

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHX
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари Фарғона вилояти Бағдод туманидаги Хитой маҳалласида бўлиб, аҳоли билан суҳбатлашди.

Глава нашего государства посетил махаллю Хитой Багдадского района Ферганской области и побеседовал с жителями.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент маҳалла аҳли билан мулоқот қилди

Президент побеседовал с жителями махалли

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚚 Юк ташишда транспорт воситасининг техник ҳолатига эътибор бермаслик кўнгилсиз ҳодисалар содир этилишига сабаб бўлади

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚔 Тунги хизматга бириктирилган ЙПХ ходимларининг фаолияти назоратда

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚛 Навоийда ЙПХ ходимлари томонидан Нурота туманидаги корхона-ташкилотларнинг юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчилари билан тарғибот тадбири ташкил этилди

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс

🗓"Ҳафта ичида" дастурининг навбатдаги сони

🖥 Бугун, 28 июль куни соат 21:00да "UzReport TV" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

ИИВ ЖХД ЙҲХХ Ахборот хизмати

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кеча Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятидаги янги саноат корхоналарини ишга туширди

Вчера Президент Шавкат Мирзиёев ввел в строй новые промышленные предприятия в Ферганской области

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚛 Ҳудудларда юк ташиш қоидаларини бузган ҳайдовчиларни тартибга чақириш борасидаги тадбирлар давом этмоқда

Видеода: Самарқанд вилояти.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Жиззахда бўлиб ўтган тунги рейд тасвирлари

🚔 Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ва вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда рейд тадбирлари ўтказилди.

👉 @YHXX_UZ
Бугун Фарғона шаҳрида Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этади.

Сегодня в городе Фергане состоится расширенное заседание коллегии Министерства внутренних дел. В нем примет участие Президент Шавкат Мирзиёев.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида ҳуқуқ-тартибот соҳасидаги ишлар аҳволини таҳлил қилиб, келгусидаги вазифаларни белгилаб бермоқда.

Биз ислоҳотларимизнинг илк кунлариданоқ инсон қадрини улуғлашни энг олий қадрият сифатида эътироф этдик ва бу борада катта ўзгаришларни бошладик.

Янги Ўзбекистон, бу – ҳуқуқий давлат эканлигини янгиланган Конституциямизда ҳам муҳрлаб қўйдик.

Ягона мақсадимиз – адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш орқали халқимизни рози қилишдан иборат
”, - деди давлат раҳбари сўзининг аввалида.

Биргина охирги икки йил ичида ҳуқуқ-тартибот фаолиятига оид 10 та қонун, 40 га яқин Президент фармон ва қарорлари, 60 дан ортиқ ҳукумат қарорлари қабул қилингани қайд этилди.

Ҳуқуқ-тартибот органлари, айниқса ички ишлар ходимларининг ойлик маоши кескин оширилди ва кўплаб имтиёзлар берилди.

Бевосита “маҳалладаги бешлик” учун 30 мингдан ортиқ янги штатлар киритилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Аслида ҳам, аҳолининг тинчлигини таъминлаш маҳалладан бошланиши керак.

Лекин
маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш аҳволидан халқимиз қанчалик рози?”, - дея савол қўйди Президент.

Мисол учун, ўтган олти ойда маҳаллаларда барвақт олдини олиш мумкин бўлган 12 мингга яқин жиноят содир этилган.

Қотиллик ва тан жароҳати билан боғлиқ жиноятларнинг 50 фоизи оилавий-маиший низолар ва мунтазам жанжаллар оқибатида, ўғриликнинг 70 фоизи ишсизлик ва моддий етишмовчилик сабаб, ёшлар ва ўсмирлар жиноятлари, асосан, оиладаги муҳит ва ҳуқуқий саводхонлик етишмаслиги туфайли содир бўлмоқда.

Шунингдек, айрим ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари жиноятчиликни олдини олишда жиловни қўйиб юборган.

"Улар орасида шахсий манфаатларини касбий мажбуриятларидан устун кўраётган, ҳуқуқ-тартибот идораларида ишлашга номуносиб бўлган бир қатор раҳбарлар ҳам бор", - деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚛Ҳайдовчилар ўртасида юк ташиш қоидалари юзасидан тарғибот ўтказилиб, уларга белгиланган меъёр ва талаблар яна бир бор эслатилмоқда

Видеода: Хоразм вилояти

👉 @YHXX_UZ
Йиғилишда мамлакатимиз бўйича криминоген вазият мураккаб бўлган, “қизил” тоифага киритилган маҳаллалар энг кўп Тошкент шаҳри, Фарғона, Қашқадарё, Бухоро ва Наманган вилоятларига тўғри келгани кўрсатиб ўтилди.

Ўтган олти ойда маҳалладаги ўта оғир ва оғир жиноятлар Фарғона, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри, Бухоро, Андижон, Қашқадарё вилоятларида энг кўп содир этилган.

Фарғона шаҳрида ўғрилик, Наманган шаҳрида безорилик, Қўқон шаҳрида тан жароҳати, Самарқанд шаҳрида номусга тегиш ва товламачилик, Миробод туманида қотиллик кўп юз берган.

Facebook|Instagram|Twitter
Ижтимоий-иқтисодий муаммоси ҳал этилмаса жиноят йўлига кириш эҳтимоли юқори аҳоли қатлами билан янгича ишлаш тизими жорий қилинган эди.

Унга кўра, бундай тоифага кирувчи аҳоли “ижтимоий профилактика” тамойили асосида “маҳалла бешлиги”га номма-ном бириктирилган.

Лекин, Ички ишлар, Камбағалликни қисқартириш вазирликлари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бу масаланинг ичига чуқур кирмаган, “маҳалла бешлиги” учун на бир методика, на бир қўлланма ишлаб чиққан.

Оқибатда ушбу янги тизим 9 минг 400 та маҳалладан бор-йўғи 20 тасида ишлаяпти.

Нима иш қилиш кераклигини билмаган айрим профилактика инспекторлари эса боғчаларга бориб, 3-4 ёшли болакайларга “оқ-қорани фарқлаш” бўйича маъруза ўқиш билан банд.

Тизимда стажи 3 йилгача бўлган, энди тажриба тўплаётган профилактика инспекторларини криминоген оғир маҳаллага қўйиш амалиёти ҳалигача давом этмоқда.

Аксинча, “яхши” маҳаллаларда эса кўп йиллик тажрибаси бор ходимлар хизмат қилмоқда
”, - деди Президент.

Ички ишлар вазирига кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ишлари қониқарсиз йўлга қўйилгани кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш бўйича янгича иш тартибини белгилаб берди.

Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлигига:

- жиноят қилишга мойиллиги бор оғир аҳволдаги аҳоли билан “ижтимоий профилактика” тамойили асосида ишлаш бўйича “маҳалла бешлиги”нинг вазифаларини аниқ белгилаб бериш;

- ёш тоифаси, ижтимоий ва моддий аҳволидан келиб чиқиб, уларнинг ҳар бир гуруҳи учун алоҳида методика ишлаб чиқиш топширилди.

Энди профилактика инспектори ҳудудида жиноят қилишга мойиллиги бор шахсларни аниқлайди, “маҳалладаги бешлик” уларнинг муаммоларини ҳал қилади.

Тизимда рақамлаштириш аҳволи қониқарсизлиги танқид қилинди. Ички ишлар вазирининг бу масалалар учун масъул ўринбосари зиммасига юклатилган бирорта вазифа охиригача етказилмагани кўрсатиб ўтилди ва шу муносабат билан вазир ўринбосари Н.Тўрахожаев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ички ишлар ва Рақамли технологиялар вазирликларига икки ой муддатда ҳар бир вилоят-туман-маҳалла кесимида ижтимоий ва криминоген муаммоларни рақамлаштириш орқали “Ижтимоий вазият” ахборот тизимини ишга тушириш топширилди.

Бунда, аҳоли норозилигига сабаб бўлаётган ижтимоий муаммоларнинг ягона реестри шакллантирилади, масъул идораларнинг кучи муаммога қараб манзилли йўналтирилади.

Бундан буён вилоят ва туман ички ишлар раҳбарлари ҳар ойда камида бир марта туман ва шаҳар кенгашларига жиноятчилик аҳволи бўйича ҳисобот бериши белгиланди.

Ички ишлар ва Рақамли технологиялар вазирликлари олдига аҳолининг барча тезкор ва шошилинч хизматларга мурожаатларини оператив ҳал қилиш мақсадида ягона “112” тезкор рақами ва диспетчерлик тизимини ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Ушбу тизим 2024 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 1 июлга қадар водий вилоятларида, келаси йил якунига қадар эса барча туман ва шаҳарларда ишга туширилиши шарт.

Шу орқали навбатчилик қисмлари фаолияти ҳам тубдан қайта кўриб чиқилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда жиноят қилган шахсларнинг ҳар учинчисини ёшлар ташкил қилаётгани таъкидланди.

Улар томонидан содир этилган жиноятларнинг 32 фоизи ўғрилик ва фирибгарлик ҳисобланади.

Ушбу тоифадаги жиноятларнинг энг кўпи Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида қайд қилинган.

Ёшлар жиноятининг ҳар еттинчиси гуруҳ таркибида содир қилинган, 1 минг 100 нафар ёшлар такроран
жиноятга қўл урган
.

Эътибор беринг, ёшлар жиноятчилигининг катта қисми назоратсиз қолган вояга етмаганлар томонидан содир қилинмоқда

Энг ачинарлиси, вояга етмаганлар ичида ўта оғир жиноят содир этганлари ҳам бор
”, - деди давлат раҳбари.

Бу борада вилоятда ҳам, республикада ҳам энг ёмон аҳвол Қўқон шаҳрида экани кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter