Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.9K subscribers
20.1K photos
17.2K videos
14 files
15K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 267-60-10

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
⚡️Енгил автомобиль юк автомобилининг орқа томонига урилиши аксарият ҳолларда ҳайдовчи ва олд ўриндиқдаги йўловчи учун аянчли якун топади.

❗️Агарда юк автомобилининг орқа томонига суратда кўринганидек тўсиқ ўрнатилса, ортидан келиб урилган енгил автомобилнинг салонидаги ҳайдовчи ва йўловчига жиддий шикаст етмаслиги синовларда ўз тасдиғини топган.

📸Суратларга эътибор беринг👆

👉
@YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌨 Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларини боғловчи тоғли ҳудудда айни вақтда қор учқунламоқда

🚔 Халқаро аҳамиятдаги М-39 автомобиль йўлида ЙПХ ходимлари томонидан ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

🚘 Барча ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёридан оширмасдан, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Урганч шаҳри бўйлаб транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгилангандан сўнг, йўлларда 3.24 — "Юқори тезлик чекланган" йўл белгилари ўрнатилди.

📸Ҳозирда "мультирадар"лар тезликни белгиланган меъёрдан оширган ҳайдовчилар бошқарувидаги транспорт воситаларини қайд этмоқда.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗻"Қамчиқ" довонидаги вазият

‼️Барча ҳайдовчилардан тезликни меъёридан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💵 Сурхондарёда яна бир ҳайдовчи қоидабузарлиги учун чора кўрилмаслигини сўраб ЙҲХБ ходимига пора таклиф қилди

👉
@YHXX_UZ
👤 ЙПХ ходими томонидан қидирувда бўлган яна бир шахс аниқланди

⚡️2023 йил 12 февраль куни соат 17:40 ларда Сергели туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари Т.Рўзибоев ва Ж.Рўзиевлар томонидан "Nexia-3" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган И.Э.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланиб, қидирувдалиги маълум бўлган.

📄Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро И.Э. Сергели тумани ИИО ФМБга топширилган.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қарши шаҳар йўлларида пиёдалар ўтиш жойларидаги йўл ётиқ чизиқлари ҳам янгиланмоқда

👉
@YHXX_UZ
⚡️Фарғонада "Nexia" ҳайдовчиси эҳтиётсизлиги оқибатида каналга тушиб кетди

🔹ФВВ хабарига кўра, 2023 йил 13 февраль куни соат 08:05 да Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 1050 қисқа рақамига "Nexia" русумли автомобиль ҳайдовчиси эҳтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотиб, Олтиариқ тумани "Полосон" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи "Базиқувур" каналига тушиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

🔹Хабарга кўра, Фарғона вилояти ФВБ Махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль сувдан чиқариб олинган.

🔹Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

‼️Ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Хоразмда ҳам Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимида мурожаатчиларга хизмат кўрсатиш умумий залда ташкил этилиб, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш чоралари кўрилди

👉 @YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази раҳбари Наталья Германни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял Специального представителя Генерального секретаря Организации Объединенных Наций, главу Регионального центра ООН по превентивной дипломатии для Центральной Азии Наталью Герман.

#Mirziyoyev #qabul #BMT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👫Болаларга йўл ҳаракати қоидалари бўйича билим беришда давом этамиз

Видеода: Бухоро туманидаги 36-сонли МТМ.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бобурни эслаб"

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги

👉 @YHXX_UZ
Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
⚡️Нурафшон шаҳрида тунги вақтда пиёдалар ўтиш жойи аниқ ва тиниқ, сифатли кўриниб туришини таъминлаш мақсадида янгича усул синовдан ўтказилмоқда 👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Нурафшон шаҳрида тунги вақтда пиёдалар ўтиш жойи сифатли кўринишини таъминлаш мақсадида синов тариқасида йўлга қўйилган янгича усул ҳақида батафсил изоҳ👆📹

👉
@YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏢Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимларида аҳолига қулайлик яратиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар Жиззах вилоятида ҳам амалга оширилди

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактабгача таълим муассасаларида муносиб шароит яратиш ҳамда мактабларда ўқувчиларни ҳунарга ўргатиш бўйича Давлат раҳбари томонидан белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги идоралараро ишчи гуруҳ томонидан Андижон туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

Телеграм канал
⚡️2023 йил 8 февраль куни Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани, "Чўянчи" маҳалласида яшовчи фуқаро Р.У. вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходими Р.Жумаевга мурожаат қилиб, отасидан қолган бир дона ов қуролини ўз хоҳиши билан топширмоқчи эканлигини маълум қилган. Р.Жумаев томонидан мазкур ов қуроли ўрнатилган тартибда Шеробод тумани ИИБга топширилган.

👉 @YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔹Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 6-11° илиқ бўлади.

🔹Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-10° илиқ бўлади.

🔹Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

👉 @YHXX_UZ
⚡️Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги идоралараро ишчи гуруҳ вакиллари томонидан Андижон вилояти ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги камчиликлар, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ўрганилди ва аниқ режалар белгилаб берилди.

🛣Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги махсус комиссиянинг 3-сонли баёни асосида Андижон вилояти бўйлаб шаҳар ва туманларда транспорт воситаларининг юқори чекланган тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланган кўчаларда тегишли тақиқловчи белгилар ўрнатилиши назоратга олинди.

🔹Маҳаллаларда, жамоат жойларида масъул ходимлар, жамоатчилик фаоллари ҳамда ҳайдовчилар иштирокида ҳаракатланиш маданиятини янада ошириш, белгиланган тартиб ва қоидаларга риоя этган ҳолда ҳаракатланиш бўйича муҳокама йиғилишлари ташкил этилди.

👉 @YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Наманган шаҳрида тунги рейдлар ўтказилди

🚔Наманган шаҳар ҳудуди бўйлаб йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қоидабузарликларга чек қўйиш мақсадида соҳавий хизматларнинг ходимлари билан ҳамкорликда кучайтирилган тартибдаги рейд тадбирлари ташкил этилди.

📄Текширувлар давомида йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда ҳаракатланган бир қанча ҳайдовчиларга тегишли чоралар кўрилди.

👉 @YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM