Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.7K subscribers
20K photos
17.1K videos
14 files
15K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 267-60-10

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
Respublika ishchi guruhining keyingi manzili Surxondaryo viloyati boʻldi
Batafsil
———
Республика ишчи гуруҳининг кейинги манзили Сурхондарё вилояти бўлди
Батафсил

Телеграм канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚘 Автомобиль давлат рақам белгисини ёпиб ҳаракатланган ҳайдовчига тегишли чора кўрилди

📗 Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисмига кўра, транспорт воситаларига давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👫 Бухородаги "Порлоқ келажак" оромгоҳида бўлиб ўтган болалар ўртасидаги мусобақадан тасвирлар📹

👉
@YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон-Озарбайжон: Маънавий қадриятлари, урф-одатлари, маданияти ва тили муштарак қардош халқларимиз ҳамкорликнинг янги саҳифасини очмоқда

Узбекистан-Азербайджан: Братские народы, у которых схожие духовные ценности, обычаи, культура и язык, открывают новую страницу сотрудничества

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Об_ҳаво

🌤 24 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Йўл ҳаракати қоидалари бўйича билимлар болаликдан ўргатилиши зарур

👉
@YHXX_UZ
📱Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, қоидабузарларга чора кўрилди

⚡️Ижтимоий тармоқда "Lacetti" русумли, 01F788LB давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси хавфли манёврлар билан ҳаракатланганлиги ҳамда ушбу автомобилда бўлган йўловчи транспорт воситасининг том қисмидан (люкидан) тана қисмини чиқарганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.

📹Видео, Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу "Lacetti" русумли, 01F788LB давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 2002 йилда туғилган О.Р. ҳамда йўловчиси, 2004 йилда туғилган М.А.ларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.

‼️Барча ҳаракат иштирокчиларидан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
Қизил автомобилнинг ҳайдовчисига шу вазиятда пиёдалар ўтиш жойи орқали ҳаракатланишни давом эттиришга рухсат этиладими?
Anonymous Quiz
13%
Рухсат этилади
87%
Тақиқланади
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қоидалар

🚘🚙 Кескин вазият

⚡️Ҳайдовчининг қўпол қоидабузарлиги ортидан ЙТҲ юзага келиши мумкин бўлган яна бир ҳолат.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

(Видеода акс этган қоидабузарлик юзасидан тегишли тартибда 📄чора кўрилган)

👉 @YHXX_UZ
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 127-модда.
Транспорт воситаларининг товуш чиқарувчи, ёритувчи ва бошқа қурилмаларидан фойдаланиш, уларни ўрнатиш қоидаларини бузиш
Товуш сигналини сабабсиз бериш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Тегишли рухсат олмай туриб транспорт воситаларига товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш — ана шу қурилмаларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 @YHXX_UZ
🔹#Об_ҳаво

🔹Гидрометеорология хизмати марказининг
хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 34-39° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 40-42° гача кўтарилади.

🔹Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво 35-37° гача исийди.

🔹 Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Момақалдироқ пайтида шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-25° бўлади.

👉 @YHXX_UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан бугун, 24 июнь куни, “БРИКС плюс” форматидаги Глобал ривожланиш масалалари бўйича юқори даражали мулоқотда иштирок этади.

Форум кун тартибидан 2030 йилга қадар Барқарор ривожланиш кун тартибини амалга ошириш борасидаги глобал шерикликни мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.

Сегодня, 24 июня Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Председателя КНР Си Цзиньпина примет участие в Диалоге высокого уровня по вопросам глобального развития в формате «БРИКС плюс».

В повестку дня форума включены вопросы укрепления глобального партнерства по реализации Повестки устойчивого развития на период до 2030 года.

#Mirziyoyev #sammit #BRIKS #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter