Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
22.1K subscribers
18.9K photos
16K videos
13 files
14.7K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 267-60-10

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
Давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хоразм вилоятига келди. Уни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Икки давлат байроқлари, гуллар билан безатилган Урганч халқаро аэропортида миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилди.
Ташриф чоғида Хива шаҳрини зиёрат қилиш режалаштирилган.

Президент Азербайджана Ильхам Алиев, находящийся в нашей стране с государственным визитом, прибыл в Хорезмскую область. Его встретил Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев.
В международном аэропорту Ургенча, украшенном государственными флагами двух стран и цветами, исполнены национальные песни и танцы.
Лидеры ознакомятся с достопримечательностями Хивы.

#Mirziyoyev #tashrif #Ozarbayjon #Xorazm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қидирув

⚡️Янгийўлда ЙПХ инспектори тўхтатган ҳайдовчи қидирувда бўлиб чиқди

Жорий йилнинг 19 июнь куни Янгийўл шаҳрида ЙПХ инспектори Ф.Мирпўлатов томонидан текшириш мақсадида "TAYOTA PRADO" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи тўғрисида маълумотлар планшет базасига киритилганда, ҳайдовчи 1987 йилда туғилган Бухоро вилоятида яшовчи фуқаро Қ.Б эканлиги, у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан айбланиб, Бухоро вилояти Ғиждувон тумани прокуратураси томонидан қидирув эълон қилинганлиги маълум бўлди.

📄Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ушбу шахс Янгийўл шаҳар ИИБга топширилди.

👉
@YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👫Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади

👉
@YHXX_UZ
ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИНИНГ МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДEКСИ

128 прим 1 моддаси. Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши

Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши (бундан телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланиш мустасно), — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз: Ҳозирги кунда БҲМ 300 минг сўмни ташкил қилмоқда.

👉 @YHXX_UZ
🚘 Пойтахтга кириб келаётган "Nexia-3" автомобили тўхтатилиб текширилганда...

⚡️Бугун, 2022 йил 22 июнь куни соат 11:10 ларда Учтепа туманида жойлашган “Назарбек” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Д.Жўраев томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган, ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган А.Н. бошқарувидаги "Nexia-3" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонида бўлган сигарета қутиси ичидан жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

📄Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.Н. ва топилган модда Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.

👉
@YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу лавҳада кўриб турганингиз - Озарбайжон Президентининг матбуот котиби Азер Гасимов ва хоразмлик юртдошимиз Улуғбек Матниёзов.

Бир вақтлар ҳарбий хизматни биргаликда ўтаган дўстлар 35 йил ўтиб яна учрашдилар. Оға-инидек бир-бирини бағрига босиб, бошларидан кечирганларини, хизматдаги хотираларини эсладилар, ҳаёти, турмуши, ишидан сўзладилар. Жудаям самимий, кўзларга ёш келтирувчи учрашув бўлди.

Бу воқеа бугун Хивада, Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари шаҳарни зиёрат қилаётган пайтда содир бўлгани ҳам чуқур рамзий маънога эга. Шу учрашув ҳам ўзбек ва озарбайжон халқлари дўстлигининг илдизлари чуқурлиги, тақдирларимиз бир-бирига нақадар боғланиб кетганига яна бир мисол.

P.S. Озарбайжонлик ҳамкасбимнинг ўзбекистонлик дўсти билан учрашиш орзусини рўёбга чиқара олганимиздан, ушбу учрашувни унинг таваллуд кунида ташкиллаштира олганимиздан хурсандмиз.

Facebook|Instagram|Twitter
🛣 Ижтимоий тармоқда тарқалган, Ахмад Дониш ва Етти чинор кўчалари кесишмасидаги ноқулайлик юзасидан маълумот

❗️Етти чинор кўчасидан Юнусобод йўналиши бўйлаб ҳаракатланмоқчи бўлган ҳайдовчилар:

🔹Етти чинор, Мойқўрғон кўчасидан А.Дониш кўчаси бўйлаб орқага қайрилиб олишлари мумкин.
Етти чинор к. - Мойқўрғон к. - А.Дониш к. йўналиши бўйлаб ҳаракатланиш масофаси 730 метрни ташкил этади.

❗️Етти чинор кўчасидан А.Дониш кўчасига чиқиб Юнусобод йўналиши бўйлаб ҳаракатланмоқчи бўлган ҳайдовчилар биринчи тасмадан тўртинчи тасмага ўтиб ҳаракатланиши учун етарлича масофа йўқлиги, ҳайдовчиларга қийинчиликлар туғдириб, тирбандликлар юзага келмоқда. 1-тасмадан 4-тасмага ўтиш оралиқ масофаси 35 метрни ташкил этади.

🔹Шу сабабдан, қатнов қисмида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликларни олдини олиш мақсадида 1.1 ва 1.18 ётиқ йўл чизиқларини чизиш ишлари амалга оширилишини маълум қиламиз.

👉 @YHXX_UZ
#Об_ҳаво

🌦 23 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚘 Қўпол қоидабузарликлар содир этган ҳадовчиларга суд томонидан жазо белгиланди

🏢 Наманган вилояти, Косонсой туман маъмурий суди томонидан, қоидаларни бузган бир қанча ҳайдовчилар юзасидан тўпланган ҳужжатлар ўрганилиб, жазо чоралари белгиланди.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍺🙇🏻‍♂️ Бир ой олдин маст ҳолда автомобиль бошқариб, ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган шахс яна ушбу қоидабузарликни такрорлади ва ЙТҲ содир этди

👉
@YHXX_UZ
Форд — дунё автомобиль саноати отаси ва унинг улкан компанияси ҳақида

1903 йил 16 июнь куни АҚШнинг Детройт шаҳрида янги автокомпания — «Форд» ташкил қилингани ҳақида ҳужжат имзоланди. Бугунги кунга келиб дунёдаги энг кўп сотилувчи автобрендлар рўйхатида юқори поғонада турувчи ушбу компания тарихи ҳақида.
Генри Форд — компания асосчиси.

👉батафсил

👉@YHXX_UZ
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 131-модда.
Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш
Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши — транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

👉батафсил

👉@YHXX_UZ
🔹#Об_ҳаво

🔹Гидрометеорология хизмати марказининг
хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Момақалдироқ пайтида шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-37° гача кўтарилади.

🔹Пойтахтимизда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 32-34° гача исийди.

🔹Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Момақалдироқ пайтида шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-25° бўлади.

👉@YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХХ томонидан 20 июндан 30 июнга қадар «ДИҚҚАТ ПИЁДА» тадбири ўтказилмоқда

Ушбу тадбир доирасида жойларда пиёдаларга янги таҳрирдаги йўл ҳаракати қоидалари тушунтирилиб, пиёда ёки транспорт воситасида ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирилди.

👉@YHXX_UZ
Қайси белги кесишадиган йўл бўйлаб ҳаракат қилаётган транспорт воситаларига йўл бериш мажбуриятини юклайди?
Anonymous Quiz
3%
1
17%
2
21%
3
57%
4
2%
5
Forwarded from Samarqand | Kun.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Samarqandda qoida buzgan haydovchining ayoli erining mashinasini evakuatorga ortishlariga monelik qildi

Yo‘l patrul xizmati xodimi talabiga ko‘ra, avtomobil boshqarish huquqini beruvchi hujjatlarni taqdim etmaslik - albatta ma’muriy javobgarlikka sabab bo‘ladi.

👉 https://kun.uz/uz/10249182

Kun.uz rasmiy kanali