Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.9K subscribers
20.1K photos
17.2K videos
14 files
15K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 267-60-10

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
Қизил автомобиль ҳайдовчисига трамвай йўли бўйича ҳаракатланишга рухсат этиладими?
Anonymous Quiz
32%
Рухсат этилади
67%
Тақиқланади
1%
🤷‍♂️
⚡️ Тақиқланган модда билан боғлиқ навбатдаги факт

🔹2022 йил 7 апрель куни соат 00:30 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Олтин топган” тўсиқ-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Ф.Мирзабоев томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган, ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Э.Э. бошқарувидаги "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан целлофанга солинган, оқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда топилган.

📄Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомобилда бўлган фуқаролар ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

❗️Текширувлар давом этмоқда...

👉
@YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚔 Қибрай туманида жаримани ўз вақтида тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича рейд ўтказилмоқда

©️ "Ўзбекистон 24" телеканали

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ 2022 йил 1 декабрдан йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилади

🎤АОКАда ўтказилган брифингда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи ўринбосари полковник Эрали Бозоров «Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори моҳияти юзасидан маълумот берди.

🔹2022-2025 йилларда Жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясига мувофиқ, шунингдек, автомобиль йўлларида инсон ҳаёти ва соғлиғига таҳдид қилувчи ҳар қандай ҳодисалардан кафолатли ҳимоя қилиш мақсадида Қарорда бир қатор вазифалар белгиланди:

Батафсил

👉 @YHXX_UZ
#Об_ҳаво

🌤 8 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚙 🔊🚨🙅🏻‍♂️

📄"Сирена" ва "Мигалка" ўрнатилган яна бир автомобиль бўйича чора кўрилди

Термиз шаҳридаги рейдлар давомида тўхтатилган "Nexia-3" русумли автомобилга рухсат этилмаган махсус қурилмалар ("сирена" ва "мигалка") ўрнатилганлиги ва ён орқа ойналари рухсатсиз туси ўзгартирилганлиги маълум бўлган. Ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
🚘Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисларида назарда тутилмаган фойдаланиш даврида транспорт воситаларини бошқариш, худди шунингдек фақат мазкур суғурта полисларида кўрсатилган ҳайдовчилар айни шу транспорт воситаларини бошқариши тўғрисида мазкур суғурта полисларида назарда тутилган шартларни бузган ҳолда транспорт воситаларини бошқариш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

👉 @YHXX_UZ
“Ҳар бир вилоятда йирик цемент корхоналари ва хусусий корхоналар билан биргаликда йўл қуриш ва эксплуатация кластерларини ташкил этиш орқали ички йўлларнинг эгасини топиш бўйича топшириқ берган эдим.

Бу борада Қорақалпоғистон, Жиззах, Қашқадарё ва Навоийдаги ишлар аҳволи қолган ҳудудларга қараганда ҳали суст”, деди Президент.

Бу ҳудудлар ҳокимларига масаланинг ичига кириб, жиддий шуғулланиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Умуман, 2022 йилда 2 минг 300 километр, шу жумладан Андижонда 270 километр, Фарғонада 200, Қашқадарё ва Тошкент вилоятида 190, Навоий, Наманган ва Самарқандда 180, Бухоро, Жиззах ва Сурхондарёда 170, Қорақалпоғистон ва Хоразмда 160, Сирдарёда 150 километр цемент-бетон қопламали ички йўлларни барпо этиш вазифаси қўйилди.

Бунинг учун 2022 йилда цемент ишлаб чиқариш ҳажми 3,5 миллион тоннага кўпаяди. Яъни, жорий йил якуни билан маҳаллий цемент ишлаб чиқариш ҳажми 18 миллион тоннага етади. Бу билан ички эҳтиёжлар тўлиқ қопланиши таъкидланди.
#Тарих

🎞 Пиёдаларни ўтиш жойида хавфсизликни таъминлаётган йўл назоратчиси, Нью-Йорк, 1925 йил.

👉
@YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шахсий_фикр

🙋🏻‍♂️Ҳайдовчи: "Камералар кўпайса қоидабузарлар тўғри юришни ўрганади"

📸Туман (шаҳар) ҳокимликларига ўз ҳудудларидаги автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилади.

🖥 2023 йил якунига қадар
пойтахтнинг барча чорраҳаларида, шунингдек, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларининг йирик асосий серқатнов чорраҳаларида, 2024 йил якунига қадар Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларининг барча чорраҳаларида рақамли бошқарув тизими жорий қилинади.

👉 @YHXX_UZ
Ички йўлларни яхшилаш, кўчатлар экиш, давлат хизматларини кўрсатишни соддалаштириш масалалари ижроси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жами 2 минг 300 километр цемент-бетон қопламали ички йўллар барпо этиш вазифаси қўйилди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатлар экиш, янги суғориш тизими ва қудуқ қазиш ишлари сифати кўриб чиқилди.
Келгуси йил якунига қадар давлат хизматлари сони 300 тага етказилиши белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по улучшению внутренних дорог, озеленению, упрощению оказания государственных услуг.
Поставлена задача построить внутренние дороги с цементобетонным покрытием общей протяженностью 2,3 тысячи километров.
Рассмотрен ход высадки саженцев, прокладки сетей орошения и бурения скважин в рамках общенационального проекта «Яшил макон».
Определено, что до конца следующего года количество госуслуг достигнет 300.

#Mirziyoyev #videoselektor #infratuzilma #davlatxizmatlari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚘 Автомобиль давлат рақам белгисини яширманг

⚡️Сўнгги вақтларда автомобиль давлат рақам белгисини турли ашёлар билан беркитиб ҳаракатланиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда. Камералардан яширинмоқчи бўлган бу каби масъулиятсиз, қоидабузар ҳайдовчилар сабаб айрим вақтларда жарима қоғози бошқа манзилга ҳам бориш ҳолатлари кузатилмоқда. Суриштирув олиб борилиб, ҳолатга тўлиқ ойдинлик киритилгандан сўнг, барибир асл қоидабузар аниқланмоқда.

‼️Мана шундай ғайир йўлни танлаш ниятида бўлган айрим ҳайдовчиларни огоҳлантирамиз. 🚘 Давлат рақам белгисини яширманг. Яширсангиз ҳам масъул ходимлар барибир сизни топишади!

🛣 Йўлда барча хавфсиз ҳаракатланиб, оиласи бағрига соғ-саломат етиб боришини истаймиз!

(Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан видеодаги ҳолат бўйича ҳайдовчига баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган)

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ЙТҲларнинг олдини олишда йўл инфратузилмасининг сифати жуда муҳимдир

🛣Тошкент вилояти автомобиль йўллари кўрикдан ўтказилиб, носозликларни бартараф этиш, белги ва чизиқларни янгилаш чоралари кўрилмоқда.

👉
@YHXX_UZ