XORAZMBUGUN/24| РАСМИЙ КАНАЛ️
30K subscribers
32.7K photos
6.76K videos
21 files
21K links
Жаҳонда ва Хоразмда бўлаётган энг сўнги янгиликлар бизнинг каналдан топишингиз мумкин.

Хоразм вилоятида бўлаётган хабарларни @BLOGERUZ 👈 га юборинг.

Реклама бериш:

@Blogeruz👈🏻
Download Telegram
Хива-Урганч йўли ҳам ёпилмоқда. Янгилик тўлдирилиб борилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE2gxUG9XIul30yonw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_рейд

Урганч шаҳрида тиббий ниқоб тақмаган фуқоролар учун маъмурий байёномалар тузилмоқда, хурматли фуқаро ўзингизни ва ўзгаларни асранг
.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE2gxUG9XIul30yonw
⚡️⚡️Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 5 тага ошиб, 88 нафарни ташкил этмоқда.

Шулардан 2 нафари Хоразмда қайд этилган.

#Уйдақолинг

👉 @XORAZMBUGUNN 👈
Бугун Хоразм вилоятининг шаҳар ва туманларига борадиган йўллар вақтинчалик ёпилди бир тарафдан бу холат жуда тўғри қарор чунки айрим одамларга кунда тв, радио ва интернетда кунда огоҳлантирилса ҳам яна кўчага чиқиб кетаётганлар кўп бўлмоқда, бугун куннинг энг катта мавзуси бу Хоразмда 2 та одам коронавирусга чалингани бўлди, айтишларича туманлар ичидаги йўллардан ҳам ўтказишмаётган эканлар, билмадим бу қанчалар тўғри аммо агар ростан ҳам туманларни ичидаги қишлоқларда юриш чекланган бўлса унда кўчма дўконлар ташкил қилинса яхши бўларди сабаби ҳамма ҳам ваҳима қилиб уйига қоп-қоп нарса йиғгани йўқ, Урганч шаҳардан ташқари худудда (тумандан) қатнаб ишлайдиганлар энди нима қилишади? улар ҳам бирданига иши тўҳтайдими? Агар шундай бўлса яхши чунки кўпчилик орасида юрган одам янада кўпроқ одамга юқтиради хавфсизликдан барча харакатлар тўхтагани мақул, буларнинг барчасини таклиф сифати қарашингизни сўрардим.

👉 @XORAZMBUGUNN 👈
Корябсизми 14-16 соатлаб ниқоб таққан италиялик шифокорлар...
Бизни шифокорларга рахм қилинг бефарқ болманг уйда қолинг

👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE2gxUG9XIul30yonw
⚡️⚡️Айни вақтгача мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 16 тага ошиб, 104 нафарни ташкил этмоқда.

Уларнинг 6 нафари 26 март куни Москва–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар, 7 нафари ҳам 26 март куни Истанбул–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар орасидан ҳамда 3 нафари беморлар билан мулоқотда бўлганлар орасидан аниқланган.

Шунингдек, охирги кун давомида 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

👉 @XORAZMBUGUNN 👈
Хоразм вилоятига Кириш-чиқишни таъқиқлаш бўйича расмий хабар!

Хоразм вилояти аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясини вилоят ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида, вилоят ҳокимининг 2020 йил 27 март куни 85Ф-сон фармойишга асосан 2020 йил 27 март куни соат 15:00дан бошлаб, вилоятнинг барча туманлар ва шаҳарларига, шунингдек республиканинг барча ҳудудларига транспорт воситаларида (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) кириш ва чиқиш ҳаракатлари тўхтатилди.

Вилоятнинг туман (шаҳар)ларига кириш ва чиқишдаги ЧЕКЛОВЛАР ташиш билан боғлиқ ҳолатларга, шунингдек, туман (шаҳар)да доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга туман (шаҳар)га кириш учун, шунингдек, туман(шаҳар)даги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилот (нодавлат ташкилот)ларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда вилоят ҳокимининг алоҳида топшириғига асосан туманларга бириктирилган масъул ходимларга нисбатан ТАТБИҚ ЭТИЛМАЙДИ.

Туман (шаҳар) ҳудудларини боғловчи асосий йўллардан ташқари ички айланма кўча ва йўлларда ҳаракат тақиқланди.
Шаҳар (туман)га кириб келаётган ва чиқаётган ҳар қандай юк ташиш машиналари, ходимлар бошқарувидаги автомашиналар мажбурий дезинфекция қилинади.

Шу билан бир қаторда Урганч шаҳри ҳудудида барча қатновлар (йўловчи ташувчи, онлайн хизмат кўрсатувчи автомашиналар, автобус ва микроавтобуслар) ҳаракати тўхтатилди.

Корхоналарнинг озиқ-овқатларни хонадонларга етказиб бериш автомашиналари ҳаракатланиши мумкин.
Ҳар бир туман (шаҳар)лар ҳудудларига кириш-чиқишни назоратга олиш ва автомашиналарни дизенфекция қилиш чораларни кўриш мақсадида вақтинчалик маскан (пост)лар фаолияти йўлга қўйилди.

Азиз хоразмликлар, Сизларни яна бир бора карантин даврида тартиб-интизом ва амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этишга ҳамда зарурат бўлмаса уйда қолишга чақирамиз!

Барча саъйи-ҳаракатларимиз – аҳоли саломатлиги ва осойишталиги учун! Уйда қолинг!

👉 @XORAZMBUGUNN 👈
Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар Хоразм вилоятидан карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами:

Хоразм вилоятида – 115 та ҳолат қайд этилган

Қадрли хамюртлар каринтин қоидаларига риоя қилаялик.

ИИВ ахбороти.

👉 @XORAZMBUGUNN 👈
Урганч туманида кенг миқёсли дезинфексия ўтказилмоқда, туманнинг марказий кўчалари ва қишлоқ йўллари трактор ёрдамида махсус ечим билан ишлов берилади.

- Ушбу ишлар туманда вирус тарқалишининг олдини олишга ва ушбу касалликка қарши курашишга ёрдам беради. Яна бир бор, ватандошларимизни уйда қолишга ва карантин қоидаларига риоя қилишга чақирамиз.
Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE2gxUG9XIul30yonw
@XORAZMBUGUNN жамоасидан янгилик юртимизда хозир карантин муносабати билан Хоразм вилояти бўйлаб озиқ овқатларни етказиб берувчи тадибркорлар диққатига эндиликда сиз биз билан реклама бўйича катта чегирма орқали ўз махсулотингизни реклама қилишингиз мумкин, демак шошилинг.

Реклама учун аълоқа: @Todaykhorezm

👉 @XORAZMBUGUNNN 👈
Хоразм вилоятида ҳам барча постларда назорат кучайтирилди

Хоразм вилоятида ташкил қилинган қўшни Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятлари билан боғловчи йўлларда жами 4 та постларда кучайтирилган тартибда вилоят ИИБ ЙҲХБ, Патрул-пост хизмати, Миллий гвардия ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари хизмат олиб боришмоқда.

Вилоят худудига кириб чиқадиган барча транспорт воситалари ҳаракати чекланган бўлиб, юк автомашиналари бундан мустасно ҳисобланади. Вилоят ҳудудига кираётган ва чиқаётган юк автомашиналари ҳам ушбу карантин постларида дезинфекцияланиб, ҳайдовчиларга доимий равишда ниқоб тақиб юришлари ҳамда шахсий гигена қоидаларига риоя қилишлари юзасидан тушунтириш ишлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE2gxUG9XIul30yonw
⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан 28 март куни вафот этган бемор — асли шифокор. У ўзини уйда даволашга уринган

Ўзбекистонда 28 март соат 15:00 ҳолатига коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 16 тага ошиб, 104 нафарни ташкил этмоқда. 28 март куни 39 ёшли бир нафар эркак беморда ўлим ҳолати қайд этилди.

Вафот этган бу бемор, Соғлиқни сақлаш вазирлиги келтирган маълумотларга кўра, Франциядан Ўзбекистонга биринчи касалликни олиб келган бемор аёл билан мулоқотда бўлган.

«У ўз касаллигини дастлаб билган бўлса-да, ўзи врач бўла туриб, юртимизда олиб борилаётган шунча тарғибот ишларига қарамай, шифокорларга мурожаат этмай, уйида яширинча ўзича даволанишга урингани маълум бўлган», — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотида.

У касалликнинг оғир даври бошлангандан сўнггина, 26 март куни Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига тез ёрдам хизмати орқали ётқизилган. 27 март куни Вирусология илмий-текшириш институтига ўтказилган.

«Шу ўринда барчани ташвишга соладиган бир жиҳат бор: бу бемор уйида бўлган пайтда қанча одамлар у билан мулоқот қилган, мулоқотда бўлиб касалликни юқтириб олганлар ўз навбатида яна қанча инсонларга тарқатган», — дейилади вазирлик ахборотида. У айнан қанча одам билан мулоқотда бўлгани, 26-мартга қадар карантинда бўлган-бўлмаганига аниқлик киритилмаган.

👉 @XORAZMBUGUNN 👈
Гурлан-Урганч йўли ҳам ёпиқ хурматли ҳайдовчилар иложи борича уйда ўтиринг барибир туманингиздан чиқиб кета олмайсиз яқинларингизни ўйланг қоидаларга риоя қилинг.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE2gxUG9XIul30yonw
#Yoshlar_kelajagimiz
#Уйда_қол_фойда_ол
#Вирусни_биргаликда_енгамиз

Уйда қолинг ва фойда олинг!

Мамлакатда коронавирус билан боғлиқ мураккаб вазият! Бироқ биз ёшлар ўз ишимизни ва изланишимизни тўхтатмаслигимиз зарур.

Энди жамғармамиз вилоятимиздаги ёш тадбиркорлар иштирокида сизлар учун махсус лойиҳалар ишлаб чиқмоқда. Биз сизга уйда қолиб ҳам фойда топиш усулларини улашамиз.

Хусусан, жамғармамиз #uyda_qol_foyda_ol челленжига старт берди.

- тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар учун етук тадбиркорлар маҳорат дарслари (мастер класс) ўтиб беради.

- тадбиркор бўлмасангиз ҳам уй шароитида фойда топиш йўлларини ўрганишингиз мумкин.

Хуллас, энди биз барчасини уйдан туриб амалга оширамиз!

Танловда иштирок этинг ва ютуқларни қўлга киритинг!!!

Расм ва видео юбориш учун 👉
@Uydaqolfoydaolbot
Бу сурат Гипер маркетда олинган, "Масофани сақлаганингиз учун раҳмат" мана шу сўзларни бизнинг Хоразмдаги хар бир гипермаркет ва бозорларга ҳам ёзиб чиқишса жуда яхши бўларди, бу хар биримиз учун жуда зарурдир, тарқатинг керакли жойга етиб борсин

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE2gxUG9XIul30yonw
Хозирги кунда Хоразм вилоятида карантин , бу эса кўчага чиқавериш ҳам тўғри эмаслигини билдиради бундай пайтда уйдан чиқмай туриб барча маҳсулотларни уйга олиб келиш имконияти барча Урганч шаҳар ва Урганч туманликлар учун яхши имконият туғулди яъни сизга уйга нима озиқ-овқат керак бўлса бемалол мана шу рақамларга кўнғироқ қиласиз ва тезда мана шу чаққон йигитларимиз сизнинг барча буюртма қилган маҳсулотларингизни тезда етказиб беришади.
Тўловлар сиз хоҳлаган усулда пул ўтказиш, терминал орқали ёки пул ўтказиш орқали тўлов қилишингиз мумкин.

Инстаграм: @bekzod_ahmedov977

📞 +998974525353

#Reklama

👉 @XORAZMBUGUNN 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хоразм_вилояти_ИИБ_огохлантиради

Бугун Урганч шаҳри бўйлаб кўчада ИИБ ходимлари мошинада хар бир кўчага кириб ҳаммани огоҳлантириб чиқмоқда, яъни 24-мартдан бошлаб кўчада юрганда барча ниқобда бўлиши шарт, жамоат жойларида 3 тадан кўп одам йиғилиши мумкин эмас, зарурат бўлмаса кўчага чиқманг. Бу огоҳлантиришлар барча шаҳар ва туманларга тегишли.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE2gxUG9XIul30yonw
⚡️Ўзбекистонда 30 март соат 00:01 дан 20 апрель 00:01 га қадар мавжуд барча аэропортлар ёпилади ва авиақатновлар бутунлай тўхтатилади — Республика махсус комиссияси

👉 @XORAZMBUGUNN 👈
РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️Хусусан Хоразм вилоятига, 2020 йил 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар
Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилади.

Мазкур рухсатномалар қуйидаги фаолиятларни амалга ошириш учун бириктирилган автотранспорт воситаларига тақдим этилади:

👉озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланадиган ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари, шунингдек, мазкур ташкилотларда доимий меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари;

👉Санитария ва гигиена маҳсулотларини (коронавирус инфекциясидан ҳимояловчи ва дезинфекция қилувчи воситалар) ишлаб чиқарувчи ва чакана савдо, дорихона фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситалари;

❗️Бунда, юридик ва жисмоний шахсларнинг ишчи ходимлари марказлашган тартибда автобус (микроавтобус) орқали Хоразм вилояти марказига киритиши белгилаб қўйилмоқда.

П.С: Демак Хоразм вилоятида шаҳсий авторанспортингизни фақатгина руҳсатнома билан бошқаришингиз мумкин бўлади, шаҳсий автомобиллар харакати қисман тўхтатилади, бекордан бекорга мошинада кўча санғишмага эндиликда йўл қўйилмайди.

👉 @XORAZMBUGUNN 👈
Шахсий автомобилларда ҳаракатланиш бўйича чеклов:

Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксиларга (ўзларининг рўйхатдан ўтган маъмурий ҳудуди доирасида) йўловчиларсиз, етказиб бериш хизмати (курьер, доставка) билан шуғулланишлари мумкин.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE2gxUG9XIul30yonw