XORAZMBUGUN/24| РАСМИЙ КАНАЛ️
30K subscribers
33.6K photos
6.91K videos
22 files
21.6K links
Жаҳонда ва Хоразмда бўлаётган энг сўнги янгиликлар бизнинг каналдан топишингиз мумкин.

Хоразм вилоятида бўлаётган хабарларни @BLOGERUZ 👈 га юборинг.

Реклама бериш:

@Blogeruz👈🏻
Download Telegram
Хоразмда соат 15:00 холатига овоз берувчиларнинг 72,08% овоз берганлиги бу эса 741 883 та фуқоро эканлигини билдиради.

Хоразмбугун хабарлар👈
Референдумда имконияти чекланган фуқаролар ҳам фаол иштирок этмоқда

Референдумда имконияти чекланган фуқаролар ҳам фаол иштирок этиб, ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланмоқда. Янгибозор туманидаги 535 ва 550 участка комиссияси аъзолари кўчма қути билан имконияти чекланган фуқаролар хонадонида бўлишди.

Хоразмбугун хабарлар👈
“Ўзбекнефтгаз” заправкаларида Аи-92 бензини нархи яна пасайиши кутилмоқда

Айни пайтда УНГ Петро бензин қуйиш шохобчаларида ушбу маркали бензин баҳорги чегирма нархда — 7 500 сўмдан сотилмоқда.

Хоразмбугун хабарлар👈
Orzudagi texnika uchun pul yetmayaptimi? Xaridni keyinga surishga hojat yo'q

TEMA — Kompyuter bozori'dan kompyuter, smartfon va maishiy texnikalarni eng qulay shartlarda, oldindan to'lovsiz muddatli to'lovga oling. Rasmiy daromad yo'q deysizmi? Bu muammo emas, shaxsiy plastik kartaga doimiy tushumlar bo'lsa ham bo'lib to'lash asosida olish mumkin.

Muddatli to'lov — shariat talablariga mos ravishda Nasiya (taqsit) savdosi asosida amalga oshiriladi,

👨🏻‍💻 Aloqa: @computer_support_bot
+998995603555 | +998995603666
📍 Manzil: Urganch sh. A.Temur 145

👍 @tema_computer
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янгибозор, Боғот туманларининг айрим ҳудудларида электр энергиясида узилишлар бўлиши мумкин.

Янгибозор туманининг Тозадурман, Шоирлар, Бархаёт, Халқобод маҳаллаларида

Боғот туманининг Ўзгариш, Хунарманд, Боғистон, Деҳқонобод, Узумзор, Юксалиш, Намуна, Усталар, Гулзор маҳаллаларида

Жорий йилнинг 1-май куни соат 10:00 дан 18:00 гача жорий профилактика ишлари сабабли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин.

Хоразмбугун хабарлар👈
🤯 Mahalliy universitetlarda ta'lim olishga unchalik xohish istagingiz yo'q bo'lsa nima qilish kerak.
Ammo xorijga uchib ketish istagi yoki imkoniyati yo'q bo'lsachi?


Sankt-Peterburg Davlat Texnologik Instituti(SPbDTI) - sirtqi va masofaviy ta'limga hujjatlarni qabul qilish boshlanganini e'lon qiladi.

👨‍🎓 @rosuniversitet_uz sizga barcha kerakli ma'lumotlarni taqdim etadi, shuningdek hujjatlarni qabul qilish va yig'ishda yordam beradi.

☎️ Batafsil ma'lumot uchun:
+7 964 385 56 56
+998 99 544 56 56
+ 998 91 915 56 56

Instagram | Web sayt | Facebook | Telegram
⚡️Бугун, 1 майдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига кўра, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 330 000 сўм этиб белгиланади.

Хоразмбугун хабарлар👈
⚡️Ҳаж сафарини ташкил этиш тартиби тўғрисида ХАБАРНОМА

❗️Шу кунларда ижтимоий тармоқларда ҳаж ибодатини ташкил этиш тўғрисида реклама ва эълонлар кўпаймоқда. Мазкур хабарларда ҳаж сафарига жўнатишга оид янгиликлар, тўловларни қабул қилиш шакли ва кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида асоссиз маълумотлар тақдим этилмоқда.

Таъкидлаш керакки, юртимизда “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилади.

📃Мазкур ҳужжат асосида тузилган “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Жамоатчилик Кенгаши аъзолари қаторида ушбу  муқаддас ибодатларни уюштириш бевосита Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси зиммасига юкланган.

❇️Мазкур ташкилотларга Ҳаж ва Умра мавсумида зиёратчиларнинг соғ-саломат ва ибодатларини тўла-тўкис бажариб келишини таъминлаш мақсадида, Саудия Арабистонидаги тегишли вазирликлар билан зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи муассасалар, меҳмонхоналар, транспорт ва озиқ-овқат корхоналари билан шартномалар тузиш ваколати берилган.

‼️Шу боис, Ҳаж ва Умра мавсумларида диёримиз зиёратчиларини кузатиш ва кутиб олиш ишларини ташкил этиш, шу жумладан зиёратчиларнинг Саудия Арабистонига бориши, у ерда бўлиши ва у ердан қайтиб келишлари Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади.

🔷Қайд этиш керакки, Саудия Арабистони қонунчилигига кўра ҳам, ҳаж сафари дунё давлатларининг ваколатли ташкилотлари билан мазкур мамлакатнинг Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади. Мазкур келишувлар асосида ташкил этилмаган ҳаж зиёратига уриниш ушбу улуғ амалнинг энг муҳим рукнлари бўлмиш – Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида ибодат қилиш имкониятини бермайди.

🔴Саудия Арабистони ҳудудида ҳаж тартибларини бузиш эса ушбу мамлакат қонунчилиги асосида чора кўрилишига олиб келади. Шу боис, ҳаж тадбирини ташкил этиш вазифаси сайёҳлик фирмаси ёки турагентликлар ваколатига кирмайди❗️

Мазкурлар томонидан ҳаж ибодатини ташкил этишга уриниш эса амалдаги қонун ҳужжатларига зиддир.

☑️Шунингдек, муборак сафарларга ноқонуний йўллар билан боришга интилиш Саудия Арабистонидан депорт қилиш ва Саудия Арабистонига ҳар қандай виза билан 10 йил муддатга киришни тақиқлаш ҳамда 100.000 саудия риёли (26.000 АҚШ доллари) миқдорида жарима солишга олиб келиши ҳақида огоҳлантирамиз.

🔷Биз ибодатларингиз мукаммал, сафарингиз хавфсиз ва хотиржам бўлиши тарафдоримиз. Сиздан турли алдовларга учмасдан, ҳукумат кўмагида ташкил этилаётган расмий, хавфсиз ва ишончли сафарни адо этишни тавсия этамиз.

Хоразмбугун хабарлар👈
Кеча ва бугун Урганч шаҳрида ЙТҲ лар юз берди

Кеча Урганч шаҳри Алъ-Хоразмий кўчасида Nexia 2 ва Nexia 3 иштирокида ЙТҲ юз берди.

Бугун Урганч шаҳар Гурлан кўчасида иккита Spark иштирокида ЙТҲ юзберган. Айтишларича автомобиллардан биттачи қарама-қарши йўлга чиқиши оқибатида иккинча автомобилга бориб урилган.

Хоразмбугун хабарлар👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👨‍⚕️ Тиббиёт фанлари доктори, Колопроктолог, Хирург
Сапаев Дилшод Аминович

Кўпчиликда муаммо бўлган долзарб касаллик тўғри ва йуғон ичак касалликлари ҳақида қисқача маълумот.

☝️Мутахассислар - клиника сифатининг асосий кўрсаткичи!

⭐️«Yulduz Med Service» - Саломатлигингиз ишончли қўлларда!

Мутахассис маслаҳатига ёзилинг:
☎️ | 93 - 750 00 00
☎️ | 93 - 740 00 00
📍 | К.Отаниёзов кўчаси 1/4 (Шошилинч касалхонаси «Экстренная»)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Урганч шаҳрида Zil ва Damas иштирокида ЙТҲ юз берди

Ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳрида халқ тили билан айтганда ОБЛ ГАИ ёнидаги йўлда Zil ва Damas иштирокида ЙТҲ юз берган. Оқибатда Zil ағдарилиб кетган, Damas га ҳам жиддий зарар етган. Zil семент ортиб келаётганлиги айтилмоқда.

Хоразмбугун хабарлар👈
🚜 Тупроққалъа туманида ноқонуний тупроқ қазиш ҳолати тўхтатилди

👮‍♂️ Хоразм вилояти Табиат ресусрлари бошқармаси Тупроққалъа туман бўлими давлат инспекторлари томонидан "Шехлар" маҳалласи ҳудудида фуқаро Б.Ж томонидан тупроқ қазиб олаётганлик ҳолати аниқланди.

🔹 Ҳолат юзасидан фуқаро Б.Ж га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 82-моддаси 2-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорда жарима қўлланди.

Хоразмбугун хабарлар👈
ХИВА ШАҲАР ТУРИЗМ ВА МАДАНИЙ МЕРОС ТЕХНИКУМИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЛАБОРАТОРИЯ ХОНАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 10-мартдаги “2022-йилда туризм ва маданий мерос обектлари инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 110-сонли қарорига асосан Хива туризм ва маданий мерос техникумини реконструкция қилиш вазифаси белгиланган.

Хоразм вилояти туризм ва маданий мерос бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Азамат Хужаев ҳамда Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетов Хива шаҳар туризм ва маданий мерос техникумига ташриф буюриб, амалга оширилаётган таъмирлаш-жиҳозлаш ишлари билан танишдилар.

Хоразмбугун хабарлар👈