Hidayah | الهداية 📚
1.66K subscribers
23 photos
31 videos
2 links
- Баъзан ақлдан, баъзан эса қалбдан чиққан калималар, манфаатли деб топганимни жойлайман, манфаатсиз деб хисобласангиз шунчаки тарк этинг.
Манбасиз олаверинг, мулк Аллохники.
Download Telegram
Вақт ҳар нарсага давo, десалар ишонманг, чунки Аллоҳдан бошқа даво йўқдир.
Аллоҳ шифо берса шифоланасиз, унуттирса унутасиз, ҳотиржамлик берсагина бахтли бўласиз, вақт шунчаки сабабдир холос..
290
оиладаги мухаббат..
Hidayah
— Оиладаги муҳаббат ўлдим-куйдим, романтика ва ҳоказолардан иборат бўлмайди. Бу — кинолардаги хом хаёл, холос.
157
— Қизимни бахтли қилиш учун нимангиз бор?
— Бир жавон тўла, ярми ўқилган, ярми ўқилмаган китобларим бор... Келса, қолганини бирга ўқиймиз..)
3127
Hidayah | الهداية 📚
Мен фақат Фотима бўлишим мумкин, Алини жимгина севган...
Али Фотимани, Фотима Алини танигани учун севмаган, балки севгани учун таниган эди. Аллоҳнинг амри ила икки руҳ бир том остида бирлашди. Фотима Алида бошланиб Алида тугар, Али ҳам Фотимада бошланиб, Фотимада ниҳоя топарди. Муҳаббат асли шу эмасми?!

Бир-бирига жон қадар яқин бўлиш шу эмасми?!
372
менга айт менга қизиқ мен эшитаман…

тонгда қандай кайфиятда уйғонганинг, кунинг қандай ӯтгани, нималар жонинга озор бергани, нималар юзингга табассум оралатгани барчасини энг майда тафсилотларига қадар билишни хохлайман…

ёқтирмасачи ?
эшитмасачи ? дема, иккиланма барини борича..

сен шубхаланасан қалбингни “ сӯзларим билан бездирмадимми?” хадик эгаллайди аммо билмайсан…

забонингдан чиқаётгпн жумлалар қулоқларимда шер бӯлиб ӯқилишини билмайсан сухбатимиз чӯзилгани сайин кӯпроқ тинглашга ташна бӯлишимни билмайсан юрагингни куйдирган дардларга хеч бӯлмаса сӯзларим ила таскин бӯла олмоқни нақадар хохлашимни билмайсан…

бироқ шуни билки иккимизнинг ӯртамизда “ортиқча” деган сӯз йӯқ узоқ сукутдан тортиб узуқ-юлуқ гапларгача барчасининг ӯз ӯрни ӯзгача жозибаси бор.

сен сӯйлайвер мен вужудим билан қулоқларга айланган холда тинглашга давом этаман…
1175
Аллоҳ ҳеч қачон бандасини унутмайди. Кечикаётган ҳар бир дуо рад этилгани эмас, балки энг гўзал вақт учун сақланаётганидир. Сабрни қўйиб юборманг, таваккални тарк этманг. Чунки Аллоҳ энг яхши режа қилувчидир.
195
...
Hidayah
шоир айтади:

сенга яқин бӯлганим ӯша висол кунларини эсладим.
айрилиқ юрагимдаги алангани қӯзғатди.
Аллохга қасамки айрилиқ хаёлимда хам йӯқ эди.
аммо замоннинг ӯзгаришлари ажабланарли…
153
Жаҳл чиқиб турган вақтда гаплашиш кичик тушунмовчиликни ҳам катта жанжалга айлантиради. Кўп гапириш, ўз сўзини ўтказишга уриниш жанжални баттар аланглатади.
Зеро: "Кўп гапирган кўп хато қилади. Кўп хато қилганнинг ҳаёси камаяди. Ҳаёси камайганнинг тақвоси сусаяди. Тақвоси сусайганнинг қалби ўлади. Қалби ўлган эса жаҳаннамга киради.."
150
- кун келади хар жума мен учун гул ва китоб олиб уйга қайтасан..
180
менсизликда сенсизлик.
Hidayah
менсизликда сенсизлик
сенсизликдачи?
сенсизликда менсизлик
менсизликдачи?
менсизлик ва менсизлик олам аро тенгсизлик
менсизлик ва менсизлик?
тўхта ўзи кимсизлик?!
агар менсиз сенсизлик
унда сенсиз менсизлик
биз бўлмасак дунёда
қолар факат чексизлик.
365
озми-кўпми умр кўрдим мен ҳам қаранг,
бир дилга бахт, бир дилга дард солиб қўйдим.
нима учун кўзинг бунча маҳзун деманг,
табассумни оҳиратга олиб қўйдим…
161
баъзан..
Hidayah
баъзан сиз одамларни ҳатто сезмасдан қўйиб юборасиз. ҳар куни улар ҳақида ўйлашни тўхтатасиз. Сиз уларнинг хабарларини кутишни тўхтатасиз. Энди уларга ҳаётингизда жуда кўп жой эгаллашларига рухсат бермайсиз. Сиз келган жойингиздан Давом этасиз улар ҳақида қайғурмасдан кунингизни ўтказасиз. Сиз улардан узр сўраб қайтишларини кутишни тўхтатасиз. Улар энди ҳаётингизнинг бир қисми эмаслигини қабул қиласиз. Сиз уларни қўйиб юборасиз, шунчалик оддий ва сўнгида уларсиз сизга анча яхши эканлигини тушуниб етасиз.
243
аёл-қизлар учун давомий интизом канали, Аллоҳнинг розилиги учун тоатда, интизомда ва фойдали одатларда қўллаб-қувватлаш мақсадида очилди. Аллохга таваккул қилган холда бошладик, инша Аллох хайрли ва манфаатли бўлсин. Аллоҳ муваффақ қилсин.


📍https://t.me/+-4IsI9N6la42NDk6
24
Баъзан бу дунёнинг шовқинида қалбимиз хотиржамлигини ва баъзан ӯзлигимизни хам йўқотамиз ибодатларимизни ташлаб қоямиз Роббимиз истаганидек банда болмаймиз. Баъзан ҳаёт бир келиб, бор суянганларимизни олиб кетади. Кимсасиз, нарсасиз қолдиради...
Шунда қўлларимиз бўшаб, осмонга кӯтарамиз - дуо қиламиз, кўз ёшларимиз хам дуога айланади, сукутларимиз эса дардларимизни Аллоҳга сўзлайди. Ҳеч ким тушунмагандек туюлган паллаларда ҳам Роббимиз бизни эшитиб туради.
Лекин айнан ўша пайтда англаймиз: биз йўқотган нарсалар эмас, йўқотмаган Зотимиз бор экан.
Дардлар орқали хузурига чақирмоқ истаган бӯлади Роббимиз...

Ҳамма кетса ҳам, Аллоҳ йонимизда,
Ҳамма унутса ҳам, Аллоҳ унутмас,
Ҳамма эшиклар ёпилса ҳам, Унинг эшиги доим очиқ қолар..

уқишингиз учун ёзилди.
247
Hidayah | الهداية 📚
Аллоҳ иродаси билан қиз бола дунёга келганида ҳар битта қиз бола учун иккита фаришта тайёрлаб қўяр экан. Битта фаришта унинг табассумини санаса, иккинчи фаришта кўз ёшини санар экан. Охират куни табассумига сабаб бўлганларга савоб, кўз ёшига сабаб бўлганларга…
ислом аёлнинг мавқеини шу қадар баланд кўтардики - қиз фарзанд, бўлганида отаси учун жаннат эшигини очади.
жуфти ҳалол бўлганида, эрининг иймонининг ярмини тўлдиради.
она бўлса, жаннат унинг оёғи остида..
22