Hidayah | الهداية 📚
1.58K subscribers
27 photos
33 videos
2 links
- Баъзан ақлдан, баъзан эса қалбдан чиққан калималар, манфаатли деб топганимни жойлайман, манфаатсиз деб хисобласангиз шунчаки тарк этинг.
Манбасиз олаверинг, мулк Аллохники.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
махрнинг чегараси борми?

Муҳаммад Одил Ҳамид
290
— махрга нима истайсиз, уялмай айтаверинг.

ме: Хилол нашрдаги барча китобларни...

— майли озроқ уялақолинг😅.)
3204
Уйимизда деворларни қоплаган жавонлар тўла китобларимиз бўлса, мен сенга ўқиб берсам, сен елкамга бош қўйиб мени тинглайсанми?
2124
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзгардинг...


Бир пайтлар меҳрли эдинг, қандай қилиб бунчалик ўзгардинг?
Ва бу сендан узоқлашган мен аслида ким эдим ўзи..?
Мен сени ўзим ташлаб кетмадим...
Лекин ичимда нимадир аллақачон ўлиб бўлганди...
Кўзимни бураман сени излаб...
Лекин ҳеч қаердан сени тополмайман...
886
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кетишлар — қайтишсиз бўлиши керак... Чунки Аллоҳ йўлида тарк этилган нарса, унинг ўрнига Аллоҳ янада яхшироғини беради. Орқага қайтиш иймонни синовдан ўтказишдир, сабр ва таваккул эса — чин мўминнинг зийнатидир.
2107
In Uzbek we don't say:
"Жаннатда кўришамиз"

But we say:
«Гуллар териб боғи эрамдан,
Дарахтдан тинмайин қушлар сайраса.
Балким бу дунёда кўришмасдирмиз,
Балким дийдорлашармиз анжир гулласа...»
2129
Дунё ташвишлари чарчатган маҳал,
Қалбим соғинчдан ҳуш урса агар,
Сўзсиз бир нуқтага термулиб қолсам,
Ўзингга кел, дема, Ўзимга кел, де... Роббим...
2108
Инсонмиз, баъзан бизга қилинган хийла, хиёнатни ёки бизни хафа қилган бирор инсонни кечиришимиз қийин бўлади — бу бизнинг заифлигимиздан.
Аллоҳ эса биз қулларининг қанчадан-қанча гуноҳларимизни кечиради.
У кечиради, чунки У Раҳмон, У Раҳим.
Биз эса бир оз оғриқни, бир оз адолатсизликни унута олмаймиз…
Аммо Аллоҳга ҳар сафар биз тавба билан қайтганимизда, бағрини яна очади.
Шунда инсон англайди — кечириш кучсизлик эмас, бу қалбнинг буюклигидир.
Ким кечира олса, у Аллоҳнинг раҳматидан бир заррани юрагида ҳис қилган инсондир.
368
Hidayah | الهداية 📚
Бир кун келиб мен ўша қоронғу қабрга кирсам
умрим етмас тавбага, Ё Раб нeтаман?
нафсим ўчоғида зардоб ютаман.
"чарчадингми эй бандам? афв этдим сени,
соғиндим юр"- десанг, ҳозир кетаман.
278
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Лавҳ-ул маҳфузда битилган бахтим,
Саждада Роббимдан сўраган аҳдим.
Дунё зийнатига қизиқмас тахтим,
Сени кутмоқдаман, жуфти ҳалолим...

Расулнинг суннати покиза никоҳ,
Бизга гувоҳ бўлар гуноҳсиз илоҳ.
Кўзимни асрадим, бўлмасдан гумроҳ,
Сени кутмоқдаман, жуфти ҳалолим...

Қуръон садосига тўлсин уйимиз,
Фаришталар айтсин бахтли куйимиз.
Жаннат сари бўлсин борган йўлимиз,
Сени кутмоқдаман, жуфти ҳалолим...

Тақво либосини кийган эй гўзал,
Сенга фидо бўлсин юракдан ғазал.
Бизни қовуштирар Ҳазрати Азал,
Сени кутмоқдаман, жуфти ҳалолим...
397
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳазратимни эслаб...)

Ҳазратни 2015-йил 10-мартдаги видеолари.
Айни шу кун мусулмон аҳли учун катта йўқотиш бўлган..
577
мен ўнута олмайдиган ўликлар бор ва мен учун ўлган тириклар бор..
392
Вақт ҳар нарсага давo, десалар ишонманг, чунки Аллоҳдан бошқа даво йўқдир.
Аллоҳ шифо берса шифоланасиз, унуттирса унутасиз, ҳотиржамлик берсагина бахтли бўласиз, вақт шунчаки сабабдир холос..
290
оиладаги мухаббат..
Hidayah
— Оиладаги муҳаббат ўлдим-куйдим, романтика ва ҳоказолардан иборат бўлмайди. Бу — кинолардаги хом хаёл, холос.
157
— Қизимни бахтли қилиш учун нимангиз бор?
— Бир жавон тўла, ярми ўқилган, ярми ўқилмаган китобларим бор... Келса, қолганини бирга ўқиймиз..)
3129
Hidayah | الهداية 📚
Мен фақат Фотима бўлишим мумкин, Алини жимгина севган...
Али Фотимани, Фотима Алини танигани учун севмаган, балки севгани учун таниган эди. Аллоҳнинг амри ила икки руҳ бир том остида бирлашди. Фотима Алида бошланиб Алида тугар, Али ҳам Фотимада бошланиб, Фотимада ниҳоя топарди. Муҳаббат асли шу эмасми?!

Бир-бирига жон қадар яқин бўлиш шу эмасми?!
372
менга айт менга қизиқ мен эшитаман…

тонгда қандай кайфиятда уйғонганинг, кунинг қандай ӯтгани, нималар жонинга озор бергани, нималар юзингга табассум оралатгани барчасини энг майда тафсилотларига қадар билишни хохлайман…

ёқтирмасачи ?
эшитмасачи ? дема, иккиланма барини борича..

сен шубхаланасан қалбингни “ сӯзларим билан бездирмадимми?” хадик эгаллайди аммо билмайсан…

забонингдан чиқаётгпн жумлалар қулоқларимда шер бӯлиб ӯқилишини билмайсан сухбатимиз чӯзилгани сайин кӯпроқ тинглашга ташна бӯлишимни билмайсан юрагингни куйдирган дардларга хеч бӯлмаса сӯзларим ила таскин бӯла олмоқни нақадар хохлашимни билмайсан…

бироқ шуни билки иккимизнинг ӯртамизда “ортиқча” деган сӯз йӯқ узоқ сукутдан тортиб узуқ-юлуқ гапларгача барчасининг ӯз ӯрни ӯзгача жозибаси бор.

сен сӯйлайвер мен вужудим билан қулоқларга айланган холда тинглашга давом этаман…
1176
Аллоҳ ҳеч қачон бандасини унутмайди. Кечикаётган ҳар бир дуо рад этилгани эмас, балки энг гўзал вақт учун сақланаётганидир. Сабрни қўйиб юборманг, таваккални тарк этманг. Чунки Аллоҳ энг яхши режа қилувчидир.
197
...
Hidayah
шоир айтади:

сенга яқин бӯлганим ӯша висол кунларини эсладим.
айрилиқ юрагимдаги алангани қӯзғатди.
Аллохга қасамки айрилиқ хаёлимда хам йӯқ эди.
аммо замоннинг ӯзгаришлари ажабланарли…
153
Жаҳл чиқиб турган вақтда гаплашиш кичик тушунмовчиликни ҳам катта жанжалга айлантиради. Кўп гапириш, ўз сўзини ўтказишга уриниш жанжални баттар аланглатади.
Зеро: "Кўп гапирган кўп хато қилади. Кўп хато қилганнинг ҳаёси камаяди. Ҳаёси камайганнинг тақвоси сусаяди. Тақвоси сусайганнинг қалби ўлади. Қалби ўлган эса жаҳаннамга киради.."
151
- кун келади хар жума мен учун гул ва китоб олиб уйга қайтасан..
185