Forwarded from Xayrulla Hamidov official
Янги канал очдик. Футболдан бошқа мавзуларда.
Мақсадни ўзимча тушунтирган бўлдим.
Дарвоқе, аъзо бўлиб қўярсиз:)
👇👇
https://youtu.be/lb_XuS00bI0
Мақсадни ўзимча тушунтирган бўлдим.
Дарвоқе, аъзо бўлиб қўярсиз:)
👇👇
https://youtu.be/lb_XuS00bI0
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОТА-ОНАМ
Ёнимга келишган эди тунов кун,
Қарасам, иккиси анча хорибди.
Маҳзун кўзларидан сезиб қолдим мен,
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!
Дардларим кўп эди сероб, тўкинли,
Дардларки, юракка қадар борибди.
Ўртадан бўлишиб олган, шекилли,
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!
Кўзда ёш йилтиллар ногоҳ куларкан,
Анордек юзларни ажин ёрибди.
Ёлғиз ўғил дарди оғир бўларкан,
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!
Қарилик дардини беркитолмас зеб,
Атрофдан сержило ёшлик арибди.
Тавба, бир-биридан қолишмайин деб,
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!
Йилларни ямлайди биттагина ғам,
Битта дард сочларга қорлар қорибди.
Беш кунлик экан-да дунё ростан ҳам -
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!
... Ёнимга келишган эди тунов кун,
Боқсам, бус-бутунлай соч оқарибди.
Ногоҳ бир қўрқинчдан чўчиб кетдим мен -
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!
Хайрулла Ҳамидов
Ёнимга келишган эди тунов кун,
Қарасам, иккиси анча хорибди.
Маҳзун кўзларидан сезиб қолдим мен,
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!
Дардларим кўп эди сероб, тўкинли,
Дардларки, юракка қадар борибди.
Ўртадан бўлишиб олган, шекилли,
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!
Кўзда ёш йилтиллар ногоҳ куларкан,
Анордек юзларни ажин ёрибди.
Ёлғиз ўғил дарди оғир бўларкан,
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!
Қарилик дардини беркитолмас зеб,
Атрофдан сержило ёшлик арибди.
Тавба, бир-биридан қолишмайин деб,
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!
Йилларни ямлайди биттагина ғам,
Битта дард сочларга қорлар қорибди.
Беш кунлик экан-да дунё ростан ҳам -
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!
... Ёнимга келишган эди тунов кун,
Боқсам, бус-бутунлай соч оқарибди.
Ногоҳ бир қўрқинчдан чўчиб кетдим мен -
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!
Хайрулла Ҳамидов
Янги каналга ҳам нимадир қўйишим керакку, деб чуқур мавзуга кириб кетдим. Жиноят ва жазо. Федор Достоевскийнинг шоҳасаридан олган фойдаларим, хулосаларим...
Ушбу мулoҳазага қандай қарайсиз?Сизда қандай фикрлар бор, видео остидаги изоҳларда ёзинг, илтимос. Чунки фикрлар хилма-хиллиги ҳақиқатнинг қалқиб чиқишига сабаб бўлади.
👇👇
https://youtu.be/BGRanwYXlXA
Ушбу мулoҳазага қандай қарайсиз?Сизда қандай фикрлар бор, видео остидаги изоҳларда ёзинг, илтимос. Чунки фикрлар хилма-хиллиги ҳақиқатнинг қалқиб чиқишига сабаб бўлади.
👇👇
https://youtu.be/BGRanwYXlXA
Устозим билан интервью. Ҳамидулла ака журналистика факультетида дунёқарашим ўсишига таъсир ўтказган инсон эдилар. Умрлари узоқ бўлсин устознинг...
https://youtu.be/fcGsNMffmNU
https://youtu.be/fcGsNMffmNU
Forwarded from Xayrulla Hamidov official
Turonmedia студияси йигитлари билан амалга оширилган суҳбат:
3тадан фильм, асар, шеър ва иқтибос ҳақида бир соат гаплашибмиз, ёмонмас:)
Сиз ҳам томоша қилиб баҳо беринг ва изоҳларда ўз вариантингизни қолдиринг.
👇👇👇
https://youtu.be/_7z5_-4Dtwo
3тадан фильм, асар, шеър ва иқтибос ҳақида бир соат гаплашибмиз, ёмонмас:)
Сиз ҳам томоша қилиб баҳо беринг ва изоҳларда ўз вариантингизни қолдиринг.
👇👇👇
https://youtu.be/_7z5_-4Dtwo
МЕЪЁР
Тер тўкиб, заҳматга кўмилиб хурсанд,
Нуқул шу нуқтада тойган одамзот –
Қутлуғ меъёр надур, топиб ололсанг,
Сен – марра чизиғин босиб ўтган зот!
Меъёрга бегона ҳар ишлар – жирканч,
Улар вужудни-да, қалбни-да ейди.
Фақат аҳмоқгина косаси тўлгач,
Ағдариб, тагин ҳам тўлдирай дейди.
Хайрулла Ҳамидов
Тер тўкиб, заҳматга кўмилиб хурсанд,
Нуқул шу нуқтада тойган одамзот –
Қутлуғ меъёр надур, топиб ололсанг,
Сен – марра чизиғин босиб ўтган зот!
Меъёрга бегона ҳар ишлар – жирканч,
Улар вужудни-да, қалбни-да ейди.
Фақат аҳмоқгина косаси тўлгач,
Ағдариб, тагин ҳам тўлдирай дейди.
Хайрулла Ҳамидов
Усмон Азимнинг эски тузумда цензурадан ўтмаган шеъри. Шоирнинг ўзи барибир бошқача ўқийди.
https://youtu.be/dd2VL4F5DmQ
https://youtu.be/dd2VL4F5DmQ
Forwarded from Одамлар Орасида
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исо алайҳиссалом туғилишлари
Азизхўжа домла Иноятов
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм
@odamlar_orasida_dastur
Фейсбук
https://www.facebook.com/odamlarorasidadasturi/
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Азизхўжа домла Иноятов
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм
@odamlar_orasida_dastur
Фейсбук
https://www.facebook.com/odamlarorasidadasturi/
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
ТЕЛБАЛИК
Тугмачамга қадалган меҳр,
Ёқам ушлаб олган қаҳрни.
Денгизларда саҳролар қурир,
Мажнун қучар телба Тоҳирни.
Қуёш билан ой учрашуви
Тонгни тунга мутеъ айлаган,
Лойқа бўлган юрагим суви
Орзуларга печак бойлаган.
Осмон акам, ер ёвуз сингил,
Мен бағрига юлдуз-ла киргум.
Ҳей, олисдан термулган кўнгил,
Мен ўзимни ўзимдан сўргум.
Қарши олсин мени болалик,
Қариб, соқоллари оқарган.
Кипригим дард тугар нолалик –
Отадан ҳар азоб юқаркан.
Бисмиллоҳни пичирлар кўзим,
Лабим эса, кузатар гўрни.
Олдинлаган ўзимдан изим,
Пешонамнинг йўқолган ўрни.
Бахтдан варрак ясаб ялмоғиз
Учиради уммон остида.
Оппоқ бир гул очмоқда оғиз,
Энг чиройли булбул қасдида.
Тиржаяди етимча орзу,
Қизил рақам: Кўнгил санаси.
Сариққина эшикда ёзув:
“Бу муҳаббат қабулхонаси!”

🧨 МЕГА АКЦИЯ 🧨
ҚОРА СЕДАНА ЁҒИ — минг дардга даво
🌿Хотирани кучайтиради, кўриш қобилиятини яхшилайди, асаб тизимини даволайди.
🌿Ошқозон ярасини даволайди.
🌿Жигар саломатлигини яхшилайди.
🌿Қонни тозалайди, буйрак тошларини даволашда ёрдам беради.
🌿Яллиғланишга қарши, астма бурун битиши ва йўтални енгиллаштиради.
🌿Псориаз, ҳуснбузар ва экземада ёрдам беради.
🌿Бош оғриғи, асабий зўриқишдан халос қилади.
🌿Саратоннинг олдини олади ва даволайди.
🌿Иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, аллергия ва инфекцияларга қарши курашади.
🌿Оёқ, бел, қўл оғриқларини даволайди.
🌿Юқори қон босимини сезиларли
равишда пасайтиради.
🌿Уйқу бузилишларини бартараф этишга
ёрдам беради.
🌿Бўғимлар ва мушаклардаги
оғриқни даволайди.
🌿Сочлар тўкилишининг олдини олади.
🌿Қандли диабетнинг олдини олади ва меъёрлаштиради.
🎁 3та олсангиз 1 та текин
🩸 ФАКАТ БУГУН🩸
💵 Акция нархи: ✅ 150.000 ✅
🚚 Етказиб бериш хизмати бепул 🚛
⛑ @Kenya998
📨 @davo_shop
☎️ +998881259922
☎️ +998971259922

Тўртликлар
💥
Оқил кишиларга қафас муҳити
Зарар беролмагай, бўлдик шоҳиди:
Мушкни бир шишага қамаб қўйсалар,
Чиқаверар экан барибир ҳиди.
💥
Нигоҳим музлаган - сокин самолар...
Дерлар, гумон эди, гумон учиши.
Маҳзун юрагимни ҳайратга солар
Яраланган қушнинг ҳамон учиши!
💥
-- Аллоҳ нима учун саломни суннат,
Аликни вожиб деб кўрсатди ҳиммат?
-- Салом – ихтиёрий берилган қарздир,
Қарзни қайтармоқ эса, фарздир.
💥
Инсоний туйғулар ўчмагай илло,
Унинг парвозини бўлмагай тўсиб.
Манзил белгиламас ўлчовни асло,
Юсуф саройда ҳам, чоҳда ҳам Юсуф.
@Xayrulla_Hamidov_adabiyot
💥
Оқил кишиларга қафас муҳити
Зарар беролмагай, бўлдик шоҳиди:
Мушкни бир шишага қамаб қўйсалар,
Чиқаверар экан барибир ҳиди.
💥
Нигоҳим музлаган - сокин самолар...
Дерлар, гумон эди, гумон учиши.
Маҳзун юрагимни ҳайратга солар
Яраланган қушнинг ҳамон учиши!
💥
-- Аллоҳ нима учун саломни суннат,
Аликни вожиб деб кўрсатди ҳиммат?
-- Салом – ихтиёрий берилган қарздир,
Қарзни қайтармоқ эса, фарздир.
💥
Инсоний туйғулар ўчмагай илло,
Унинг парвозини бўлмагай тўсиб.
Манзил белгиламас ўлчовни асло,
Юсуф саройда ҳам, чоҳда ҳам Юсуф.
@Xayrulla_Hamidov_adabiyot
Улуғбек ҲАМДАМ:
ҚОР КАЙФИЯТИДАГИ ЎЙЛАР
Бугун қор кайфиятимга таъсир қилибми, шаҳарнинг марказига яқин бир гўшасини соатларча кезиб чиқдим. Ва мана шу расмларда кўриб турганингиз манзараларни учратдим. Учратдиму “во ажабо!” дея уларни суратга олдим.
Дарахт қотилларининг қаттол болталаридан омон қолган бу боғларни кўриб ҳам севиндим, ҳам ажабландим! Наҳотки, буларни кўрмай қолишган бўлса! Ёки навбатда туришибдимикан, а?.. Кўрмай қолишган бўлса, мен ўз суратларим билан қотилларга янги қотиллик жойини кўрсатиб қўймадиммикан...
Ҳа, Тошкент ям-яшил шаҳар эди бир пайтлар! Ҳамма жойи шундай эди!
Украинада аскарлик хизматини ўтаганим олис 80-йилларда Тошкентда бўлган ўрис, белорус, хохол, лезгин офицерлар бир овоздан: “Ташкент - зелёный город!” дейишарди.
Энди унинг яшиллигига кўз тегди: дарахтлар кесилди.
Энди шу кам қолган дарахтларни худди юрт қаҳрамонларини қўриқлагандек қўриқлашимиз керак! Шунчаки “қизил” эмас, балки “қип-қизил” китобга киритиб!..
“ЮНЕСКО” деган жаҳон ташкилоти бор, биласиз. Дунё бўйлаб маданий, тарихий обидаларни, биноларни ўз ҳимоясига олади.
Назаримда, биз ҳозирда шундай аҳволга тушиб қолдикки, б(Т)ошкентимизнинг (умуман, юртнинг барча гўшаларининг!) мана шундай хушманазара жойларини, эски, қадимий биноларини, дарахтларини ўз ҳимоясига олиб, кучли назорат ўрнатадиган, шунингдек, шаҳар ҳокимлигига мутлақо бўйсинмайдиган, мабодо бирон дарахт кесилса ё бирон бино бузилса, моддий зарари ундириш билан чекланмай, албатта обориб қамайдиган жамоат ташкилоти тузиш керак!
Варваризмни, варварларни тўхтатишнинг бошқа йўли иш бермаяпти чунки!..
(Ҳозирда мамлакатда ўтказилаётган “Яшил майдон” лойиҳасини қўллаб - қувватлайман. Шунинг учун ҳам 130 000 сўм пулни янги кўчатлар сотиб олиш ишига хурсанд бўлиб ўтказдим – зора Тошкентимиз тағин яшил шаҳарга айланса!)
2021 йил, 17 ноябрь