Шоирлар ёлғончи, севгини ёзиб,
Унга дуч келганда қочиб қолишган.
Лайлию Ширинга берилган таъриф
Илҳом жазаваси... кўп тан олишган.
Шоирлар ёлғончи, мен танийман-ей,
Ашъорлар битарлар дилга тиз чўкиб --
Куламан ўқиб гоҳ сатрларини:
Шаҳарда яшарлар шаҳарни сўкиб.
https://t.me/joinchat/AAAAAFYC2vR3ablw1D3YEw

КЕСИШМА
Зоҳиримдан рози бўлолмас ботин,
Ўйларим қочгандир оқиллик билан.
Орзу қилишимга қўймас ҳаётим,
Хаёлим келишмас воқелик билан.
Кўзларим қаърида мантиқ топилмас,
Балким бу ёмондир, балким яхшидир –
Бахтсизлик ҳақида гапириб бўлмас,
Бахт ҳақда ёзишга умрим қаршидир.

ШУКРКИ...
Ношуд эмасман, дўст, мен ҳам ҳар қалай –
Юракда самимий туйғуларим бор.
Худога шукрки, менинг ҳам талай
Ўзимга яраша орзуларим бор.
Гоҳида бировнинг ғамин емасман,
Лекин “мендан бошқа – ҳеч ким” демасман.
Ҳар ҳолда жудаям худбин эмасман –
Ўзимдан бошқаям қайғуларим бор.
Шукрки, меҳрни ўчирмаганман,
Кўнгилни қуш қилиб учирмаганман.
Умримни бировдан кўчирмаганман,
Ўзимга тегишли мавзуларим бор.
Кўнглимга ёқса ҳам бировнинг байти,
Тақлид қилмаганман – юрак қўймайди!
Худога шукрки, шеър битар пайти
Ўзимнинг бедахл ёзувларим бор.
Умрим сўнггигача билмайман тиним,
Тўхтаб олишга-да топурман қўним.
Сизнинг заҳрингизга қолмайди куним,
Ўзимга аталган оғуларим бор!

ҒАЗАЛ
Ёрга етиб бўлмас озорсиз,
Озордан қочган қолар ёрсиз.
Васлига етарга жон нархи,
Савдо бўлурму ҳеч бозорсиз?!
Бизни ҳам идрок этсинлар ёр,
Бозор бўлурму харидорсиз?!
Манъ этмак севмакдин – нодуруст,
Гулда файз бўлурму баҳорсиз?!
Ўлимдан нажот изла, дер ёр,
Манзил топилмас наҳот дорсиз?
Хор ўлсак ҳам керакмиз ёрга,
Гулни ел урар қолса хорсиз.
Ишқдан шафқат кутмак – нодонлиқ,
Аяб ўтирмас ҳижрон – орсиз...
Чирмашсалар дардлар, ранжима,
Ҳеч бир хазина бўлмас морсиз.
Хайрулло, оқ тушди сочингга,
Тоғлар буюк бўлолмас қорсиз.

ЭЛ
Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Нияти бўлакча, амали мавҳум.
Бу элдан Бухорий чиқиши мумкин,
Лекин ғарибликда яшашга маҳкум.
Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Тушуниб бўлмайди асрорларини.
Машрабни осади ва орқасидан
Йиғлаб ўқиб юрар ашъорларини.
Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Ботини чиркинлик, зоҳири содда –
Ўткан кунларини ёзган ўғлини
Билмай отиб қўяр Юнусободда.
Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Тимсоҳ кўз ёшидан битмиш луғати.
Ибн Синони-ю Улуғбегини
Ўзи туғади ва ўзи бўғади.
Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Тушуниб бўлмайди сира ҳам, айтсам.
Бир жарлик кўраман йўл охирида,
Олдинга юр, дейди орқага қайтсам.
Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Буюклик шарафдир, бироқ ўй сурманг.
Тағин, дардларини эшитайин деб
Бобурни сира ҳам уйғота кўрманг!!!

Forwarded from Muhammad Temur A'zam
AzonTV'дан болалар учун туҳфа – "Алининг саргузаштлари"
2017 йилда ушбу мультфильмни тайёрлаш ишлари бошланганди ва ўшанда йил охирига қадар биринчи қисми чиқиши режалаштирилганди.
Аммо тақдир бўлмаса, банданинг ҳаракати ҳеч нарса бўлмайди. Меҳрибон Роббимиз ушбу мультфильмнинг бугун чиқшини истаган экан, шундай бўлди.
Мультфильм севимли ёзувчимиз Эркин Маликнинг "Шайтонваччанинг найранглари" асари асосида суратга олинган.
Биринчи қисмда дастурхон одоби, таомни бошлашди бисмиллоҳ дейиш, охирида алҳамдулиллаҳ дейиш каби зарур маълумотлар болаларга етказилган.
Аммо асосий эътибор боланинг шайтон измига – ёмон ўйинлар гирдобига тушиб қолганига қаратилган. Бугун кўплаб ота-оналар айнан шу ҳолатдан шикоят қилишяпти.
мана шу нарсаларни инобатга олган ҳолда айтамизки – "Алининг саргузаштлари" мультфильми бугун барчамиз учун зарур картинадир. Уни болаларга қўйиб бериш орқали уларнинг тарбиясига ижобий таъсир кўрсатиш мумкин деб ўйлаймиз.
Вақтингиз бўлганда сиз ҳам кўринг. Фикрингизни ёзиб қолдирсангиз, янада яхши.
https://www.youtube.com/watch?v=nKc3JD0Jtcw

YouTube
Alining sarguzashtlari | «Alining sarguzashtlari». Multfilm
Yaqinlaringizga ham ulashing
Forwarded from Muhammad Temur A'zam
#Хайрия
Айни пайт Тошкент ахборот технологиялари университети талабаси бўлган бир синглимиз конртакт тўлови борасида жиддий муаммога дуч келган.
Талабалик стипендияси ҳам конракт ҳисобига ўтади ва бу ўзида ҳам қўшимча пул манбаси йўқ эканлигини англатади.
Ота-онасидан эрта айрилган бўлиб, ўзи айни пайт опаси билан истиқомат қилмоқда.
Унинг оилавий ҳолати тўлиқ ўрганиб чиқилган. Ота-онасининг ўлими қайд этилгани ҳақидаги ҳужжат қўлимизда мавжуд.
Талаба қиз бола бўлгани учун унинг телефон ва пластик рақами киритилмади. Омонатни етказишни зиммамизга олдик.
Агарда юқорида айтилган ҳужжатларни кўришни истаган инсон бўлса, буни тақдим қилишимиз мумкин.
Батафсил ва қўшимча маълумотларни билмоқчи бўлсангиз, қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилишингиз мумкин:
📞+998 99 602 6742
📞+99890 952 9493
💳 Пластик карточка орқали (Click, Payme):
8600 3329 0011 4160 (Temur Xudayberdiyev номида).

ЧАРХПАЛАК
Замон - чархпалаги айланар даврон,
Ҳаммаси ўхшайди бири-бирига,
Гўё олингану кўчирма осон,
Муҳрлаб қўйилган кейин барига:
Бугун ҳам шарт эмас кўҳна қасида,
Замон талаб қилар фидойи юрак,
Кеча ва кундузнинг қоқ ўртасида
Кимдир Чўлпон бўлиб порлаши керак.
Келажак кўтармас эски достонни,
Оғир бўлса ҳамки талаб қилар дард –
Кимдир Қодирийдек тўшабон жонни,
Ўткан кунлар учун қайғуриши шарт.
Рўйи рост ўтмиш дер авлод хаёли,
Оқилга дурустмас хатои такрор.
Кимдир ҳинд сайёҳи – Фитрат мисоли
Юрт дардин дастурхон этмоғи даркор.
Мана шу жойида бор яна бир гап –
Иккинчи тараф ҳам ўсар қасдига,
Оҳ, кимдир учовин яхшилаб тергаб,
Жўнатиши керак ернинг остига.
Замон – чархпалаги айланар даврон...

Бошқа имомларни, воизларни ҳурмат қилган ҳолда айтаманки, эшитганимда янгилик оладиганим, завқланадиганим, таъсирланадим имом - Азизхўжа домла...
https://t.me/joinchat/AAAAAFYC2vR3ablw1D3YEw
https://t.me/joinchat/AAAAAFYC2vR3ablw1D3YEw
Forwarded from Bayyina.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Умра зиёратига қачон борамиз? | Азизхўжа домла Иноятов
– Икки марта Умрага борса нима бўлади?
– Ота-оналаримизни Умрага...
– Авваллари Умрага навбат қандай эди?
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Видео
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
⬇️
Telegram | Instagram | Youtube
– Икки марта Умрага борса нима бўлади?
– Ота-оналаримизни Умрага...
– Авваллари Умрага навбат қандай эди?
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Видео
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
⬇️
Telegram | Instagram | Youtube
...
Февраль чиқиб келар катта саҳнага
Бир қўлда таёғи, бир қўлда байроқ.
Таъриф бериш мумкин ушбу санага:
У ойлар ичида аслида ойроқ.
Бойчечак титранар, паналар қарға,
Февралнинг бағрида хавотир яшар –
Кўксига санчилган ханжарни зўрға
Судраб кетаётган жангчига ўхшар.
Февраль вазмин боқар, оқарган сочи,
Нуроний чеҳрасин силайди оқ қор.
Аммо нима қилсин, йўқдир иложи –
Иккинчи юзида кўкарар баҳор.
Табиат чинқирар: “Тезроқ тугайқол,
Ҳали йўлиқмовдик сендек номардга...”
У шунда... ўзини сезиб айбдор,
Айланиб кетади тугамай, мартга.

Одам яқинини йўқотса, охиратга нафақат кучлироқ ишонишни бошлайди, балки соғинишгаям ўтади.
https://t.me/joinchat/AAAAAFYC2vR3ablw1D3YEw
https://t.me/joinchat/AAAAAFYC2vR3ablw1D3YEw
МАШРАБ ХИТОБИ
Ҳой, менга беш кунга берилган кулба,
Гирдимда товусдек товланма турфа,
Ақлим жойидадир, эмасман телба...
Нечун таъзим қилай сенга, эй дунё?!
Келиб чиқишингу, аслинг бевафо,
Баҳору ёз қишинг, фаслинг бевафо,
Дийдоринг ғанимат, васлинг бевафо...
Нечун таъзим қилай сенга, эй дунё?!
Дўстлик риштасини билмаган ғаним,
Олиб қололганинг фақат лош-таним.
Ахир, самоларда асл ватаним,
Нечун таъзим қилай сенга, эй дунё?!
... Ай дунё, кўркамсан, дилбар, келишган,
Локин улуғ зотлар аслинг билишган –
Бобомга малаклар сажда қилишган...

Telegram
Xayrulla HAMIDOV ijodi /official
Расмий канал
Мавзулар: шеърлар, мақолалар, диний-маърифий рисолалар
Мавзулар: шеърлар, мақолалар, диний-маърифий рисолалар