ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН
11.2K subscribers
4.38K photos
319 videos
410 files
5.4K links
Ушбу канал орқали таълим тизимда бўлаётган янгиликлар ва таълим тизими ходимлари учун меъёрий хужжатлардан намуналар бериб борилади. Админга боғланиш ва тадбирлар ёритиш учун манзил
👇
@xtx_admin
Download Telegram
⚡️Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтиш тезлашмоқда

Бош вазир Абдулла Арипов томонидан барча вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, шунингдек маҳаллий ҳокимликларга йўлланган топшириқда 1 августга қадар қуйидагилар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши таъминланиши кераклиги таъкидланган:

барча жой ва кўча номлари;
атамалар;
ташкилотларнинг номлари;
пешлавҳалар;
оммавий тарғибот воситалари;
реклама ва эълонлар;
иш қоғозлари ва турли бланклар.

👇
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Ўзбекистонда барча турдаги оммавий тадбирлар вақтинча тўхтатилди — Махсус комиссия

Республика махсус комиссияси томонидан очиқ майдонлар ёки ёпиқ мажмуаларда бўлишидан қатъи назар, Ўзбекистонда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилиши белгиланди.

Спорт турлари бўйича мусобақаларни мухлисларсиз ўтказишга рухсат берилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Бу чеклов мамлакатда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият ёмонлашаётгани фонида киритилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, концерт-томоша дастурларини ёпиқ маданият саройларида ўтказилиши шу йил 1 майдан вақтинча тўхтатилган эди.

👇
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИДАН ЎҚУВ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРЛАРИНИНГ ҲУЖЖАТЛАР СОНИ 2 БАРАВАРГА ҚИСҚАРТИРИЛМОҚДА

‼️ Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқув жараёнида юритиладиган ҳужжатлар сонини камайтирмоқда.

Халқ таълими вазирининг 2021 йил 1 июлдаги буйруғи билан шу кунга қадар мактабларда юритилган 10 дан ортиқ ўқув-педагогик ҳужжатлар сони 2 бараварга қисқартирилди ва электрон шаклда юритилиши белгиланди.

❇️ Эндиликда соҳа ходимлари асосий вақтини “қоғозбозлик” ёки ҳисоботга эмас таълим сифатини оширишга қаратади.

‼️ Эслатиб ўтамиз, сўнгги 3 йилда:

🔵Ўқитувчиларнинг ҳужжатлари 7 дан 1 тага,
🔵Синф раҳбарлариники 10 дан 2 тага,
🔵Психологларники 27 дан 8 тага,
🔵Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлариники 19 дан 4 тага қисқартирилган.

Навбат ўқув жараёнларига оид ҳужжатлани қисқаришга етди.

Мазкур буйруқ билан мактаб ҳужжатларини юритиш бўйича йўриқнома (5.12.2001 й.178-сон буйруғи) бекор қилиниб, янги йўриқнома тасдиқланди.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
❗️Магистратура учун онлайн қабул бошланди

2021 йил 5 июлдан бошлаб magistr.edu.uz веб-сайти орқали магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланди.

👇
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
2021-2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида абитуриентларга тўлдириш учун бериладиган жавоблар варақаси намунаси. 👇
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
ЎҚУВЧИЛАРНИНГ МАКТАБ ФОРМАСИНИ КИЙИШ ТАРТИБИ ВА ТАЛАБИ ЎЗГАРМАЙДИ

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ХАБАРНОМАСИ

Жорий йилнинг 5 июль куни “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида" қабул қилинган янги таҳрирдаги Қонун ОАВ вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг кийиниш маданияти, хусусан ўқувчи-қизларни мактабда бош кийимда юриши ҳамда ўғил бола ўқувчиларнинг соқол қўйган ҳолда мактабга келишлари масаласида турли саволларни келтириб чиқармоқда.

Шуларни инобатга олган Халқ таълими вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:

БАТАФСИЛ:
👉https://bit.ly/3ADiIE8


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Айрим ўқитувчиларнинг меҳнат таътили пуллари кечиккани билан боғлиқ мурожаатлар ўрганиб чиқилди

Шу кунларда Халқ таълими вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ўқитувчилар томонидан айрим ҳудудларда меҳнат таътили пуллари кечиктирилаётганлиги юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда.

Вазирлик томонидан мазкур мурожаатлар ўрганилганда, муаммо юзага келишига асосий сабаб аксарият ҳолларда барча ходимларга бирданига меҳнат таътили берилгани маълум бўлди (ўқитувчиларни меҳнат таътилига чиқариш режага кўра босқичма-босқич амалга оширилиши белгиланган).

Бугунги кунда, мазкур масалани тезкор ҳал этиш ҳамда муаммони бартараф этиш мақсадида, ҳудудлардан олинган ҳисоб-китоб ва талабномаларга асосан Халқ таълим вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда зарур маблағларни етарли даражада ажратиш чоралари кўрилди.

Умумтаълим мактаблари ходимларига белгиланган тўловлар эртага (жума куни) ва душанба тушлик вақтигача тўлиқ амалга оширилишини маълум қиламиз.

Ундан кейин ҳам шу масала бўйича муаммолар қолиб кетган тақдирда, 12 июль куни тушликдан сўнг Вазирликнинг ишонч телефон рақами 71 202 09 09 ёхуд ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаси орқали мурожаат қилишингиз сўралади.

👇
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Мактабларда молиявий саводхонлик дарслари ўтилади

Ўзбекистонда молиявий хизматлар оммабоплигини оширишнинг 2 йиллик стратегияси тасдиқланди. Унда муқобил банк хизматларини жорий этиш, финтех компаниялар кириб келишига шароит яратиш, масофадан идентификация қилишни ривожлантириш кабилар кўзда тутилган.

Ўзбекистонда 2021-2023 йилларга мўлжалланган Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегияси тасдиқланди. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда.

Стратегияга асосан, умумтаълим муассасаларида ва ноиқтисодий йўналишдаги таълим муассасаларида “Молиявий саводхонлик” ўқув дастури жорий этилади.

Шунингдек, молиявий саводхонликни ошириш бўйича ўқув дастурлари ишлаб чиқилади.

Келгуси йилларда банкларнинг хизмат кўрсатиш нуқталарини кенгайтириш, банк хизматларини етказишнинг муқобил йўлларини жорий этиш ва банк агентлари тармоғини яратиш орқали базавий молиявий хизматлар қамровини ошириш кўзда тутилган.

Бозорга янги финтех компанияларнинг кириб келишига қулай шарт-шароитлар яратиш, масофадан идентификация қилиш тизимини йўлга қўйиш, миллий тўлов тизимини модернизация қилиш орқали рақамли молиявий хизматларни ривожлантириш белгиланган.

Шунингдек, тадбиркорлар лойиҳаларини молиялаштиришга мўлжалланган турли молиявий воситаларни ривожлантириш ва нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш орқали кичик тадбиркорлик субъектларини молиялаштиришни кенгайтириш назарда тутилган.

Стратегия асосида молиявий маҳсулот ва хизматлар тўғрисидаги маълумотларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, шикоятлар ва низоларни ҳал қилишнинг самарали механизмларини жорий этиш орқали молиявий хизматлар истеъмолчилари ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш ишлари ҳам олиб борилади.

Ҳужжатда аҳолининг барча қатламлари, жумладан, етарли даражада молиявий хизматлар билан қамраб олинмаган, кам даромадга эга, қишлоқларда истиқомат қилаётган фуқаролар ҳамда кичик бизнес субъектлари учун сифатли молиявий маҳсулот ва хизматлардан фойдаланиш имконияти мавжуд тизим яратиш белгиланган.
👇
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Prezident farmoniga asosan, 20–22-iyul (seshanba–payshanba) kunlari – ish haftasining turidan qatʼi nazar, barcha xodimlar uchun dam olish kunlari hisoblanadi

Bunda, haftada 5 kun ishlovchilar uchun 17-iyul (shanba) va 24-iyul (shanba) ish kunlari mos ravishda 21-iyul va 22-iyulga koʻchiriladi.

Haftada 5 va 6 kun ishlovchilar uchun grafik quyidagicha bir xil:

17-iyul (shanba) – ish kuni
18-iyul (yakshanba) – dam olish kuni
19-iyul (dushanba) – ish kuni
20-iyul (seshanba) – dam olish kuni
21-iyul (chorshanba) – dam olish kuni
22-iyul (payshanba) – dam olish kuni
23-iyul (juma) – ish kuni
24-iyul (shanba) – ish kuni
25-iyul (yakshanba) – dam olish kuni

👇
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
❗️“Темир дафтар”даги оилаларнинг фарзандлари контрактга ўқишга кирса, 1-курсда контракт тўламайди

Президентнинг 13 июлдаги ёшларга оид Фармонига биноан:

2021 йил август ойида “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзанди учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат олий таълим муассасаларида таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;

“Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга янги турмуш қураётганида ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриши учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади;

ёш оилаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида ипотека дастури доирасида бошланғич бадал ва фоиз тўловлари бўйича қўшимча 2 мингта ёш оилага уй-жой сотиб олиши учун субсидия ажратилади.

Фармоннинг тўлиқ матни:
http://uza.uz/posts/284718

👇
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
⚡️Академик лицейларнинг имтиҳонлари сентябрь ойига қолдирилди

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, очиқ ва ёпиқ ҳудудларда оммавий тадбирлар ўтказилишининг тўхтатилиши муносабати билан академик лицейларга дастлабки саралаш ҳамда асосий имтиҳонларни ўтказиш вақти маълум бир муддатга сурилди.

Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда академик лицейларга саралаш имтиҳонларининг ўтказилиши жорий йил сентябрь ойининг биринчи ярмида режалаштирилмоқда.

Аниқ санаси маълум бўлгач, қўшимча хабар берилади.

👇
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Қурбон Ҳайити кунлари ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Президентнинг тегишли Фармон ва қарорлари асосида Қурбон Ҳайити арафасида ҳамда байрамдан кейин иш ва дам олиш кунлари ҳафтасига 5 кунлик ишлайдиганларга ҳам, 6 кунлик ишлайдиганларга ҳам бир хил бўлади. Тақвим қуйидагича кўриниш олади:

17 июль (шанба) — иш куни;
18 июль (якшанба) — дам олиш куни;
19 июль (душанба) — иш куни;
20 июль (сешанба) — Қурбон Ҳайити байрами;
21 июль (чоршанба) — дам олиш куни;
22 июль (пайшанба) — дам олиш куни;
23 июль (жума) — иш куни;
24 июль (шанба) — иш куни;
25 июль (якшанба) — дам олиш куни.

Маълумот учун:

5️⃣ ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар 17 июль (шанба) ҳамда 24 июль (шанба) кунлари ишга чиқишади, бунинг эвазига 21 июль ва 22 июль кунлари дам олишади. Яъни 5 кунлик ишлайдиганларда қўшимча дам олиш кунлари белгиланмаган, шунчаки уларнинг дам олиш кунлари кўчирилган;

6️⃣ ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун эса 21 июль (чоршанба) ва 22 июль (пайшанба) кунлари қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди. Бунинг эвазига улар бошқа дам олиш кунлари ишлаб беришлари шарт эмас.

👇
Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Азиз юртдошлар!

Барчангизни кириб келган муқаддас айём Қурбон Ҳайити билан муборакбод этаман. Оилаларингизга файз-барака, тинчлик-омонлик тилайман!

Шу кунларда қилган эзгу орзуларимизнинг ижобатини кўриш барчамизга насиб қилсин. Яқинларимиз бахтимизга соғ-омон бўлиб, бугунги синовли кунлардан йўқотишларсиз ўтиб олиш насиб қилсин.

Айёмингиз муборакбод бўлсин!

👇 Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.👇 👇👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
⚡️Президент мактаблари битирувчиларига давлат олий таълим ташкилотларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосида тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз ўқишга кириш ҳуқуқи берилади — Президент қарори.

👇 Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.👇 👇👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
⚡️Президент қарорига асосан
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб, Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга раҳбар ва педагог кадрларни ишга қабул қилиш очиқ танлов асосида амалга оширилади.


👇 Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.👇 👇👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
#Давлат_хизматлари_регламент

Судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумотнома олиш тартиби

⚠️ Хизмат: муқаддам судланганлик, жиноий жавобгарликка тортилганлик, реабилитация қилинмайдиган асосларга кўра жавобгарликдан озод этилганлик ҳолатига оид маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати.

🙎‍♂️Хизматдан фойдаланувчилар:

Ўзбекистон ҳудудидаги жисмоний шахслар (фуқаролар)

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига мурожаат этади ёки хизматдан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ҳамда сўровнома тўлдиради.

2. Сўровнома тўлдирилгач, ариза берувчи маълумотлар тўғрилигини текшириб, уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ва ваколатли органга электрон тарзда юборади.

3. Ваколатли орган сўровнома келиб тушган кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида QR-код қўйилган маълумотноманирасмийлаштиради ҳамда уни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки аризачига ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати:

2 иш куни

Маълумотномада нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, 15 кун ичида ариза берувчи йиғим тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Хизмат нархи:

БҲМнинг 3 фоизи миқдорида – 7 350 сўм;
Ягона портал орқали топширилганда миқдори – 6 615 сўм.

Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (797-сон, 04.10.2018 й.)

👇 Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.👇 👇👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
#Биласизми

Ёшлар ва хотин-қизларга 33 миллион сўмгача микрокредитлар ажратилади

👇 Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.👇 👇👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Бугун Ўзбекистонда Президент сайлови кампаниясига старт берилади

Бугун, 23 июль куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида Президент сайлови кампаниясига киришилгани расман эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Президент сайловлари Ўзбекистонда илк маротаба куз фаслида, жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтади.
Маълумот учун, 1991 йилги сайлов 29 декабрда, 2000 йилги сайлов 4 январь куни, 2007 йилдаги сайлов 23 декабрда, 2015 йилги сайлов 29 март куни, сўнгги сайлов эса 2016 йил 4 декабрда бўлиб ўтган эди.


👇 Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.👇 👇👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Ўзбекистонда ҳавонинг кескин исиши кутилмоқда

Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, 24-26 июлда Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига, иссиқ кўтарилиши кутилмоқда.

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 4-6 даражага юқори бўлади.

Кундуз кунлари ҳаво 40-43° гача, жанубда ва чўл ҳудудларда 45-46° гача исийди.

👇 Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.👇 👇👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолидан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликни сўради

24-26 июл кунлари республикага иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимининг кириб келиши оқибатида об-ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши кутилмоқда. Пойтахт ҳокимлиги бундай шароитда аҳолидан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликни, кўпроқ суюқлик истеъмол қилишни сўраган. 👇 Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.👇 👇👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасини қоплаш учун субсидия тўланади

“Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5188-сон, 19.07.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги – Президент таълим муассасалари агентлиги этиб қайта номланди.

🏫 2021–2025 йилларда Агентлик тизимида 13 та янги ихтисослаштирилган мактаб қурилиб, мавжуд 5 та ижод мактаби таъмирланади.

☑️ 2021 йил 1 сентябргача:

🔸 халқаро (International Advanced Levels) дастурлар талабларига мувофиқ ўқувчи ва педагог кадрларнинг STEAM фанлари бўйича билим ва кўникмаларни баҳолаш ҳамда уларга халқаро даражадаги AS ва A-LEVEL сертификатларини бериш амалиёти йўлга қўйилади;

🔸 Президент мактабларида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларга кейинчалик ўқишини давом эттириш учун ОТМларни танлашда кўмаклашишга қаратилган “Мактаб маслаҳатчиси” (School Councillor) дастури жорий этилади;

🔸 Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларда алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар учун инклюзив IT таълим жорий қилинади.

💰 2021/2022 ўқув йилидан Ўзбекистондаги хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасини қоплаш учун субсидия тўланади.

🔘 Шунингдек, қуйидагиларга тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз ўқишга кириш ҳуқуқи берилади:

Президент мактаблари битирувчиларига давлат олий таълим ташкилотларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосида;

Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларнинг битирувчиларига ихтисослик йўналишидан келиб чиқиб давлат олий таълим ташкилотларининг кимё, биология, физика ва ахборот технологиялари соҳалари учун кадрлар тайёрлайдиган бакалавриат таълим йўналишларига умумий белгиланган қабул параметрларидан ташқари базавий тўлов-контракт асосида;

Агентлик тизимидаги ижод мактабларининг битирувчиларига ихтисослик йўналишидан келиб чиқиб давлат олий таълим ташкилотларининг тилшунослик, адабиёт, педагогика, таржимонлик, журналистика соҳалари учун кадрлар тайёрлайдиган бакалавриат таълим йўналишларига умумий белгиланган қабул параметрларидан ташқари базавий тўлов-контракт асосида.

📌 Халқаро (International Advanced Levels) дастурларнинг A ва B даражадаги A-LEVEL сертификатларига эга абитуриентлар давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга киришда сертификат берилган фан бўйича кириш имтиҳонидан озод этилади ҳамда уларга мазкур фандан максимал балл берилади.

🏢 Қарор билан шунингдек, Агентлик ҳузурида юридик шахс мақомидаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази ташкил этилди.

👇 Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.👇 👇👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari