XALQ DARDI
21.3K subscribers
5.41K photos
4.57K videos
25 files
3.68K links
📩 @Murojaat_XalqDardi

“Xalq Dardi” таҳририяти ижтимоий-сиёсий ва оммавий нашр бўлиб,расмий мақомга эга.
Download Telegram
“Халқ дарди” телеграм каналида Қўқон шаҳар, Хонкўрик кўчасида ноқонуний газ тортиш мосламалари бўйича эълон қилинган мурожаат юзасидан Қўқон шаҳар “Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш штаби” ахборот марказининг расмий маълумоти

Мурожаатда кўтарилган масала мутасаддилар назоратига олинди. Ноқонуний газ тортиш мосламалари мусодара этилади, ҳуқуқбузарларга тегишли чоралар кўрилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон шаҳрида кечаги кучли шамол натижасида кўплаб электр симлари узилди ёки хавф туғдирмаслик учун вақтинча ўчириб турилди. Шундай экан, хавф туғдираётган жойларни аниқ кўрсатиб, биргаликда ҳаракат қилиб, муаммоларни ҳал этишга ёрдам берайлик.

Ҳурматли раҳбарлар, бу жараёнда аҳоли билан ҳамжиҳатликда ишлаш, уларнинг оғирини енгил қилиш учун зарур чоралар кўрилишини умид қиламиз.

27-МФЙ номидан!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат_Фарғона_вилояти__Фурқат_туманидан
#Хабарни_тарқатинг

Хавфли ҳолат ҳақида мурожаат.

Фурқат тумани, Ингичка МФЙ ҳудудида Данғара ва Фурқатни боғлаб турувчи катта йўл бўйидаги ёғочли столба жуда ноустувор аҳволда. Ҳозирги ҳолатда столба ҳар қандай вақтда йиқилиб тушиши ва йўлдаги ҳаракат хавфсизлигига жиддий хатар туғдириши мумкин.
Бу нафақат йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситаларига, балки атрофдаги аҳолига ҳам катта хавф солади. Шунинг учун ушбу муаммо бўйича тезкор чора кўриш зарур.
Мурожаат қиламиз:
• Ҳудуддаги масъул ташкилотлар (Фурқат тумани электр таъминоти ва йўл хизматлари) ушбу муаммога зудлик билан эътибор қаратсин.
• Столбани барқарорлаштириш ёки уни янгисига алмаштириш бўйича чоралар кўрилсин.
• Йўлда ҳаракатланаётган аҳолига хавфсизлик учун эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилади.

Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун барча масъул идораларни ўз вазифаларига жиддий ёндашишга чақирамиз. Атрофдаги аҳолини эса бундай ҳолатларни дарҳол тегишли ташкилотларга хабар беришга чақириб қоламиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу видео мурожаатга масъул идоралар қачон расман изоҳ беради?

Аёллар олдида сўкиниш, ҳайдовчини обрўсизлантириш ва йўл қоидаларини бузиб, сунъий тирбандлик яратиш қай даражада тўғри? Ростдан ҳам, "амакси" ёки "тоғаси" милицияда ишлайдими?

Жамоатчилик бундай ҳолатлар бўйича тўлиқ аниқлик киритилишини кутаяпти. Мақсад – қонун устуворлигини таъминлаш ва ҳар қандай ҳолатда одилона ечим топиш. Мурожаат жавобсиз қолмаслиги керак!
#Мурожаат_Ўзкомназоратга
#Хабарни_тарқатинг

Мен, афсуски,
Ўзтелеком Қўқон филиалининг мижозиман ва ҳудудимда бошқа интернет провайдери мавжуд эмаслиги сабабли, мазкур хизматга мажбурман.

Бир неча кундан бери интернет хизматидан фойдалана олмаяпман, гарчи олдиндан
500 000 сўмлик тўлов қилган бўлсам ҳам. Бу вақт мобайнида кўплаб қўнғироқлар қилиб масъул шахсларга мурожаат қилдим, аммо жўяли жавоб ёки муаммони ҳал қилишга жиддий ёндашувни кўрмадим.

Савол туғилади:
• Ишлатилмаган кунлар учун Ўзтелеком томонидан мажбурий тўланган маблағнинг қайтарилиши ёки зарарнинг қопланиши мумкинми?
• Мижозларни қийнаётган бундай ҳолатлар қачон ўз ечимини топади?

Мурожаат қиламан:
Ўзтелеком Қўқон филиали масъулларини ушбу масалани зудлик билан ҳал этишга ва интернет хизматининг барқарорлигини таъминлашга чақираман. Ҳар бир мижоз ҳаққоний равишда тўлов қилади, демак, тўлиқ ва сифатли хизматдан фойдаланишга ҳақли.

Мен мижоз сифатида тезкор ечим ва ижобий жавоб кутиб қоламан.

ID рақамим: 1936578504
Телефон рақамим: +998 94 444 77 00

Ҳар бир мижознинг ҳақ-ҳуқуқи ҳимоя қилинган тизим қуриш барчамиз учун муҳим.
Ота боласини сақлаб қолиш учун барча нарсага тайёр.

Қон сотиб, оила муаммоларини ҳал қилиб турган шундай оталар борлигидан фахрландим. У ёлғон гапирмади, ўғирлик қилмади, балки муаммони ҳалол йўл билан ечмоқчи бўлди. Лекин биз билганмиздек, Ислом динида қон сотиш жоиз эмаслиги таъкидланган.

Шундай ҳолатларда жамият сифатида саховатлилар бирлашиши, бир-бирига ёрдам қўлини чўзишимиз зарур. Сахийлар биргаликда ҳаракат қилиб, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам беришса, бу ўта катта савоб бўлади.

Билинг, яхшиликдан қайтмайлик, қўллаб-қувватлайлик!

телефон рақамлари:905868586
#Хабарни_тарқатинг
#Фарғона_вилоятида

Диққат! Муҳим хабар

Фарғона вилоятидаги барча автомашиналар учун
газ қуйиш шаҳобчалари бугун, соат 14:00 дан 17:00 гача ишлайди.

Ҳар бир ҳайдовчи ушбу вақтинча тартибга амал қилиши ва ҳаракат режасини шунга мувофиқ ташкил қилиши муҳим. Хабарни барчага тарқатишингизни сўраймиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон шаҳрида Президент арчаси байрам тадбирларига старт берилади

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram
XALQ DARDI
#Мурожаат_Ўзкомназоратга #Хабарни_тарқатинг Мен, афсуски, Ўзтелеком Қўқон филиалининг мижозиман ва ҳудудимда бошқа интернет провайдери мавжуд эмаслиги сабабли, мазкур хизматга мажбурман. Бир неча кундан бери интернет хизматидан фойдалана олмаяпман, гарчи…
1936578504 ҳисоб рақамли Узтелеком интернет хизмати фойдаланувчисининг мурожаати юзасидан Қўқон шаҳар телекоммуникациялар боғламаси қуйидагиларни маълум қилади:
16 декабрь куни соат 14.00 да мурожаатчининг манзилига боғламанинг 2 нафар хизмат кўрсатувчи ходими бориб, хизматнинг ишламаслик сабабига ойдинлик киритиш ишлари олиб борилди. Интернет тарқатиш учун мўлжалланган 1х8 сплиттер қурилмасидаги оптик тола букилиб қолганлиги сабабли, мазкур мурожаат юзага келганлиги маълум бўлди. Соат 15.00 да мутахассислар томонидан оптик толадаги шикастланиш бартараф этилиб, интернет хизмати соз ҳолда ишлатиб берилди. Қўқон шаҳар телекоммуникациялар боғламаси мижоздан келтирилган ноқулайлик учун узр сўрайди.
#Топиб_олдим
#Хабарни_тарқатинг

Йўқолган авто техпаспорт топилди!

Эгаси ёки маълумотга эга бўлганлар қуйидаги рақам орқали боғланишлари мумкин:

📞
910-569-007

Ҳужжат эгаси билан боғланиш ва уни қайтаришда ёрдам беришингизни сўраймиз.
Оилавий поликлиника: Пост ўчирилди, аммо мавзу ёпилмади

Оилавий поликлиника ҳақидаги аввалги постни ўчирдим. Аммо бу ҳолатга ойдинлик киритиш учун бир-икки кунда тўлиқ мақола ёзиб чиқаман.

Халқ манфаати доимо биринчи ўринда бўлиши керак, шунинг учун мавзу юзасидан холис таҳлил қилишимиз шарт. Янги мақолада барча саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламан.

Кузатувда давом этамиз!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Pedagog va ota-onalar bugungi kundagi eng ogʻriqli va dolzarb mavzulardan biriga aylanib qolmoqda!

♻️ Инстаграм | Телеграм
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
DARSDAN QOCHISHNI OQIBATI…

🏛️Farg’ona viloyati Qo’qon shahar “Barkamol avlod” bolalar maktabi
🎬“Rejissorlik, jurnalistika va notiqlik” to’garak a’zosi Madumarov Isfandiyor tomonidan tayyorlangan navbatdagi videorolik.

🎞️Batafsil videolavhada ko’rishingiz mumkin.


To’garak rahbari: M.Shokirov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти Данғара тумани, Янги замон МФЙ, Шодлик кўчасидан видео мурожаат келиб тушди. Унда айтилишича, мазкур кўчаларда ток қуввати жуда паст бўлиб, аҳоли бу ҳолатдан азият чекмоқда. Мутасадди раҳбарлардан ушбу масалани ўрганиб, уни ҳал этишда амалий ёрдам беришларини сўраб қоламиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат_Тошкент
#Янги_ҳаёт_туман_масъулларига
#Хабарни_тарқатинг

Чоштепа аҳолисининг муаммосига эътибор қаратинг!


Чоштепа маҳалласидан Чоштепа метро станциясига чиқишда аҳоли, айниқса, кекса ёшлилар, ҳомиладор аёллар ва ногиронлиги бор шахслар катта қийинчиликларга дуч келмоқда. Метро станцияси ердан жуда баланд жойлашган бўлиб, унга чиқиш учун узоқ ва тик зинапоядан ўтиш керак. Бу зинапоя таҳминан 3 -4 қаватли уй баландлигига тенг бўлиб, айниқса, қиш кунларида қор ва музлама сабабли фойдаланиш хавфлидир.

Чоштепа маҳалласидан ҳар куни минглаб фуқаролар метродан фойдаланади. Улар бир неча бор юқорига чиқиб-тушишга мажбур. Бу эса нафақат қийинчилик туғдиради, балки эҳтимолий жароҳатларга ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Ечим таклифи:
Метро станциясига етакловчи замонавий ва хавфсиз эскалатор ўрнатиш. Бу нафақат аҳолининг кундалик турмушини енгиллаштиради, балки хавфсизликни ҳам таъминлайди.

Тошкент шаҳар, Янги Ҳаёт тумани ҳокимиятига мурожаат қиламиз:
Чоштепа аҳолисининг ушбу муаммосига тезкор равишда эътибор қаратинг ва ечим топишга ёрдам беринг. Ҳар бир фуқаро қулай ва хавфсиз инфратузилмага эга бўлиш ҳуқуқига эга.

Илтимос, ушбу мурожаатга эътибор беринг Чоштепа аҳолиси сиздан умидвор!

Telegram Instagram Facebook
XALQ DARDI
Фарғона вилояти Данғара тумани, Янги замон МФЙ, Шодлик кўчасидан видео мурожаат келиб тушди. Унда айтилишича, мазкур кўчаларда ток қуввати жуда паст бўлиб, аҳоли бу ҳолатдан азият чекмоқда. Мутасадди раҳбарлардан ушбу масалани ўрганиб, уни ҳал этишда амалий…
#Мурожаат_ортидан
#Изоҳ

Данғара тумани Янги Замон маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Шодлик кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан мазкур ҳудуд электр таъминоти тўғрисида қилинган мурожаат эртага 17 декабр 2024 йил куни мурожаатчилар иштирокида жойида соҳа
мутахассислари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилади ва мурожаатни ижобий хал қилиш тезкор чоралари кўрилади ҳамда бу хақида ушбу канал орқали қўшимча тўлиқ маълумот берилади.

Данғара Электр таъминоти корхонаси.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тахрирсиз

Ассалому алейкум, Халқ дарди. Узр, кеч бўлса-да, сизларни безовта қилаяпман. Зилол маҳалласидаги мойка кеч соат 1 дан ошган бўлса ҳам ишлаб, аҳолига тинчлик бермаяпти. ИИБ ҳам бу ҳолатга чора кўра олмаяпти. Соат 10 ёки ҳеч бўлмаганда 11 гача ишласа, асабимизга тегмасди, биз ҳам одамлардек ухлаб, дам олардик. Лекин ҳозир соат 01:30 бўлса ҳам, ҳали ҳам ишини тўхтатгани йўқ. Уйқусизликдан безор бўлдик. Илтимос, бу муаммога эътибор қаратишингизни сўраймиз.
#Мурожаат_Ўзбекистон_Республикаси_Рақобатни_ривожлантириш_ва_истеъмолчилар_ҳуқуқларини_ҳимоя_қилиш_қўмитасига
#Texnomart_савдо_марказига
#Хабарни_тарқатинг

Мен Юлдашова Н.Қўқон ш.Обод МФЙ Зарбдор кўчаси 37А уйда яшовчи фуқоро 5-ноябр 2024 йил куни Техно Март савдо марказидан бўлиб тўлаш шарти билан телефон сотиб олган эдим. Бир ҳафта ўтиб, яъни 12-ноябр куни телефонда ишлаш нуқсонлари пайдо бўлди. Шу куннинг ўзида телефонни савдо марказига қайтариб олиб бордим.

Сотувчилар телефонни
Samsung сервис марказида таъмирлатиб олиш кераклигини айтишди. Бироқ мен бундай нархдаги янги телефонни таъмирлатиб ишлатишни ҳоҳламайман ва Техно Март савдо маркази билан тузган шартномамни бекор қилишни талаб қиламан.

Муҳим фактлар:
• Телефонда ишлаб чиқариш нуқсони бор.
• Телефон 12-ноябрдан бери фойдаланилмаган.
• Телефон учун ойлик тўловларни тўлашни давом эттиришни истамайман.

Қонунга асосан талабларим:
1. “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга кўра, нуқсонли товарни:
• Қайтариш ёки бошқасига алмаштириш;
• Тўловларни бекор қилиш ва маблағни қайтариш ҳақида талаб қиламан.
2. Техно Март масъуллари мазкур масалани қонуний равишда ҳал этишлари керак.

Тегишли ташкилотларга мурожаат:
Мазкур ҳолатда адолатли ечим топиш учун мансабдор идоралардан ёрдам сўраб қоламан. Мижоз сифатида ҳар қандай нуқсонли товар учун компенсация олишга ва шартномани бекор қилишга ҳақлиман.

Ижобий ечим кутиб қоламан!
Мен билан боғланиш тел рақам:
+998903098774

Telegram Instagram Facebook