XAFTA | Tezkor Yangiliklar⚡️
231K subscribers
4.46K photos
5.2K videos
8 files
258 links
🔵 XAFTA — тезкор янгиликлар ва қизиқарли видеолар канали!
Download Telegram
#Эслатма
🗓 1 декабрдан нималар ўзгаради?

▫️МЧЖларнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бекор қилинади

▫️Субсидия олиш учун аризани туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш бекор қилинади

▫️Айрим постларда "Яшил" ва "Қизил" тамойили асосида автотранспортлар ҳаракатланиши йўлга қўйилади

▫️"Ягона дарча" божхона ахборот тизими хизматлари сони кенгайтирилади

▫️Фуқаролик ва миграция соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилади

▫️Божхона органлари ходимлари қўмитанинг махсус жамғармаси ҳисобидан рағбатлантирилади
❄️ Қормисан қор! Грузия тоғлари. Маҳалий аҳолининг айтишича ёғган қорнинг баландлиги 4 метрга етган...
Совуқ туфайли Қозоғистондаги мактаблар ёпилмоқда.

Остона, Қарағанда ва Темиртовдаги мактаблар ҳаво ҳароратининг -30 даражагача пасайиши туфайли масофавий (онлайн) ўқитиш режимига ўтказилган.
⚡️Энди ўзбек-қирғиз чегарасидан ўтиш учун ID-картани кўрсатиш кифоя.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида чегарада паспорт назоратини енгиллаштириш бўйича келишувга эришилган. Эндиликда ҳар икки давлат фуқаролари ID-картасини кўрсатиш орқали чегарадан ўтиши мумкин бўлади.
❗️«Ўзгидромет» Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин совишидан огоҳлантирди
#Диққат #Тарқатинг

❗️Бугун барча ходимлар учун қисқартирилган иш куни – "короткий день"!

Бугун одатий иш кунидан бир соат эртароқ кетишингиз мумкин ва бунга қонунан ҳақлисиз. Чунки эртага 8–декабрь Конституция куни.

Меҳнат кодекси 121-моддасига асосан,
➖байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🕊 Жума муборак қадрдоним!
🕊
Диққат! Эхтиёт бўлинг!

️Тошкентда бугун кечқурун ва эртага кун бўйи йўллар музлайди (Гололёд бўлади
)!

Ҳайдовчилардан автомобилларини диққат билан бошқаришларини сўраб қоламиз! Иложи бўлса, заруратсиз кўчага чиқманг!

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз.
⚡️ Декабрь ойи ўртасида Ўзбекистонда кунлар исиши кутилмоқда.

Декабрь ойи ўртасида республика шимолида ҳарорат +5 даражагача, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкет вилоятларида +10 даражагача, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +15 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
❗️Сурхондарёда хонадонда газ портлади.

Қайд этилишича, ўзбошимчалик билан резина шланги орқали газни ноқонуний улаб, фойдаланиш оқибатида Термиз шаҳридаги хонадонда газ сизиб чиққан ва портлаган. Оқибатида 1965-йилда туғилган фуқаро 3–4-даражали, 40-45 фоиз куйиш билан шифохонага ётқизилган.
⚡️Ўзбекистон Туркманистон электр энергиясини Қирғизистондан қарзга олди.

«Қирғизистон Туркманистондан сотиб олган электр энергиясини Ўзбекистон кейинчалик қайтариш шарти билан Қирғизистондан қарзга олди» — Қирғизистон Миллий энергетика холдинги бошқарув раиси Талаибек Байгазиев.
Тормози носоз юк автомобили бешта машина билан тўқнашди

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтувчи А-373 "М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг 184-километрида йирик ЙТҲ содир бўлди.
❗️Дунёнинг энг бой 10 та одами:

🇫🇷Бернард Арно: $184,3 миллиард доллар
🇺🇸Илон Маск: 174,8 миллиард доллар
🇮🇳Гаутам Адани: $133,2 млрд доллар
🇺🇸Жефф Безос: $111,5 млрд доллар
🇺🇸Билл Гейтс: $104,9 млрд доллар
🇺🇸Уоррен Буффет: $104,6 млрд доллар
🇺🇸Ларри Эллисон: $102,1 млрд доллар
🇮🇳Мукеш Амбани: $91 млрд доллар
🇲🇽Карлос Слим Хелу: 81 миллиард доллар
🇺🇸Стив Балмер: 80,8 миллиард доллар
#Тезкор #Хушхабар
⚡️Ҳамюртимиз Руслан Нурудинов дунё биринчилигида -109 кг вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлигини қўлга киритди!

Нурудинов даст кўтариш машқида 177 кг, силтаб кўтаришда 220 кг ва умумий ҳисобда 397 кг билан ушбу вазн тоифасида тенгсиз эканини кўрсатиб, 3 йўналишда олтин медалларга эгалик қилди.
#Яхши_хабар

⚡️Давлат IT-сертификат ёки ўқиш учун сарфланган харажатнинг 50 фоизини қайтаришни бошлади

14 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар
my.gov.uz орқали ариза топшириб, халқаро сертификат ёки ўқишга сарфлаган харажатларининг 50 фоизини қоплатиб олишлари мумкин. 

❗️IT сохада ўқиган, ўқиётган ва ўқимоқчи бўлган яқинларга улашинг, давлат ўқиш харажатларини 50% қоплайди
#Диққат

❄️ Бу ҳафта Ўзбекистонда кечаси совуқ, ёмғир қорга айланиши, қор ёғиши ва туман тушиши кутилмоқда, - Ўзгидромет

🗓 21—23-декабрь кунларида Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик ва қор ёғади. Шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечаси 11-2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади. Йўлларда туман ва муз ҳам бўлиши мумкин.
❗️Россия ҳудудларида патент нархи 2023 йилда қанчага ошади?

2023 йилда Россиянинг кўплаб ҳудудларида меҳнат мигрантлари учун патент нархи ошади. Меҳнат патенти Россия билан визасиз режимга эга давлат фуқароларига РФда қонуний меҳнат қилиш ҳуқуқини беради.

Ройхатни Россиядаги дўстларингизга юборинг
#Тезкор
⚡️⚡️Бугун Навоийда қор ёғди.

Ушбу сурат Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида тасвирга олинган. Бугун республика шимолидаги бошқа ҳудудларда ҳам қор ёғиши кутилмоқда.
❗️Ўзбекистонда қуйидаги узрли сабабларга кўра ўқишни кўчириш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар аризаларни қабул қилиш бошлади.

➖ Талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун;
➖ Давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун (тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида).