XAFTA | Tezkor Yangiliklar⚡️
231K subscribers
4.46K photos
5.2K videos
8 files
258 links
🔵 XAFTA — тезкор янгиликлар ва қизиқарли видеолар канали!
Download Telegram
❗️Қоидабузарлик учун жарима баллари ҳозирча ҳисобга олинмайди тест режимида ишга туширилмоқда

1 декабрдан бошлаб жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга туширилади

Ушбу тизим янги бўлганлиги сабабли, тест режимида ишлаган вақтда тизимдаги ҳамда содир этилган қоидабузарликлардаги барча хато ва камчиликлар тизимни техник қўллаб-қуватлаш даврида босқичма-босқич аниқланиб, бартараф этилиб, такомиллаштирилиб борилади.

Аҳолидан келиб тушиши мумкин бўлган эътирозларни олдини олиш мақсадида тест режими вақтида аниқланган қоидабузарликлар бўйича баллар ҳисобга олинмайди.
❗Қишнинг биринчи 3 кунида кучли магнит бўронлари кутилмоқда.

Прогноз қилинишича Ер юзида 1-декабрь куни 5 балли кучли магнит бўронлари кузатилади. 2–3-декабрь кунлари ҳам магнит бўронлари давом этади.
#Диққат #Тарқатинг

Яна бир неча соатлардан кейин Қиш фасли кириб келади.


Бу хабарни дўстларингизга тарқатсангиз ҳам, тарқатмасангиз ҳам, барибир Қиш кириб келади😁
#Қиш_келди
Қиш фасли муборак! 🌧❄️☃️

Бугундан қиш келди, барчамизга хайрли ва барокатли бўлсин🤲🏻
Қиш фасли муборак! 🌧❄️☃️
#Эслатма
🗓 1 декабрдан нималар ўзгаради?

▫️МЧЖларнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бекор қилинади

▫️Субсидия олиш учун аризани туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш бекор қилинади

▫️Айрим постларда "Яшил" ва "Қизил" тамойили асосида автотранспортлар ҳаракатланиши йўлга қўйилади

▫️"Ягона дарча" божхона ахборот тизими хизматлари сони кенгайтирилади

▫️Фуқаролик ва миграция соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилади

▫️Божхона органлари ходимлари қўмитанинг махсус жамғармаси ҳисобидан рағбатлантирилади
❄️ Қормисан қор! Грузия тоғлари. Маҳалий аҳолининг айтишича ёғган қорнинг баландлиги 4 метрга етган...
Совуқ туфайли Қозоғистондаги мактаблар ёпилмоқда.

Остона, Қарағанда ва Темиртовдаги мактаблар ҳаво ҳароратининг -30 даражагача пасайиши туфайли масофавий (онлайн) ўқитиш режимига ўтказилган.
⚡️Энди ўзбек-қирғиз чегарасидан ўтиш учун ID-картани кўрсатиш кифоя.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида чегарада паспорт назоратини енгиллаштириш бўйича келишувга эришилган. Эндиликда ҳар икки давлат фуқаролари ID-картасини кўрсатиш орқали чегарадан ўтиши мумкин бўлади.
❗️«Ўзгидромет» Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин совишидан огоҳлантирди
#Диққат #Тарқатинг

❗️Бугун барча ходимлар учун қисқартирилган иш куни – "короткий день"!

Бугун одатий иш кунидан бир соат эртароқ кетишингиз мумкин ва бунга қонунан ҳақлисиз. Чунки эртага 8–декабрь Конституция куни.

Меҳнат кодекси 121-моддасига асосан,
➖байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🕊 Жума муборак қадрдоним!
🕊
Диққат! Эхтиёт бўлинг!

️Тошкентда бугун кечқурун ва эртага кун бўйи йўллар музлайди (Гололёд бўлади
)!

Ҳайдовчилардан автомобилларини диққат билан бошқаришларини сўраб қоламиз! Иложи бўлса, заруратсиз кўчага чиқманг!

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз.
⚡️ Декабрь ойи ўртасида Ўзбекистонда кунлар исиши кутилмоқда.

Декабрь ойи ўртасида республика шимолида ҳарорат +5 даражагача, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкет вилоятларида +10 даражагача, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +15 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
❗️Сурхондарёда хонадонда газ портлади.

Қайд этилишича, ўзбошимчалик билан резина шланги орқали газни ноқонуний улаб, фойдаланиш оқибатида Термиз шаҳридаги хонадонда газ сизиб чиққан ва портлаган. Оқибатида 1965-йилда туғилган фуқаро 3–4-даражали, 40-45 фоиз куйиш билан шифохонага ётқизилган.
⚡️Ўзбекистон Туркманистон электр энергиясини Қирғизистондан қарзга олди.

«Қирғизистон Туркманистондан сотиб олган электр энергиясини Ўзбекистон кейинчалик қайтариш шарти билан Қирғизистондан қарзга олди» — Қирғизистон Миллий энергетика холдинги бошқарув раиси Талаибек Байгазиев.
Тормози носоз юк автомобили бешта машина билан тўқнашди

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтувчи А-373 "М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг 184-километрида йирик ЙТҲ содир бўлди.
❗️Дунёнинг энг бой 10 та одами:

🇫🇷Бернард Арно: $184,3 миллиард доллар
🇺🇸Илон Маск: 174,8 миллиард доллар
🇮🇳Гаутам Адани: $133,2 млрд доллар
🇺🇸Жефф Безос: $111,5 млрд доллар
🇺🇸Билл Гейтс: $104,9 млрд доллар
🇺🇸Уоррен Буффет: $104,6 млрд доллар
🇺🇸Ларри Эллисон: $102,1 млрд доллар
🇮🇳Мукеш Амбани: $91 млрд доллар
🇲🇽Карлос Слим Хелу: 81 миллиард доллар
🇺🇸Стив Балмер: 80,8 миллиард доллар
#Тезкор #Хушхабар
⚡️Ҳамюртимиз Руслан Нурудинов дунё биринчилигида -109 кг вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлигини қўлга киритди!

Нурудинов даст кўтариш машқида 177 кг, силтаб кўтаришда 220 кг ва умумий ҳисобда 397 кг билан ушбу вазн тоифасида тенгсиз эканини кўрсатиб, 3 йўналишда олтин медалларга эгалик қилди.