XAFTA | Tezkor Yangiliklar⚡️
236K subscribers
4.46K photos
5.2K videos
8 files
258 links
🔵 XAFTA — тезкор янгиликлар ва қизиқарли видеолар канали!
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда зилзилалар давом этмоқда

Кеча тунда Хатайда 4,8 магнитудали янги силкинишлар туфайли қирғоққa яқин бўлган жойларни сув босди.
#Тезкор
⚡️Бухоро вилоятида 4 баллик зилзила кузатилди

Ўзбекистон ҳудудида 6-ноябрь куни соат 08:56 да зилзила содир бўлди. Зилзила эписентри Тошкентдан 472 км жанубий-ғарбда:

▪️Пешкў туманида 4 балл
▪️Шофиркон туманида 2-3 балл
▪️Конимех туманида 2 балл
▪️Жондор туманида 2 балл
▪️Ромитан туманида 2 балл.
#Тезкор #Диққат

Бугун Водийдаги газ заправкалари 17:00 да ўчирилади.

Яна доимгидек ҳаво совиб, газ босими пастлаб кетибди. Шунинг учун ГАЗ заправкалари 17:00 да ўчирилиб, эрталаб 05:00 дан ишга тушади.

❗️Заправкалар иш режими ҳудудларга қараб ўзгариши ҳам мумкин

Хабарни барча ҳайдовчиларга етказиб қўйинглар
Биткоин катта тезликда қуламоқда. Ҳозирда 17 000-18 000 $ атрофигача тушди.
⚡️Энди молиявий қоидабузарликлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади.

Давлат молиявий назорати соҳасида қоидабузарликлар ҳақида хабар берган шахслар қоидабузарлик суммаси БҲМнинг 500 баравари ва ундан ортиқ бўлганда – БҲМнинг 4 баравари (1,2 млн сўм) миқдорида рағбатлантирилади.
2022 йилнинг 15 ноябрига қадар Ер сайёрасидаги одамлар сони 8 миллиардга етиши мумкин.
❗Ўзбекистонда 13 ноябрь куни 56 нафар кишида коронавирус аниқланди

Янги касалланиш ҳолатларининг 52 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилди
⚡️Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тўхтатди.

Афғонистоннинг ДАБС электр компанияси Ўзбекистондан мамлакатга етказиб бериладиган электр энергияси занжири техник носозлик туфайли узилганини маълум қилди. Натижада Қобул ва бир қанча вилоятларда электр тақчиллиги кузатилмоқда.
#диққат

❄️ Бугун Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда

Бугун республиканинг жануб вилоятларидан (Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари) ташқари бошқа вилоятларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин.

Айниқса, кечга томон республика бўйлаб ёғаётган ёмғирнинг қорга айланиб кетиш эҳтимоли ортмоқда — Ўзгидромет
⚡️Туғилган кунинг билан ярамас коронавирус 😡
❗️Коранавирус бугун 3 ёшга тўлди

2019 йил 17 ноябрда Хитойда
биринчи коронавирус билан касалланган одам рўйхатга олинган 😡
Унга қисқа умр тилайман, тезроқ ризқинг тугаб, йўқ бўлиб кетгин!
❗️Маълумот учун: Қорин билан ётиб ухлаш бош оғриғига ва ҳатто инсультга олиб келиши мумкин!

Бошингизни шу тарзда айлантириб, қорин билан ухлаш бошни қон билан таъминловчи артерияларга ноқулайлик туғдиргани туфайли эрталаб бош оғриғига сабаб бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, атеросклероз билан оғриган одамлар (кўпинча қариялар) мияга қон оқимининг камайиши натижасида қорин билан ухлаб ётган ҳолда инсультга дучор бўлиш хавфи мавжуд.

Статистик маълумотларга кўра, инсульт ва юрак хуружининг аксарияти тунда содир бўлади.
🙅‍♂️🚭 Бугун 18-ноябр - чекишдан воз кечиш куни

Агар сиз ҳали ҳам гиёҳвандликдан воз кечмаган бўлсангиз, никотинга қарамлик сизга қанча туради, ҳисобланг.  Балки бундан кейин чекишни албатта ташларсиз.

Чекишни ташлаш: соғлиғингизни ва яқинларингизнинг соғлиғини ҳимоя қилиш.
❗️Ўзбекистонда крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар бериш бошланди

Ўзбекистонда биринчи бўлиб иккита МЧЖ крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш учун лицензияларга эга бўлди.
#Диққат
⚡Соч тўкилишига олиб келадиган янги ковид штамми пайдо бўлди

Россияда коронавируснинг янги штаммлари — БҚ ёки Cерберус — топилди. Бу штамм жуда юқумли, аммо шифокорлар кузатувига кўра, у осон ўтиб кетади! Лекин асоратлар умрбод қолади!

Янги штамм билан касалланишнинг оқибатлари: чарчоқ, нафас қисилиши, йўтал, уйқу муаммолари, соч тўкилиши ва концентрация билан боғлиқ муаммолар.
⚡️💳 Тошкентда икки опа-сингил кўчадан банк картасини топиб олган ва паролни бузиб, картадаги 59 миллион сўмни нақдлаштириб олган.

ИИВ хабарига кўра, «Малика» техномарказида йонидан топилган картани банкоматга cолиб, иккинчи уринишда картанинг Ўзбекистонда машҳур бўлган 7777 пин-кодини тахмин қилишган ва картадаги барча пулларни ечиб олишган.

❗️Огоҳ бўлинг- карта паролига оддий ва такрорий рақамлар қўйманг, агар картангиз йўқолганини сезсангиз дархол ўз банкингизга мурожаат қилинг!
🦠Кеча 95 нафар фуқарода коронавирус билан касалланиш қайд этилди

2022 йил 24 ноябрь куни рўйхатга олинган беморларнинг:

▪️1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
▪️2 нафари Бухоро вилоятида,
▪️2 нафари Жиззах вилоятида,
▪️1 нафари Қашқадарё вилоятида,
▪️4 нафари Наманган вилоятида,
▪️5 нафари Самарқанд вилоятида,
▪️3 нафари Фарғона вилоятида,
▪️3 нафари Хоразм вилоятида,
▪️6 нафари Тошкент вилоятида,
▪️68 нафари Тошкент шаҳрида аниқланди.
❗️2023 йил 1 январдан бошлаб Москва ва Москва вилоятида ЖШДС (НДФЛ) тўловининг миқдори, патент тўловини амалга ошириш жараёнида ойига 6600 рублни ташкил қилади.

Бу ҳақда Кўптармоқли миграция маркази хабар қилди.