XAFTA | Tezkor Yangiliklar⚡️
237K subscribers
4.46K photos
5.2K videos
8 files
258 links
🔵 XAFTA — тезкор янгиликлар ва қизиқарли видеолар канали!
Download Telegram
#СубҳанАллоҳ

Аллоҳ умр бераман деса 90 ёшингда ҳам "тегирмондан бутун чиқасан"😇

Мўъжизалар содир бўлишда давом этади

⚡️Туркияда дастлабки зилзиладан 16 кун ўтиб, 90 ёшли аёл ва унинг 70 ёшли ўғли вайроналар остидан тирик ҳолда олиб чиқилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Оилада обрўйим ошиб кетган».

Касби туманида инглиз тили фанидан дарс берувчи ўқитувчи аёл президентга 1000 доллар ойлик олиши ҳақида гапириб берди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бемалол телефонларни зарядкага қўйса бўларкан 😄
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкентда икки ниқобли йигит пичоқ билан дўконга бостириб кирди

Маълум бўлишича, улардан бири олийгоҳ талабаси бўлган. Уларнинг айтишича, пул керак бўлиб қолгани сабаб дўконни тунамоқчи бўлишган.
⚡️АИ-80 бензин қимматлаши мумкин.

Президентнинг 2022 йил 12 декабрдаги қарори билан 2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 мартга қадар импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун, истисно тариқасида, акциз солиғи «ноль» ставкада қўлланаётган эди.

2023 йил 1 мартдан ушбу муддат тугайди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дахшат #огоҳ_бўлинг

❗️Ота-онасининг эътиборсизлиги туфайли 3 ёшли бола ўйнаб 20 дан ошиқ таблеткаларни ичиб юборган 😱

Ота оналарга етказинг!
⚡️Uzbekistan Airways Наврўз байрамига 21 фоиз чегирма эълон қилди

Uzbekistan Airways 2023 йилнинг 18 мартидан 22 мартигача Ўзбекистон бўйлаб амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларининг эконом ва бизнесс класс тарифларига 21 фоиз чегирма эълон қилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буюк Британияда қатор компаниялар ҳафтасига тўрт кунлик иш жадвалига ўтмоқда.
🇹🇷 Туркия жанубида рўй берган зилзилалар қурбонлари сони 45 089 кишига етган — AFAD

28-февраль куни Қаҳрамонмараш вилояти ҳудудида магнитудаси 4 баллдан зиёд яна иккита зилзила рўй берди
«Finnair» учувчиси йўловчилар шимол ёғдусини кўришлари учун самолётда айлантирган.

Куусамо - Хелсинки рейсида учаётган йўловчилар яхши бонусга эга бўлишди, учувчи саёҳатчиларга табиий ҳодисани кўрсатиш учун курсдан бироз четланишга қарор қилди.

Бу хавфсизлик стандартларига қандай мос келиши номаълум, аммо ҳамма нарса хавфсиз тарзда ҳал қилинди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

💥 Барча Ўзбекистонликлар Наврўзда кетма-кет 5 кун тўлиқ дам олади!

• 18 март (шанба) - дам олиш куни
• 19 март (якшанба) - дам олиш куни
• 20 март (душанба) - қўшимча дам олиш куни
• 21 март (сешанба) - дам олиш куни
• 22 март (чоршанба) - қўшимча дам олиш куни

Дўстлар, бирор жойга дам олгани борамизми?
❗️Тиббиёт ходимига таъсир ўтказганлик ва унинг фаолиятига аралашганлик учун 15 суткагача қамоққа олиш белгиланди

Тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказган фуқаролар учун 1,5 млн сўмдан 2,1 млн сўмгача, мансабдорларга эса 2,1 млн сўмдан 3 млн сўмгача жарима ёки 15 суткагача қамоқ жазоси киритилмоқда

Шифокорлар ва тиббиёт ходимларига ҳужум қилиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани муносабати билан сенаторлар "Тиббиёт ходими фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этиш тўғрисида"ги қонунни маъқуллади.
❗️Мактаб ўқувчиларини огоҳлантиринг:

Тошкентда ППХ ходимлари мактаблар атрофида патруллик қилишни бошлайди


Ҳар куни эрталаб соат 7:00 дан бошлаб кун бўйи ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари таълим муассасалари ҳудудидаги вазиятни назорат қилади.

Патруль хизмати ходимлари эса мактаблар атрофидаги кўчаларда патруллик қилади.
Ўзбекистон нон нархи энг арзон бўлган мамлакатлар бешлигига кирди

Numbeo статистик маълумотларига кўра, Ўзбекистон нон нархи энг арзон бўлган мамлакатлар бешлигига кирди.

Жорий йилнинг 24 февраль куни 500 грамли нон нархи Ўзбекистонда 0,37 долларни ташкил этди, бу 107 та натижадан 104-натижа бўлди.

Тунисда энг арзон нон 0,14 доллар (107-ўрин), иккинчи ўринда Жазоир 0,16 доллар (106-ўрин) ва Ливияда 0,35 доллар (105-ўрин) эгаллашди.

Рейтингга Тожикистон ва Қирғизистон киритилмаган, Қозоғистон эса 0,37 доллар баҳо билан 104-ўринни эгаллаган.

АҚШда энг қиммат нон, бу ерда харидор бир "нон учун 3,26 доллар тўлаши керак", ундан кейин Швейцария (3,20 доллар) ва Исландия (2,94 доллар) туради.
❗️🔌 Яқинларингизни огоҳлантиринг: Тошкентда зарядловчидан квартира ёниб кетди

Қисқа туташув натижасида зарядловчи қурилма ёниб, гиламга қулаган. Ёнғин натижасида бутун хонадон ёниб кетди.

⚠️ Зарядлашни розеткада қолдирманг ва уйдаги электр жиҳозларига эҳтиёт бўлинг. Уларни қаровсиз қолдирманг.
❗️Диққат ёлғон: Телеграмда фирибгарлар тузоғига тушманг

Улар президент сайти кўринишида, сохта саҳифа очиб олган.

💬“Ўзбекистонда ҳар бир бола учун 785 минг сўм нафақа тўлаш тўғрисидаги фармон кучга кирди” мазмунидаги хабарлар келса, асло уларга ишонманг.

Фирибгарлар шахсий маълумотларингизни ўғирлаб, пластик картангиздан пул ечиб олишни кўзлаган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
6 ойда бир кун ишлагани учун $20000 маош бериладиган касб

Ақшнинг Жанубий Дакота штатидаги KDLT-ТV минорасининг энг тепа қисмидаги ёруғлик чироғи 1 йилда икки маротаба алмаштирилади.

Алмаштирувчи ҳар 6 ойда бир кун ишлагани учун $20000 олади.
#кун_мотивацияси

❗️Тарихда биринчи марта Ўзбекистон фуқароси «IELTS»дан максимал балл, яъни 9,0 балл олди.

Бекзод Мираҳмедов Инглиз тилини билиш имтиҳонидан муваффақиятли ўтиб, 9 балл олди. Қайд этиш жоизки, бу Ўзбекистонда биринчи марта кузатилмоқда.
💥Бугун, 3-март халқаро "эркаклар кечки овқат тайёрлайдиган" кун, кечки овқат эркаклардан

Анъанага кўра, бу кунда дунёнинг деярли барча мамлакатларида эркаклар капгурни қўлга олиб, оиласи учун мазали кечки овқат тайёрлаш учун ошхонага борадиган кун. Эркаклар, бундай байрам йилига бир марта содир бўлади, шунинг учун дангаса бўлманг ва яқинларингизга ўз қўлингиз билан мазали таомлар тайёрланг! Жуда бўлмаса кечки овқатни кўчада чиройли қилиб беринг, уйдагилар бир мазза қилишсин-а 😅😋

ТАРҚАТИБ ҚЎЯМИЗ!