Vodiy1.uz | Расмий канал
138K subscribers
54.8K photos
18.3K videos
935 files
46.1K links
Vodiy1.uz – водийдаги 1-рақамли интернет нашр.

Vodiy1.uz интернет-нашри гувоҳнома рақами 040272

Таклиф, мурожаат ва саволлар билан @vodiy1_murojaatlar

Реклама ва эълонлар учун
@Vodiy1reklama га мурожаат қилинг!
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#зўр_янгилик
#"EVRO_2024”
Футбол севар мухлисларимиз учун ажойиб янгилик ⚽️

"EVRO_2024” чемпионатини “ЗЎР ТВ” телеканалида томоша қилишингиз мумкин

14-июндан 14-июлга қадар Европанинг энг кучли терма жамоалари иштирокидаги учрашувларни биз билан кузатиб боринг

👉 Vodiy1.uzга уланиш учун https://t.me/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#танқид
"Сувсиз қолдик!". Фарғона тумани: қувур бор, сув йўқ

Бизга Фарғона вилояти Фарғона тумани Ўзбекистон МФЙ Теракзор кўчасидан мурожаат келиб тушди.

“Икки йил олдин Опен бюджетда сув учун курашда ғолиб бўлганмиз. Масъуллар сув қувурларини улаб, фойдаланишга тайёр қилиб беришди - лекин сув йўқ. Бугунги кунга келиб сойларда ҳам сув қуриб биз жуда қийналяпмиз. Ичимлик сувини катта дренаждан оламиз, уни ҳам хоҳлаган пайт чиқаришади. Илтимос, ёрдам беринглар” дейилади мурожаатда.

Ушбу мурожаат бўйича Фарғона тумани тегишли мутасаддиларидан ечим кутамиз.

👉 Vodiy1.uzга уланиш учун https://t.me/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
‼️ Ислом Каримовнинг автомобили сотувга қўйилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовга тегишли бўлган "Мерседес 221"нинг зирхланган версияси сотувга қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди.. Хабарда айтилишича. унинг нархи 300 минг доллар этиб белгиланган.

👉 Vodiy1.uzга уланиш учун https://t.me/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️ Расул Кушербаев: Раҳбарлар қиммат иномаркада эмас, “Neksiya 3”, “Cobalt”да юриши керак!"(видео)

Собиқ депутат Ўзбекистонда раҳбарларни “Мерседес” ва бошқа автомобиллардан кечиб, ўзимизнинг “Нексия 3”, “Кобальт”ларда юришга чақирди.
“Чет эл машиналари бензинни кўп сарфлайди. Қиммат. Асосийси, машиналарга солиқчилар тўлаган пул, халқнинг пули сарфланади”, дейди Р. Кушербаев.

👉 Vodiy1.uzга уланиш учун https://t.me/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар
Андижонда йўқолиб қолган мактаб ўқувчиси Абдуллоҳ соғ-саломат топилди!

Каналимизда 13 ёшли Абдуллоҳ йўқолиб қолгани учун халқимиздан ёрдам сўраб мурожаат қўйган эдик. Айни вақтларда Абдуллоҳнинг отаси хурсанд ҳолда бизга алоқага чиқди ва боласи соғ-саломат топилганини айтди.

Эълондан сўнг жуда кўплаб инсонлар, ИИБ ва Прокуратура ходимлари ҳам Абдуллоҳни излаб топишда катта ёрдам беришибди.

👉 Vodiy1.uzга уланиш учун https://t.me/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Водий хабарлари қисқа сатрларда

Фарғона - вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистон тумани “Сулаймон” маҳалласидаги Нуронийлар масканининг фойдаланишга топшириш маросими ҳамда ушбу масканда ташкил этилган “Уч авлод учрашуви"да иштирок этди.
***
Андижон - вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги Андижон делегацияси Россия Федерациясининг Москва шаҳрига борди. Делегация аъзолари қаттиқ коммунал чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаси билан яқиндан танишдилар. Мазкур лойиҳани Андижонда ҳам барпо этиш режа қилинмоқда.
***
Наманган - Озарбайжоннинг Қуба шаҳрида бўлиб ўтаётган"II O‘zbekiston-Ozarbayjon Hududlararo Forumi"да Наманган вилояти делегацияси ҳам иштирок этмоқда. Форум доирасида меморандум, инвест келишув ва шартномалар имзоланди.

👉 Vodiy1.uzга уланиш учун https://t.me/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
🟢 1 июндан боғча опаларининг ойлик маоши ошади

Давлат боғчаларида ишловчи олий маълумотли педагог ходимларнинг маоши мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади.

Давлат раҳбарининг 2023 йил май ойида имзолаган қарорига асосан 2024 йил 1 июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлариникига тенглаштирилиши лозим.

👉 Vodiy1.uzга уланиш учун https://t.me/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟢 Фарғонада яна бир замонавий меҳмонхона ишга тушди

🟣 Ўзбекистон туманида тадбиркор
Ўзбекистон туманининг Қулибек маҳалласида тадбиркор Рустамжон Ҳакимов ташаббуси билан барпо этилган замонавий меҳмонхона ишга тушди.

🟣 Ушбу кўркам масканнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят ва туман секторлари раҳбарлари хамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

🔘 “Madinah Travel 2022” МЧЖ томонидан барпо этилган 70 ўринли “Madina Plaza Hotel” меҳмонхонаси 24 та номердан иборат.

✔️ Меҳмонхонада шунингдек, автотураргоҳ, спорт зал, болалар майдончаси, 3 та фаввора, 70 кишилик конференц-зал, 5 та ресторан, 1 та миллий таомлар ошхонаси ва бошқа қулайликлар мавжуд.

👉 Vodiy1.uzга уланиш учун https://t.me/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭕️⭕️⭕️ «Муҳаммад Юсуф шеърияти мухлислари» танлови ғолиблари тақдирланди

Кеча вилоят Халқ таълими бошқармасида Марҳамат туман ҳокимлиги, Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Vodiy1.uz таҳририяти томонидан вилоятдаги таълим муассасалари ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасида ўтказилган «Муҳаммад Юсуф шеърияти мухлислари» танлови ғолиблари тақдирланди.

Марҳамат туман ҳокимлиги томонидан тақдим қилинган Туркияга йўлланма, ноотбук ва пул мукофотларини ғолиб ва совриндорларга бошқарма мутасаддилари ҳамда Vodiy1.uz директори топширди.

👉 Vodiy1.uzга уланиш учун https://t.me/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор
☄️ Россияда "Коронавирус"нинг янги штамми аниқланди, бу штамм дунё бўйича тезлик билан тарқалмоқда

Россиядаги ватандошларни огоҳлантирамиз.

👉 Vodiy1.uzга уланиш учун https://t.me/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлингl
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭕️⭕️⭕️ Диққат, қидирув! Ёрдам керак!
Уч фарзанднинг отаси “Дамас”да каналга тушиб кетган


Кеча 21 май куни соат 13-14 ларда Улуғнор туманидаги “Фазогир” маҳалласи “Канал бўйи” қишлоғидан ўтган “Андижон” каналига “Дамас” автомобили тушиб кетган. Машина ичида икки киши бўлган. Бири топилди. Бироқ, ҳайдовчи бўлган 41 ёшли Маматов Шуҳратбек Фозилжонович топилгани йўқ.
Ғаввослар бир кун - кеча ва кундузи ёрдам беришди. Топилмади. Шуҳратбек Маматовнинг қишлоқдошлари излаш учун ёрдам сўрашмоқда. Сабаби, айни пайтда каналда сув озайтириб турилибди. Эртага очиб юборилар экан.

Ёрдам беришни хоҳлаганлар учун акасининг тел. рақами: +998 99 863 01 79

Хабарни иложи борича гуруҳларга тарқатинг!!


👉 Vodiy1.uzга уланиш учун https://t.me/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Болага телефоннинг зарари қандай?

Асосий зарари бу бош мия тўқималарининг зарарланиши, айрим тадқиқотчилар фикрига кўра, бирданига эмас, балки орадан 15-20 йил ўтгачгина аниқ намоён бўлади. Шу сабабли улар яқин келажакда бош мия ўсмаси билан хасталанган ёшлар сони кескин ошиб кетади, деб ҳисоблашмоқда.

Негаки, ҳар куни атиги 15-дақиқа мобил телефонда гаплашишнинг ўзи мияда саратон ўсмаси ҳосил бўлиши учун етарлидир. 

👉 Vodiy1.uzга уланиш учун https://t.me/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
‼️ Диққат! Андижонликлар!
Тошкент шаҳридаги Наво театри 🎉Андижон шаҳридаги "Ёшлар маркази" саройида

Лазер шоу, Цирк артистлари ва
Ўзбек театр актиёрлари ижросида
ПАНДАНИНГ САРГУЗАШТЛАРИ деб номланган театри фестивалига таклиф этади.

📆 25-26 май кунлари
📟 09:30, 11:00,13:00, 14:30, 15:30, 16:30, 18:00 бўлиб ўтади


☝️ Мурожаат учун телефонлар:
📞 +998950822030
📞 +998990972455

📌 Андижон шаҳар, Ёшлар маркази саройи биноси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қойил
✔️ Бир хил кўринишдаги тўрт ўғил бола эгизаклар билан боғчадан қайтаётган ота интернетни портлатди

Видео остида “Болачалар бир хилку, уларни боғчада қандай ажратишар экан?”, “Тўрт болани катта қилишга қийналмаяпсизларми?”, каби изоҳлар қолдирилган.

Кўринг, ҳавас қилинг!

👉 Vodiy1.uzга уланиш учун https://t.me/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекларнинг тушликка ейдиган овқати меъёридан икки баробар кўп” – Даниядаги ўзбек олими билан суҳбат

Бекзод Ҳакимов 20 йилдан бери Европанинг турли университетларида ўқиб, дарс бериб келади. Унинг жамоаси яқинда қўй гўшти ва мол гўшти истеъмол қиладиган ўзбекистонликлар устида тадқиқот ўтказди. Kun.uz олим билан қўй гўшти нега яхшироқ экани, қизиб кетган ёғда овқат пишириш зарарлилиги, озиқ-овқат истеъмоли бўйича дунё қайси йўлдан кетаётгани ва бошқа қизиқарли мавзуларда суҳбат қилди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
👍 Кеч ухлаш юрак хуружи ва инсульт хавфини оширади.

Олимлар уйқу вақти, юрак хуружи ва инсульт ўртасида боғлиқлик борлигини аниқлашди.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳар куни соат 22:00 – 23:00 оралиғида ухлашга ётадиганларни юрак билан боғлиқ муаммолар жуда кам безовта қилади. Ярим тундан кейин ухлашга ётадиган одамларда юрак хасталикларига чалиниш эҳтимоли 25 фоизгача кўпроқ.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM