Vodiy1.uz | Расмий канал
138K subscribers
54.8K photos
18.3K videos
935 files
46.1K links
Vodiy1.uz – водийдаги 1-рақамли интернет нашр.

Vodiy1.uz интернет-нашри гувоҳнома рақами 040272

Таклиф, мурожаат ва саволлар билан @vodiy1_murojaatlar

Реклама ва эълонлар учун
@Vodiy1reklama га мурожаат қилинг!
Download Telegram
Ўшда Навоий ва Бобурга бағишланган тадбир ўтказилди

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида “Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур - миллатлараро дўстлик ва маданият элчиси” номли байрам тадбири бўлиб ўтди

Тадбир Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консулхонаси ва Ўш давлат университети қошидаги ўзбек тили ва маданияти маркази билан ҳамкорлида ўтказилди.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоят ҳокими Хитой инвесторлари билан учрашди

Учрашувда вилоят ҳудудида қалампир етиштириш ҳамда Улуғнор туманида юқори ҳосилдорлик билан пахта етиштириш бўйича ҳамкорлик лойиҳалари юзасидан муҳокама олиб борилди.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Водий вилоятларида болаларнинг гепатитга чалиниш ҳолатлари ўсган

Ўзбекистонда 2024 йилнинг 9 феврал ҳолатига кўра, 5907 нафар болада гепатит А касаллиги аниқланган, деб маълумот берди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова.

Касалланиш кўрсаткичларининг ўсиши Фарғона, Андижон, Наманган, Сурхондарё, Бухоро, Самарқанд вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида кузатиляпти.

Таъкидланишича, гепатит А касаллигига қарши эмлаш 94-98 фоиз ҳолатда вирус юқишининг олдини олади ва эмлашдан кейин эҳтимолли жиддий асоратлар кузатилмайди.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Наманганда дарёга тушиб оқиб кетган “Нексия” чиқариб олинди

Кеча Наманган вилояти, Поп тумани Тўда қишлоғида “Нексия” автомобили дарёга тушиб оқиб кетгани, ҳайдовчи соғ-омон қутқариб олингани айтилган хабар тарқалганди.

Бугун ўша машина дарёдан олиб чиқилган.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксда чемпионлик камари учун жанг ўтказади

Ҳаваскор боксда “Вел Баркер” кубоги соҳиби, Олимпия ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпиони, уч карра қитъа чемпиони Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги навбатдаги жангини кимга қарши ўтказиши маълум бўлди.

WBA ташкилоти профессионал бокснинг энг енгил вазнида амалдаги жаҳон чемпиони, таиландлик Тамманун Ниёмтронг ҳимоя жангини айнан Ҳасанбой Дўсматовга қарши ўтказишини тасдиқлади. 33 ёшли Ниёмтронг фаолияти давомида 24 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Ҳасанбой шу кунларда Болгарияда ташкил этилаётган “Strandja-2024" халқаро турнирида иштирок этмоқда. Бугун Ҳасанбой Дўсматов арманистонлик Давит Егорянга қарши жанг ўтказади.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
#Диққат

⚡️Энди мактабларда давомат яхшиланади

Ўқувчиларнинг давомати ва таълим-тарбияси билан шуғулланиш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Миллий гвардия ҳамкорлигида махсус Ишчи гуруҳ тузилди.

Эндиликда ўқувчиларнинг дарслардаги иштироки ва таълим-тарбияси ота-оналар ва маҳалла фаоллари ҳамкорлигида ташкил этилади.

Мактабларга ота-оналарга юбориладиган “Огоҳлантириш хати” намуналари етказилган бўлиб, бу орқали дарсда иштирок этмаётган ўқувчиларнинг оила аъзоларининг масъулияти ва жавобгарлиги ҳам оширилади.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤲 Муҳаммадқодир Абдуллаевга таъзия билдирамиз!

Олимпиада чемпиони, боксимиз фахри Муҳаммадқодир Абдуллаевнинг падари бузрукворлари Маматқул отанинг вафоти муносабати билан Абдуллаевлар оиласига ҳамдардлик билдирамиз.

Ўтганларнинг руҳи шод, охирати обод бўлсин!

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✔️ Андижон шаҳри "Бизнес марказ" томидаги ёнар глобус

Андижон оқшомидан гўзал видео.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Чанғи учаётган Мирзиёев ва Лукашенко

🇺🇿🇧🇾 Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко “Амирсой” масканига боришди.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📱 Ухлашдан олдин телефондан фойдаланиш тавсия этилмайди?

Ухлашга ётишдан олдин телефондан фойдаланиш қуйидаги оқибатларга олиб келиши мумкин;

♦️ Кўз хиралашиши. Экранга узоқ вақт қараб туриш туфайли, кўз гавҳари яқин ва узоқ масофалардаги нарсаларни идрок этишга мослашиш қобилиятини йўқотади.

♦️ Уйқу бузилиши. Телефон нури мелатонин гормони ишлаб чиқарилишини кучайтиради ва биоритмларни бузилишига олиб келади.

♦️ Бўйин оғриғи. Бир хил ҳолатда тортилиб турган бўйин мушаклари тез толиқади ва оғриқ пайдо бўлади.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
10 февраль — Бутунжаҳон донли ва дуккакли экинлар куни

БМТ қарорига мувофиқ, 10 февралда Бутунжаҳон донли ва дуккакли экинлар куни нишонланади. Бу кун 2018 йилда Буркина-Фасо ҳукумати ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан таъсис этилган.

Буркина-Фасо вакилларининг БМТга расмий мурожаатида таъкидланишича, донли ва дуккакли экинларнинг озуқавийлик хусусияти жуда юқори бўлиб, улар оқсил ва витаминларга бой. Бундан ташқари, бу экинлар ернинг унумдорлигига ижобий таъсир кўрсатади.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
✔️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Донишмандлар кенгашига қабул қилинди

2024 йил 9 февраль куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган Мусулмон донишмандлар кенгаши йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу Кенгашга қабул қилинганлари эълон қилинди.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⁉️ Дунёда ейиладиган энг зарарли маҳсулот қайси эканлигини биласизми?

Мутахассис фикрини тинглаймиз. Афсуски, биз уни ҳар куни истеъмол қиладиган маҳсулот...

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
3 ёшгача бўлган боланинг ота-онасидан бирига қисқартирилган иш вақти белгиланади

Манба: Меҳнат кодекси.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Метан "заправка"лардаги ноинсофликларга ким барҳам беради?

Бизга келиб тушган мурожаатга кўра, Андижондаги айрим метан "заправка"ларда пул эвазига ҳайдовчиларни навбатсиз киритиш ҳолатлари юз бермоқда экан. Соатлаб навбатда турган бечора ҳайдовчилар дардини кимга айтсин? Бундай ноинсофликларга ким чек қўяди?

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
#Диққат
Дарс қолдираётган ўқувчиларнинг хонадонига огоҳлантириш хати юборилади

Фарзандининг мактабга боришига бефарқ бўлган ота-оналар МЖтКнинг 47-моддасига асосан жаримага тортилади.

Ота-оналарга юбориб қўйинг.

https://t.me/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг