Telegram yulduzlari
160K subscribers
11.5K photos
20.2K videos
8 files
24.9K links
Фақат катталар учун
Для взрослых

🇺🇿 ТВда кўрсатмайдиган ва газеталар айтмайдиган Ўзбекистондаги ва жахондаги янгиликларни ёритиб борамиз! Қизиқ, Муҳим, Долзарб ва Ҳаяжонли материаллар

Фақат реклама бўйича ёзинг!
👉 @video92_admin
Download Telegram
🇺🇸🇮🇷 ОАВ: АҚШ $600 млнлик Эрон нефтини «ўғирлади»

TankerTrackers кемалар ҳаракатини кузатувчи маълумотларига кўра, АҚШ томони жами қарийб 6 миллион баррел Эрон хом нефтини мусодара қилган. Уларнинг баҳоси тахминан 600 миллион долларни ташкил этади.
Маълумотларга кўра, май ойида Ҳинд океани ҳудудида ушланган нефт танкерлари ҳозир Атлантика океани орқали АҚШ соҳиллари томон ҳаракатланмоқда. Бу ҳолат Вашингтоннинг ўзида ёқилғи инқирози муҳокама қилинаётган бир пайтда содир бўлмоқда.
Теҳрон АҚШнинг мажбурий ҳаракатларини «давлат қароқчилик акти» деб баҳоламоқда ва Эрон халқига тегишли ресурсларни ноқонуний ўзлаштириш сифатида қораламоқда.


https://telegram.me/joinchat/UlFYRT8rzmDa1uNH
👎33❤4👏1
🇱🇧🇮🇱 Исроил Ливан жанубидаги Кфар-Тибнит ҳудудига зарба берди. Ҳодиса оқибатлари ҳақида ҳозирча маълумотлар берилмади.

https://telegram.me/joinchat/UlFYRT8rzmDa1uNH
🤬17❤7👍1👏1
#Дахшат
❌Тошкентда мактаб қўриқчиси 6-синф қизига шилқимлик қилгани айтилмоқда😨

​Шайхонтоҳур туманидаги мактаблардан бирида шартнома асосида ишловчи 23 ёшли қўриқлаш хизмати ходими Ш.Ж. 12 ёшли ўқувчи қизнинг белидан ушлаб, лабидан ўпгани ҳақида Kun.uz суд ҳужжатига таяниб хабар бермоқда.

​Дастлаб суриштирув органи ушбу ҳолатни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан баҳолаб, ишни судга юборган эди.

​Аммо суд ишни прокуратурага қайтарди:
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди ҳуқуқбузарлик ҳолатида жиноят аломати бор деган хулосага келди. Текширув давомида ушбу ҳаракатларда Жиноят кодексининг 129-моддаси (16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) аломатлари бор-йўқлигига аниқлик киритилиши ва жиноий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиши белгиланди. (Маълумот учун: ушбу модда бўйича 5 йилгача ёки зўрлик ишлатилган бўлса 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган).
​Ота-оналарга юбориб, огоҳлантириб қўйинг!
🤬96❤15😱4👍1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Ғассол (майит ювувчи) инсон ароқ ичадиган одамларни огоҳликка чақирмоқда...

Ибрат учун яқинларга юбориб қўямиз.👇

https://telegram.me/joinchat/UlFYRT8rzmDa1uNH
❤40😢13👍4👏1
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак 🕊

👇👇
https://telegram.me/joinchat/UlFYRT8rzmDa1uNH
❤37👏1
#Тезкор
⚡️🇹🇭Расман: Таиландга саёҳатлар бекор қилинди – энди визалар бир ой давомида кўриб чиқилади, кейин эса рад этилиши мумкин.

Москвадаги Таиланд элчихонасининг консуллик бўлими, визалар бўйича ариза кўриб чиқиш муддати бир ойга узайганини билдирди. Виза 5 кунда берилиши мумкин, лекин бир ой давомида кўриб чиқилиши ёки умуман рад этилиши ҳам мумкин.

Агар яқин вақтда Таиландга боришни режалаштирган бўлсангиз ёки қиш учун сайёҳлик турини харид қилган бўлсангиз, ҳужжатларни имкон қадар эрта тақдим этиш тавсия этилади.


https://telegram.me/joinchat/UlFYRT8rzmDa1uNH
👍16❤7👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мол тилидан иммунитетни кўтарувчи мазали овқат тайёрлаш рецепти. 😋

https://telegram.me/joinchat/UlFYRT8rzmDa1uNH
❤14🥰2👏2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Қозоғистонда бугун — умуммиллий мотам куни

Кеча, 24 сентябрь куни, Қозоғистон Қуролли кучлари Ҳарбий-денгиз кучларининг Каспий денгизидаги машғулоти вақтида об-ҳавонинг кескин ёмонлашуви ва кучли шамол оқибатида 17 нафар ҳарбий денгизга оқиб кетди.

Афсуски, 12 нафар ҳарбийнинг ҳалок бўлгани тасдиқланган, 3 нафари қутқарилган. Яна 2 нафар ҳарбий қидирилмоқда.

⚖️ Ҳолат юзасидан тегишли органлар иш олиб бормоқда, ҳукумат комиссияси эса воқеа жойида қидирув-қутқарув ишларини мувофиқлаштирмоқда.

Қозоғистонда 25 сентябрь умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.

https://telegram.me/joinchat/UlFYRT8rzmDa1uNH
😢74❤8👍1👏1😭1
🇮🇱🇦🇪Нетаньяху БМТ Бош Ассамблеясида деярли бўм-бўш залда нутқ сўзлади

БАА делегацияси унинг нутқи вақтида зални тарк этмади.

https://telegram.me/joinchat/UlFYRT8rzmDa1uNH
🤮62👍34❤9🤣7🔥2😁2🤬2💯1
🇨🇴🇮🇷 Колумбия Эрон билан дипломатик муносабатларни узди

Колумбия 19 сентябрдан бошлаб Эрон билан дипломатик муносабатларни расман узганини маълум қилди. Қарор миллий хавфсизлик, Теҳроннинг халқаро террорчилик ва бошқа жиноий гуруҳлар билан эҳтимолий алоқалари, Ҳурмуз бўғози атрофидаги вазият ҳамда Эрон ядровий дастурини текширишда МАГАТЭ фаолиятига тўсқинликлар билан изоҳланган.
Бундан ташқари, Колумбия Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини террорчилик ташкилоти деб эълон қилди ва у билан боғлиқ шахсларнинг мамлакатга киришини назорат қилиш чораларини кучайтиришини билдирди.
Шу билан бирга, консуллик муносабатлари сақланиб қолади. Яъни дипломатик алоқалар узилган бўлса-да, фуқароларга консуллик хизматлари кўрсатиш механизми тўлиқ тўхтатилмайди.


https://telegram.me/joinchat/UlFYRT8rzmDa1uNH
👎32❤4👍1
#Диққат

‼️🎒Мактабларда ўқувчиларнинг сумкалари текширилмоқда, қоида бузганлар 88 миллион сўмгача жазоланиши мумкин

Бош прокуратура хабарига кўра, профилактика инспекторлари текширув ўтказганда ўқувчиларнинг юкларидан электрон сигаретлар чиққан.

Маълумот учун, бир дона вейпни сақлаганлик учун 440 минг сўм жарима солинади. Агар икки ёки ундан ортиқ қурилма топилса, жарима 88 млн сўмгача етиши мумкин.

https://telegram.me/joinchat/UlFYRT8rzmDa1uNH
👍38🤣13❤11😁6👎3👏2💯1🙊1
#тезкор

⚡️Электр энергияси нархи ошмоқда

1-тариф гуруҳи электр энергияси истеъмолчилари учун ўта муҳим янгилик!

Эндиликда

— тунги давр (22:00 дан 24:00 гача ва 00:00 дан 06:00 гача)

1 кВт*соат учун 1100 сўм тўлайди (амалда 733 сўм тўланар эди).

— ярим тиғиз вақт (09:00 дан 17:00 гача)

1 кВт*соат учун 733 сўм тўлайди (амалда 1100 сўм тўланар эди)

https://telegram.me/joinchat/UlFYRT8rzmDa1uNH
👎148🤬87😁11❤9🍌8👍4🗿2🔥1
#ТЕЗКОР
‼️😴ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛЕКТРОМОБИЛЬНИ ТУНДА ЗАРЯДЛАШ ҚИММАТЛАШАДИ!

Тадбиркорлар учун кундузги электр энергияси тарифлари пасайтирилиши, тунги тарифлар эса оширилиши кутилмоқда.

Бу эса тижорий электромобиль қувватлаш шохобчаларида тунги зарядлаш нархи ошиши, кундузги вақтда эса арзонлашиши мумкинлигини англатади.

🏪22:00 дан 06:00 гача — қимматроқ
🏪09:00 дан 17:00 гача — арзонроқ

🚀ЭЛЕТРОМОБИЛИ БОР ТАНИШЛАРГА ЮБОРИБ ҚЎЙИНГ!

https://telegram.me/joinchat/UlFYRT8rzmDa1uNH
🤮75😁30❤11🤬11👎7🤡4👍3🍌2🗿1
🇸🇬 Сингапур ҳукумати одамларга телефонга термулиб ўтирмасдан китоб ўқигани учун пул тўлайди - The Guardian

Шартлар: кунига камида 15 дақиқа мутолаа қилиш ва махсус сайтда буни қайд этиб бориш керак. Бунинг учун виртуал тангалар берилади — 1000 танга 1 Сингапур долларига тенг.

Шу тариқа мамлакатда думскроллинг ва диққат пасайишига қарши курашишмоқчи. Энг қизиғи, Сингапур 15 ёшлилар орасида китоб ўқиш бўйича шундоқ ҳам дунёда биринчи ўринни эгаллаб турибди.

https://telegram.me/joinchat/UlFYRT8rzmDa1uNH
❤39👍15🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
Пенсия ҳисоблашда иш ҳақи даврини 10 йилдан 20 йилга узайтириш таклиф этилмоқда.

 Амалдаги тизимга кўра, пенсия тайинлашда фуқаронинг охирги 10 йиллик меҳнат фаолиятидаги кетма-кет энг яхши 5 йиллик иш ҳақи инобатга олинади. Пенсия жамғармаси директори ўринбосари Нуриддин Шадихўжаевнинг айтишича, агар иш ҳақи даври 20 йилга оширилса, фуқаро 6-7 фоиз кўпроқ пенсия олади.
 
“Биз реал одамнинг меҳнат фаолиятини кўриб чиқдик. Унда фуқаронинг сўнгги 10 йилликдаги даромади ўртача ҳисобда 12 фоизга пасайганини кузатдик. Натижада, амалдаги тизим пенсия миқдорини 6-7 фоизга камайтиряпти”- дейди Шадихўжаев ОАВ ходимлари билан кечган матбуот анжуманида.

Пенсия жамғармаси директорининг қўшимча қилишича, пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақи даври 20 йил бўлса, фуқаронинг турли сабаблар билан иш ҳақи камайган, кетма-кет бўлмаган 2 йили ҳисобдан чиқариб ташланади.

https://telegram.me/joinchat/UlFYRT8rzmDa1uNH
👎75❤17🤬9😁8🤡3👍1🤮1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

🤬😤 Сизнинг уйингизда ҳам жаҳлдор (нервинный) одам борми?

Уйнинг баракаси, тинчлик-ҳотиржамлиги уйда асабийлик эмас, сокинлик босиқлик бўлганда кўпаяди.


Уйда нервинныйларга ташлаб қўямиз.

https://telegram.me/joinchat/UlFYRT8rzmDa1uNH
❤23
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😱 ДАХШАТ

НАМАНГАНДАГИ БОҒЧАДА ЗЎРЛАНГАН 5 ЁШЛИ ҚИЗ ВОҚЕАСИ ТЎЛИҚ

Қизнинг онаси билан суҳбат: Боғча раҳбари ҳам педофил эркак билан тил бириктирган, камерадаги ўша кунги видеоларни ўчириб ташлаган, ҳатто зўрланган қизни ювинтириб қўй деб айтган. Педофил эркакни аёли қизнинг онасига аризани қайтариб олиши учун пора таклиф қилган.

Нега бундай вахшийликка юқоридагилар индамай қараб туришибди?


https://telegram.me/joinchat/UlFYRT8rzmDa1uNH
🤬218😭24❤14😢14🔥2👍1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёллар эрини қадрига етса жуда яхши бўлади😂

Кимга юборишни биласиз

https://telegram.me/joinchat/UlFYRT8rzmDa1uNH
😁33❤11💯1🤣1