VETLEGNEWS
3.74K subscribers
20.9K photos
1.59K videos
2 files
6.49K links
Ветеринария медицинаси ва чорвачиликка оид янгиликлар ва бошқа маълумотлар ҳақида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг "VETLEGNEWS" расмий каналида танишиб боринг.

Савол ва мурожаатлар юбориш учун
👉 @vetlegnewsbot
Download Telegram
#ЭПИЗООТИЯ

Наманганда эпизоотик тадбирлар давом этмоқда

Ветеринария хизмати ходимлари томонидан ҳудудларда ҳайвонларнинг юқумли касалликларга қарши эмлаш тадбирлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Наманган вилояти Чортоқ тумани ветеринария ходимлари аҳоли хонадонларидаги чорва молларини юқумли касалликларга қарши эмламоқда.

👇каналга уланиш👇👇
@VeterinariansUzbekistan
〰️〰️〰️〰️〰️〰️🔗〰️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО

Чорвачилик соҳасидаги ислоҳотлар самараси

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолига арзон ва сифатли гўшт ва сут маҳсулотлари етказиб бериш борасида Қашқадарё вилоятида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, чорвачиликни ривожлантириш, наслли қорамоллар бош сонини кўпайтириш, бунинг учун наслчиликни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилган.

“Ўзбекистон 24” телеканалининг “Махсус репортаж” дастурида Қашқадарё вилоятида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз боради.

👇каналга уланиш👇👇
@VeterinariansUzbekistan
〰️〰️〰️〰️〰️〰️🔗〰️
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО

УНИВЕРСИТЕТДА ИЛМИЙ ДАРАЖАЛИЛАР СОНИ ОШМОҚДА

Университет олимлари томонидан чорвачилик, ветеринария, биотехнология, агротехнология, иқтисодиёт соҳаларида юқумли ва юқумсиз ҳамда паразитар касалликларни олдини олиш ва самарали даволаш, жарроҳлик соҳасида эришилган ютуқлар, чорва моллари селекцияси, озиқлантириш, чорва маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш технологияси соҳалари бўйича тадқиқотлар давом этмоқда.

Батафсил👉https://telegra.ph/UNIVERSITETDA-ILMIJ-DARAZHALILAR-SONI-OSHMO%D2%9ADA-02-01

👇каналга уланиш👇👇
@VeterinariansUzbekistan
〰️〰️〰️〰️〰️〰️🔗〰️
#ЭПИЗООТИЯ

Аҳоли қарамоғидаги ҳайвонлар юқумли касалликларга қарши эмланмоқда

Хоразм вилояти Шовот тумани “Хитой” ветеринария участкаси ходимлари аҳоли хонадонларида парвариш қилинаётган чорва моллари ва уй ҳайвонларини юқумли касалликларга қарши эмламоқда.

👇каналга уланиш👇👇
@VeterinariansUzbekistan
〰️〰️〰️〰️〰️〰️🔗〰️
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО

Сурхондарёда коррупцияга қарши кураш мавзусига доир тадбир ташкил этилди

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Коррупцияга қарши ички назорат бўлими масъуллари томонидан Сурхондарё вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида семинар-тренинг ўтказилди.

Батафсил👉https://www.vetgov.uz/uz/yangiliklar/surkhondaryeda-korruptsiyaga-arshi-kurash

👇каналга уланиш👇👇
@VeterinariansUzbekistan
〰️〰️〰️〰️〰️〰️🔗〰️
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО

Маънавий тадбирлар ва спорт мусобақалари ташкил этилди

Талаба-ёшлар бўш вақтларида нималар билан машғул бўлмоқда? Уларнинг ўтаётган ҳар бир дақиқасини беҳуда сарфламасликка чақириш, шунинг билан бирга вақтларини мазмунли ўтказишда профессор-ўқитувчилар, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими, психолог ва тюторлар ташаббускорлик қилмоқда. Бугун бир вақтнинг ўзида ҳар хил маънавий тадбирлар, психологик семинар-тренинглар ва спорт мусобақалари ўтказилди.

Батафсил👉https://www.sdvunf.uz/yangiliklar/3109-qator-manaviy-tadbirlar-va-sport-musobaqalari-tashkil-etildi.html

👇каналга уланиш👇👇
@VeterinariansUzbekistan
〰️〰️〰️〰️〰️〰️🔗〰️
#ЭПИЗООТИЯ

Самарқандда эпизоотик барқарорликни таъминлаш тадбирлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар “Сиёб”, "Боғишамол" ҳамда “Темирйўл-орти” худудларидаги ветеринария мутахассислари хонадонларда сақланаётган чорва моллари ҳамда уй ҳайвонларини ўта юқумли бўлган касалликларга қарши эмламоқда.

Шунингдек, ветеринария ходимлари томонидан аҳолига ҳайвонлардан одамларга ўтадиган ўта хавфли ва юқумли бўлган касалликлар ҳақида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

👇каналга уланиш👇👇
@VeterinariansUzbekistan
〰️〰️〰️〰️〰️〰️🔗〰️