Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi Koreya Respublikasidagi vakolatxonasi
192 members
6 photos
7 links
Download Telegram
to view and join the conversation
Aziz vatandoshlar!

Joriy yilning 14 iyul kuni Kimhe shahrida “Janubiy Koreyada yashash hamda mehnat faoliyati davomida o’z huquq va majburiyatlaringizni bilasizmi?! Amaliy yordam, maslahat va tavsiyalar.” mavzusida O’zbekistonlik fuqarolar bilan uchrashuv bo'lib o'tadi!

Barchangizni mazkur tadbirga taklif etib qolamiz!
ИНФОРМАЦИОН ХАБАР

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги “Бандликка рухсат бериш тизимининг Корея Республикасига ишчиларни жўнатиш бўйича келишув меморандуми” доирасида билимни баҳолаш марказларида ўтказилган дастлабки саралаш имтихонларидан ўтган номзодларни динамик рейтинг асосида рўйхатга олиниши 2019 йил 5 июль куни тўхтатилганлигини маълум қилади.

Динамик рейтинг асосида рўйхатга жами 4003 нафар номзод реестрига киритилди (http://test.mehnat.uz/).

2019 йил 15 июлга қадар динамик рейтинг асосида рўйхатга киритилган номзодларнинг корейс тилини билим даражаси назорат тартибда текширилади вa EPS Topic имтихонига киритилган 2500 нафар фуқаро рўйхати эълон қилинади.

Асосланмаган ва нотўғри хабарларни олдини олиш мақсадида фақат Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий сайтида эълон қилинган ахборотлардан фойдаланиш сўралади.
ИНФОРМАЦИОН ХАБАР

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги “Бандликка рухсат бериш тизимининг Корея Республикасига ишчиларни жўнатиш бўйича келишув меморандуми” доирасида билимни баҳолаш марказларида ўтказилган дастлабки саралаш имтихонларидан ўтган номзодларни динамик рейтинг асосида рўйхатга олиниши 2019 йил 5 июль куни тўхтатилганлигини маълум қилади.

Динамик рейтинг асосида рўйхатга жами 4003 нафар номзод реестрига киритилди (http://test.mehnat.uz/).

2019 йил 15 июлга қадар динамик рейтинг асосида рўйхатга киритилган номзодларнинг корейс тилини билим даражаси назорат тартибда текширилади вa EPS Topic имтихонига киритилган 2500 нафар фуқаро рўйхати эълон қилинади.

Асосланмаган ва нотўғри хабарларни олдини олиш мақсадида фақат Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий сайтида эълон қилинган ахборотлардан фойдаланиш сўралади.
Бугун 14 июль Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи биносида Кореяда ишлаш учун ўтказиладиган EPS-TOPIC имтиҳонларига кириш учун корейс тилини билиш бўйича саралаш тест синовлари ўтказилмоқда.

Имтиҳонда иштирок этадиган номзодлар. Саралаш тест имтиҳонларини топшириш учун куннинг биринчи ярмида 655 нафар номзод тест синовига киритилди. Имтиҳонда қатнашган жами номзодлар сони кун якунига қараб аниқланади. Чунки тест имтиҳонларида аввалдан рўйхати шакллантирилган номзодлардан ташқари, биринчи марта рўйхатдан ўтаётган номзодлар ҳам иштирок этмоқда.

Тест синовларини ўтказиш муддати. Тест синовлари 14 июль куни соат 08:00 дан 20:00 га қадар бўлиб ўтади. Имтиҳонга кирадиган номзодларнинг аввалдан шакллантирилган рўйхатида ҳар бир номзоднинг тест синовига кириш вақти кўрсатилган. Номзодлар шу асосда гуруҳ-гуруҳ бўлиб имтиҳонга киритилади.

Тест синови ўтказиладиган бино. Имтиҳон топширадиган барча номзодлар кенг сиғимли ягона аудиторияда корейс тилидан билимларини синовдан ўтказишади. Бундай ёндашув имтиҳон давомида умум назоратни ўрнатиш ва номзодлар учун тенг шароитли муҳитни яратишга имкон беради.

Тест саволлари, уларни баҳолаш ва ажратилган вақт. Тест дастури тизимида рўйхатдан ўтилгач, номзод учун корейс тилидан 40 та савол тақдим этилади. Мазкур саволларнинг 20 таси матнли, 20 таси аудио вариант ҳисобланади. Тест саволларини бажариш учун 45 дақиқа ажратилган. Имтиҳон 100 балли тизимда баҳоланиб, ҳар бир тўғри жавоб учун 2.5 балл берилади.

Натижаларни билиш. Номзод тест саволларини бажариб бўлгач, тестни якунлаш тугмачасини босади ва шу заҳоти монитор орқали қанча балл тўплаганлигини билиб олади. Бундан ташқари, ҳар бир номзоднинг тест натижалари қоғозда чоп этилиб, номзодга тақдим этилади. Тест саволларини якунлагач, номзод натижалар тарихи билан ҳам танишиб чиқиши мумкин, яъни тўғри ва нотўғри бажарган саволларини текшириши мумкин.

Имтиҳон жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш. Имтиҳон жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида тест ўтказилаётган бинога ва аудиторияга 30 дан ортиқ кузатув камералари, жараённи тўлиқ кузатиб бориш учун махсус айланма видеокамералар ўрнатилган бўлиб, тест жараёни видеокузатув остида ўтмоқда. Шунингдек, тест ўтказилаётган аудиториядаги ҳар бир қаторга алоҳида назоратчилар бириктирилган. Қолаверса, имтиҳон жараёнларини реал вақт давомида кузатиб бориш учун Меҳнат вазирлиги сайтида (https://mehnat.uz/uz/news/koreyada-ishlash-uchun-utkazilaetgan-saralash-test-imtihonidan-onlayn-translyaciya) ОНЛАЙН намойиш узатилмоқда.
Профессионал таълимнинг янги тизими ва янги тармоғи йўлга қўйилади
www.president.uz/uz/2745
--
Будут организованы новая система и сеть учреждений профессионального образования
www.president.uz/ru/2745
Hurmatli vatandoshlar!

Joriy yilning 4 avgust kuni Seul shahrida “Janubiy Koreyada yashash hamda mehnat faoliyati davomida o’z huquq va majburiyatlaringizni bilasizmi?! Amaliy yordam, maslahat va tavsiyalar” mavzusida O’zbekiston fuqarolari bilan uchrashuv bo'lib o'tadi!

Tadbir davomida Koreyada istiqomat qilayotgan va vaqtinchalik mehnat faoliyatini amalga oshirayotgan hamyurtlarimizni qiziqtirgan savollarga javob berish va mavjud muammolarini hal etish uchun quyidagi Koreya mutasaddi tashkilotlari rahbarllari va mas'ul vakillari taklif etilgan:

1. Bandlik va mehnat vazirligining Seul hududiy ofisi.

2. Seul shahar HRD KOREA filiali.

3. Seul shahar Chet ellik ishchilarni qo’llab-quvvatlash markazi.

4. Seul shahar politsiya boshqarmasi.

5. Seul shahar immigratsiya ofisi.

6. KEB Hana Bank.

Ma’lumot uchun tel.: 070-4252-2772, 010-8495-0027

Manzil: 181, Iljiro, Chung-gu, Seul (KEB Hana Bank)
서울 중구 을지로 66 을지로 2가 181 (Tel: 0220021110)

Barchangizni mazkur tadbirga taklif etib qolamiz!

https://fb.me/Vakolatxona.Koreya

https://t.me/Vakolatxona_Koreya
2019 йил I яримйиллик якунлари. Бандлик масаласини ўрганиш, шунингдек, ишга жойлашишга муҳтож аҳоли сонини аниқлаш натижалари: https://bit.ly/2OnxZon
_

Первое полугодие 2019 года. Результаты социологического обследования по изучению вопросов занятости, а также определение численности населения, нуждающегося в трудоустройстве: https://bit.ly/2MlwSDj