Va Eslatgin.☝️
150 subscribers
323 photos
390 videos
2 files
673 links
Биз хеч кимга хеч нимани ўргатмаймиз!
Биз фақатгина ЭСЛАТГУВЧИМИЗ холос.
Download Telegram
Audio
#Аудио #Маъруза

НАСАБ БИЛАН КИБРЛАНИШ

🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг 2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

⬇️Линкни босиб "АСР СТУДИО ТВ" каналига обуна бўлинг!⬇️
https://t.me/joinchat/SbG56cA6KA_xnqJY
Заарийаат сураси, 56-оят | @Asr_StudioTv
Az-Zariyat, 55-56
Mishary Alafasi
«Заарийаат» сураси, 55-56-оятлар
🎙 Mishary Alafasiy
👉🏽 T.me/Asr_StudioTv
#тафсир #сура_заарийаат

55-56. "Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур. Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим. "

Ушбу қисқагина оятларда улкан ҳақийқат ўз ифодасини топган. Одамлар ва жинларнинг яратилишидан ягона мақсад Аллоҳ таолога ибодат қилиш экан.

Кўпгина исломий тушунчалар қатори ибодат тушунчасида ҳам хатолар содир бўлган. Оқибатда, ҳозирги кунимизда «ибодат» деганда кишилар онгида намоз, рўза, қироат, зикр каби нарсаларгина намоён бўлади. Тўғри, мазкур амаллар улкан ибодатлардир, буларсиз Исломни тасаввур қилиб бўлмайди. Аммо ушбу тушунча билан ҳозир тафсир қилаётган оятимизга мурожаат қиладиган бўлсак, инсонлар ва жинлар бутун умрларини намоз ўқиб, зикр қилиб ўтказмоқлари лозим бўлиб қолади. Чунки, инсу жинни Аллоҳ таоло фақат Ўзига ибодат қилиши учун яратган.

«Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим.»

Намозу рўза, зикру тиловатдан бошқа ишга қўл урган шахс, ҳалигидай тушунча бўйича, Аллоҳнинг иродасига қарши чиққан осий бўлади.

Ҳолбуки, бошқа оятларда Аллоҳ таоло бандаларини ер юзини обод қилишга, оила қуришга ва бош-қа ишларга буюрган. Инсонни Ўзининг ер юзидаги халийфаси (ўринбосари) деб эълон қилган.

Демак, «ибодат» маъносининг бошқача талқини ҳам бўлиши керак.

Келинг, «ибодат» сўзининг луғавий ва истилоҳий маъносини ўрганиб чиқайлик-чи, қандай натижага эришар эканмиз.

«Ибодат» сўзи араб тилида, «бўйсуниш», «ўзини паст тутиш», «итоат этиш» ва «амрни бажариш» маъноларини англатади.

Демак, ҳар бир ишда Аллоҳ таолога бўйсуниш, итоат қилиш, Аллоҳ таолонинг амрларини бажариш, ҳузурида ўзини паст олиш Аллоҳ азза ва жаллага ибодат қилишни англатар экан.

Уламолар истилоҳида эса, Аллоҳ таолога яқинлик ҳосил қилиш учун қилинадиган ҳар бир иш ибодатдир.

Алоҳида таъкидлаб айтмоқ лозимки, намоз, рўза, ҳаж, закот каби ибодатлар Исломнинг негизини ташкил этади. Улар улкан ибодатлар, буларсиз инсон мусулмон бўлиши қийин. Бу ердаги хато «ибодат» маъносини фақат мазкур амалларга боғлаб қўйишдадир.

Шунинг учун, одам намоз ўқиётганда ўзини Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳис қилади-ю, касб билан шуғулланаётганда Аллоҳ таолога номаъқул иш қилаётгандек туюлиши мумкин. «Ибодат» маъносини тўғри тушунадиган бўлсак, унинг жуда кенг ва комил тушунча экани маълум бўлади. Ҳар бир ишимизни шариатга мос қилиб, Аллоҳ таолонинг амрига, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг суннатларига мувофиқ олиб борсак, ҳар бир ишимиз ибодатга айланади, савоб ўрнига ўтади.

Бунинг учун 2️⃣ асосий шартга амал қилмоқ зарур:

–Ҳар бир иш Қуръон ёки суннатга мувофиқ бўлмоғи лозим.

–Ҳар бир ишни қилиш ёки тарк этишда Аллоҳнинг розилигини исташ керак.

Шунда ҳар бир ишимиз ибодатга айланади. Демак, ниятни яхшилаш лозим.

Тафсири ҳилол
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рохимахуллох

👉🏻@Asr_StudioTv
Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://telegram.me/Asr_StudioTv
#салавот

Ҳабибимизга ﷺ қисқа салавотлар қандай айтилади?

• صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам".
Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!"

• عَلَيْهِ السَّلَامَ

Ўқилиши: "Алайҳиссалом".
Маъноси: "У зотга салом бўлсин!"

• عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ

Ўқилиши: "Алайҳиссолату вассалам".
Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!"

• صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ

Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалаа Муҳаммад".
Маъноси: "Муҳаммадга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

Ўқилиши: "Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалайҳ".
Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад".
Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُمِّيِّ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадинин набиййил уммиййи ва ъалаа аали Муҳаммад".
Маъноси: "Аллоҳим! (Бирон кишидан) ўқиш-ёзишни ўрганмаган набий Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ

Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аалиҳий васаллим".
Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла!"

• صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа набиййинаа Муҳаммад, ва ъалаа аалиҳий ва асҳаабиҳий ажмаъийн".
Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!"

Сиз хам бир кишини саловат айтишига сабабчи бўлинг👇

Яқинларингизга ҳам улашинг

⬇️Линкни босиб "АСР СТУДИО ТВ" каналига обуна бўлинг! ⬇️
https://t.me/joinchat/SbG56cA6KA_xnqJY
#суннатни_тиклаймиз

❗️Расуллуллоҳ ﷺ суннатларини тиклашда ўз ҳиссангизни аввало амал билан ҳамда уни ёйиш билан қўшинг!

Расуллуллоҳ ﷺ суннатларини тиклаймиз

☪️Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ

♻️Суннатни ёйинг
👉🏽
https://telegram.me/Asr_StudioTv
#Суннатни_тиклаймиз

Ҳар қандай вазиятда ҳам Алҳамдулиллаҳ денг!

Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор хурсандчилик етса, "Алҳамдулиллаҳиллазий бинеъматиҳи татиммус соолиҳаат" (Барча ҳамдлар ва мақтовлар жамики яхшиликлар Унинг раҳматидангина бўладиган Аллоҳга бўлсин) деб дуо қилардилар, Бирор бало ёки кунгилсизлик етса, "Алҳамдулиллааҳи 'ала кулли ҳаал" (Хар қандай холатда ҳам Аллоҳга ҳамдлар бўлсин) дер эдилар.

Ибн Можа

❗️Расуллуллоҳ ﷺ суннатларини тиклашда ўз ҳиссангизни аввало амал билан ҳамда уни ёйиш билан қўшинг!

Расуллуллоҳ ﷺ суннатларини тиклаймиз

☪️Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ

♻️Суннатни ёйинг
👉🏽
https://telegram.me/Asr_StudioTv
#дуо #хикмат

Шароб ҳаром, шинни ҳалол,
Иккиси ҳам узум суви...

Кибр ҳаром, виқор ҳалол,
Иккиси ҳам инсон хулқи...

Қобил золим, Ҳобил мазлум,
Иккиси ҳам инсон насли...

Жаннат ҳақ, жаҳаннам ҳақ,
Иккиси ҳам йўл охири...

Ё Роббий! Ёмон сувдан, ёмон хулқдан, ёмон наслдан, ёмон оқибатдан Ўзинг асра..!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇
👉https://telegram.me/Asr_StudioTv | @asr_studiotv
Nuh A.S hayotlari
Abdulloh domla
#Анбиёлар_қиссаси 5-дарс
#Пайғамбарлар_тарихи
05 Нух Алайхиссалом қиссаси
🎤 Абдуллоҳ домла

ҲАР КУНИ 19:00 ДА АУДИОДАРСЛИКНИ ЯНГИ СОНИНИ КАНАЛИМИЗДА ТАҚДИМ ЭТАМИЗ. ИН ША АЛЛОҲ.


Дарслар👉 1-дарс | 2-дарс | 3-дарс | 4-дарс

Манба: www.ilmnuri.net

🎧Тингланг хамда яқинларингиз билан ҳам улашинг👍

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇
👉https://telegram.me/vaeslatgin
Va Eslatgin.☝️
Abdulloh domla – Nuh A.S hayotlari
Дарслик хақида қисқача👇

💿 П/с: Тавхид неъмати, Ширкнинг бошланиши, Камбағалликдан қутилиш ва шунга ўхшаш долзарб мавзуларни Нух Алайхиссалом қиссасида албатта тингланг ва ибрат олинг!

Дарсликни тинглаб ўша вақтдаги кофирлардан бўлиб қолмасдан аксинча энг улуғ уммат еканлигимиздан фахрланиб Аллохга тинмай хамд айтишимиз кераклигини англаймиз.

Алхамдулиллах


👉https://telegram.me/Asr_StudioTv | @asr_studiotv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуръонни тажвиди билан ўрганамиз.

Ҳар куни 20:00 да видеодарсликни янги сонини каналимизда тақдим этамиз. Ин Ша Аллоҳ.

#Иккинчи_дарс #Тажвид

1-дарс

Ўқинг, яқинларингиз билан ҳам улашинг👍

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇
👉🏽
https://telegram.me/vaeslatgin
#Тунги_зикрлар
УХЛАШ УЧУН ТЎШАККА ЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши тўшакка ётаётганида кўрпа ва изорини қоқиб ташласин. Чунки унинг орасида нима борлигини билмайди. Сўнг:

بِاسْمِكَ رَبِّي وَضَعْتُ جَنْبِي وَبِكَ أَرْفَعُهُ إِنْ أَمْسَكْتَ نَفْسِي فَارْحَمْهَا وَإِنْ أرْسَلْتَهَا فَاحْفَظْهَا بِمَا تَحْفَظُ بِهِ عِبَادَكَ الصَّالِحِينَ

«Бисмика роббий вазоъту жамбий ва бика арфаъуҳу, ин амсакта нафсий фарҳамҳа ва ин арсалтаҳа фаҳфазҳа бима таҳфазу биҳи ъибадакас солиҳийн», деб айтсин», дедилар.
(Маъноси: Эй Раббим, Сенинг исминг билан ётдим ва Сенинг исминг билан тураман. Агар менинг руҳимни олсанг, унга раҳм қил. Агар уни қўйиб юборсанг, худди солиҳ бандаларингни сақлаганингдек, уни ҳам ҳифзу ҳимоянгга ол.)

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётсалар, қўлларига суфлаб, иккита «Қул аъузу»ни ўқир, сўнг таналарига суртар эдилар».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Ўқинг, яқинларингиз билан ҳам улашинг👍

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇
👉🏽
https://telegram.me/Asr_StudioTv | @asr_studiotv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#архив

#Ҳаж 1991 йил Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф рохимахуллох

Устимизда қандай хайрият жамланганини совет даврини кўрганлар (билганлар) билади...

ШУНДА ХАМ НАМОЗ ЎҚИМАЙМИЗМИ?

АЛЛОХГА ИСТИҒФОР АЙТИБ, ТАВБА ҚИЛИБ, НАМОЗЛАРНИ БОШЛАЙЛИК, СОЛИХ АМАЛЛАРНИ КЎПАЙТИРАЙЛИК, БИР БИРИМИЗНИ ХАҚҚА ЧАҚИРАЙЛИК.

БИЛИНГКИ БУ КУНЛАРГА ЕТГАНЛАР БОР ЕТМАГАНЛАР БОР

ТАРҚАТИНГ👇
👉 T.me/Asr_StudioTv
#Субханаллох

Германиялик шифокор айтади:

- Арабларда кўзойнак ишлатилиши камдан-кам. Сабаби эса, улар ўнгдан чапга қараб тўғри ўқийдилар. Биз европаликлар эса, лотинчани чапдан ўнгга қараб ўқиймиз. Ҳолбуки, яратилишга кўра, кўз ўнгдан чапга қараб ўқишга мослаштирилган.

Қуръони кариймни бизларга араб тилида нозил қилган Аллоҳ буюкдир.

Яқинларингиз билан бўлишинг
👉 T.me/Asr_StudioTv
#Савол_жавоб_1

КРИВЕТКА ҲАЛОЛМИ?

Ассалому алайкум! Криветка ҳалолми ёки ҳаром?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Бизнинг мазҳабга кўра макруҳ.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

Савол бериш учун қўлланма👇 savollar.muslimaat.uz

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
👉https://telegram.me/VaEslatgin | @VaEslatgin
☝️ Бомдод намозига нима сабабларга кӯра тура олмаяпмиз?

Қуйида, бомдод намозига ўз вақтида туриш учун зарур бўлган баъзи бир амалий воситаларни баён қилиб ўтамиз.

1. Қуръон ва ҳадисларда бомдод намозига оид илмий асосларни ёдга олиб юриш.

2. Кечки уйқудан олдин ният ва ирода бўлишлиги.

3. Иложи борича эртароқ ухлаш.

4. Гуноҳлардан четланиб юриш ҳам бомдод намозига ўз вақтида туришга сабаб бўлади. Бир киши Ҳасан Басрига: "Эй Абу Сайид, менга нима бўлдики, таҳорат билан ётсам ҳам, таҳажжудга (тунги намозга) тура олмаяпман" деганида, у зот: "Гуноҳларинг сени боғлаб қўйибди. Сен кундузингни тўғирласанг тунинг сен учун тўғриланади", – деб жавоб берибдилар.

5. Ғафлатга олиб борадиган ишлардан йироқ бўлиш, масалан ярим кечагача телевизор кўриш, интернетда вақтни бекор ўтказиш, кераксиз гапларни гаплашиб ўтириш ва ҳоказо.

6. Уйқудан олдин тўйиб овқат емаслик.

7. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўргатган уйқу олдидаги зикрларни айтиб, таҳорат билан ётиш.

8. Уйғотгични ӯриндан ӯзоқроқ қўйиб ётиш. Бироқ кишида қатъийлик бўлмаса, уни ўн марта ўчириб ҳам ухлайвериши мумкин.

9. Яқин дӯстлар тонгда бир-бирлари билан телефон орқали хабарлашиб, уйғонишларига
кӯмаклашишлари ҳам ӯринлидир.
Валлоҳу аълам

Ӯқиб билганларимизга амал қилишлигимизни Аллоҳ таоло насиб этсин!

Дониёр Файз
👉https://t.me/Asr_StudioTv
#нажот

Хар тонг бизда 2 хил танлов мавжуд...

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇
👉🏽https://telegram.me/Asr_StudioTv | @asr_studiotv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#нажот #намозда

📹 Мўмин киши учун намознинг қадри 1 млрд доллар...

🎙 Рустамжон домла

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAELi2eW8-l_E750HDg
#аудио #маъруза

Инсон ўз шахватларига берилиши❗️

🎙 Абдуллох домла

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAELi2eW8-l_E750HDg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🖇🕊Ассалааму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ🖇🕊

💐💐•Забони зикрдан тинмаганларга,
💐💐•Кибр тулпорига минмаганларга,
💐💐•Шайтон найранг қилса, синмаганларга,
💐💐 ГЎЗАЛ ТОНГ МУБОРАК...

Яқинларингизни хам табрикланг
👉 @Asr_StudioTv💐