Va Eslatgin.☝️
147 subscribers
323 photos
390 videos
2 files
673 links
Биз хеч кимга хеч нимани ўргатмаймиз!
Биз фақатгина ЭСЛАТГУВЧИМИЗ холос.
Download Telegram
#эслатма

Эртага муборак Арафа куни!

Арафа кунининг бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни аср намозигача, яъни 23 вақт намоз мобайнида ҳар бир фарз намоздан кейин ташриқ такбирини айтиш вожиб амаллардан ҳисобланади.

Ташриқ такбири:
Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд!

---------------------------------------------------

Арафанинг рўзасини тутиш фурсатини ўтказиб юборманг! Чунки у икки йиллик гуноҳлар учун кечирилиш фурсатидир. Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

---------------------------------------------------

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр".

(Термизий ривоятлари). 

---------------------------------------------------

Агар қадр кечаси номаълум бўлса, арафа куни аниқдир. Агар қадр кечасида фаришталар тушса, арафа куни Аллоҳ таолонинг Ўзи тушади.

Бу муборак кунни ғафлатда ўтказиб юборманг! Яқинларингизга ҳам эслатинг!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
9 йил олдинги тавоф (Қурбон ҳайити куни).
Аллоҳ ўша кунларни қайтарсин. Омин.

Манбаа: Сайфуллох Носир
👉
T.me/VaEslatgin
#Диққат

Эртага Арафа куни, яъни 19 июль бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг 4-куни, яъни 23 июль аср намозига қадар фарз намозлардан сўнг Такбири ташриқни бир маротаба айтишлик ВОЖИБ амалдир.

Такбири ташриқ:

«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд».

❗️Хабарни имкон қадар дўстларингизга улашиб, уларни ҳам хабардор қилинг

👉🏼
@VaEslatgin
Forwarded from E T
#Ғафлатда_қолманг!

❗️Эртага арафа куни: Рўза тутишни унутманг

Эртага, 19 июль душанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

Оғиз ёпиш ва очиш вақти
(Тошкент вақти билан):

Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:26
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:57


Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

❗️Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

⚡️🇺🇿 |👇| Махфий Янгиликларга обуна булинг:https://t.me/joinchat/nrB1SHZweEw0MWQy
ЁКИ БУ ЛИНК ➡️ @birjoyda
Forwarded from Mahmud Usmon
АРАФА КУНИ РЕЖАСИ

1⃣ - Арафага ўтар кечаси барвақт ухланг. Витрни саҳарда ўқиш ниятида ўқимай қолдиринг.

2⃣ - Саҳар пайти уйқудан туринг ва таҳорат олинг.

3⃣ - Таҳоратдан кейин айтиладиган дуони айтинг.

4⃣ - Витрдан олдин 2 ракаат бўлсада таҳажжуд намозини ўқинг. Бошингиз саждада экан, дунё ва охират яхшилигини сўранг. Шундай кунга етказганига ҳамдлар айтинг.

5⃣ - Арафа куни рўзасини тутиш учун саҳарлик қилинг.

6⃣ - Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон: 18- оят) дан бўлиш учун истиғфор (Астағфируллоҳ ва атубу илайҳи айтиш) билан машғул бўлинг.

7⃣ - Бомдодни масжидда жамоатда ўқинг. Саломдан кейиноқ "такбири ташриқ"ни айтинг. У қуйидагича:

الله أكبر الله أكبر لا إله إلا الله والله أكبر الله أكبر ولله الحمد

8⃣ - Сўнгра намоз ўқиган жойингиздан қимирламай то қуёш чиққунга қадар намоздан кейинги тасбеҳлар, тонгги дуо-зикрлар ва Қуръон тиловати билан машғул бўлинг.

9⃣ - Қуёш чиқиб 15 дақиқа ўтгандан сўнг 2 ёки 4 ракаат намоз ўқинг.

🔟 - Кейин иккисидан бирини танланг; Агар ухламасдан шу кунни ўтказа олсангиз, ухламанг. Ҳар сониянгизни ғанимат билиб зикр, дуолар қилинг.

1⃣1⃣ - Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш ниятида ухлаб дам олинг. Қайлула (кундузги уйқу) пешин намозидан олдин бўлади.

1⃣2⃣ - Дам олиб тургач, икки ракаат бўлсада намоз ўқинг. Такбир, зикр, Қуръон тиловатини, айниқса: «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин Қодиир» ни кўп айтинг.

1⃣3⃣ - Пешин намозини жамоатда ўқинг. Такбир айтинг. Имкон қадар Қуръон тиловат қилинг.

1⃣4⃣ - Пешиндан то асргача фойдали, яхши амаллар билан машғул бўлинг.

1⃣5⃣ - Асрни жамоатда ўқинг. Такбир ва намоз тасбеҳларидан кейин кечқурунги зикр, дуоларни қилинг.

1⃣6⃣ - Шом намозига бир ёки ярим соат қолганда, тазарруъ ила дуолар қилинг. Бутун дунёдаги заиф, ночор ва мазлум мусулмон ака-ука, опа-сингилларингиз ҳақларига ҳам дуо қилинг.

1⃣7⃣ - «Эй Раббим, шу куннинг қуёши ботар экан, мени, ота-онамни ва барча яқинларимни жаҳаннамдан озод қилган бандаларинг қаторида қилгин», деб дуо қилинг.

1⃣8⃣ - Азон айтилиши билан хурмо ёки сув билан оғзингизни очинг ва шом намозига шошилинг.

Аллоҳ сизу бизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Аллоҳ дуоларимизни ижобат айласин!



«Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир».
Бу эслатмани аҳлу оилангиз, яқинларингиз ва барча мусулмонларга улашинг ва ажрда шерик бўлинг!

(Мадиналик биродарлар таржималаридан озроқ таҳрир билан кўчирилди.)
Асл олим, асл муфтий, шайхлар ўлди,

Қуш йўқ жойда қурбақалар булбул
бўлди
:

✍🏻Абдурроҳман Мешаян

👉🏼 @VaEslatgin
#шеър

#ЖАННАТ ҚУЛФЛОҚ — КАЛИТИНГ БОРМИ?

Гуноҳлар — қор.
Тавбадир қуёш.
Қуёш чиқса,
қор берарми дош?

Миннат — чўғдир,
Савоблар — сомон,
Сомон қолмас
Чўғ тушгач омон.

Эшиги қулф. Жаннат эрур берк.
«Намоз»
номли калити бор лек.

Қандоқ сизнинг «тоза кўнгил» тўқ,
Ахир сизнинг «калитингиз» йўқ…

✍🏻 Абдураҳмон Мешаян

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
👉🏼 @VaEslatgin
Forwarded from Va Eslatgin.☝️
ТАРҚАТИШ УЧУН МАТЕРИАЛ

АБДУЛЛОХ ДОМЛА
АНБИЁЛАР ҚИССАСИ 👇
(ПАЙҒАМБАРЛАР ТАРИХИ) ТЎЛИҚ ДАРСЛИКЛАР


ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ САВОБГА ШЕРИК БЎЛИНГ

01 Кириш. Тарихни ўрганиш

02 Одам алайхиссаломнинг яратилиши

03 Одам алайхиссаломнинг хаётлари

04 Қобил ва Ҳобил қиссаси

05 Нух Алайхиссалом қиссаси

06 Худ Алайхиссалом қиссаси

07 Солих Алайхиссалом қиссаси

08 Иброхим Алайхиссалом қиссаси 1-қисм

09 Иброхим Алайхиссалом қиссаси 2-қисм

10 Иброхим Алайхиссалом қиссаси 3-қисм

11 Иброхим Алайхиссалом қиссаси 4-қисм

12 Лут Алайхиссалом

13 Юсуф Алайхиссалом

14 Юсуф Алайхиссалом хаётлари 2-қисм

15 Айюб Алайхиссалом хаётлари

16 Юнус Алайхиссалом хаётлари

17 Мусо Алайхиссалом хаётлари

18 Мусо Алайхиссалом хаётлари 2-қисм

19 Мусо Алайхиссалом хаётлари 3-қисм

20 Мусо Алайхиссалом хаётлари 4-қисм

21 Мусо Алайхиссалом хаётлари 5-қисм

22 Юша ибн Нун Алайхиссалом хаётлари

23 Довуд Алайхиссалом ва Сулаймон Алайхиссалом хаётлари

24 Закариё Алайхиссалом ва Яхё Алайхиссалом хаётлари

25 Ийсо Алайхиссалом хаётлари

Манба: www.ilmnuri.net

🎧Тингланг хамда яқинларингиз билан ҳам улашинг👍

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇
👉
https://t.me/joinchat/SbG56cA6KA_xnqJY 💐
Forwarded from Va Eslatgin.☝️
ТАРҚАТИШ УЧУН МАТЕРИАЛ👇

Ҳурматли VA ESLATGIN! канали мухлислари каналимиз ривожи учун, ушбу постни ўзингизни 10 та (ундан хам кўпроқ) яқин дўстларингизга улашиб илм, маърифат тарқалишига ўз хиссангизни қўшинг. Эхтимол сиз сабабли кимдир фойдали илм олса барчамиз учун манфаатли бўлади деган умиддамиз.
Сизлардан Аллоҳ рози бўлсин.

АБДУЛЛОХ ДОМЛА
АНБИЁЛАР ҚИССАСИ 👇
(ПАЙҒАМБАРЛАР ТАРИХИ) ТЎЛИҚ


Дарслар👉 1-дарс | 2-дарс
| 3-дарс | 4-дарс | 5-дарс | 6-дарс
| 7-дарс | 8-дарс | 9-дарс | 10-дарс
| 11-дарс | 12-дарс | 13-дарс
| 14-дарс | 15-дарс | 16-дарс
| 17-дарс | 18-дарс | 19-дарс
| 20-дарс | 21-дарс | 22-дарс
| 23-дарс | 24-дарс | 25-дарс

Манба: www.ilmnuri.net

🎧Тингланг хамда яқинларингиз билан ҳам улашинг👍

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👇
👉
https://t.me/joinchat/SbG56cA6KA_xnqJY 💐
Forwarded from Va Eslatgin.☝️
ТАРҚАТИШ УЧУН МАТЕРИАЛ👇

Ҳурматли
VA ESLATGIN! канали мухлислари каналимиз ривожи учун, ушбу постни ўзингизни 10 та (ундан хам кўпроқ) яқин дўстларингизга улашиб илм, маърифат тарқалишига ўз хиссангизни қўшинг. Эхтимол сиз сабабли кимдир фойдали илм олса барчамиз учун манфаатли бўлади деган умиддамиз.
Сизлардан Аллоҳ рози бўлсин.


Қуръонни тажвиди билан ўрганамиз.

#ТАЖВИД_ДАРСЛИКЛАРИ

Дарсликларни кўриш учун устига босинг👇

1-дарс | 2-дарс | 3-дарс | 4-дарс
| 5-дарс | 6-дарс | 7-дарс | 8-дарс
| 9-дарс | 10-дарс | 11-дарс | 12-дарс
| 13-дарс | 14-дарс | 15/1-дарс
| 15/2-дарс | 16/1-дарс | 16/2-дарс

Ўқинг, яқинларингиз билан ҳам улашинг👍

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇
👉
https://t.me/joinchat/SbG56cA6KA_xnqJY | @VaEslatgin💐
Forwarded from Va Eslatgin.☝️
Ушбу суратни француз мусаввири суратга олган ва шундай деган эди:

"Бу суратдаги мен ҳурмат қиладиган жиҳат савдогарнинг мижоз аёлдан тескари қараб турганидир".
Ислом нақадар гўзал!
Қадриятларимиз нақадар гўзал эди бир пайтлар!

Энди буни бугунги кунимиз ила солиштиринг. Фарқни англайсиз ва тушунасиз деган умиддаман. Ҳаргиз "энди у пайтлар бошқа замон эди" , дея кўрманг. Баъзи ҳукмларни замон ўзгартира олмайди.

👉
@VaEslatgin
Ўзбекистонда кўпинча яхши олимларни ёмонлаб гапиришади.
Эвазига халқ ким экан ўша ёмон ахли илм деб маърузаларини эшитиб кўриб, шу инсонга мухаббати ошади.

Қалбдан чиққан маъруза қалбга борадиде барибир.

Минг ёмонласа хам, қалб сезадику, даъват сохта эмаслигини.
Мана масалан ахборот кўрсатувига хеч ким ишонмайди.
Хаммаёқ ишкал бўлса хам, бизда хаммаси гўзал, фақат чет давлатларда ишкал деб кўрсатишади.
Ахборотга ўта содда ёки ўта қария одамлар ишониши мумкин.

© Миразиз Ахмедов

👉 @VaEslatgin
Бу йил ҳам узоқ кутилган Қурбон ҳайити намози ўқилмас экан.

Шу фатвони чиқарганларни чин кўнгилдан дуоибад қилдим. Умид қиламан, тез орада бу дуоибадим ижобат бўлади.

("Муборак фатво" "Динимизда инсоннинг жони, эътиқоди, ақли, моли ва обрўсини сақлаш муҳим асослардан биридир. Уларга зарар етадиган ҳолатларда шариат ўз талабларини инсониятга енгиллатади", деб бошланган. Яқиндагина турли бекорчи тадбиру фестивалларда одамлар бир-бирига қапишиб, ўйин-кулги қилаётганда қаерда эди бу "фатво"?)

Ҳайит намозини эса уйда бўлса ҳам ўқийман, Инша Аллоҳ. Худди ўтган йилгидек.

Зуҳони ҳар доим ўқиб келганман, йилда бир марта зуҳо ўқийдиганлар бу ҳақда гапирмаса ҳам бўларди.

©Мусанниф Адхам
Va Eslatgin.☝️
Бу йил ҳам узоқ кутилган Қурбон ҳайити намози ўқилмас экан. Шу фатвони чиқарганларни чин кўнгилдан дуоибад қилдим. Умид қиламан, тез орада бу дуоибадим ижобат бўлади. ("Муборак фатво" "Динимизда инсоннинг жони, эътиқоди, ақли, моли ва обрўсини сақлаш муҳим…
Ҳайит намози

Ҳайит намозининг ҳукми борасида мазҳаблар орасида ихтилоф бор. Ҳанафий мазҳабининг ўзида бу борада 3 хил фикр айтилган:

1. Вожиб – ҳар бир киши ўқиши шарт. Зайлаий, "Табйинул-ҳақоиқ", 1/223; "Ҳошияту Ибни Обидийн", 2/166.

2. Суннати муаккада – таъкидланган суннат, бажариш афзал бўлган амал. Абдурраҳмон ибн Шайх Муҳаммад ибн Сулаймон Шайхзода, "Мажмаъул-анҳур", 1/172.

3. Фарзи кифоя – бир жамоа мусулмонлар бажарса, қолганлардан соқит бўлади. Бадриддин Айний, "Ал-Биноя", 3/95; Косоний, "Бадоиус-саноиъ", 1/275.

Буларнинг ҳар бирига далиллар бор. Фиқҳий китоблардан қараб чиқиш мумкин: https://dorar.net/feqhia/1703

Ўтган Рамазон ҳайитида Миср ва Саудия Арабистони муфтийлари, камига "Ал-Азҳар" шайхлари мана шу вожиб деган фатвога кўра "Коронавирус тарқалган ҳозирги шароитда ҳайит намозини уйда ўқиса бўлади", дея фатво берган эди. (Мисрда кенгроқ тарқалган шофеий ва Саудияда устун мавқега эга бўлган ҳанбалий мазҳабларида ҳам ҳайит намозига нисбатан юқоридаги ҳар учала ҳукм мавжуд.) Бу сафар – Қурбон ҳайитида аксар араб давлатларида, Покистон, Малайзия, Индонезия ва Туркияда, ҳатто Европа давлатлари ва АҚШда деярли барча масжидлар очилгани учун бундай фатвога ҳожат йўқ, ҳайит намози оралиқ масофа сақалб бўлса ҳам масжид ёки мусаллода (ҳайит намози ўқиладиган очиқ саҳнда) адо этилади.

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси эса яна илгаригидек – Рамазон ҳайитида тутган йўлини давом эттириб, "суннати муаккада" фатвосига юрган ҳолда "Уйда ҳайит намози ўқилмайди, бунинг ўрнига тўрт ракъат зуҳо ўқилади", дея фатво берди ва идора ходимлари буни охирги кунларда қайта-қайта урғулади. Бу эса халқ орасида етарли маълумот тарқалиши ўрнига иккиланиш ва шубҳаларни орттирди, назаримда. (Рамазон ҳайитида бу тарғиботлар иш бермаганини кўрдим: бир қатор масжид имомлари ҳам уйида яқинларини тўплаб ҳайит намозини ўқиганини эшитдим – Диний Идоранинг "таъсири"га бир мисол).

Ундан кўра,

"Ҳайит намозини уйда ўқиш мумкин. Уни қуёш чиққандан 20-25 дақиқа ўтиб ўқиса бўлади. Ўқилиш тартиби қуйидагича:
– Биринчи ракъатда такбири таҳримадан кейин истифтоҳ (намозга кириш) дуоси ўқилиб, унинг ортидан уч марта (жумҳурда олти марта – такбири таҳрима билан қўшганда жами етти марта) такбири завоид айтилади – "Аллоҳу Акбар" дейилади. Ҳар такбирда қўллар елка баробари кўтарилади. Учинчи такбирдан кейин аввал "Фотиҳа" сураси, ундан кейин исталган бир сура ўқилиб, кейин рукуъга кетилади. Рукуъ ортидан одатдагидек икки марта сажда қилиниб, иккинчи ракъатга турилади;
– Иккинчи ракъатда аввал "Фотиҳа" сураси, ундан кейин исталган бир сура ўқилиб, кейин худди биринчи ракъатдаги каби уч марта (жумҳурда беш марта) такбири завоид айтилиб, тўртинчи (жумҳурда олтинчи) такбир билан билан рукуъга кетилади. Рукуъдан кейин одатдагидек икки сажда, ташаҳҳуд, саловат, дуо ва икки томонга салом бериш билан намоз тугатилади;
– Ҳайит намозида қироат жаҳрий бўлади. Ким ёдлаган бўлса, "Фотиҳа"дан кейин биринчи ракъатда "Аъло", иккинчи ракъатда "Ғошия" (Муслим, 878), ёки биринчи ракъатда "Қоф", иккинчи ракъатда "Қамар" сурасини (Муслим, 891) ўқийди. Ёдламаганлар эса "Фотиҳа"дан кейин исталган сурани ўқийверади;
– Намоздан кейин хутба қилиш шарт эмас. Чунки ҳайит намози хутбаси суннат бўлиб, уни қилиш ҳам, эшитиш ҳам ихтиёрий;
– Бомдод ва ҳайит намозлари орасида зикр ва дуо билан машғул бўлинади, хутба ёки маъруза қилинмайди;
– Қурбон ҳайити намозини ўқиб бўлгач, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларидан бери амал қилинаётган тартибга кўра қурбонлик сўйилади, бунда бошқа турли асоссиз фаразларга йўл берилмайди..."

тарзида тушунтириш берилса, кўп ноаниқликларнинг олди олинарди.

Эртага ўқийдиган Қурбон ҳайити намозингиз ва қиладиган қурбонлигингизни Аллоҳ бекаму-кўст қабул этсин.

©Мусанниф Адхам
Koronavirus cheklovi sababli hayit namozini uyda oʻqishning hukmi…
IXLOS TV
Хайит намозини уйда ўқиш хукми ва тартиби
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 КУРБОН ХАЙИТ НАМОЗИ УКИЛИШИ ТАРТИБИ 2021 / HAYIT NAMOZI O'QILISHI КУРБОН ХАЙИТ НАМОЗИ КАНДАЙ УКИЛАДИ

АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ❗️
👉 @VaEslatgin
Каналимиз аъзоларини ва барча мусулмонларни Қурбон Ҳайити билан табриклаймиз. Арафа кунида қилган дуоларимизни ижобат қилсин. Қурбонликларимизни қабул қилсин. Янаги Ҳайитларга ҳаммамизни соғ-саломат солих амалларда етказсин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хулоса_EVOS_халол_эмас

EVOS гуштини насроний юртлардан импорт килинар экан, халол тамгаси булиши халол дегани эмас! Насроний юртларда гушт етиштирадиган фермаларда чучка хам мол хам базида бир жойда купинча бокилади. Иккинчидан насроний юртларда 5% мусулмон кассоб булган такдирда хам ,Гушт махсулотларни бу халол бу халол эмас деб сортировка тизими жараёни жуда ночор ахволда, ва улар учун харом гуштга хам халол тамгасини босиб жунативеради.
Бизнинг хулоса демак EVOS махсулотлари ХАЛОЛ ЭМАС❗️

Аник Халол булишига 100% амин билишимиз учун гушт махсулотларни Ислом диёрлардан импорт килиниши шарт. Насроний диёрлардан келган гуштлар хаммаси харом хукмуда булади.

P.S. Халол сертификати булганда хозирок курсатишга тайёр булишарди. Халол сертификатни купинча гурур билан касса ёнига осиб куйилади, EVOS бунга дили билан гуштнинг халоллигига ургу бермагани шубхали махсулотнинг исботи.

⚡️🇺🇿 |👇| Махфий Янгиликларга обуна булинг:https://t.me/joinchat/nrB1SHZweEw0MWQy
ЁКИ БУ ЛИНК ➡️ @birjoyda