Va Eslatgin.☝️
144 subscribers
323 photos
390 videos
2 files
673 links
Биз хеч кимга хеч нимани ўргатмаймиз!
Биз фақатгина ЭСЛАТГУВЧИМИЗ холос.
Download Telegram
Forwarded from Azon Global | Tezkor
Ўзбекистонда хусусий диний таълим йўлга қўйилишини хоҳлайсизми?
Anonymous Poll
84%
Ҳа
9%
Йўқ
7%
Билмадим
«Уяти борлар ўлиб кетган!»

Айтишларича Усмонийлар халифалиги даврида Шом юртлари оммавий ҳаммомлар билан таниқли эди. Ҳаммомда иссиқ сув, совун ва бошқа хушбўйликлар бўлгани учун кўплаб одамлар оммавий ҳаммомларда ювинишган.
Кунлирнинг бирида катта бир ҳаммомга ўт кетди. Ичкаридаги одамлар ярим-яланғоч ҳолида жонсарак бўлиб ташқарига қочишди. Баъзи одамлар эса кийимсиз ҳолатда ташқарига чиқишдан уялиб ичкарида қолишди ва аланга ичида куйиб ҳалок бўлишди.
Кейин шаҳарда «Бу ёнғинда кимлар ўлди?», — деган саволга бир киши: «Уяти борлар ўлди!», — деб жавоб берди.

Шу одамнинг гапи тарқаб масал бўлиб қолди. Ҳозир ҳам Шомда бу гап машҳур: «Уяти борлар ўлиб кетган!»


©Икром Шариф таржимаси.

👉 t.me/VaEslatgin
Охир замонда самимий дўст, ҳалол пул топадиган касб ва амал қилинадиган суннатдан кўра қимматлироқ нарса бўлмайди.

Имом Авзоъий раҳимаҳуллоҳ.
Илм йўлидаги машаққатлар
Азизхўжа домла Иноятов
Илм йўлидаги машаққатлар | 3.7 мб.
Азизхўжа домла Иноятов

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
👉 @VaEslatgin
Forwarded from APTEKA_TV (Абдукаххоров Абдувахоб)
💫SOLIHA AYOL💫

Qur’oni karimning "Nur" surasi 32-oyatida: "Agar ular (nikohlanuvchilar) kambag‘al bo‘lsalar, Alloh ularni O‘z fazlu karami bilan boy-behojat qilur" deydi

📝Tarkibi: Iymon,ilm,sahovat,sabr,sadoqat,halollik,poklik,mexr

👨‍⚕️Farmakoterapevtik guruhi: Odam Ato va Momo Havoning oxiri zamon avlodlari,Muhammad s.a.v ummatlari

👨‍⚕️Qo'llanilishi:
Islomiy oila qurishlikda
Ota-Onasiga(qaynota va qaynonasiga) yaxshilik qiluvchi kelin(qiz) qilishlikda
Oxiratda yutuvchi,ota-onasiga toj kiydiruvchi farzandlar tarbiyalshlikda
Jahannamga olib boruvchi har qanday yo'ldan qaytarishlikda

📝Qo'llash usuli va shartlari:Sovchilik yo'li bilan oila quriladi.Ota-Onasini,qizni roziligi olinadi

Nojo'ya ta'sirlari:Hali aniqlanmagan

👨‍⚕️Abdullox ibn Abbos roziyalloxu anxudan rivoyat qilinadi: "Oila qur,chunki bu ummatning yaxshilari ayoli ko'plaridir"

🎐Musulmon ahliga juma muborak

📲Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:

Telegram | Instagram | You tube | Twitter
Forwarded from Fikrat
Маъруф домла: «Устоз Мубашшир Аҳмад долзарб мавзуни кўтариб чиқдилар!»

https://youtu.be/fKA1oIx6PrU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Маъруф домла: «Устоз Мубашшир Аҳмад долзарб мавзуни кўтариб чиқдилар!»
Хамда янгилик хақида батафсил видеода👆

👉 @VaEslatgin
Сўнгги ойларда диний таълим эркин ва барча учун кафолатланган бўлиши кераклиги, уни Дин ишлари бўйича қўмита (ДИбҚ) ва Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси (ЎМИ) монополия қилиб олиши хато эканлиги ҳақида баҳс-мунозаралар қизиди. Аслида фундаментал – ҳеч қандай тортишувга ўрин қолдирмай таъминланиши керак бўлган бу ҳуқуқимизни динфурушлардан (яъни, дин орқасидан тирикчилик қилувчи ДИбҚ ва ЎМИдан) тортиб олишга бўлган ҳаракатларимиз судларга етаклади – кимдир бу мавзуда фаоллик кўрсатгани учун йирик миқдорда жаримага тортилди, кимдир 15 сутка "ўтириб" ҳам чиқди.

Энди эса баъзи "шукроний"лар – (сайланган ёки муносиб бўлган эмас!) бирон мансабга миниб олган шахсларнинг ҳар қандай мантиқсиз ва бемаъни қарорларини оқлаб берувчи, ўрни келса ҳам, келмаса ҳам Аллоҳни қўйиб ўзимизга ўхшаган бандалар – мансабдорларга шукр қилишни тарғиб этувчи адвокатлар майдонга чиқди. Бир "шукроний" ёзибди: "Ўзи ҳаммаси яхши кетаётган, диний таълимга рухсат тегишига яқин эди. Шовқин қилмай жим турилганида яхши бўларди".

Шундай фикрдагиларга савол: хўп, жим турсак, индамасак, хожаларингиз қачон ҳаққимизни ейишни тўхтатиб, ўзимизники бўлган нарсани ўзимизга беради? Лоақал бир аниқ муддатни айтинглар, масалан, "Бугундан бошлаб уч йил сабр қилайлик. 2024 йил 26 июн куни соат 00:00 да диний таълимга тўлиқ ва тўсқинликсиз рухсат берилади. Ҳар ким хусусий тартибда динини ўрганиши, хусусий марказларда Қуръон ва унинг илмларини ўқиши мумкин бўлади", денгларки, биз ўша кунни соат санаб кутайлик ва ўша кунда бу ваъда амалга ошмаса, юзингизга шу гап билан урайлик.

Йўқ, сиз шукронийларда аниқ гап ҳам, тузук ечим ҳам мавжуд эмас. Шунчаки, алла айтишни, халқни ҳақдан тўсишни яхши кўрасиз. Худди хожаларингиз каби. Улар ҳам шукр ҳақида мавъиза ўқиб ("мавъиза" сўзидаги "айн" (ъ) ҳарфига урғу бериб), шу билан халқни юпатиб юраверади.

Шукрни Аллоҳга қиламиз – берган неъматлари, устимизга ёғдирган фазли, ҳаққимизни таниб, уни талаб қилишга журъат бериб қўйгани учун. Зотан, ҳақларни ўз ўрнига қўйиш, улардан фойдаланиш ҳам Аллоҳга шукр қилишдир. (Қанийди, буни "шукроний"лар тушунганида...)

©Мусанниф Адхам
"Фарзандингиз ўзини руҳан хотиржам ҳис қилишини истасангиз, унинг онасини яхши кўринг, меҳр беринг, авайланг", — деган жумлаларни ўқигандим қаердадир. Табиийки, бу жумлалар оталарга қаратилган.

Мен эса оналарга ҳам худди шу сўзларни айтган бўлардим:

— Фарзандингиз руҳан хотиржам бўлишини хоҳласангиз, унинг отасини яхши кўринг, ҳурмат қилинг, меҳр беринг.

Gаvhar Umarova

👉
@VaEslatgin
#Долзарб

🔴 "ТОМОШАБИН ЙИҒИШ УЧУН УЯТ-АНДИША ЙИҒИШТИРИЛДИМИ?


🔥 Вақт ўтгани сайин одамлар ўз бахтсизлиги ҳақида “оғзи кўпириб” гапиришни ўрганиб олишди. Уйдаги гапни кўчага олиб чиқишни бошлади. Хусусан, айрим телеканалларда эфирга узатилаётган “Очиқчасига гаплашамиз”, “Мени кечир”, "Маҳаллада дув-дув гап" каби ток-шоуларда бунга яққол гувоҳ бўлишимиз мумкин. Ташқарига чиқиб кетган оилавий муаммо халқ олдида муҳокамага қўйилиб, бартараф этилаётган эмиш. Бир уйда йиллар давомида келиша олмаган, бундан ташқари, дард устига чипқон каби барчани кўз олдида айбни копток сингари бир-бирига улоқтираётган қайнона-келин бир ярим икки соат мобайнида муаммою келишмовчиликларни шу ерда қолдириб, яна бир уйда аҳил-иноқ яшаб кетишга қандай умид қилаётган экан?!"

Манбаа: @YaxshiKundosh

👉 @VaEslatgin
Va Eslatgin.☝️
#Изоҳсиз... @MirazizQalbDaftari
СОҚОЛ - Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак юзларида бўлишини ўзи, уни қанчалар шарафли эканига кифоя қилади!

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш
👉
@VaEslatgin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#долзарб

НAМОЗ ЎҚИМAЙДИГAНЛAРНИ ХОЛИ ҚАНДAЙ?
ТАЪСИРЛИ ВОҚЕА...

🔴ОХИРИГAЧA КЎРИНГ!
АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!
👉
@VaEslatgin
Мусулмонларнинг қорни мен учун Каъбага ипак тўшамоқдан муҳимдир!

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
Forwarded from Mubaşşir Ahmad
Аброржон укам ва шогирдимга!

(Мен шу пайтгача ҳеч кимни шогирдим демаганман. Қўлимизда таълим олган юзлаб талабалар ҳақида "бизда, маъҳадда ўқиган" дея таъриф бераман холос)

Сизнинг диний таълим ҳақидаги фикр ва таклифларимизга мухолиф эканингизни биламиз. Уни бир марта эълон қилдингиз, етади. Фикрингиз тўғрилиги ҳақида далил-исботлар келтириш мажбурияти остида эмассиз. Чунки бунга ҳожат ҳам йўқ. Чунки сиз масалани муҳокама қиладиган ваколатли томон эмассиз. Қарийб ўн кун кутдим, тўхтармикансиз, деб. Лекин тўхтамадингиз. Энди тўхтанг, мени сизга ишим йўқ.

Биродарим, масала сиз билан ҳал бўлмайди. Шунинг учун сизнинг куйиб-пишишингизнинг менга иссиқ-совуғи йўқ. Ўзингизни қийнаманг ва ислом йўлидаги даъватингизда давом этинг. Аллоҳ ёрлақасин, мен сизга диний таълим тўғрисида мурожаат қилмадим. Ҳатто Дин ишлари бўйича қўмитага ҳам мурожаат қилмаганман. Чунки қўмита ижро этувчи орган. Тайёр қонуннинг ижросини таъминлайди холос. Уларга мурожаат қилишим керак эмаслигини билар даражада фаросатга эгаман. Тем более, сизга умуман мурожаат қилмайман ва жавоб кутмайман. Мурожаатларим кимга йўналтирилганини ўзим ва мурожаат қилган жиҳатларим яхши билишади.

Аввал кучишлатар ва назоратчи органлар уннаб кўришди. Кейин майдонга ғоявий тарғиботчилар тушишди. Иш улар билан ҳам, булар билан ҳам битмайди. Чунки улар масалани ҳал қилишда ваколатли томонлар эмас. Шу учун биринчи тоифа ишини тўхтатди. Энди иккинчи тоифа ҳам майдонни бўшатиб қўйишларини сўрайман.

Сув, ҳаво ва озуқага бўлган ҳуқуқимиз каби таълимга ҳам ҳаққимиз бор. У ҳамма учун тушунарли ва аниқ масала. Шуни берилса кифоя. Бошқа нарса керак эмас. Хусусан бошқалар билан тортишиб, низолашиб юриш.

Ассаламу алайкум!

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#МАЛҲАМ

«Порнография қарамлиги»

«Малҳам» дастурида кишини қийнаган, изтироб чекиб юришига сабаб бўлган ва бўлаётган масалалар ҳақида суҳбат бўлади.
Бу суҳбатлар ҳамма учун, хоссатан ёшлар учун жуда фойдали бўлади, деган умиддамиз.

Сиз ҳам ўзингизни қийнаган изтиробли мавзуларда @malham_istab_bot орқали савол йўллаб, кўрсатувлар орқали дардингизга малҳам олишингиз мумкин.

👉 @VaEslatgin
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#малхам_анонс

Гуноҳ қилмоқчи бўлсангиз...

👉 @VaEslatgin
#жуда_таъсирли 😢

Бир аёл хикояси...

#Турмуш қурганимизга 3 йилу 9 ой бўлган.
Ўғлим 11 ойлик, қизим 3 га тўладиган ой.

Ўша куни хўжайиним келмадилар. Куттик.
Қидирдик.
Топдик.
Кўмдик.

Кўмиб келганимизга 4 кун бўлганида ўғлимнинг тили чиқди.
- Дада деб гапира бошлади.
«Ада», деганини ҳеч қачон эшитмайдиган отасини чақириб, тили чиқди.
Бутун ховли йиғлади.
Хамма, нима учундир, менга ачиниб қарарди.
Мен эса, хали хам нима бўлганини тушунмасдим.

Энди ўйлаб қарасам, бу ишларни хаммасини ўзим ҳаётимга «сўраб» олибман.
Уч ярим йил жудаям чиройли ҳаёт кечирдик.
Шунчалик баҳтли эдимки, баъзан, бахтимга кўз тегишидан қўрқиб хам кетардим.
Шундай кунларнинг бирида, улар тўсаттан гап ташладилар:
- Эсингдами, сенга бир қиз хақида гапириб бергандим.
Тўйдан олдин ёқтирганим.
Хуллас, ўша қизнинг турмуши ўхшамапти.
Эри гиёҳванд экан. Отасини уйига қайтиб кетипти. Мен шу қизга уйланмоқчиман.

Ўша вақтда нимани ўйладим, хис қилдим, билмайман. Лекин, гапиришга холим хам қолмаганидан, шунчаки, бошимни эгиб туравердим.

Кейин, уйдагилар ишга кетганида жойномоз солиб, 2 ракат намоз ўқидим ва дуо қилдим:

«Эй Аллохим, ўзинг берган баҳтдан ўзинг маҳрум қилмагин. Шундай қилки, эрим мендан бошқасига уйланмасин».

Дуо ижобат бўлиб, улар бошқасига уйланишга улгурмасдан оламдан ўттилар.

Агар, хозирги ақлим бўлганида эди, шунчаки ўзимга ва ўша аёлга хайрли ҳаётни, баҳтли ҳаётни, ўзидан тиниб кетишини сўраб дуо қилагн бўлардим.

Ўз кўнглимда, кундошлик сценарийсидан қочиб, ёлғизлик сценарийсига тутилганимни кеч англадим.

Кеч бўлса хам, энди қандай дуо қилишни ўргандим.

👉 @VaEslatgin
Audio
Суюкли пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо соллаллоху алайхи васалламнинг кўп хотинлик ҳикматларии

«Ҳикматли дунё»
(6-диск)

🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

#Ҳикматли_дунё_6

👉 @VaEslatgin