Va Eslatgin.☝️
139 subscribers
323 photos
390 videos
2 files
673 links
Биз хеч кимга хеч нимани ўргатмаймиз!
Биз фақатгина ЭСЛАТГУВЧИМИЗ холос.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибратли_видео

«Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман, 60)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/SbG56cA6KA_xnqJY
Forwarded from Ikrom Sharif
#Эслатма
Огоҳ бўлинг, бугун оддий кун эмас!

Бугун қуёш ботишидан олдин икки ижобат бўладиган дуо бор. Бири рўзадорнинг дуоси бўлса, яна бири жума кунининг ижобат соатидир.

Бу фурсатни қўлдан бой берманг ва яқинларингизга ҳам эслатинг.

┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉
t.me/IkromSharif
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон...
Рамазон...
Таровеҳ...
Қуръон...
Роҳат...

👉
@VaEslatgin
#дуо

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил азийм»нинг маъноси: Аллоҳни барча айбу нуқсондан поклайман ва У зотга ҳамд (мақтов) айтаман. Буюк Аллоҳни барча айбу нуқсондан поклайман.

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
👉
https://t.me/vaeslatgin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазонда шу уч суннатга эътиборингизни қаратинг! | Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳ


┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
👉
https://t.me/vaeslatgin
Рамазонда сиз осмонлару ер хазиналари қўлида бўлган Зот билан тижорат қиласиз. Аллоҳ билан олди-берди қилган киши ҳеч зиён кўрарми?!

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
👉
https://t.me/vaeslatgin
Расмдаги оратор – Нўмон Али Хон (41 ёш). Ҳозирда дунёдаги энг машхур ва энг кўп тингланадиган даватчилардан. (90 000 000 дан ошиқ)
 
Асл касби компьютер дастурчиси бўлиб, жоҳилликдан исломга қайтгач Қуръонга қизиқиб қолади ва ҳар куни 40 дақиқадан ёдлаб ўқишни бошлайди.
 
Қуронни ёдлаб араб тилини яхши билишни бошлагач Қизига араб тилидан дарс беришни бошлайди ва жараённи видеога олиб YouTubeга жойлайди. Жуда кўп инсонлар видеога қизиқиб кетгач он-лине дарсларни йўлга қўяди.
 
Унинг гапириш усули кўпчиликдан фарқланиб туради. Ўзи тушунмайдиган мавзуларга умуман аралашмайди. Жуда ҳаётий ва юморга тўла маърузалари билан машҳур.
 
Дарслари оммалашиб кетгач Қурон ўргатадиган университет очади ва дастурчилик ишини ташлайди. Жуда кўп инсонларга араб тилини ўрганишга мотивация бўлган.
 
Бу инсоннинг мисоли шуни кўрсатадики – ҳаётимизни ўзгартириш учун бирор бир вазиятни кутиш эмас, балки ҳар кун, ҳа шундай ҳар кун, оз-оздан харакат қилсак натижа келаверади Инша Аллоҳ.

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш
👉
@VaEslatgin
Ўхшаши йўқ бўлган банк (ҳақида)

Бугун Рамазоннинг ўн тўртинчи куни.

Шу ўн тўрт кун ичида қандай фойдали амаллар қилишга эришдингиз?

Ибодат мавсумидамиз. Aллоҳ қодир қилганича сиз муяссар бўлган ҳар қандай ибодатни адо этишга енг шимаринг ва унда бардавом қилишини Ўзидан астойдил сўраб дуо қилинг.

Мен ҳозир эслатиб ўтмоқчи бўлган ибодатлардан бири бу садақа қилишдир.

Ўтказган ўн тўрт кундан бери бирор марта садақа қилдингизми?

Муъоз ибн Жабалдан ривоят қилинган ҳадисда: “Садақа бамисоли сув ўтни ўчирганидек гуноҳ-маъсиятлар (асари)ни ўчиради...” дейилган (Термизий ривояти, ҳасан-саҳиҳ ҳадис).

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
«Эй аёллар жамоаси, садақа қилинглар, истиғфорни кўпроқ айтинглар. Албатта, мен сизнинг дўзах аҳлининг кўпи эканингизни кўрдим», дедилар. (Бухорий ва Муслим ривояти)

Мазкур ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам садақа қилишга тезлаяптилар, садақани жаҳаннам оловидан сақлайдиган қалқон эканини хабар беряптилар. Бундай муборак кунларда қилинган садақа ҳақида гумонингиз қандай?!

Садақа қилинг.

Эҳтимол, кўп миқдорда маблағингиз йўқдир. Миқдори катта бўлиши аҳамиятли эмас.

Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Яримта хурмо билан, шу ҳам топилмаса, биргина ширин сўз билан бўлса-да, ўзларингизни дўзахдан ҳимоя қилингиз” (Бухорий ва Муслим ривояти).

Муҳими, ниятингиз холис бўлсин. Бир сўм бўлса ҳам ҳар куни садақа қилиб туринг. Бир сўмдан қилган тақдирингизда ҳам йиғилиб-йиғилиб рўзанинг охирги кунигача ўттиз сўм бўлади.

Бошланишига оз миқдордан бошланг. Чунки мол-мулк нафс учун кечилиши қийин нарсалардандир. Кўп миқдорда садақа қилишни ният қилиб, кейин шу ниятингизни амалга оширишга келганда шайтон сизни йўлдан оздириши, камбағаллик билан қўрқитиши мумкин. Шунинг учун бошланишига оз-оздан бошланг, нафсингизни садақа қилишга шу йўл билан одатлантиринг.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ким ҳалол касбдан бир дона хурмо миқдорича садақа қилса – ваҳоланки, Аллоҳ фақат ҳалолини қабул қилади – Аллоҳ уни ўнг (қўл)и билан қабул қилади. Сўнгра уни эгаси учун худди бирингиз тойчоғини ўстирганидек (парваришлаганидек) ўстиради, ҳатто у тоғдек бўлиб кетади”
(Бухорий ривояти).

Рамазон ойи шу “тижорат” учун энг қулай фурсатдир. Озгина берган нарсангиз учун ҳам катта ажрларга эришасиз. Негаки, сиз садақаларингизни Aллоҳ азза ва жалланинг “банки”га қўйяпсиз. Aллоҳнинг “банки”га пул қўйганлар, жуда бой кишилар ҳисобланади. Чунки У зот бир яхшилик учун 10 тадан 700 гача ҳасанотлар беради, “сармоянгиз”ни кўпайтиради. Рамазон ойида эса бу фойдангиз янада ортади.

Aллоҳ таоло айтади:
“Аллоҳга қарзи ҳасана (яъни Унинг йўлида хайру саховат) қиладиган кимса бормики, У зот унга (қарзини) бир неча ҳисса қилиб қайтарса ва унинг учун улуғ ажр-мукофот бўлса?!” (Ҳадид, 11).

Шошилинг, вақт оз қолди!

Aхир дунё матоҳларига оид бирор шундай имтиёзли фурсатни асло қўлдан бой бермайсизку!

Охиратингиз учун курашинг! Садақа қилинг!

Қолаверса, Aллоҳнинг “банки”га қўйилган пуллар бир неча баробар бўлиб қайтишидан ташқари, ҳеч қачон касодга учрамайди, хиёнатга дучор бўлмайди.

Шундай “банк” Соҳибининг бизга берган имкониятидан фойдаланиб қолайлик.

30/04/2020

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
👉 https://t.me/vaeslatgin
​​​​​​ЙИҒЛАМАНГ

Йиғламанг синовлар ёғилса ҳар кун. 
Йиғламанг дард сизни қийнаса тинмай. 
Йиғланг шаходатсиз тўхтаса забон. 
Йиғланг ажал етса-ю кирмаса иймон. 

Йиғламанг тухматлар бошга ёғилса. 
Номард отган пайкон нишонга тегса. 
Йиғланг НАФС дея сотилса виждон. 
Йиғланг ажал етса-ю кирмаса иймон.

Йиғламанг севган ёр айласа жафо. 
Йиғламанг дунёни тарк этса вафо. 
Йиғланг ўғил отани бағрин қилса қон. 
Йиғланг ажал етса-ю кирмаса иймон. 

Йиғламанг дунёни сув босса буткул. 
Йиғламанг шаҳарлар ёниб бўлса кул. 
Йиғланг қабрни чўғ айласа макон. 
Йиғланг ажал келса-ю кирмаса иймон.

Йиғламанг бой бериб қўйиб мансабни. 
Йиғламанг, эй дўстим, асранг асабни. 
Йиғланг залолатга юз тутса замон. 
Йиғланг ажал келса-ю кирмаса иймон. 

Йиғланг фаҳшу зино бўлса ҳукмрон. 
Йиғланг сажда қилиш бўлганда армон. 
Йиғланг ишда бош бўлсада шайтон. 
Йиғланг ажал келса-ю кирмаса иймон.

#шеър

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш
👉
@VaEslatgin
#ибрат

Оилада доим аёл билан маслахатлашмай ўғил ё қиз фарзанд билан ҳам маслахатлашиб туриш керак.
Улардан ҳам катталардан чиқмайдиган соф фикрлар чиқиб туради.
Бугун ўғлимни рўза ҳолида жисмонан чиниқтириш учун бир мижозни уйига менга қарашасан деб олиб бордим.
Пешин вақти кирди , ишларимиз тугашига ярим соатча вақт қолган эди.
Ўғлимга :
- Ишни битириб олиб кейин уйга бориб бемалол ўқиймизми пешинни - десам,
- Ада, шу ерда ўқиб кета қолайлик - деди.
- Ҳали вақт борку, таҳоратни янгилаб уйда бемалол ҳотиржам ўқисак бўлмайдими - десам,
- Бўлади , аммо ўлиб қолсак Аллоҳни олдига пешин намозини вақтида адо қилиб кетганимиз яхши, ундан ташқари уй эгалари ҳам намоз ўқишимизни кўрса даъват ҳам бўлар эди - дейди.
Дуоларимиз ва тўғри тарбия маҳсули.

© Абдуллоҳ Нурхонов


┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш
👉
@VaEslatgin
1233 йилда папа Григорий IX «Мушуклар шайтондир! Уларни ўлдиринг!» дея фатво («послание Vox in Rama») чиқаради. Бу фатвога асосан Европа давлатларида мушуклар қириб ташланади. Оқибатда ҳаммаёқни каламушлар босиб, улар орқали вабо тарқалади ва 25 миллион инсонни ҳаётдан олиб кетади...

© Жаҳолат ана шундай ўлдирувчидир.

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш
👉
@VaEslatgin
Forwarded from Brend paket
Байрам - байрамдек бўлсин!

Энди буюртма беринг.

Янги йилни кўпчилик бошқача кайфиятда кутиб олади, болаларга чиройли қадоқларда совғалар улашади, уйларини безатишади. Нега энди хайитни бундай нишонламаслик керак. Биз қадоқлаш сохисда эканмиз буни оммавий трендга айлантиришга харакат қиламиз. Масалан "Хайит муборак" деб ёзилган пакетларни арзон нархда тарқатамиз, одамлар яқинларига совғани шундай пакетларга солиб берсинлар. Келинг хайитни байрамдек кутиб олишни оммавий бўлишига хисса қўшамиз.

Хайитни шундай кутиб олайликки фарзандларимиз ва яқинларимиз, хақиқий мусулмон байрамини хис қилсинлар.

Бу постни дўстларингизга юбориш орқали савобга дохил бўлинг

Буюртма бериш учун қўнғироқ қилинг
+998900327666
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фаррух_Соипов

Бараканинг сири...
Ёхуд логикага асосланиб иш қиладиганлар учун.

👉
@VaEslatgin
Обуна бўлинг:
👉
@ibratlik_instagram
#рамазон

Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Рўзадорларнинг энг афзали рўза оғиз билан Aллоҳ таолони кўп зикр қилганидир”.

“Aл-вобил ас-соййиб”, 103.

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
👉
@VaEslatgin
#Риё

Сиз камбағални иффат ва қадр-қимматини садақа қиличи билан сўйдингиз уни РАСМГА олиб...

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш
👉
@VaEslatgin
Бир аёл шайхдан:
“Шайх турмушга чиқишимдан аввал кундузлари рўзадор ва тунлари эса ибодатда қоим қиз эдим. Қуръон тиловатида ажиб лаззатни туяр эдим. Ҳозир эса турмушга чиққанимдан сўнг, ибодат ҳаловатини йўқотиб қўйгандекман”, деб айтган эди, Шайх: «Эрингга эътиборинг қанақа?» деб сўради.
Аёл: «Эй шайх, мен сиздан Қуръон, рўза, намоз ва ибодат ҳаловатини гапирсам, сиз мендан эримни сўраяпсизми?», деди.
Шунда шайх: «Ҳа синглим, шундай. Нима учун баъзи аёллар иймон ҳаловати, тоат лаззати ва ибодат асоратини тополмай қолишади, биласанми?
Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда:
«Аёл киши токи эрининг ҳаққини адо этмас экан, иймон ҳаловатини топа олмайди», деб айтганлар», дея жавоб берди.

Эр розилигини ўрнига Аллоҳ билан ўзим келишиб оламан, шу эрни розилигисиз ҳам Аллоҳ билан ўртамни чиройли қилиб оламан, деган аёл қаттиқ адашади. Бундай аёл Каъбайи муаззамани ичига кириб ибодат қилса ҳам иймон ҳаловатини, тоат-ибодат лаззатини асло топа олмайди. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини ёлғонга чиқариш хеч кимнинг қўлидан келмайди.

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш
👉
@VaEslatgin
#шеър

​​​​ЯҲУДИЙ БУЗРУКВОР ИБРАТИ

Рамазонда кўриб ўғли еб турганин нон,
Унга қаттиқ дашном бермиш яҳудий падар.
“Мусулмонлар рўзадордир, эй азиз ўғлон,
Нонинг уйда егил, рўза битгунга қадар”.
 
Бугун эса қоқ пешинда “оғзини очиб”,
Кўча-кўйда нон-ку майли, хамр тотган мўл.
Жувон юрар, рўзада ҳам сийнасин очиб,
Гап гапирсанг, жим бўл дерлар, эрим қўйган йўл!
 
Рўза чоғи ўғил ичса индамас ота,
Дегим келар бахтга яқин йўлолмадингми?
Рамазонни қадрлагач, ҳурмат уйғота,
Бир яҳудий бузрукворча бўлолмадингми?

©Абдурроҳман Мешаян

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш
👉
@VaEslatgin
🌙 ҚAДР КЕЧAСИ БЎЛИШИ УМИД ҚИЛИНAДИГAН ТОҚ КЕЧAЛAР 🌙

• Якшанба 20-рамазон — 21-кеча
• Сешанба 22-рамазон — 23-кеча
• Пайшанба 24-рамазон — 25-кеча
• Шанба 26-рамазон — 27-кеча
• Душанба 28-рамазон — 29-кеча

🌌 Кеча - шомдан бомдодгача давом этади.

🤲 Қадр кечаси ўқиладиган дуо:

اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

🌸 Ўқилиши: Аллоҳумма иннака афуввун туҳиббул афва фаъфу анний.

🌸 Маъноси: “Эй Аллоҳ, албатта Сен афв қилувчисан, афвни яхши кўрасан, мени афв қил!”

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
👉 https://t.me/vaeslatgin
​​Улуғларимиз охирги ўн кеча ҳақида

— «От маррага яқинлашиб қолганида ғалаба қозониш учун бор кучи билан чопади. У сиздан кўра заковатлироқ чиқиб қолмасин тағин!

Ишлар охири билан ўлчанади.

Кутиб олишни қойиллатолмаган бўлсангиз ҳам хайрлашишни қойиллатинг!
»

✍🏻 Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ

— «Бошланишдаги камчилик эмас, ниҳоядаги баркамоллик муҳим».

✍🏻 Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ

— «Қолганини яхшилайверинг, ўтгани кечирилади. Қолганини ғанимат билаверинг! Ахир Аллоҳнинг раҳматига қачон ноил бўлишингизни билмайсиз-ку!

Олдингизда охирги ўн кунлик турибди. Унинг орасида эса минг ойдан яхшироқ бўлган тун ҳам бор. Хордиқ ва уйқуни камайтиринг! Тоатга енг шимаринг, тер тўкинг! Охиратингиз учун тайёргарлик кўринг! Дунё ўткинчидир! Рамазон эса "саноқли кунлар"гинадир!
»

✍🏻 Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ

🤲🏻 Аллоҳим, ишларимизнинг энг яхшиси хотимаси, кунларимизнинг энг яхшиси эса Сенга йўлиққан кунимиз бўлсин!

🤲🏻 Аллоҳ бизни, сизни, ота-оналаримизни ва барча мусулмонларни дўзахдан озод айласин!

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
👉 https://t.me/vaeslatgin